Жаҳон миқёсида эътирофга сазовор бўлган олимлар учун 10 миллион швед кронаси (тахминан 1,1 миллион доллар) миқдорида мукофот белгиланган. Улар, шунингдек, Швеция (физика, кимё, тиббиёт, адабиёт, иқтисод йўналишидагилар) ва Норвегия қироли (тинчлик йўналиши ғолиби учун) томонидан олтин нишон ва диплом билан тақдирланади.
1901-2006 йиллар давомида Нобель мукофотига 68 та давлат 18 та халқаро ташкилот вакиллари сазовор бўлган. Ушбу рўйҳатда Марказий Осиё вакиллари ўрин олмаган. Давлат мақомини олганига унча кўп бўлмаган Шарқий Тимор республикаси республикасининг вакилларидан 2 киши тинчлик учун 1996 йили Нобель мукофоти совриндори бўлган эди.
ТИНЧЛИК УЧУН НОБЕЛЬ МУКОФАТИ СОҲИБЛАРИ
1901 йил Жан Анри Дюнан (Швейцария) Швейцариялик гуманист Ҳалқаро Қизил Ярим Ой жамиятининг асосчиси бўлиб, ҳалқларнинг тинчликсевар ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди. Дюнан ҳарбий асрлар ҳимояси бўйича жамият асосчисидир.
1901 йил Фредерик Пасси. (Франция) Француз сиёсий иқтисодчиси ва тинчлик ҳимоячиси Пасси, тинчликсевар ҳаракатлари учун мукофотланди. У Тинчлик учун Европа ҳаракатининг тан олинган сардори бўлиб, Дунёда тинчликни фақат арбитраж асосида ўрнатиш мумкин деган ғояни илгари сурди.
1902 йил Эли Дюкоммен. (Швейцария) Швейцариялик журналист, педагог Эли Дюкоммен, Европанинг турли хил пацифистик ҳамжамиятлар фаолиятнинг координацияси учун ҳалқаро дунё бюросига асос солди. Дюкоммен муҳбирликни юритар, ҳар йили конференциялар ўтказар, тинчлик ва қуролсизлантириш масалаларига оид катта кутубхона тўплаб, эълон ва брошюралар ёзиб тарқатар эди. Мана шу қилган ҳиссалари учун мукофотга сазовор бўлган.
1902 йил Шарль Альбер Гоба. (Швейцария) Швейцария сиёсат арбоби Шарль Альбер Гоба, ҳалқаро арбитраж ишидаги ҳаракатлари учун Гоба раҳбарлигидаги Ҳалқаро парламент иттифоқи ҳалқаро сиёсатда асосий факторлардан бири эди.
1903 йил Уильям Рандал Кример. (Буюк Британия) Инглиз поқефисти ва лейбористлар сардори Уильям Ренделл Кример арбитраж ўйли билан тинчликка эришиш борасида қилган меҳнатлари учун мукофотга сазовор бўлди. Кример халкаро парламент кенгашининг рахбари этиб сайланди ва бу лавозимда умрини охиригача хизмат қилди.
1904 йил Ҳалқаро ҳуқуқ институти (Гент, Бельгия). Ҳалқаро ҳуқуқ институти дунёда ҳалқаро муаммоларни ҳал этувчи, ҳалқаро ҳуқуқ принципларини аниқлаб берувчи ташкилотлардан биридир. Кўпгина тарихчиларнинг фикрича Ҳалқаро ҳуқуқ институти Ҳалқаро ҳамжамият ҳуқуқини ривожланишида асосий ўрин тутди.
1905 йил Берта фон Зутнер. (Австрия) Австриялик ёзувчи Берта фон Зутнер, пацифистик фаолияти учун мукофотга эга бўлди. Унинг “Йўқолсин қуроллар” романи унинг тинчлик учун кўрашчи эканлигидан далолат бериб, у Европа мамлакатларини тинчлик тарафдорлари ҳаракатини бошқарди.
1906 йил Теодор Рузвельт. (АҚШ) Тарихчи, сиёсатшунос ва АҚШнинг 26 президенти. Портсмут шартномасини имзолашда кўрсатган фаолияти учун мукофотланди. Портсмут тинчлиги рус-япон урушига якун ясади ва Осиё, Европа ва Кариб ҳавзаси ҳалқлари билан дипломатик алоқалар ўрнатди.
1907 йил Луи Рено. (Франция) Француз ҳуқуқшуноси Луи Рено, мукофотга Францияда ҳалқаро ҳуқуқларнинг ҳақиқий даҳоси сифатида сазовор бўлди. Рено Францияни Ҳалқаро конференцияларда вакили сифатида қатнашди ва фавқулодда элчи титул унвонига сазовор бўлди.
1907 йил Эрнесто Монета. (Италия) Италиялик журналист Эрнесто Монета ўзининг мукофотини, тинчлик учун кўрсатган фаолияти учун олди. Тинчлик учун ҳаракат қилиш борасидаги ахборотларни тарқатиш учун, “Тинчлик дўсти” алманахини чоп этди. У Ҳалқаро тинчлик бюросининг Италиялик вакили эди.
1908 йил Клас Понтус Арнольдсон. (Норвегия) Клас Арнольдсон мукофотга, норвегия можаросини ҳал этишда қатнашганлиги учун сазовор бўлган. Журналист Арнольдсон, европаликлариннг тинчлик учун ҳаракати бошида энг таниқли ораторлардан бири бўлган. Ўзининг бор кучини шахс хуқуқлари ва демократия учун бўлган кўрашга ва қонун чиқарувчи йўл билан диний сабрликни яратиш, милитаризмни чеклаб қўйишга сарфлади.
1908 йил Фредрик Байер. (Дания) Даниялик ёзувчи, пацифист ва сиёсатшунос Фредрик Байер, регионал ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Скандинавия парламентлараро иттифоқини тузгани учун мукофотга сазовор бўлган. Байер ташаббуси билан, маълумот алмашиниш ва давлатлар орасидаги низоларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш мақсадида Халқаро тинчлик бюроси ташкил этилди, шунингдек I - жаҳон урушида Дания беътарафлиги эълон қилинди.
1909 йил Огюст Беернар. (Бельгия) Бельгия давлат арбоби бўлган Огюст Беернар, Халқаро Парламент иттифоқининг раиси бўлиб, Ижроия қўмитасининг ишини бошқарди. Халқаро арбитраж учун кўрашишлари ва қуролланишни қисқартириш борасида қилган меҳнатлари учун Поль д’Эстурнель де Констан билан биргаликда мазкур мукофотга сазовор бўлди.
1909 йил Поль д’Эстурнель де Констан. (Франция) Поль д’Эстурнелль де Констан француз дипломати ва тинчлик учун кўрашчиси бўлиб, Франция ва унга қўшни мамлакатлар билан арбитраж тўғрисида келишувлари учун сазовор бўлган. Ҳалқлар орасидаги ҳамдўстликни мустаҳкамлаш мақсадида Леон Буржуа билан ҳамкорликда Миллатлар Лигасининг лойиҳасини тузди.
1910 йил Ҳалқаро тинчлик бюроси. Мукофотга қуролсизлантириш бўйича конференциялар ташкил этганлиги учун сазовор бўлди. Мазкур бюро, конференциялар ҳақида ҳисоботлар, китоблар ва пампфлетлар чоп этади. Унинг Женева монитор номли журнали 1 йилда 6 марта тинчликсевар ташкилотларга, дипломатик миссияларга ва тадқиқот институтларига тарқатилади.
1911 йил Тобиас АССЕР. (Нидерландия) Голланд давлат арбоби ва юрист, Тобиас Михель Карел Ассер мукофотга халқаро арбитраж соҳасида қилган ишлари учун сазовор бўлган. Ассернинг энг муваффақиятли миссияларидан бири – Сувайш каналининг Конвенцияси қабул қилинишидир. Унинг, Гаагадаги Тинчлик саройига топширган юридик адабиётлар кутубхонаси, ҳали-ҳануз “Ассер тўплами” деб номланади.
1911 йил Альфред Герман Фрид. (Австрия) Австриялик журналист ва Пацифист Альфред Фрид, мукофотни ўзининг байналминал фаолияти учун олди. Тинчликни ҳимоя қилиш мавзусида бир нечта китоб ва шу жумладан тинчлик учун ҳаракат бўйича маълумотнома чоп этди.
1912 йил Элиу Рут. (АҚШ) Америкалик ҳуқуқшунос ва давлат арбоби Рут, ғарб яримшарида тинчликни мустаҳкамлашда кўрсатилган фаолияти учун тақдирланди. Руднинг энг кўзга кўринган хизматларидан Панамерика ҳамкорлиги ва марказий Америка адолат судини ташкил этилишидир.
1913 йил Анри Лафонтен. (Бельгия) Бельгиялик сиёсий арбоби ва тинчлик тарафдори Анри Лафонтен Европада тинчлик учун халк ҳаракатининг ҳақиқий лидери сифатида мукофотга сазовор бўлди. У жаҳон конститутсияси жаҳон парламенти халқаро банк ягона тил ва меҳнат бўйича статистик марказлар режаларини таклиф этди. Лафонтеннинг меҳнатлари миллат лигасининг ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
1914, 1915, 1916 йиллар тинчлик мукофоти берилмаган
1917, 1944, 1963 йиллар Ҳалқаро Қизил Ҳоч Қўмитаси. Мазкур қўмита ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан 3-мукофоти билан тақдирланди. Қизил Ҳочнинг ютуқлари – жанг пайтида тинчлик актларини олиб бориш биринчи жаҳон урушидан бошлаб қўмита урушдан зарар кўрганларга, ҳарбий асирларга, тиббий дориворлар, озиқ-овқат етказиш ва тиббий ёрдам ташкил этиш билан шуғулланади.
1918 йил тинчлик мукофоти берилмаган
1919 йил Томас Вудро Вильсон. (АҚШ) Томас Вудро Вильсон педагог, Американинг 28-президенти бўлиб, жаҳон халқаро сиёсатида инсоният қонуниятини фундаментал мустаҳкамлаганлиги учун сазовор бўлган. Вудронинг энг катта ҳиссасидан бири, бу биринчи тинчликни сақлаш халқаро муассасасини таъсис этганлигидир.
1920 йил Леон Виктор Огюст Буржуа. (Франция) Франция давлат арбоби ва хуқуқшунос Леон Виктор Огюст Буржуа мукофотга арбитраж воситалари ёрдамида тинчликни ўрнатиш борасида қилган меҳнатлари учун сазовор бўлди. Буржуа Миллат лигасининг биринчи кенгашининг раиси эди.
1921 йил Карл Яльмар Брантинг. (Швеция) Карл Яльмар Брантинг, сиёсий арбоб ва швед журналисти Швеция ва Норвегия орасидаги зиддиятларни тинчлик йўли билан ҳал қилганлиги ва Миллат Лигасида кўрсатган хизматлари учун мукофотга сазовор бўлди. У қуролсизлантириш қўмитасининг аъзоси бўлиб, арбитражда асосланган ҳалқаро тинчликни барпо этишга қаратилган Женева баённомасини қабул қилишда ўз ҳиссасини қўшди.
1921 йил Кристиан Ланге. (Норвегия) Норвегиялик байналминалчи Кристиан Лоус Ланге мукофотга арбитражни ҳалқаро мунозараларни ечимини топиш учун хизмат қилган восита сифатида тарғибот қилганлиги учун сазовор бўлди. Ланге ўз ҳаётини қуролсизлантиришга қаратди.
1922 йил Фритьоф Нансен. (Норвегия) Норвегиялик тадқиқотчи ва филантроп Нансен, ҳимоясизланганларга ёрдам кўрсатиш борасидаги меҳнатлари учун мукофотга сазовор бўлди. Шимолий қутбга қилган экспедицияси Нансенга ҳалқаро машҳурликни олиб келди. У миллат лигасида Норвегияни тақдим этиб, қочоқлар учун бериладиган ҳужжатлар ҳақида ҳалқаро келишувни ишлаб чиқди..
1923, 1924 йиллар тинчлик мукофоти берилмаган
1925 йил Джозеф Остин Чемберлен. (Буюк Британия) Инглиз давлат ва сиёсат арбоби Чемберлен, мукофотни Лакарн музоқараларидаги фаолияти учун олди. Лакарн келишуви тинчлик ишига қўшилган беминнат ҳисса ҳисобланиб, Ҳалқаро ҳамкорликни амалга оширишни имкониятларини яратиб бердилар.
1925 йил Чарльз Гейтс Дауэс. (АҚШ) Америка давлат арбоби Чарльз Гейтс Дауэс ўзининг номида бўлган режага қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлган. У кризисдан чиқиш молия экспертиза ҳалқаро қўмитасини бошқариб, у таклиф қилган режага асосан Германия пул муомаласи ва кредити тикланди.
1926 йил Густав Штреземан. (Германия) Германия давлат арбоби Лакарн пактини тузишда кўрсатган фаолияти учун мукофотланди. Штреземан консерватор бўлиб, давлатни қудратли бўлишида гуллаб яшнашига тартиб сақланишида ўз ҳиссасини қўшди. Штреземен Совет Иттифоқи билан нейтралитет ҳақида шартнома тайёрлади ва имзолади.
1926 йил Аристид Бриан. (Франция) Француз давлат арбоби Аристид Бриан давлатнинг сиёсий ҳаётида, урушдан кейинги Европани тиклаш бўйича амалга оширилган ишларда, Локарн пактини ва Франция ва Германиянинг ўртасидаги зиддиятларни бартараф этишдаги дўстлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам беришда сезиларли ўрин тутди. Ва бу мукофотни ҳамкори Густав Штреземан билан бўлишди.
1927 йил Фердинанд Эдуард Бюиссон. (Франция) Француз педагоги ва тинчлик кўрашчиси Фердинанд Эдуард Бюиссон мукофотга француз ва германия ҳалқлари орасидаги англашилмовчиликни бартараф этиб, улар орасида дўстона муносабатларни ўрната олганлиги учун сазовор бўлди. Бюиссон Инсон хуқуқлари лигасининг асосчиси бўлди. Бу ташкилот тинчликни сақлаб қолиш ва турли шакиларда намоён бўладиган нохақликларни бартараф этиш учун кўраш олиб борди.
1927 йил Людвиг Квидде (Германия) Франция ва Германия оммасининг тинчлик тарафдорлигига тайёрлагани учун.
1929 йил Френк Биллингс Келлог. (АҚШ) Америкалик ҳуқуқшунос ва давлат арбоби Френк Келлок Париж пактини тайёрлашда қўшган ҳиссаси учун мукофотланди. Пакт Келлок урушни миллат сиёсатининг асбоби деб номлаб Чили ва Перу ўртасидаги чегара мунозараларини тугатишда ўз ҳиссасини қўшди.
1930 йил Натан Сёдерблюм. (Швеция) Швед архиепископи Сёдерблюм, тинчликка диний бирлашмалар орқали эришиш борасидаги меҳнатлари учун мукофотланди. Унинг ишини натижаси Ҳалқаро черков кенгашини ташкил этилишидир.
1931 йил Джейн Аддамс. (АҚШ) Лаура Джейн Аддамс, Нобель тинчлик мукофотига, дунёнинг барча тинчликсевар аёллар делегати сифатида мувофиқ топилган. Аддамс – америка ижтимоий реформизмининг энг биринчи намоёндаларидан биридир. Иммигрантлар яшайдиган, Чикагонинг ночорлар районида, Аддамс, боғчалар, кутубхона, гимнастика зали, ўнлаб клубларни ўз ичига олган Ҳалл-хаусга асос солди. Даҳа аҳолиси бу ерда инглиз тилини, пазандаликни, тикувчиликни ва адабиётни ўрганишлари мумкин эди.
1931 йил Николас Мьюррэй Батлер. (АҚШ) Николас Мьюррэй Батлер мукофотга тинчлик учун кўрашда беминнат хизматлари учун сазовор бўлган. Бу мукофотни у Джейн Адамс билан бирга олди. Батлер Европани иқтисодий бирликка чорлаб, АҚШни бетарафлик ҳақидаги қонунларини танқид қилди. Колумбия коллежининг президенти лавозимини эгаллаб турганида у, Колумбияни дунёнинг йирик университет марказларидан бири бўлишига асос солди.
1932 йилда мукофот берилмаган
1933 йил Ральф Норман Энджелл. (Буюк Британия) Англиялик публицист. Пацифист Энджелл, тинчликни ташвиқот этганлиги учун мукофотга сазовор бўлди. Ўз мақолалари ва китобларида Энджелл урушнинг иқтисодий томирларини ўрганиб чиқиб, ҳозирги пайтда дунёдаги ҳолатни таҳлилдан ўтказади. Энджеллнинг миллатларнинг доимий келишуви ҳақидаги ғоялари миллат лигаси лойиҳасига катта таъсир кўрсатди.
1934 йил Артур Гендерсон. (Буюк Британия) Инглиз сиёсат ва давлат арбоби, ҳалқаро қуролсизлантириш ишига қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди. Гендерсон ўзининг вазифаси деб, Европада коллектив ҳавфсизлигини барпо этиш деб тушунарди.
1935 йил Карл фон Осецкий. (Германия) Немис ёзувчиси ва пицифисти Осецкий, Германияда милитаризмга қарши тинимсиз кўраш олиб борди. Урушга қарши мақолалар чоп этганлиги учун у қамоқ жазосига ҳукм этилди. Осецкийга берилган бу мукофот Германия ҳукуматини фалаж қилди ва улар Осецкийни сотқин деб эълон қилишди. Ҳукумат ҳеч бир немис Нобель мукофотини олмайди деган билдиришнома эълон қилди.
1936 йил Карлос Сааведра Ламас. (Аргентина) Аргентиналик давлат арбоби Ламас, Боливия Парагвай мунозарасида. Тинчликсевар роли учун тақдирланди. Унинг ҳаракатлари туфайли келишув комиссияси ва Боливия Парагвай келишуви имзоланди. Бир йил ўтгач Ламас, Миллатлар Лигаси ассамблеясининг раиси этиб сайланди.
1937 йил Роберт Сесил. (Буюк Британия) Англия давлат арбоби Сесил, Миллат Лигаси олдидаги хизматлари учун мукофотга сазовор бўлди. Сесил расмий бўлмаган плебисцит ташкил этиб, у орқали 11 млн. дан ортиқ Англияликлар қуролсизлантиришга қарши чиқишларини кўрсатиб берди. Сесил ҳаракатлари билан ҳалқаро тинчлик компанияси ташкил этилди.
1938 йил Қочоқлар ишлари бўйича ҳалқаро Нансен ташкилоти. Бу ташкилот ҳимоясизланганларга кўрсатган ёрдами учун мукофотга тақдим этилди. Бу ташкилотнинг вакиллари йирик давлатларда Нансен паспортлари эгалари учун маслаҳатчи ролини ўйнашди. Қочоқлар ҳақидаги конвенцияни ташкил қилишди ташкилотнинг ўрни катта эди.
1939, 1940, 1941, 1942, 1943 йиллар мукофот берилмаган
1944 йил Ҳалқаро қизил Хож жамияти уруш вақтида инсонларни бирдамлик, келишув ва ярашиб яшаш принципларига асос солгани учун.
1945 йил Корделл Ҳалл. (АҚШ) Америкалик давлат арбоби Ҳалл, БМТ нинг отаси сифатида машҳур. У мукофотга ғарб ярим шарида тинчликни ўрнатиш БМТни ташкил этилиши, савдо-сотиқни мустаҳкамлаш борасидаги меҳнатлари учун сазовор бўлди. Ҳалл раҳбарлигида Бирлашган Миллатлар Партияси номли ҳужжат ишлаб чиқилди.
1946 йил Джон Мотт. (АҚШ) Америкалик давлат арбоби Джон МОТТ ташвиқотчилик фаолияти учун мукофотга лойиқ деб топилди. Мотт раҳбарлигида Ҳалқаро талабалар христиан федерацияси ташкил этилди. У ўз китоб ва мақолаларида христиан ғояларини ташвиқот этди.
1946 йил Эмили Грин Болч. (АҚШ) Америкалик иқтисодчи, ижтимоий реформалар ташвиқотчиси ва тинчлик учун ҳаракат фаоли бўлган Эмили Грин Болч тинчликни барқарор қилиш учун қилган тинимсиз кўп йиллик меҳнати учун мукофотга сазовор бўлди. Болч ҳалқаро қуролсизланиш наркоманияга қарши кўраш ва кичик миллат ҳалқларини хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида тинимсиз фаолият кўрсатди.
1947 йил Жамият хизматидаги америкалик Дўстлар комитети. Жамият хизматидаги америкалик Дўстлар комитети Филадельфия (Пенсильвания штати)да, квакерларнинг жаҳон урушига қарши норозиликлари белгиси сифатида вужудга келган. Мукофот совриндори бўлмиш АДК, уруш, терроризм, нохақлик ва жабр-зулм қурбонларига, сувсизлик, очарчилик ва табиий офатлардан азоб чекканларни ҳам эътибордан қолдирмай ёрдам кўрсатишмоқда. “Мухаббат нима қила олишини кўрамиз” деган сўзлар АДК нинг шиорига айланди.
1948 йил мукофот берилмаган
1949 йил Джон Бойд Орр. (Шотландия) Шотландиялик педагог Джон Бойдорр, мукофотга инсониятни муҳтожликдан ҳолос қилиш синфлар, миллатлар ва ирқлар орасида тинчлик кооперацияларининг асосини ташкил қилиш учун сазовор бўлди. У технологияси ривожланган мамлакатларни, дунёда очарчиликни тугатишни урушларни бартараф этишга қодир бўлган ҳукуматларнинг тинчлик ғояларини илгари суришга давъат этарди.
1950 йил Ральф Банч. (АҚШ) Ральф Банч мукофотга сазовор бўлган биринчи қора танли лауреат бўлди. Унинг араб-исроил мунозараларидаги сабрлилиги БМТ ғояларининг ғалабасига олиб келди. Бош котиб ўринбосари лавозимни эгаллаган ҳолда Банч, БМТ нинг 1964 й. Кипрда тинчликни сақлаш учун йўналтирилган кучларни мустаҳкамлашда иштирок этди ва Ҳиндистон ва Покистон орасидаги низоларни якунланиши сабабчиларидан бирига айланди.
1951 йил Леон Жуо. (Франция) Француз ишчилар сардори Леон Жуо тинчлик учун қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди. Жуо Миллатлар Лигасининг аъзоси бўлиб, қуролсизланишни назорат қилиш бўйича таклифлар тайёрларди. Европа Иттифоқи қўмитасида ишсизликка қарши кўраш олиб борарди.
1952 йил Альберт Швейцер. (Германия) Немис шифокори. Теолог ва мусиқашунос Швейцер, миссионерлик фаолияти учун мукофотга сазовор бўлди. У Африкада касалхона қуриб, ерда врач бўлиб ишлади. Касалхонага маблағ йиғиш учун у, Европада маърузалар ўқиди, концертлар берди ва шу билан бирга бутун дунёда шуҳрат қозонди.
1953 йил Джордж Маршалл. (АҚШ) Америкалик давлат арбоби Джордж Маршалл лауреатлар орасида биринчи ҳарбий бўлиб, тинчлик вақтидаги кўрсатган фаолияти учун мукофотга сазовор бўлди. “Маршалл дастури” энг йирик иқтисодий ёрдам дастури бўлиб, 50-йилларда Германияда иқтисодий ажойиботни амалга ошириш имконини яратди.
1954-1981 йиллар Қочоқлар ишлари бўйича БМТ олий комиссарининг хизмати. Мазкур хизмат қочоқларга ёрдам бериш ва ҳукумат аъзоларини уларниг эҳтиёжларига диққат эътиборларини қаратиш учун қилган меҳнатлари натижасида тақдирланди. Ҳизматнинг асосий вазифаси, Ер қуррасида барча қочоқларни кийим, тиббий ёрдам, озиқ-овқат ва бошпана билан таъминлаш киради.
1955, 1956 йиллар мукофот берилмаган
1957 йил Лестер Боулс Пирсон. (Канада) Канадалик давлат арбоби Лестер Пирсон Сувайш кризисини бартараб этишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди. Пирсон БМТга Канада делегациясини бошқарди. У тинчликни қўллаб-қувватлаш борасида БМТ кучларини ташкил этиш лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳанинг қабўл қилиниши ҳарбий ҳаракатларнинг номини олди.
1958 йил Жорж Пир. (Бельгия) Бельгиялик руҳоний Жорж Пир қочоқларга кўрсатган ёрдами учун мукофотланди. У биринчи навбатда мажрух, қариялар ва ёрдамга муҳтожларга эътибор қаратди. “Европа қишлоқларини ташкил этиб, у ерда қочоқлар аста-секинлик билан шаҳар жамоаларини ташкил этилишига асос солди”
1959 йил Филип Ноэль-Бейкер. (Буюк Британия) Англиялик Пацифист ва дипломат Ноэль Бейкер, қуролсизлантириш бўйича йирик мутахассис сифатида мукофотга тақдим этилди. Миллат Лигаси ва БМТнинг арбоби сифатида қочоқларни ҳимоясида фаолият кўрсатди. Миллат лигаси ҳаракатда ва қуролсизлантириш номли 2 та китобни чоп эттирди.
1960 йил Альберт Лутули. (ЖАР) Жан. Африка сиёсат арбоби. Альберт Лутули мукофотга инсонлар ва ҳалқлар орасида адолатни ўрнатиш ва кучайтириш учун қилган ҳизматлари учун сазовор бўлди. Лутули қора танли африкаликлар орасида биринчи лауреат бўлиб, бу мукофотни у, Африка ҳалқининг ярим аср мобайнида жамиятни ташкил қилиш борасидаги меҳнатларни самараси деб билди.
1961 йил Даг Ҳаммаршёльд. (Швеция) Швециялик давлат ва сиёсат арбоби Ҳаммаршёльд БМТ даги фаолияти учун мукофотланди. Унинг хизматлари туфайли БМТ тан олинган ҳалқаро ташкилотга айланди.
1962 йил Лайнус Карл Полинг (АҚШ) Ядро қуролини синов сифатида ишлатишга қарши булган келишувни автори сифатида олган.
1963 йил Қизил Ҳоч жамият лигаси. Бу жамият кўнгилли гуманитар жамият бўлиб, Қизил Ҳоч жамиятларининг миллий федерациясидир. Жамият бутун дунё бўйича зарар кўрганларга ёрдам беради. Мукофот жамиятни 100 йиллик муносабати билан таъсис этилди. Ҳозирги кунда Лига таркибида 144 та миллий гуруҳ бўлиб, 250 миллион одам уларнинг аъзосидир.
1964 йил Мартин Лютер Кинг. (АҚШ) Америкалик фуқаролар ҳуқуқи учун кўрашчи бўлган Мартин Лютер Кинг негрларнинг тенг ҳуқуқи учун амалга оширган фаолиятига мукофот билан такдирланди. Кингнинг инсон ҳуқуқлари ишига қўшган ишлари ҳалқаро микиёсида бўлиб тинчлик ишига ҳисса қўшган эди.
1965 йил БМТ болалар жамғармаси. БМТ болалар жамғармаси мукофот билан ҳалқлар ўртасидаги биродарликни тасдиқлаш борасидаги ҳиссаси учун тақдирланди. Болалар жамғармаси ривожланаётган мамлакатларда солиқни сақлашни яхшилаш дастурларини бажарарди.
1966, 1967 йиллар мукофот берилмаган
1968 йил Рене Кассен. (Франция) Франциялик ҳуқуқшуноси Рене Самюель Кассель инсон ҳуқуқлари декларациясининг 20-йиллик муносабати билан мукофоти билан тақдирланди. Декларациянинг матни Кассель томонидан тузилганди. Инсон ҳуқуқи ва тинчлик Кассен учун асосий муаммо эди: у БМТ ташкилотининг таълим илм ва маданият йўналишлари бўйича асосчилар қаторида эди.
1969 йил Ҳалқаро меҳнат ташкилоти. Ҳалқаро меҳнат ташкилоти “Дунё инфраструктурасини” барпо этганлигини ва ҳалқлар орасида биродарликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди. Бу ташкилот дастурлари ишчилар ва тадбиркорлар орасидаги муносабатларни, меҳнат шароитларни яхшилашга қаратилган. Ташкилотнинг шиори “Тинчлик ҳоҳласанг адолат эк”.
1970 йил Норман Эрнест Борлоуг. (АҚШ) Ўсимликлар патологияси буйича америкалик генетик ва мутахассис. Норманн Эрнест Борлоуг мукофотга «яшил революцияни» амалга оширгани ва савдо-сотиқ муаммоларини ечимини топишга ёрдам берганлиги учун сазовор бўлди. Борлоуг Мексика ва Жануби-Шарқий Осиёда турли иқлимда ва касалликларга мослашадиган юқори самарали буғдой навларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга раҳбарлик қилди
1971 йил Вилли Брандт. (Германия) Германиялик канцлер ва дипломат Вилли Брандт мукофотга Ғарб ва Шарқ орасидаги зиддиятларни сусайтиришга қўшган шахсий ёрдами туфайли сазовор бўлди. ГФР ташқи сиёсатини конструктрлаб, у Ғарб билан бўлган муносабатларни мустаҳкамлади, ягона Европа концепциясини ишлаб чиқди ва Германияни собиқ душманлари билан тинчлик алоқаларини ўрната олишига шароит яратди.
1972 йил мукофот берилмаган
1973 йил Генри Киссенджер. (АҚШ) Америкалик сиёсатшунос ва давлат арбоби Генри альфред Киссенджер Шимолий Въетнам рахбари Ле Дўк Тхо билан отишмани тўхтатиш ҳақида келишувга эришди. Киссенджерни дипломатиялиги Исроил ва Миср орасидаги отишмани тўхталиши ва Суэцк канали очилишига сабаб бўлди.
1973 йил ЛЕ Дўк Тхо. (Вьетнам) Въетнам сиёсий арбоби Ледўк Тхо Въетнамда тинчлик ўрнатиш борасидаги меҳнатлари учун мукофотланди. Бу мукофотнинг тақдим этилиши Нобель қўмитаси тарихида қарама қарши фикрларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Ледўк Тхо АҚШ ва Жанубий Въетнамни Париж келишувини бузилиш сабабли мукофотдан воз кечди.
1974 йил Шон Макбрайд. (Ирландия) Ирландиялик ҳуқуқшунос ва сиёсий арбоб Шон Макбрайн инсон ҳуқуқлари ҳолатининг меҳанизмини кузатиш борасидаги ишлари учун мукофотга тақдим этилди. У томондан инсон ҳуқуқининг ҳалқаро судини ташкили этиш фикри ҳуқуқшуносларнинг ҳалқаро комиссияси ва ҳалқаро тинчлик бюроси томонидан қўллаб-қувватланди.
1974 йил Эйсаку Сато. (Япония) Япония Премьер Министри атимилитаризм сиёсати учун мукофотланди. Сато кабинети Япония томонидан ядро қуролини қоралаш матни ишлаб чиқилди. Японлар ўз давлатларини атимилитаризми тан олинганидан хурсанд бўлсалар ҳам, сатонинг пацифизмига ишонишмас эди. Чунки Сато шимолий Вьетнамни портлатиш ҳаракатини қўллаб-қувватлади.
1975 йил Андрей Дмитриевич Саҳаров. (Россия) Рус физиги ва инсон ҳуқуқлари учун кўрашчи Саҳаров, ҳалқлар орасидаги тинчлик принципларини қўллаб-қувватлаганлиги учун тақдирланди. У ядро қуролининг ривожланиши ва атомни тинчлик мақсадларида қўлланилиши борасида кўп хизмат қилди.
1976 йил Бетти Уильямс. (Ирландия) Ирландиялик тинчлик ҳаракат фаоли Уильямс, Мейрид Корриган билан биргаликда мукофотга сазовор бўлди. Ирландияда граждан уруши вақтида террорга қарши кўрашиб, Аёлларнинг тинчлик юришини ташкил этди. “тинчликсевар одамлар кенгаши” номли ҳаракатни ташкил қилди.
Достарыңызбен бөлісу: |