ШАРҚ ДАҲОЛАРИ МАРКАЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Жавоб: Шарқ фани ва маданияти тарихида ўчмас из қолдириб, жаҳон миқёсида давруғ таратган улуғ мутафаккирларнинг бизгача етиб келган илмий ва ижодий мерослари бугунги кунда қунт билан ўрганилмоқда, асарлари қайта-қайта нашр этилмоқда. Жумладан, сўнгги йилларда Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий каби алломаларнинг юбилейлари кенг кўламда тантаналарга айланиб кетди. Алломаларнинг юбилейлари муносабати билан турли мамлакатлардан ранг-баранг маркалар чиқарилди. Ўрта Осиёлик машҳур математик, астраном Маҳаммад Ибн Мусо Ал-Хоразмий портрети туширилган дастлабки марка олим таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан эълон қилинган.
Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун.
каби гўзал сатрлар муаллифи форс-тожик шеъриятининг жанрларини шакилантириб берган улуғ шоир Абу Абдулло Рудакий таваллудининг 1100 йиллиги муносабати билан ҳам унинг портрети акс эттирилган марка босиб чиқарилди. “Ал- Муаллим ас-соний” (“иккинчи муаллим”, Аристотелдан кейин) “Шарқ Арастуси” номи билан машҳур жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Абу Наср Муҳаммад Ал-Фаробий расми тасвирланган марка эса энциклопедист олимнинг жаҳон фанига қўшган улкан ҳиссасига бўлган эҳтиром ва таввалудининг 1100 йилиги муносабати билан муомилага чиқарилди.
Шарқ табобатининг бобокалони, Европада Авицина номи билан маълум ва машҳур, табиатшунос, файласуф ва адиб Абу Али Ибн Сино туғилган куннинг 1000 йилиги шарафига ҳам бир нечта марка чиқарилган. Ўрта Осиё халқлари илм-фан ва маданиятини ўрта аср шароитида дунё фанининг олдинги сафига олиб чиққан гениал олим, ўзбек астраноми, математиги Мирзо Улуғбек ва турк денгиз саркардаси картаграфи Муҳиддин Ибн Муҳаммад Пири Раис (1465ғ1470-1554 йиллар) портретлари акс эттирилган икки марка 1983 йили Туркия почта бошқармаси томонидан “Инсон даҳоси яратган улуғ ишлари” туркимидан босиб чиқарилди. Пири Раис “Боҳрая” (“Денгизнома”) деб номланган денгиз атласини ва дунёнинг катта картасини тузган, у фойдаланган карталардан бири Колумбнинг ўз қўли билан тузган қадимги Американинг картаси бўлиб, кўп замонларгача йўқолган деб ҳисоблаб келинар эди. Пири Раиснинг ўзи ҳам жаҳон картаграфияси ривожига маълум ҳисса қўшган олимдир.
1958 йили Шарқ шеъриятининг улуғ даҳоларидан бири Муслхиддин Саъдий Шерозий қаламига мансуб бўлган “Гулистон” асари ёзилганига 700 йил тўлиши муносабати билан эълон қилинган марка ана шу машҳур китоб ва унинг муаллифига хурмат изхори ҳамдир. Саъдий Шерозий билан бирга кўҳна ғазал жанрини энг юқори поғанага кўтарган шоир Хожа Ҳофиз Шерозий туғилган кунининг 650 йиллигига атаб ҳам марка чиқарилди. Ўзининг исёнкор руҳи ва фалсафий идроки билан бутун Шарқда довруғ таратган улуғ озарбайжон шоири Саид Имомиддин Насимий таваллуд топган кунга 600 йил тўлиши муносабати билан 1973 йилда чиқарилган марка ҳам диққатга сазовордир.
Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижоди ҳамда у яшаган даврнинг Афғонистонда ўрганилаётганига 10 йил тўлиши муносабати билан 1983 йили Қобилда шу санага бағишлаб марка муомалага чиқарилди.
ДУНЁНИНГ ЕТТИ «МЎЪЖИЗАСИ
Мўъжиза (каромат; хайратга солодиган нарса; ажойибот)
-
Диний ва афсонавий тасаввурларга кўра, ғайри-табиий, аҳлоқий ҳодиса; пайғамбарлар томонидан воқе бўладиган, уларнинг ҳақиқатдан ҳам Алло таолонинг бандаларига юборилган элчилари эканлигини тасдиқлайдиган ғайритабиий ҳодиса.
2. Умуман, ҳар қандай одатдан ташқари, кишини хайратга қолдирувчи ҳодиса, иш ёки нарса бу мўъжиза. Демак мўъзижадан иборат бўлган, кишини ҳайратга соладиган; ажиб, ажойиб иншоатлар ва ҳайкалтарошлик ёдгорликла, қўли гул усталар томонидан ясалган турли туман буюмлар, кўз кўриб ақл бовар қилмайдиган нарсалар бу мўъжиза ҳисобланади.
Қадимги дунёнинг ноёб иншоатлари ва ҳайкалтарошлик ёдгорликларини шундай деб аташган. Афсуски, инсон ақл-заковати ва қўли гул усталар яратган бу ажойиб ёдгорликлардан бизнинг давримизгача биттасигина етиб келган, ҳолос. У ҳам бўлса Миср эҳромлари - пирамидалардир. Булар—фиръ-авнларнинг (қадимги Миср подшоларини шундай атаганлар) ғоят улкан мақбаралари.
Миср пойтахти — Коҳиранинг жанубида, Нил водийсининг серунум ерлари тугаб, ҳаёт асари бўлма-ган Ливия саҳролари-бошланадиган қайноқ қумлар устида оқ ва саргиш рангли, ўткир қиррали баҳайбат сунъий «тоғ» кўзга ташланади. Булар эҳромлардир.
13-асрда яшаган сайёхлардан бири бу эҳромлар-ни кўриб: «Дунёда ҳеч бир нарса вақтга дош беролмайди, лекин бу эҳромлардан вақт ҳам ҳайиқади», деган эди. Чиндан ҳам бу улкан саганалар бугунги , кунимизда ҳам худди қадимгидай салобат билан турибди.
1_ Эҳромларнинг энг юксаги фиръавн Хуфу (Хеопс) пирамидасидир. Унинг баландлиги 147 метр, бун-дан қарийб 5 минг йил илгари, яъни милоддан аввал 28-асрда қурилран. Хуфу эҳромининг ҳар бир томони 233 метрга тенг, атрофини бир марта айланиб чиқиш учун бир километрга яқин йўл босиш керак. Бу эхром силлиқлаб тарашланган ва жило берилган 2 миллион 300 мингта оҳактош ишталаридан тикланган. Ҳар бир плитанинг оғирлиги икки тоннага яқин. Катталиги жиҳатидан Хуфу эҳромидан кейин фиръавн Хафра (Хефрен) пирамидаси туради. У Хуфу эҳромидан 2 метр паст. Бу фиръавнга тоғдек сағана ҳам камлик қилди ва у эҳром олдида яхлит қоя тиклатиб, унга бош қисми одам бошига ўхшатиб ишланган шер шаклини ўйишни буюрди. Бу ҳай-кал Сфинкс деб аталади. Сфинкс образи инсон каби донолик ва шер каби кучлилик рамзини ифодалайди. Маҳаллий аҳоли уни «Абул Ҳавл — даҳшат отаси» деб юритади. Мисрдаги бу топилмалар 20-асрда бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Айниқса Тутанхамон сағанасининг топилиши жуда катта шов-шув-га сабаб бўлди, Бундан 32 аср муқаддам яшаган бу фиръавннинг пирамидаси бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган экан. Тутанҳамон эҳроми милоддан аввал қандай қурилган бўлса, олимлар кўз ўнги-да шундайлигича намоён бўлди. Мақбара ичидан Қадимги Миср саройларига оид анчагина бойликлар — олтин ва кумушдан ясалган ҳайкалчалар, турли идишлар, муҳрлар топилди. Мақбарадаги жуда кўп жиҳозлар, олтин буюмларга ва ниқоблар билан безатилган фиръавннинг мўмиёланган жасадига ҳам қўл теккизилмаган эди. Тутанҳамон бойликлари жаҳондаги кўп мамлакатларда, жумладан Москвада ҳам намойиш қилинди.
2. Етти «мўъжиза»нинг яна бири Семирамиданинг самовий богларидир. Бу боглар қадимги Шарқнинг энг катта ва бадавлат шаҳри — Бобилда (ҳозирги Ироқ давлати территориясида) бўлган. Самовий боғларнинг яратилиши ривоятларда аёл подшо Семирамида номи билан боғланади. Аслида эса улар подшо Навуходоносор фармойиши билан милоддан аввалги 6-асрда бунёд этилган. Подшо ўз саройини баланд сунъий майдон устига қурган. Майдонга қават-қават айвонлар орқали чиқилган. Ҳар бир қават айлана-кубба шаклвда бажарилиб, уларни баланд тош устун тутиб турган. Айвонларнинг усти қамиш билан ёпилиб устидан ғишт терилган, сўнг қўрғошин пластийкалар ётқизилган. Кейин юқорига жуда кўп микдорда тупроқ чиқарилиб, бутун том бўйлаб қалин қилиб солинган. Ҳар бир қаватда дарахтлар ўтқазилиб, гўзал боғлар яратилган. Бу боғларни суғориш учун сувни Фурот дарёсидан олганлар. Сувни тепага кўтариб берадиган, чарм идишлар ўрнатилган улкан чархпалакни юзлаб қуллар қечаю-кундуз айлантириб туришган.
Бобилдаги самовий боғлар шу даражада гўзал эдики, уни етти иқлимда йўқ «боғи эрам» деб мадҳ этишар эди. Афсус, ҳозирги замон туристлари бу боғларни кўра олмайдилар. Фурот дарёсининг даҳ-шатли сув тошқини уни вайронага айлантирди. Ҳозир у боглар ўрнида минора ва айвонларнинг ҳаробалари қолган, ҳолос.
3. Кичик Осиёнинг Эфес шаҳридаги юнон худоси Артемида ибодатхонаси дунё «мўъжизаси»нинг учинчиси ҳисобланади. Бу ибодатхона мармардан ишланган бўлиб, қарийб 120 йил давомида қурилган ва милоддан аввал 550 йилга яқин тугалланган. Кошона Ғоят ҳашаматли қилиб безатилган, пешто қига ноёб ҳайкалчалар ишланган. Милоддан аввал 356 йилда Герострат деган кимса ном чиқариш мақ-садида ибодатхонага ўт қўяди. Лекин унинг номи тарихда бемаъни ваҳшийлик рамзи бўлиб қолди.
4. Грециянинг жанубида, Олимп тоғлари этагида, Олимпиада ватанида шуҳрати оламга таралган ибодатхона бўлиб, унинг тўрида юнонлар-нинг олий худоси — Зевс қиёфаси тасвирланган ҳайкал ўрнатилган. Бу ҳайкал ўз замонасининг машҳур ҳайкалтароши Фидий томонидан 2400 йилдан кўпроқ вақт илгари, милоддан аввалги 5-асрда ясалган. Зевс ҳайкали — тўртинчи «мўъжиза»дир. Ҳайкал ниҳоятда улуғвор бўлиб, баландлиги 14 метр. Зевс худоси олтин, фил суяги, қора дарахт ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тахтда ўтирган. Унинг боши зайтун дарахти новдаларидан ясадган гулчамбар билан безатилган. Бу — худолар ва одам-лар ҳукмдори, осмон, момақалдироқ худосининг тинчликсеварлиги белгиси. Зевснинг боши, елкаси, қўллари фил суягидан ишланган, чап елкасига таш-ланган кийими, сочи ва соқоли олтиндан ясалган. Фидий Зевсни инсоний олиҳимматлилик қиёфасида ифодалади. Унинг соқол билан қопланган ва қоч-лари тўзриган қиёфасида фақат салобат, улурворлик змас, олижаноблик, эзгулик балқиб туради. Гўё унинг лабларида ҳозир табассум пайдо бўлади-ю, азимкор қаддини рослаб тахтдан турадигандай туюлди.
Афсуски, бу ҳайкал ҳам бизгача етиб келмаган: ёнғин вақтида батамом вайрон бўлган. Ҳозирги вақтда тарихчилар юнон йилномачилари ёзиб қолдирган маълумотлар асосида Зевс ҳайкалини тасвирлаб бермоқдалар.
5. Дунёнинг бешинчи «мўъжиза»си Кичик Осиёда, унча катта бўлмаган Кария подшолиги пойтахти — Галикарнас (Туркиянинг ҳозирги Бодрум шаҳри) даги подшо Мавсол ва унинг хотини Артемисия мақбарасидир. Ниҳоятда муҳташам бўлган бу йақбара мйлоддан аввал 4-аср ўрталарида қурилган. Мақбара биноси уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватй зинасимон пойдевор шаклида оқ мармардан ишланган. Бу қаватда подшо ва унинг хотини қабрлари қўйилган. Иккинчи қаватда чиройли мармар устунлар билан безатилган хоналар бўлиб, бу хоналар подшо ва малика шарафига турли маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган эди. Кейинги қават бино томига қадар зинасимон пирамида шаклида, мармардан ишланиб, энг юқори қисмида тўрт от қўшилган аравани ҳайдаб бораётган Мавсол ва Артемисия тасвири мармар ҳайкал тарзида ифода этилган эди. Мақбаранинг киравериш қисмида мармардан ясалган шер ҳайкаллари ҳамда от елдириб бораётган чавандозлар тасвирланган эди.
/ — Миср эҳромлари ва Сфинкс ҳайкали: 2 — Бобилдаги Се-мирамиданинг самовий боғлари; 3 — Эфес шаҳридаги Артемида ибодатхонаси; 4 — Искандария шах,ри ёнидаги маёц; 5 — Юнонларнинг олий худоси — Зевс к,иёфаси тасвирланган хайкал 6 — Галикарнасдаги мақбара; 7 — Родослик Колосс ҳайкали
Мавсол ва малика ҳайкали, шунингдек мақбаранинг баъзи безак буюмлари ҳозир Лондондаги Британия музейида сақланади. Яна шу маълумотни билиб қўйинг: мақбара сўзининг юнонча номи — «мавзолей» подшо Мавсол исмидан олинган.
6. Милоддан аввал 3-асрда Родос оролига Искандар Зулқарнайн саркардаларидан бири — Деметрий ҳужум қилади. Бироқ эрксевар родосликларнинг мардона қаршиликлари туфайли бу маккор саркарда бой ва қудратли оролни қўлга кирита олмайди. Мана шу ажойиб ғалабадан хотира қолдириш учун мудофаачилар дунёда энг катта ҳайкал ўрнатмоқчи бўлдилар. Родослик Колосс (юнонлар баланд ҳайкални шундай аташган) номи билан машҳур бўлган бу ҳайкал дунёнинг олтинчи «мўъжиза»си ҳисобланади. Денгиз билан шаҳар дарвозалари оралиғидаги савдо майдонида баландлиги 36 метрли бронзадан ясалган йичитчанинг қиёфаси қад кўтарган. Унинг қудратли оёклари сал керилган, ўнг қўлининг кафти эса кўзлари рўпарасига қадар олдинга кўтарилган. Қаддини бир озгина орқага ташлаб, нигоҳини узоқ-узоқларга қаратган. Боши атрофга нур сочиб турган гулчамбар билан безатилган. Бу Қуёш худоси — Гелиоснинг тасвири бўлиб, орол аҳолиси бу худони ўзларининг ҳомийлари деб ҳисоблашган. Ривоятларга қараганда, Родос ороли дастлаб денгиз остида экан, уни ёруғликка Қуёш худоси Гелиос олиб чиққан эмиш. Шу сабабли Родос оролини Гелиос ороли деб ҳам атайдилар.
7. Еттинчи «мўъжиза» Мисрда Нил дарёсининг денгизга қуйилиш жойида, Фарос оролида бўлган. Уни Искандария маёғи деб аташган. Искандар Зулқарнайн Мисрни забт этгандан кейин ўзига янги пойтах т — Искандария шаҳрини қўради. Шаҳар денгиз соҳилида бунёд этилганлиги учун савдо-сотиқ ривожланиб, тез орада юксак маданиятли, илм-фан тараққий этган шаҳарга айланади. Ҳашаматли саройлар, қасрлар, гўзал бинолар қурилади. Шаҳарга кемалар қатновини яхшилаш учун милоддан аввалги 280 йилда Фарос оролининг шарқ томонида — Искандария шаҳри ёнида маёқ қуришга қарор қилинди. Унинг лойиҳасини ўз замонасининг машҳур ва талантли архитектори ^снидли Сострат яратган. Маёқ минора шаклида қурилган. У уч қаватли бўлиб, баландлиги 120 метр эди. Маёқ пойдевори квадрат шаклида, ҳар бир томони 30,5 метрга тенг эдик. Уни дастлаб ҳарсанг плиталар билан ишлаб, иккинчи қаватини саккиз қиррали тошлардан қуришган ва ажойиб мармар плиталар билан пардоз беришган. Миноранинг қирралари саккиз томондан эсадиган асосий шамол йўналишларига мўлжаллаб қурилган. Учинчи қавати эса юмалоқ қуббали минора шаклида бўлиб, унинг устига денгиз худоси Посейдоннинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали ўрнатилган эди. Учинчи қаватнинг қуббаларини гранит устунлар тутиб турар зди. Худди мана шу ерда гулхан ёқиларди. Гулхан алангаси узоқ масофадан кўриниб туришлиги учун махсус кўзгулар ўрнатилган эди. Ёқилғини энг юқори қаватгача эшакларга ортиб олиб чиқишган. Айланма зиналар шундай қурилган эдики, устига ёқилги ортилган эшаклар бу зиналардан бемалол юқорига чиқа олган. Маёқдаги хоналарда бутун бошли бир гарнизон аскарни жойлаштирса бўларди. Маёқ фақат кемаларга йўл кўрсатибгина қолмай, ўзига хос кузатув пункти ҳам бўлган. Араб тарихчиларининг ёзишига қараганда, маёқнинг иккинчи қаватини, яъни саккиз қиррали минорани жуда кўп бронза ҳайкалчалар безаб турган. Ҳайкалчалардан бири Қуёш қайси томонга ўтса, ўша томонга қараб оларкан. Бошқа бир ҳайкалча кечасию кундузи ҳар соатда бир марта бонг урган. Яна бир ҳайкалча душман кемаси яқинлашаётганда ҳаракатга келиб, денгизга ишора қилган ва овоз чиқариб хабар берган. Албатта, бу ҳикоялар муболағадан ҳоли эмас, лекин шу нарса аниқки, Фаросдаги маёқ дунёда тенги йўқ, ягона иншоот бўлган. Замонлар ўтиши билан нам ҳаво ва тўхтовсиз шамоллар маёққа ўз таъсирини ўтказди. 14-асрдаги зилзила натижасида маёқ батамом вайрон бўлди. Бизгача маёқнинг пойдеворигина етиб келган, ҳолос.
Дунёнинг етти «мўьжиза»си ҳар бирининг тақдири ана шундай бўлди; Миср эҳромларидан бошқа ҳамма ҳайкал ва иншоотлар йўқолиб кетди. Лекин улар ҳақидаги хотира асрлар оша тарихий манбаларда яшаб келмоқда. Улардан кейин — энг қадимги даврдан бошлаб ҳозирга қадар инсон қўли билан яратилган, гўзаллиги билан ҳаммани ҳайратга солувчи ҳар қандай ажойиб санъат дурдонасини дунёнинг саккизинчи «мўъжиза»си деб аташ қадимдан қолган. Дарҳақиқат, юнонлар дунёнинг етти «мўъжизаси»ни белгилаган даврдан буён ер юзида «мўъ-жиза» деб атаса бўладиган жуда кўп тарихий ёдгорликлар бунёд этилди. Ана шундай обидалар Ўзбекистонда ҳам анчагина. Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларидаги тарихий ёдгорликларни кўрганлар шунга иқрор бўлмокдалар.
Абсолют температура – Цельсий шкаласи бўйича нольдан 273,160 паст бўлган ва абсолют ноль деб аталувчи градусдан бошлаб ҳисобланадиган температурадир. Агар Чельсий шкаласи бўйича температура t0 , бўлса, абсолют температура T= 273 + t0;
СЎЗ ТАГИДА СЎЗ БОР
Машҳур рус олими академик А. Е, Ферсман: «Агар ҳар қайси атаманинг маъноси тушуниб олинса, уни эсда тутиб қолиш ҳам осон бўлади» деган эди. Бу фикр химиявий элементлар номига ҳам тааллукли. Чунки, элементларнинг аксариси ўз хоссалари ёки бирикиш хусусиятларига кўра ном олган. Химиявий элементлар номининг пайдо бўлишида бирор аниқ қонуният йўқ. Уларнинг кўпи тасодифий равишда, тўғри келган ном билан аталиб кетаверган. Лекин шуни айтиш керакки, дастлабки даврда элементлар номи афсонавий худолар, қаҳрамонлар номига қўйилган бўлса, кейинги йилларда машҳур олимлар шарафи учун уларнинг исми билан аташ одат бўлиб қолди. Биз ҳам шу кейинги туркумдаги элементлардан гап бошлаймиз.
Машҳур олимлар исми билан аталган элементлар
ГАДОЛИНИЙ (1880). Фин химиги, Россия Фанлар академиясинннг мухбир аъзоси Ю, Гадолин шарафига аталган. У нодир элементларга бой иттрий жинси учрайдиган ерни аниқлаган ва шу элементларни ўрганишга катта ҳисса қўшган.
КЮРИЙ (1944). Радиоактивлик ҳақидаги фаннинг асосчилари, радий ва полоний элементларини кашфиётчилари бўлмиш Кария ва Пьер Кюрилар шарафига қўйилган. Кюрий элементининг лотинча символидаги (Сш) кичик «ш» ҳарфи аёл олимга алоҳида иззат-ҳурмат юзасидан «Мария» исмидан олинган.
ЭЙНШТЕЙНИЙ (1954). Нисбийлик назариясининг яратувчиси Альберт Эйнштейн шарафига аталган.
ФЕРМИЙ (1954). Транс-уран элементларини синтез қилиш соҳасидаги тадқиқотларни бошлаб берган ва атом знергиясини ўрганишда катта иш қилган олимлардан бири итальян физиги Энрико Ферми шарафига қўйилган.
МЕНДЕЛЕВИЙ (1955). Америка тадқиқотчиларн ҳосил қилган бу элемент улуғ рус олими Д. И. Менделеев шарафига аталган.
ЛОУРЕНСИЙ (1961). Циклотрон (атом ядросини заррачаларга ажратадиган аппарат) ихтирочиси ва бир қанча транс-уран элементлари олинган Берклидаги (АҚШ) радиация лабораториясининг асосчиси бўлмиш америкалик физик Эрнест Лоуренс номига қўйилган.
КУРЧАТОВИЙ (1964). Собиқ СССРда атом энергиясини ўрганишнинг ташкилотчиси ва раҳбари И. В. Курчатов шарафига атапган.
Географик номлар билан аталган элементлар
ЕВРОПИЙ (1901). Европа қитъаси номига қўйилган.
АМЕРИЦИЙ (1944). Актиноид элементларидан бири. Бу элемент Америка қитъасн номи билан аталган.
ГАЛЛИЙ (1875). Француз химиги П. Леиок де Буабодран томонидан топилган ва у ўз ватанининг ўрта асрдаги лотинча атамаси — Галлия номи билан атаган.
ГЕРМАНИЙ (1886). Немис химиги К. Винклер топган ва ўз ватани номига қўйган.
РУТЕНИЙ (1844). Рус химиги К. Клаус кашф этган ва уни Россия номи билан атаган. Россиянинг лотинча номи — Рутения.
ТУЛИЙ (1879). Швед химиги П. Клеве топган ва Швеция эгаллаган Скандинавия ярим оролининг шимолий вилояти номи билан атаган. У жой қадим замонларда Туле деб юритилган.
ПОЛОНИЙ (1898). Эр-хотин Мария ва Пьар Кюрилар томонидан кашф этилган бўлиб, Мария Кюри- Склодовскаянинг ватани — Польша шарафига аталган. Польшанинг лотинча номи Полония.
ФРАНЦИЙ (1939). Француз химиги М. Пере топиб, ўз ватани номига қўйган.
ГОЛЬМИЙ (1879). Швед химиги П. Клеве томонидан кашф этилиб, Швеция пойтахти — Стокгольм номи билан аталган. Стокгольмнинг лотинчаси - Гольмия.
ЛЮТЕЦИЙ (1907). Француз химиги Ж. Урбен топиб, Париж номига қўйган. Парижнинг лотинча номи Лютеция.
ГАФНИЙ (1923). Даниялик химиклар Г. Хевеши билан Д. Костерлар кашф этишган. Бу элементни улар Дания пойтахти — Копенгаген шарафига аташган. Копенгагеннинг латинча номи Гафния.
СКАНДИЙ (1879). Швеция олими Л. Нильсон топган ва Скандинавия ярига ороли номига қўйган.
МИС. Бу элемент латинчада «кўпрум» деб аталади. «Кўпрум» эса таркиби мисга бой қазилмалар кўп Кипр ороли номидан келиб чиққан.
МАГНИЙ (1828). Бу элемент биринчи бор Грециянинг Магнезий шаҳрига яқин ердан топилган бирикмаларда учратилган.
ИТТРИЙ (1828), ТЕРБИЙ (1943), ЭРБИЙ (1843), ИТТЕРБИЙ (1878). Бу тўртала элемент биринчи марта Швециянинг Иттербий деган жойи яқинидан қазиб олинган нодир элементларга бой жинсларда топилган. Бу элементларнинг номи шу жойдан олинган.
РЕНИЙ. Бир неча бор кашф этилган элемент. Рус- тадқиқотчиси Герман 1846 йилда уни «ильмений» деб, рус химиги С. Керн эса 1887 йилда «девий» деб атаганлар. Элементнинг ҳозир химияда қабул қилинган номи лотинча «ренус»дир. Бу атама Рейн дарёси ва Рейн области номларидан олинган бўлиб уни немис химиклари И. ва В. Ноддаклар 1925 йилда жорий этишган.
БЕРКЛИЙ (1950). АҚШнинг Беркли шаҳридаги радиация лабораториясида ҳосил қилиниб, шу шаҳар номи билан аталган.
КАЛИФОРНИЙ (1950). Калифорния университети олимлари ҳосил қилиб, ўз штатлари шарафига аташган.
Осмон жисмлари номи билан аталган элементлар
ГЕЛИЙ (1868). Спектрал анализ ёрдамида дастлаб Куёшда топилган. Элементнинг номи грекча «Гелиос» — Қуёш сўзидан келиб чиққан.
СЕЛЕН (1817). Грекча «Селена», яъни Ой сўзидан олинган.
ПАЛЛАДИЙ (1803). Элемент ҳосил қилинмасдан бир йил олдин топилган Паллада кичик планетаси номи билан аталган.
ТЕЛЛУР (1782). Лотинча «Теллус», яъни Ер сўзидан.
ЦЕРИЙ (1803). Элемент ҳосил қилинмасдан икки йил бурун топилган Церера кичик планетаси номи билан аталган.
ОЛТИН. Элементнинг лотинча «аурум» деган номи чиқаётган Қуёш ёғдуси билан боғлиқ, лотинча «аурора» — «тонг шафағи» демак.
УРАН (1780). Элемент ҳосил қилинмасдан бир неча йил илгари топилган Уран планетаси номига қўйилган.
НЕПТУНИР (1940). Нептун планетаси номига қўйилган.
ПЛУТОНИЙ (1941). Плутон планетаси номи билан аталган.
Афсонавий худо ва қаҳрамонлар номига қўйилган элементлар
ТИТАН (1795). Қадимги юнон эпосининг қаҳрамони Титан шарафига аталган.
ВАНАДИЙ (1830). Скандинавия ишқ-муҳаббат маъбудаси Ванадис номи билан аталган. Афсонага кўра маъбуда Ванадис муҳаббат туйғуларининг барқарор бўлишига раҳнамолик қилган. Ванадий элементи ҳам барқарор хоссага эгадир.
КОБАЛЬТ (1735). Инглиз-саксон афсонасида инс-жинсни «Коболд» деб юритилади. Бу элементнинг ҳосил қилишдаги мушкуллилар инс-жинслар туфайли содир бўлади, деб ўйлашган.
НИОБИЙ (1844). Хоссапари жиҳатдан тантал элементига ўхшаш бўлганидан, афсонавий қаҳрамон Тантал қизи — Ниобея исми билан аталган.
ПРОМЕТИЙ (1947). Кадимги греклар афсонасида худолар турадиган Олимп тоғидан олов ўғирлаб инсонларга берган ва бунинг учун худолар томонидан жазоланган афсонавий қаҳрамон Прометей шарафига аталган.
ТАНТАЛ (1802). Бу элементни соф ҳолда олишдаги химиклар бошдан кечирган қийинчиликлар унга худолар томонидан жазоланган афсонавий қаҳрамон Тантал номи берилишига сабаб бўлган.
Минерал ва мураккаб моддалар номи билан аталган элементлар
ЛИТИЙ (1817). Грекча «литос» (тош) сўзидан. Дастлаб бу элемент қаттиқ минералларда топилган.
БЕРИЛЛИЙ (1798). Шу элемент бор берилл минерали номига қўйилган.
БОР (1808). Таркибида бор элементи бўлган бура бирикмасининг лотинча «боракс» номидан олинган.
НАТРИЙ (1807). Тарнибида шу элемент бўлган кир содасининг арабча номи «натрун» сўзидан олинган.
АЛЮМИНИЙ (1825). Таркибида шу элемент бўлган аччиқтош бирикмасининг лотинча «алюмен» номига қўйилган.
КРЕМНИЙ (1825). Чақмоқ тошнинг лотинча номи «лапис креманс» сўзидан.
КАЛИЙ (1807). Ўсимлик кули — ишқорнинг арабча номи бўлмиш «алкали» сўзидан.
КАЛЬЦИЙ (1808). Таркибида шу элемент бўлган оҳакнинг лотинча «калькс» номидан.
МАРГАНЕЦ (1774). Шу элемент ҳосил қилишда дастлабки манба ҳисобланган пиролюзит минералининг грекча номи — «манганезе» сўзидан.
НИКЕЛЬ (1751). Таркибида шу элемент бор минералнинг немисча номи «кўпферникель» (сунъий мис) сўзининг иккинчи бўлагидан олинган,
СТРОНЦИЙ (1790). Шу элемент бор стронцианит минералининг номига қўйилган,
ЦИРКОНИЙ (1789). Шу элемент бор циркон минерали номидан.
МОЛИБДЕН (1778). Таркибида шу элемент бўлган молибденит минерали номидан олинган.
КАДМИЙ (1817). Шу элемент топилган рух рудасининг грекча номи «кадмея» сўзидан.
СУРМА. Туркча «сурме», (яъни қош ва киприкка суртиладиган бўёқ) сўзидан олинган. Сурма элементи ялтироқ сурматош минералидан олинади.
БАРИЙ (1808). Грекча «барос» — оғир демак. Шу элегаент бор барийли ёки оғир тупроқ номи билан аталган.
САМАРИЙ (1879). Рус кон инженери В. Е. Самарский исми билан аталган самарскит минерали номидан олинган.
Достарыңызбен бөлісу: |