Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


X боб АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ИНФОҚ-ЭҲСОНГА БАХИЛЛИК



бет7/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20

X боб

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ИНФОҚ-ЭҲСОНГА БАХИЛЛИК

ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРИШЛИК ҲАҚИДА

وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ. (البقرة:195)

Аллоҳ йўлидаги (кураш учун молларингизни) сарфланглар! Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади!”. “Бақара” сураси, 195-оят.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: “Ўзингингизни ҳалокатга ташламанг”, оятида Аллоҳ йўлидаги инфоқ-эҳсонни тарк қилиш билан ўзини ҳалокатга ташлаш кўзда тутилган”, дейди.

Имом Қуртубий ўз тафсирида: Ҳузайфа ибн Ямон, Ибн Аббос, Ато, Икрима, Мужоҳид ва жумҳур уламо: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, оятини – Аллоҳ йўлидаги инфоқ-эҳсонни аёлвандликдан, камбағалликдан қўрқиб тарк этиб қўйиш билан – деб тафсир қиладилар.108

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ كَثِيرًا مِنْ الْأَحْبَارِ وَالرُّهْبَانِ لَيَأْكُلُونَ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ وَيَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ (34) يَوْمَ يُحْمَى عَلَيْهَا فِي نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكْوَى بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنُوبُهُمْ وَظُهُورُهُمْ هَذا ما كَنَزْتُمْ لأَنْفُسِكُمْ فَذُوقُوا ما كُنْتُمْ تَكْنِزُونَ. (التَّوبة:34-35)

Эй мўминлар, ўша донишмандлар, роҳиблардан кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақ (йўл) билан ейдилар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб “хушхабарини” етказинг!”. “Тавба” сураси, 34-оят.

هَآأَنْتُمْ هَآؤُلآءِ تُدْعَوْنَلِتُنْفِقُواْ فِي سَبِيلِ اللهِ فَمِنْكُمْ مَّنْ يَبْخَلُ وَ مَنْ يَبْخَلُ وَ مَنْ يَبْخَلْ فَإنَّما يَبْخَلُ عَنْ نَفْسِهِى وَاللهُ الْغنِيُّ وَأنْتُمُ الْفُقَرَآءُ وَإنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غيْرَكُمْ ثُمَّ لاَ يَكُونُو~اْ أَمْثَالَكُمْ

( مُحَمَّد:38)

Мана, сизлар шундай кишилардирсизки, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиш учун даъват қилинурсизлар. Бас, (аниқки) сизларнинг орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у, ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларни хайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар. Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар (балки, Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)!. “Муҳаммад” сураси, 38-оят.

هُوَ الَّذِي يُنَزِّلُ عَلَى عَبْدِهِ آيَاتٍ بَيِّنَاتٍ لِيُخْرِجَكُمْ مِنْ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ وَإِنَّ اللَّهَ بِكُمْ لَرَءُوفٌ رَحِيمٌ. وَمَا لَكُمْ أَلَّا تُنْفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلِلَّهِ مِيرَاثُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَا يَسْتَوِي مِنْكُمْ مَنْ أَنْفَقَ مِنْ قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ أُوْلَئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِنْ الَّذِينَ أَنْفَقُوا مِنْ بَعْدُ وَقَاتَلُوا وَكُلًّا وَعَدَ اللَّهُ الْحُسْنَى وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (حديد:10 )

У Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га токи у сизларни (куфр) зулматларидан (иймон) нурига олиб чиқиш учун аниқ-равшан оятларни (яъни Қуръони каримни) нозил қиладиган зотдир. Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон ва раҳмлидир. Нега сизлар Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмаяпсизлар?! Ҳолбуки, осмонлар ва ернинг ворислиги ёлғиз Аллоҳники-ку (яъни оз кунда сизлар бу оламдан ўтиб кетиб, қўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз Аллоҳга мерос бўлиб қолади-ку)! Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва (Росулуллоҳ билан бирга кофирларга қарши) урушган кишилар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат-жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”.“Ҳадид” сураси, 9-10.

Оятнинг маъноси: Инфоқ-эҳсон қилмайдиганларни койиш. Чунки еру осмонлар мулки Аллоҳникидир. Еру осмон иккаласи ҳам ичидаги барча нарсалари билан инқирозга учраб Аллоҳга қайтувчидир. Гўё мерос ўз эгасига қайтарилганидек.109

86. Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Сомит ал-Ғифорийдан қилган ривоятида: “Мен Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳу билан бирга эдим. У киши бозорга чиқди. У билан бирга бир жория ҳам бор эди. Унинг ҳожатларини бажариб бердим, етти дирҳам пули ортиб қолди. Жорияга уларни танга қилиб (майдалатиб) олишни буюрдилар. Мен унга: “Бу дирҳамларни олиб қўйсанг, бир кунингга яраб қолади-ку”, дедим, у менга шундай деди:

إنَّ خَليلي عهِدَ إليَّ أيَّما ذهبٍ أوفضَّةٍ أُوكِي عليْهِ ، فهُوَ جمْرٌ على صاحبِهِ، يُفَرِّقَ في سبيلِ اللهِ

Менга дўстим соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ўргатган: “Қайсики олтин ёки кумуш тугиб қўйилса, токи уни Аллоҳ азза ва жалла йўлида ишлатиб юбормагунча у ўз эгасига чўғ бўлади.”110

Имом Абу Довуд Абу Умома ал-Боҳилийдан келтирган ҳадиснинг зикри ўтган эди. Унда: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар:

مَنْ لَمْ يَغزُ، أَوْ يُجَهِّزْ ،َازِيًا، أَوْ يَخْلُفْ غَازِيًا فِي أَهْلِهِ بِخَيْرٍ، أَصَابَهُ اللَّهُ بِقَارِعَةٍ قَبْلَ يَوْمِ الْقِيَامَةِ

Кимки, Аллоҳ йўлида ғазотга чиқмаган ёки бирор ғозийни жиҳозлаб чиқармаган, ёки аҳлида бирорта яхши ғозий қолдирмаган бўлса, унга қиёмат Кунидан олдин бир қиёмат келади”.111

Имом Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким Аслам ибн Язид ат-Тажибийдан қилган ривоятларида, у киши шундай дейди: “Мадинадан Константинополни мўлжаллаб ғазотга чиқдик. Жамоатга Абдураҳмон ибн Холид ибн Валид амир эди. Рум аскарлари шаҳар деворларига орқаларини қилиб турган эди. Душманга бир мужоҳид ҳамла қилди. Одамлар бирдан: “Ла илаҳа иллаллоҳ! Бай-бай, ўзини ҳалокатга ташлади”, деб қолишди. Шунда Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу: “Асло! Бу оят биз ансорлар жамоаси ҳақида нозил бўлган. Аллоҳ Ўз пайғамбари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нусрат бериб, Ислом ғолиб бўлган пайтда биз ўзаро бир-биримизга, келинглар энди биз ҳам мол-мулк жамлаб ўзимизни ўнглаб олайлик ,– деб маслаҳат қилдик. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди:

وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ. (البقرة:195)

Аллоҳ йўлидаги (кураш учун молларингизни) сарфланглар! Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади!”. “Бақара” сураси, 195-оят.

Ўзимизни ҳалокатга ташлашимиз бу – мол жамлаб ўзимизни ўнглаймиз деб, жаҳодни тарк этишимиздир.

Абу Имрон бундай дейди: “Абу Айюб розияллоҳу анҳу токи Константинополда шаҳид бўлиб дафн этилгунга қадар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан асло тўхтамади,”.112

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ ИНФОҚ – ТОАТЛАРНИНГ АФЗАЛИ ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Аллоҳ йўлидаги инфоқ-эҳсон – тоатларнинг энг олийси, Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги ва садақотларнинг афзалидир.

Мужоҳид молини ўзига, уловига ва бошқа мужоҳид биродарларига инфоқ қилади. Унинг нафақаси қурол-яроғ ёки от-улов сотиб олишга ва жиҳодга кетган ёки шаҳид бўлган мужоҳидларнинг аҳлу оилалари учун ишлатилади.

Шайтон алайҳи лаъна ҳеч бир амалда Аллоҳ йўлидаги инфоқни дафъ қилиш учун қилганчалик ҳаракат қилмайди. Чунки у биладики, бу инфоқда улкан ажр ва буюк савоб ҳамда олий даражаларга эришиш бор. Аллоҳ йўлидаги инфоқда бахиллик қилишда катта гуноҳ борлигини ҳам билади. Шунинг учун шайтон бу амалдан қайтариш учун қаттиқ ҳаракат қилади. Шайтонга бу ишда нафснинг бахиллиги ёрдам беради. Кишининг инфоқ-эҳсонга одатланмаганлиги ва инфоқдан ҳосил бўладиган сон-саноқсиз фазлу марҳаматни билмаслиги унга жуда қўл келади.

Хусусан, бизнинг замонимизга келиб жиҳод аломатлари ўчиб, унинг русумлари йўқолиб кетди. Бизнинг диёрларимизда жиҳод руҳи бутунлай йўқолиб битган. Бошқа диёрларда эса бўлса ҳам заиф ёки носаҳиҳ ҳолатда учрайди. Ё Роббим диёримиз мусулмонлари қалбида жиҳод руҳини ўзинг пайдо қилиб, уларни ўзинг тарбия қилгин! Ё Илоҳал Оламийн.

Аллоҳ йўлидаги инфоқ учун бирор нарса ажратмоқчи бўлсанг, шайтони лаъин тўсмаган йўл йўқ. Фахш-мункар ишларга буюриб, фақирликни ваъда қилувчи шайтони лаъиннинг ёмонлигидан фақат Аллоҳдан бўлган қўллаб-қувватлаш билангина омонда бўлинади.

وَمَا أَنفَقْتُمْ مِنْ شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ (سبأ:39)

...Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир”. “Сабаъ” сураси, 39-оятдан.

Баъзан мужоҳид Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқишлик учун шайтонни енгиши ва ундан ғолиб бўлиши мумкин. Лекин у Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишда кучи етмай қолади. Чунки шайтон Аллоҳ йўлида жиҳод қилмоқчи бўлган мужоҳидга инфоқ-эҳсон қилдирмаслик учун васваса қилиб, унга айтади: “Сен агар бир кун жиҳоддан қайтсангу молинг бўлмаса, сен жиҳодда шикастланиб ёки жароҳатланиб қайтишинг мумкин, қайтиб борсангу сенда ҳеч вақо бўлмаса, шунинг учун ҳам молингни қолдириб кетсанг, қайтиб келганингда асқотади”.

Кўнглида дунёга қайтиш умиди бўлган ва Аллоҳ йўлида ўлиб кетишни истамаган мужоҳид бу васвасани қабул қилади. Гарчи у шаҳодат талабида самимий бўлса-да, уйга қайтиш ҳақида, қайтгандан кейинги аҳвол ҳақида фикр қила бошлайди.

Шунинг учун ҳам салафи солиҳлар душманга йўлиққан пайтларида қиличларининг қинларини синдириб ташлар эдилар, чунки уларда жангдан тирик қайтмасликка ишонч ғолиб бўлган. Уларнинг қалблари шаҳодат истаги, Аллоҳга йўлиқиш шавқи ва Аллоҳ йўлида ўлиши туфайли эришиладиган улкан зафарга бўлган умид билан тўла бўлган.

Салафи солиҳлардан бирининг қиссаси шундай бўлган: “У жиҳодга чиқиб, иккала урушувчи томон қарама қарши саф олиб турган бир пайтда, унинг олдига шайтон келиб, унга хотинини, гўзаллигини эслатади. У ҳатто аёлини соғинганлигини ҳис қилади. Ундан аэжраб қолишни асло истамаслигини ва ўзининг ҳаёти нақадар бекаму кўст бўлганлиги ҳаёлига келади.

Шайтоннинг домига илинишга бир баҳя қолганида Аллоҳ томонидан уни қўллаб-қувватловчи илҳом, таъйид келади-да, ўз нафсига: “Эй нафс, агар сен майдондан қочсанг хотиним талоқ, қулларим ва чўриларим озод ва мен эгалик қилган барча мол-мулкларим Аллоҳ йўлида фуқаролар ва етим-есирларга садақа бўлсин. Эй нафс! Энди сенга хотиндан, ходимлардан ва молу мулкдан ажрашингдан сўнг ҳам ҳаёт бўладими?” деди. Шунда унинг кўнглида орқага қайтиш истаги кўтарилди-да, жанг майдонига отланди.

Шайтон мужоҳидга васваса қилиб, сен ўлсанг сендан кейин болаларинг камбағал бўлиб, оиланг муҳтож бўлиб қолади. Шунинг учун жиҳодга борсанг ҳам мол-мулкингни оилангга қолдириб кет, уни сарфлаб юборма. Оилангга сени йўқлигингни ўзи катта мусибат, деб йўлдан урмоқчи бўлади. Бу васвасани Аллоҳга ишончи бўлмаган, Аллоҳ бандалари ризқи учун кафил эканлигига шубҳаси бор одам қабул қилади.

Мўмин мужоҳид ўзи Аллоҳ билан аҳли ўртасида уларга ризқ етиши учун фақат бир воситачи эканлиги, улар учун ҳам, ўзи учун ҳам мисқолча фойда ёки зарарга эгалик қилмаслигига эътиқод қилиш лозим. Шундай экан, нима учун у аҳлининг ризқи ғамини ейди?! Ризқ берувчи Аллоҳ-ку!

Ривоят қилинишича: Хотам ал-Асам раҳматуллоҳи алайҳ сафарга чиқмоқчи бўлиб хотинига:



  • Сен ва фарзандларинг учун қанча пул қолдириб кетсам етади? – деди.

– Мен сени бир сабабчи деб биламан, раззоқ деб эмас! Қаерга хоҳласанг сафар қилавер. Ризқ бергувчи ёлғиз Аллоҳдир!” – деди унинг мўмина-солиҳа аёли.

Салафи солиҳлар Аллоҳ йўлида жуда кўп маблағ сарфлаб юборар эдилар. Бу борада улар мусобақалашар эди.

87. Ад-Доримий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди:

أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ أَنْ نَتَصَدَّقَ فَوَافَقَ ذَلِكَ مَالًا عِنْدِي فَقُلْتُ الْيَوْمَ أَسْبِقُ أَبَا بَكْرٍ إِنْ سَبَقْتُهُ يَوْمًا فَجِئْتُ بِنِصْفِ مَالِي فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ مَا أَبْقَيْتَ لِأَهْلِكَ قُلْتُ مِثْلَهُ قَالَ فَأَتَى أَبو بَكْرٍ بِكُلِّ مَا عِنْدَهُ فَقَالَ يَا أَبَا بَكْرٍ مَا أَبْقَيْتَ لِأَهْلِكَ فَقَالَ أَبْقَيْتُ لَهُمُ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقُلْتُ لَا أُسَابِقُكَ إِلَى شَيْءٍ أَبَدًا



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни Аллоҳ йўлида садақа қилишга буюрдилар. Бу пайт менда мол-дунё бор эди. Ичимда ўзимга ўзим, бугун Абу Бакрдан ўзиб кетаман, дедим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ярим дунёмни олиб келдим.

Аҳлу аёлингга нима қолдирдинг? – деб сўрадилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Уларга ҳам шунча қолдирдим! – деб жавоб бердим.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бор мулкини олиб келдилар. Ундан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:


  • Аҳлу аёлингиз учун нима қолдирдингиз? – деб сўрадилар. – Уларга Аллоҳ ва Росулини қолдирдим! – деб жавоб қилдилар.

Сиздан ҳеч қайси соҳада ўза олмас эканман! – дедим.113

У кишининг қизлари Оишаи сиддиқа розияллоҳу анҳо ҳам шундай қиларди. Бир марта Муовия розияллоҳу анҳу Оиша онамизга катта маблағ юборди. Оиша розияллоҳу анҳо барчасини Аллоҳ йўлида нафақа қилиб юбордилар. Бирор дирҳам ҳам қолдирмадилар. Ходималари:



  • Озгина қолдирганингизда гўшт сотиб олар эдик, – деди.

– Олдинроқ айтсанг бўларди, мени эсимда йўқ эди,114 деди Оиша розияллоҳу анҳо.

88. Имом Бухорий ва Муслим Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, у бундай дейди:

انْتَهَيْتُ إِلَى النَّبِيِّ وَهُوَ جَالِسٌ فِي ظِلِّ الْكَعْبَةِ فَلَمَّا رَآنِي قَالَ هُمُ الْأَخْسَرُونَ وَرَبِّ الْكَعْبَةِ قَالَ فَجِئْتُ حَتَّى جَلَسْتُ فَلَمْ أَتَقَارَّ أَنْ قُمْتُ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ فِدَاكَ أَبِي وَأُمِّي مَنْ هُمْ قَالَ هُمُ الْأَكْثَرُونَ أَمْوَالًا إِلَّا مَنْ قَالَ هَكَذَا وَهَكَذَا وَهَكَذَا مِنْ بَيْنَ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ وَعَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ وَقَلِيلٌ مَاهُم…

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим. Каъбани соясида ўтирган эдилар. Мени кўрган вақтда:



  • Каъбани роббисига қасамки, улар зиён кўрувчилардир,- дедилар. Олдиларига бориб ўтирдим.

  • Улар кимлар ё Росулуллоҳ? Ота-онам сизга фидо бўлсин, дедим-да, сакраб ўрнимдан турдим.

Улар мол-дунёси кўп одамлар. Лекин ма сенга, ма сенга, ма сенга деб, олдига, орқасига, ўнгга ва чапга дунёсини тарқатган бойлар бундан мустасно. Аммо улар жуда озчилик, – дедилар.115

89. Баззор Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

يا أبا ذر: ما أُحبُّ أنَّ لي أُحُداًذهباً وقضة، أنفقُه في سبيل الله، أموتُ يومَ أموت، أَدَعُ منه قيراطاً.

Эй Абу Зарр, менинг Уҳуд тоғича тилло-кумушим бўлса-ю, уни Аллоҳ йўлида сарфлаб юборсам, вафот топганимда шу бойликдан бирор чақа қолдиришни ҳам истамайман”.116

Мўмин киши молу дунёсини Аллоҳ йўлида сарфлаганда, Аллоҳга бўлган таваккули, унинг фарзандларига Аллоҳ волийлик қилишига ва ризқини Аллоҳ ўзи беришига ишончи бўлиши керак.

Амирул мўминин Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу билан худди шундай воқеа содир бўлган эди. Ўлимлари яқанлашгач, ўғилларини чақиртирди, ўғиллари ўн битта эди. Хотинларига тегишли бўлган бойликдан улушларини бериб, қолганини ўғилларига бўлиб беришни буюрди. Меросни ҳисоблаб кўришган вақтда ҳар бир ўғлига бир динордан тегди.

Маслама ибн Абдулмалик:

–Эй амирал мўминин, уларнинг ҳар бирига теккан бир динор нима ҳам бўларди?! Уларнинг ишини менга топширсангиз қандай бўлади?– деди.

– Менинг ўғилларим икки одамдан бири бўлади: бири солиҳ одамлар, уларга Аллоҳ волийлик қилади, ёки иккинчиси ғайри солиҳ одамлар бўлади. У ҳолда мен Аллоҳ маъсиятига уларга ёрдам бермайман, – деди.

Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ унинг фарзандларини солиҳ, бой қилиб қўйди. Уларнинг бири Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта суворийнинг ҳар бирига баттадан отни мукаммал жиҳозлаб берди.

Хулосаи калом, кимки Аллоҳнинг ваъдаларига ишонса, Аллоҳга бўлган таваккулни рўёбга чиқарса ва Аллоҳ учун сарфлаган дунёсининг ўрнини Аллоҳ тез кунда тўлдириб беришига эътиқод қилса, Аллоҳ йўлида ҳамма дунёсини сарфлаб юбориши унга зарар келтирмайди.

Саййидимиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу барча мол-мулкини Аллоҳ учун сарфлаб юборган эдилар. Бу ишлари Аллоҳ наздида нақадар буюк, нақадар савоб, нақадар улкан ажрга лойиқ иш эдики, бу ишни фақат улкан насиба ва эътиқод эгасигина қила олади, холос.

Аммо таваккули, иймон-эътиқоди заиф кимсалар бор дунёсини сарфлаб юбора олмайди. Балки аҳлу аёли учун бир қисмини қолдиради. Буни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларга йўл кўрсатганлиги исботлайди.

90. Имом Бухорий ва Муслим “Каъб ибн Моликнинг тавбаси” қиссасида, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилган пайтда у:

يَا رَسُولَ اللَّهِ: إِنَّ مِنْ تَوْبَتِي أَنْ أَنْخَلِعَ مِنْ مَالِي، صَدَقَةً إِلَى اللَّهِ وَإِلَى رَسُولهِ.. فقالَ رَسُول الله قَالَ: أَمْسِكْ عَلَيْكَ بَعْضَ مَالِكَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ .

Ё Росулуллоҳ, мен Аллоҳ ва Росули учун бор мол-мулкимни садақа қилиб юборай, токи менинг тавбам нишонаси бўлсин, – деди.

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

Молингнинг бир қисмини ўзингга қолдир. Бу ўзинг учун яхшидир117, – деб кўрсатма бердилар.

91. Имом Бухорий ва Муслим Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

إِنَّكَ أَنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ .

Сен меросхўрларингни бой ҳолатда қолдирмоғинг уларни камбағал, одамларга қўл чўзадиган ҳолатда қолдирмоғингдан яхшироқдир”118, – дедилар.

Бу сўз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъб ибн Моликдан ёки Саъд ибн Абу Ваққосдан эътиқодини ва таваккули заифлигини сезганлар, шунинг учун ҳам бор мол-мулкини садақа қилишдан икковларини қайтардилар, – дегани эмас. Чунки саҳобалар ҳақида бундай гумонга бориш жоиз эмас! Балки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар иккаласини бундан қайтаришлари, бу икковига келажакда, улардан сўнг таваккули заиф мусулмонлар эргашади. Ҳамма ҳам кучли саҳобаларга эргашиб улар изидан боришга қодир бўлавермайди. Натижада озроқ қилган инфоқларига пушаймон бўлиб ажр камайиб қолади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари юлдузлар сингаридир. Мусулмонлар қай бирларига эргашсалар, ҳидоят топурлар. Кимники иймони ва таваккулида заифлик бўлса молининг бир қисмини сарф этиб, қолганини аҳли учун қолдирсин. Бу эса Каъб ибн Молик ва Саъд ибн Аби Ваққосга эргашишлик бўлади. Кимники иймони ва таваккули кучли бўлса, қандай хоҳласа шундай сарф этсин. Агар у барча молини сарфлаб юборса, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга эргашганлиги учун катта ажр олади.

Аммо инфоқ қилишга қодир бўла туриб, Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишни тарк этса, бу ўзини ҳалокатга ташлашликдир. Ҳеч бир мусулмон бундай қилишга ҳаққи йўқ.

Аллоҳ ҳақни айтади ва Унинг Ўзи тўғри йўлга ҳидоят қилади.

XI боб

МУЖОҲИДЛАРНИ ЖИҲОЗЛАШ ВА ЎЗИДАН КЕЙИН АҲЛИДА ЯХШИ БИР МУЖОҲИД ҚОЛДИРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

92. Имом Муслим Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайлдан бўлган бани Лихён қабиласига сария юбордиларда айтдилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ بَعَثَ بَعْثًا إِلَى بَنِي لَحْيَانَ مِنْ هُذَيْلٍ فَقَالَ لِيَنْبَعِثْ مِنْ كُلِّ رَجُلَيْنِ أَحَدُهُمَا وَالْأَجْرُ بَيْنَهُمَا

Икки кишидан бири борсин, ажр икковига бўлинади”.119

Имом Абу Бакр ибн ал-Мунзир: “Ушбу ҳадис фарзи кифоя бўлган жиҳод ҳақида айтилган. Агар уни озчилик қоим қилса, қолганлардан соқит бўлади.

93. Имом Бухорий ва Муслим Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

مَنْ جهَّزَ غازيًّا في سبيل اللهِ فقد غزا، ومن خلفَ غازيًّا في أهْلِهِ بخَيْرٍ فقَد غَزا.

Кимки Аллоҳ йўлида бир ғозийни жиҳозлаган бўлса, у ғазот қилибди. Кимки ўзидан кейин аҳлида бир ғозий қолдирса у ҳам жиҳод қилибди”120.

94. Имом Термизий ва Ибн Можжа Зайд ибн Холиддан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

مَنْ فَطَّرَ صَائِمًا كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الصَّائِمِ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَنْقُصَ مِنْ أَجْرِ الصَّائِمِ شَيْئٌ وَمَنْ جَهَّزَ غَازِيًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَانَ لَهُ مِثْلُ أَجْرِ الْغَازِي لَا يَنْقُصُ مِنْ أَجْرِ الْغَازِي شَيْئٌ *

Кимки бир рўзадорни ифтор қилдирса, унга ҳам шунча ажр бўлиб, рўзадорнинг ажри камайиб қолмайди. Кимки жиҳодга бир ғозийни жиҳозлаб жўнатса, унга ҳам ғозийнинг ажрича ажр бўлади. Ғозийнинг ажри эса камайиб қолмайди”121.

Бир киши ғазот учун тайёрланган бўлса-ю, бирор касаллик ёки бирор узр сабабли чиқолмай қолса, унга тайёрлаган нарсаларини бошқа бировга ғазот қилиш учун бермоғи лозим бўлади. Бунда Росулуллоҳнинг: “Кимки Аллоҳ йўлида бир ғозийни жиҳозлаган бўлса...” деган ҳадисларига амал қилиш бўлади.

96. Имом Муслим Анас ибн Моликдан қилган ривоятда:

أَنَّ فَتًى مِنْ أَسْلَمَ قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي أُرِيدُ الْجِهَادَ وَلَيْسَ لِي مَالٌ أَتَجَهَّزُ بِهِ قَالَ اذْهَبْ إِلَى فُلَانٍ الْأَنْصَارِيِّ فَإِنَّهُ كَانَ قَدْ تَجَهَّزَ فَمَرِضَ فَقُلْ لَهُ إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقْرِئُكَ السَّلَامَ وَقُلْ لَهُ ادْفَعْ إِلَيَّ مَا تَجَهَّزْتَ بِهِ فَأَتَاهُ فَقَالَ لَهُ ذَلِكَ فَقَالَ لِامْرَأَتِهِ يَا فُلَانَةُ ادْفَعِي لَهُ مَا جَهَّزْتِنِي بِهِ وَلَا تَحْبِسِي مِنْهُ شَيْئًا فَوَاللَّهِ لَا تَحْبِسِينَ مِنْهُ شَيْئًا فَيُبَارِكَ اللَّهُ فِيهِ



Бани Аслам қабиласидан бир йигит Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Мен ҳам ғазотга бормоқни истайман, лекин жиҳозланай десам ҳеч вақоим йўқ”,- деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Фалончининг олдига бор, у жиҳодга тайёргарлик кўрган эди, касал бўлиб қолди”, – дедилар.

У ўша одамнинг олдига бориб, Росулуллоҳ сенга салом йўлладилар ва тайёргарлик қилган нарсаларингни менга беришингни буюрдилар” ,– деди. У аёлини чақириб: “Эй фулона, мен тайёрлаб қўйган нарсаларимни мана бу йигитга бер. Ундан бирор нарсани ҳам олиб қолма! Аллоҳ ҳаққи бирор нарсани олиб қолма! Аллоҳ сенга уни баракотли қилади”122, -деди.

97. Имом Муслим Бурайда ибн ал-Хасиб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

حُرْمَةُ نِسَاءِ الْمُجَاهِدِينَ عَلَى الْقَاعِدِينَ كَحُرْمَةِ أُمَّهَاتِهِمْ وَمَا مِنْ رَجُلٍ مِنَ الْقَاعِدِينَ يَخْلُفُ رَجُلًا مِنَ الْمُجَاهِدِينَ فِي أَهْلِهِ فَيَخُونُهُ فِيهِمْ إِلَّا وُقِفَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَأْخُذُ مِنْ عَمَلِهِ مَا شَاءَ فَمَا ظَنُّكُمْ .

Мужоҳидларнинг аёлларини, жиҳодга чиқмай ўтириб олганларга нисбатан ҳурмати – улар оналарининг ҳурмати кабидир. Ўтириб қолганлардан бири бир мужоҳиднинг оиласида халифа бўлиб қолиб, улар борасида мужоҳидга хиёнат қилса, қиёмат Куни уни турғизиб қўйиб яхши амалларидан хоҳлаганича олади. Бунга нима дейсизлар?”123.

Ушбу ҳадисда мужоҳиднинг аҳлига хиёнат қилиш гуноҳи нақадар ёмон эканлиги, мужоҳиднинг аёли ҳурмати жиҳодга бормай қолганлар учун онасининг ҳурмати каби эканлиги баён этилгандир.

Абу Абдуллоҳ ал-Ҳалимий бундай дейди:



Бунга сабаб (Аллоҳ билгувчи-ю) – мужоҳиднинг ўтириб олувчи устидаги ҳаққи улканлигидир. Чунки мужоҳид унинг ноибидир. У ўзининг жиҳоди билан ўтириб қолувчининг жиҳодга чиқиш фарзини ундан соқит қилади ва уни ўз жони эвазига ҳимоя қилади. Энди у қандай қилиб мужоҳидга аҳли ҳусусида хиёнат қилсин. Унинг хиёнати қўшнининг оиласига қилган хиёнатдан-да каттароқ ва қабиҳроқдир.”124


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет