Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима



бет8/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20

XII боб

МУЖОҲИДЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ БАЁНИ

98. Имом Аҳмад, Ибн Аби Шайба ва Ҳоким Саҳл ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ قَالَ مَنْ أَعَانَ مُجَاهِدًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ غَارِمًا فِي عُسْرَتِهِ أَوْ مُكَاتَبًا فِي رَقَبَتِهِ أَظَلَّهُ اللَّهُ فِي ظله يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ .

Кимки Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга, қийинчиликка тушиб қолган қарздорга ёки мукотаб бўлган қулга ёрдам берса, Аллоҳ унга ўзининг соясидан ўзга соя йўқ бўлган Кунда соя беради”125. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Аллоҳ йўлида битта қамчи урмоғим, мен учун Ислом буюрган ҳаждан ташқари бўлган ҳаждан яхшироқдир”.

99. Имом Термизий Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ أَفْضَلُ الصَّدَقَاتِ ظِلُّ فُسْطَاطٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَمَنِيحَةُ خَادِمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ طَرُوقَةُ فَحْلٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ …

Садақотларнинг афзали – Аллоҳ йўлидаги чодирнинг сояси, Аллоҳ йўлида ходим бериш ва Аллоҳ йўлида кучли, катта туяни бериш”126.

Ҳадиснинг маъноси, Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ёрдам қилишга тарғиб. Сақланиш учун чодир тикиб бериш ёки унга ёрдам берадиган ходим беришлик ёки уч ёшдан катта бўлган туяни фойдаланиш учун бермоқлик. Чунки булар садақаларнинг энг афзалидир.

100. Имом Абу Довуднинг Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида:

أَنَّ رَسُولِ اللَّهِ أَرَادَ أَنْ يَغْزُوَ فَقَالَ: يَا مَعْشَرَ الْمُهَاجِرِينَ وَالْأَنْصَارِ إِنَّ مِنْ إِخْوَانِكُمْ قَوْمًا لَيْسَ لَهُمْ مَالٌ وَلَا عَشِيرَةٌ فَلْيَضُمَّ أَحَدُكُمْ إِلَيْهِ الرَّجُلَيْنِ أَوِ الثَّلَاثَةِ …



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга чиқмоқни ирода қилдилар ва: “Эй ансор ва муҳожирлар жамоаси, сизларнинг биродарларингиздан бир қавм борки, уларнинг на моли ва на қариндош-уруғлари бор. Сизлардан ҳар бир киши улардан иккита ёки учтасини ўзига қўшиб олсин”127, – дедилар.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Бир жамоани Аллоҳ йўлида жиҳодга юбориш учун машқларини созлаб, қуроллантириб, от-уловларини жиҳозлаб қўйиш ўнта нафл ҳаждан афзалдир”.

Билол ибн Саъд бундай дейди: “Омир ибн Абди Қайс розияллоҳу анҳуни Рум ерларида хачирга миниб олиб жиҳод қилиб юрганини ким кўрган. У ўзи хачирга навбат билан минарди ва яна ўзидан сўнг мужоҳидлардан бир нечтасини навбатга олиб оларди”.

Омир ибн Абди Қайс агар ғазотга чиқмоқчи бўлсалар мужоҳидлардан бир гуруҳни кутиб турардилар-да, уларга: “Мен сизлар билан бирга жиҳодга шерик бўлиб чиқаман. Лекин учта шартим бор, шунга кўнсаларинг сизлар билан бирга жиҳод қиламан”, дердилар.



  • У қандай шарт экан- дедилар.

Биринчиси, мен сизларнинг ходимларинг бўламан, мен билан ҳеч ким хизмат талашмайди. Иккинчиси, мен сизларга муаззин бўламан, мен билан ҳеч ким азон айтишни талашмайди. Учинчиси, қурбим етганча сизларга инфоқ-эҳсон қиламан”.128

Салафи солиҳларимиз мана шундай хислатларга эга бўлганлар. Улардан бири жиҳодга чиқса, биродарларининг ходими бўлмоқликка, уларнинг қалбларига шодлик олиб кирмоққа, йўлини топса уларга ўз ёнидан сарфламоққа ва ҳамроҳларини ўзидан устун кўрмоқликка ҳаракат қилар эдилар. Улар булар ажрини Аллоҳнинг ҳузурида оламан ва Аллоҳнинг ризолигига шулар билан эришаман,- деб умид қилардилар.

Абу ал-Жаҳм ибн Ҳузайфа ал-Адавий шундай ҳикоя қилади:

“Ярмук куни амакимнинг ўғлини қидириб жанг майдонига кирдим. Қўлимда бир сув идиш бор эди. Агар у яраланган бўлса сув бераман ва юзларини юваман, – деб ўйладим. Уни излаб топганимда хириллаб турган эди. Мен унга, сув берайми?, – дедим. Ҳа дегандек ишора қилди. Энди сув бермоқчи бўлиб турган эдим. Бошқа бир одамнинг инграгани эшитилиб қолди. Амакимнинг ўғли: “Унга олиб бор – деган ишорани қилди. Борсам у Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг укаси Хишом ибн Ос розияллоҳу анҳу экан. Унга сув ичасанми?, – деб турган пайтимда бир оз наридан бир одам: Оҳ! Оҳ! – деб инграб қолди. Ҳишом унга олиб бор – дея ишора қилди. Сув идишни кўтариб овоз келган томонга бордим. Борсам, у ҳам жон таслим қилибди. Қайтиб Ҳишомнинг олдига келдим, у ҳам эжон бериб бўлибди. Югуриб амакимнинг ўғлиолдига келдим. Қарасам, унинг ҳам жони узилиб бўлган экан. Уларнинг барчасига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!”.129

Салафи солиҳларимиз мардлиги-ю матонатларига қаранг! Улар мана шундай машаққатли дамларда ўз биродарларини ўзларидан устун қўярдилар. Ўзлари ташна бўла туриб сувни биродарларига илиндилар. Улар мана шундай олийжанобликлари билан Аллоҳ ризолигига мустаҳиқ бўлдилар.

МУЖОҲИДЛАРНИ КУЗАТИБ ҚЎЙИШ ВА УЛАР БИЛАН ВИДОЛАШУВ ҲАҚИДА ФАСЛ.

101. Ҳоким Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда:

أنَّ رسول اللهِ جهَّزَ جيْشًا،فمَشَى مَعَهُمْ إِلَى بَقِيعِ الْغَرْقَدِ،حِيْنَ وَجَّهَهُمْ قَالَ انْطَلِقُوا عَلَى اسْمِ اللَّهِ، اللَّهُمَّ أَعِنْهُمْ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қўшинни жиҳозлаб, улар билан бирга Ғарқад номли эжойгача бордиларда, улар билан видолашаётиб бундай дедилар: “Аллоҳни измида боринглар. Эй Аллоҳим! Буларга ўзинг мадад бергин”.

Ибн Асокир ривоятида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом мамлакатига аскар юбордилар. Шунда Язид ибн Аби Суфён билан бирга (у шу қўшиннинг чорак қисмига амир эди) пиёда юриб уларни кузатгани чиқдилар. Шунда Язид Абюу Бакр розияллоҳу анҳуга, ё сиз отга миниб олинг, ёки мен отдан тушиб олай,– деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга эътироз билдириб: “Сен отдан тушмайсан, мен эса отга минмайман. Чунки, мен бу қадамларимни Аллоҳ йўлида ҳисоб қиляпман!”.

102. Имом Байҳақийнинг Мужоҳиддан қилган ривоятларида: “Мен ғазотга чиқдим. Бизни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу кузатиб қўйдилар. Хайрлашаётган пайтда бизга шундай дедилар:

إنَّهُ ليسَ مَعي ما أُعْطيكُماه، ولكِنِّي سمعْت رسول الله يقول: إنَّ اللهَ إذا استُودِعَ شيئًا حَفِظَهُ . أنا اسْتَوْدِعُ اللهَ دينَكُما وَأمانَتكُما وَخواتيمَ أعْمالِكما.



Менда сизларга бергулик ҳеч нарса йўқ. Лекин мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳга нимани омонат қўйилса, уни сақлайди” – деганларини эшитганман. Мен динларингизни Аллоҳга омонат қилиб топшираман. Омонатларингиз амалларингизнинг хотимасидир”.130

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай дейдилар: “Бир киши дўстига – юр, ҳозир бирга бориб фалончини ғазотга кузатиб келамиз, деса ўша онда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Айтувчига ҳам, унга айтилганга ҳам Тубо (хушхабар) бўлсин! – дейди. Ғазотга кетувчилар қандай кузатилган бўлса, жангдан қайтганда ҳам шундай кутиб олинади”.

103. Имом Бухорий Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у:

قَالَ السَّائِبُ بْنُ يَزِيدَ رَضِي اللَّهم عَنْهم ذَهَبْنَا نَتَلَقَّى رَسُولَ اللَّهِ مَعَ الصِّبْيَانِ إِلَى ثَنِيَّةِ الْوَدَاعِ، مَقْدَمِه من غزوة تبوك.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан қайтаётган маҳалларида, биз Вадоъ саниясига ёш болалар билан биргаликда уларни кутиб олиш учун чиқдик”131, дейди.

XIII боб

ЖИҲОД НИЯТИ БИЛАН ОТ БОҚИШ ВА УНИ ТАРБИЯ ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ БАЁНИДА

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لَا تُظْلَمُونَ (الأنفال:60)

“(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур”. “Анфол” сураси, 60-оят.

وَالْعَادِيَاتِ ضَبْحًا(1) فَالْمُورِيَاتِ قَدْحًا(2) فَالْمُغِيرَاتِ صُبْحًا(3) فَأَثَرْنَ بِهِ نَقْعًا(4) فَوَسَطْنَ بِهِ جَمْعًا(5) (العاديات:1-5).

“(Аллоҳ йўлида) ҳарсиллаб чопадиган, (чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган, тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган, бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб, шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки...”.“Одиёт” сураси, 1-5-оятлар.

Ибн Аббос, Мужоҳид, Икрима, Қатода ва бошқа уламолар: – Бу оятлардаги учқур отларга ичилган онт, мужоҳидлар ғазотга кирган ва душманга тасодифий ҳужум қилган вақтда миниладиган отларга ичилгандир,– дейдилар.

Жиҳод учун тайёрланган отларнинг фазилатлари жуда кўп.

I. Кимки жиҳод нияти билан от боғласа, отнинг тўқлиги, очлиги, чанқоқлиги, сувга қониши, сийдиги, тезаги, еган ўти, ичган суви ва босган қадамлари барчаси қиёмат Кунида унинг амаллари ўлчанадиган тарозининг яхшилик палласига қўйилади.

104. Имом Бухорий Абюу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

مَنِ احْتَبَسَ فَرَسًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ إِيمَانًا بِاللَّهِ وَتَصْدِيقًا بِوَعْدِهِ فَإِنَّ شِبَعَهُ وَرِيَّهُ وَرَوْثَهُ وَبَوْلَهُ فِي مِيزَانِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ.

“Кимки Аллоҳ йўлида, унга иймон келтирган ва ваъдасини тасдиқлаган ҳолда от боқса, отнинг тўйиши, сувга қониши, сийдиги ва тезаги ҳам қиёмат Кунида унинг тарозисига қўйилади”.

105. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

الْخَيْلُ ثَلَاثَةٌ هِيَ لِرَجُلٍ وِزْرٌ وَهِيَ لِرَجُلٍ سِتْرٌ وَهِيَ لِرَجُلٍ أَجْرٌ فَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ وِزْرٌ فَرَجُلٌ رَبَطَهَا رِيَاءً وَفَخْرًا. وَنِوَاءً عَلَى أَهْلِ الْإِسْلَامِ فَهِيَ لَهُ وِزْرٌ وَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ سِتْرٌ فَرَجُلٌ رَبَطَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ ثُمَّ لَمْ يَنْسَ حَقَّ اللَّهِ فِي ظُهُورِهَا وَلَا رِقَابِهَا فَهِيَ لَهُ سِتْرٌ وَأَمَّا الَّتِي هِيَ لَهُ أَجْرٌ فَرَجُلٌ رَبَطَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ لِأَهْلِ الْإِسْلَامِ فِي مَرْجٍ وَرَوْضَةٍ فَمَا أَكَلَتْ مِنْ ذَلِكَ الْمَرْجِ أَوِ الرَّوْضَةِ مِنْ شَيْءٍ إِلَّا كُتِبَ لَهُ عَدَدَ مَا أَكَلَتْ حَسَنَاتٌ وَكُتِبَ لَهُ عَدَدَ أَرْوَاثِهَا وَأَبْوَالِهَا حَسَنَاتٌ وَلَا تَقْطَعُ طِوَلَهَا فَاسْتَنَّتْ شَرَفًا أَوْ شَرَفَيْنِ إِلَّا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ عَدَدَ آثَارِهَا وَأَرْوَاثِهَا حَسَنَاتٍ وَلَا مَرَّ بِهَا صَاحِبُهَا عَلَى نَهْرٍ فَشَرِبَتْ مِنْهُ وَلَا يُرِيدُ أَنْ يَسْقِيَهَا إِلَّا كَتَبَ اللَّهُ لَهُ عَدَدَ مَا شَرِبَتْ حَسَنَاتٍ.

От уч хил бўлади: Кишига гуноҳ, кишига парда, кишига ажр бўлади.

1. Кишига гуноҳ бўлиши – агар отни риё ва фахр учун, аҳли Исломга қарши фойдаланиш учун боқса, у боққан одам учун гуноҳ бўлади.

2. Бир одам отни Аллоҳ йўлида боқса, сўнг унинг устидаги Аллоҳнинг ҳаққини унутмаса, у от ўзи учун дўзахдан парда бўлади.

3. Аммо бир одам Аллоҳ йўлида аҳли Ислом фойдаси учун, бир яйловда ёки ўз уйида от боқса, у отни ўша ўтлоқдан ёки уйдан еган ўтларининг, емларининг ва сийдигу тезакларининг сонича у одамга ҳасанот ёзилади.

Агар у арқонни узиб кетиб бир ёки иккита тепаликдан ошиб ўтса, уни босиб ўтган изларининг, тезакларининг сонича эгасига ҳасанот ёзилади.

Эгаси уни миниб бир дарёдан ўтса, ундан сув ичса ёки эгаси уни суғорса, ичган сувининг миқдорича ҳасанот ёзилади”132.

II. Кимки Аллоҳ йўлида от боқса, қиёмат Кунида бу от у учун дўзахдан парда бўлади.

III. Кимки Аллоҳ йўлида от боқса, у ўз молу дунёсини кечасию кундузи, махфию ошкор, тинимсиз инфоқ-эҳсон қилувчи бандалардан бўлади. Улар учун Роббилари ҳузурида ажр бордир.

IV. Ўз отига сарф этувчи одам – қўлини садақа билан очиб асло йиғиб олмаган одам кабидир.

106. Ҳоким, Табароний ва Абу Авона Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

الْخَيْرُ مَعْقُودٌ بِنَوَاصِي الْخَيْلِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ ، وأهلُها مُعانُون عليها، والْمُنفقُ عليها كالباسط يدهُ بالصَّدقَة…

Ажр отлар жиловига боғлангандир, эгалари шунга кўра ёрдамланади ва отларга сарф этгувчилар садақа улашиб қўлини узатган одам кабидир”133.

V. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло от эгаларини отларга хизмат қилгани ва инфоқ қилгани учун уларга ёрдам беради.

107. Имом Аҳмад Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الْخَيْلُ مَعْقُودٌ فِي نَوَاصِيهَا الْخَيْرُ وَالنَّيْلُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَأَهْلُهَا مُعَانُونَ عَلَيْهَا فَامْسَحُوا بِنَوَاصِيهَا وَادْعُوا لَهَا بِالْبَرَكَةِ …

То қиёмат кунигача отлар жиловига ажр ва унга эргашиш боғлаб қўйилган, отнинг эгалари шунга кўра ёрдамланадилар. Отни қаншарини силанглар ва унинг баракотини Аллоҳдан тиланглар”134.

VI. Дунё ва охират яхшиликлари то қиёматгача отлар жиловига боғлангандир. Отда ва уни боқишликда яхшилик кўп бўлгани учун араблар отни “яхшилик” деб атаганлар.

108. Имом Муслим Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бохилий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

رأيْتُ رسولَ الله يَلْوي ناصيَةَ فَرَسهِ بإصْبَعِه وهُوَ يقول: الْخَيْلُ مَعْقُودٌ فِي نَوَاصِيهَا الْخَيْرُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ:الأجْرُ والغَنيمَة…

Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари билан отлари юзини силаб: “То қиёматгача отнинг жиловига боғлаб қўйилган яхшилик: бу ажр ва ғаниматдир”135 деяётганларини эшитдим, – дейди.

VII. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аёллардан кейинги энг суюкли нарса от бўлган.

110. Имом Насоий Муаққал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у киши:

لَمْ يَكُنْ شَيْءٌ أَحَبَّ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَعْدَ النِّسَاءِ مِنَ الْخَيْلِ .

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аёлларидан сўнгги энг суюкли бўлган нарса бу от бўлган эди”136, – дедилар.

Ҳар бир мусулмон отни яхши кўриши суннатдир, гарчи ўзининг оти бўлмаса ҳам.

VIII. От ўз эгасига ўзини суюкли қилмоғини тилаб дуо қилади. Бу ажабланарли ҳол эмас. Чунки у Аллоҳга ўзига хос бўлган бир услубда дуо қилади. От бошқа ҳайвонлардан идроки, фаҳми ўткирлиги, ҳаракати тезлиги ва тарбияни қабул қилиши билан ажралиб туради.

111. Имом Насоий, Аҳмад ва Ҳоким, Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

مَا مِنْ فَرَسٍ عَرَبِيٍّ إِلَّا يُؤْذَنُ لَهُ عِنْدَ كُلِّ سَحَرٍ بِدَعْوَتَيْنِ اللَّهُمَّ خَوَّلْتَنِي مَنْ خَوَّلْتَنِي مِنْ بَنِي آدَمَ وَجَعَلْتَنِي لَهُ فَاجْعَلْنِي أَحَبَّ أَهْلِهِ وَمَالِهِ إِلَيْهِ أَوْ مِنْ أَحَبِّ مَالِهِ وَأَهْلِهِ إِلَيْهِ.

Ҳар бир арабий отга ҳар кун саҳар пайт Роббисига бир неча сўзлар билан дуо қилишга изн берилади. Шунда у бундай деб дуо қилади: – Эй Роббим, одам фарзандидан бирортасига мени топширгин ва мени унга аҳлиданда, молиданда суюкли қилгин”137.

Ибн Муборак Садийдан қилган ривоятларида: Амр ибн Утба ибн Фурқод жиҳодга чиққанда тўрт минг динорга бир от сотиб олди. Шунда уни одамлар шунча қимматга от сотиб олди, деб маломат қилдилар. Шунда у бу гапларга жавобан: “Душман томон босган ҳар бир қадами мен учун тўрт минг динордан афзалдир!”138 – деди.

Амр ибн Утба – кўфалик улуғ зоҳид бўлиб, тобеъийларнинг улуғларидан, мужоҳидлардан ва шаҳидларидандир. Ғазотга чиққанда асҳобларига уларнинг ҳодими бўлишини шарт қиларди.

Амр ибн Утба:- Мен Аллоҳдан зоҳидликни сўрадим, берди. Дунё қаердан келиб, қаерга кетяпти парво қилмайман. Намозга кучли қилишни сўрадим, менга берди. Шаҳидликни сўрадим, умид қилиб турибман, – дерди.

Абдураҳмон ибн Язид шундай дейди: “Катта қўшин билан жиҳодга чиқдик биз билан Амр ибн Утба ҳам бор эди. Унинг эгнида янги оппоқ жубба139 бор эди. Бу жуббага оққан қон қандай гўзал бўлади?! – деди у. Жанг қизиган бир пайтда унга душман томонидан отилган тош келиб тегиб, бошини ёриб юборди. Янги жуббасига қон оқди. Аллоҳга шаҳид бўлган ҳолда йўлиқди.

IX. Кимки Аллоҳ йўлида от боқса, у ажр олади. Чунки у Аллоҳ ва Росулининг буйруғига итоат этди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай амр қилади:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمْ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ وَمَا تُنفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ يُوَفَّ إِلَيْكُمْ وَأَنْتُمْ لَا تُظْلَمُونَ (الأنفال:60)

“(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур”. “Анфол” сураси, 60-оят.

112. Имом Абу Довуд ва Насоий Абу Ваҳб ал-Жумаҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай амр қиладилар:

ارْتَبِطُوا الْخَيْلَ وَامْسَحُوا بِنَوَاصِيهَا وَأَكْفَالِهَا وَقَلِّدُوهَا وَلَا تُقَلِّدُوهَا الْأَوْتَارَ.

От боқинглар, унинг чаккаларини ва қуймучларини силанглар, унга безаклар тақинглар, тумор тақманглар!”140.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отларга тумор, кўзмунчоқларни тақишдан қайтардилар. Чунки одамлар туморни кўз тегишдан асрайди деб эътиқод қиладилар.

РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ОТЛАРИНИНГ ИСМЛАРИ ҲАҚИДА ФАСЛ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отларининг номлари:

1) Ассакбу: бу от учқур, оёқларида халқасимон оқ ранг бўлиб, ўнг қўлида оқи йўқ, жаҳлдор от эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи эгаси бир аъробийдан ўн уқяга сотиб олган ва Уҳуд ғазотида шу от билан қатнашган эдилар. Тўқ жигарранг эди.

2) Сакбун – чарчамай, кўп чопадиган деган маънони англатади.

3) Аллахиф – гўёки думи билан ерни супуриб кетарди. У отни Фарва ибн Амр ал-Жизомий совға қилган эди.

4) Лаззоз – устига минган одам “ёпишиб” қоларди. Бу отни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Муқавқис ҳадя қилган эди.

5) Аззариб – кучли, салобатли бўлгани учун шундай номланган. Катта, семиз бўлиб уни ҳам Фарва ибн Амр ибн Жизомий ҳадя қилган эди.

6) Алвард – саман от бўлиб уни Тамийм ад-Доримий ҳадя қилган бўлиб, унга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу берган эдилар.

7) Сабха - чопганда худди сузиб кетаётгандек юрарди.

Бу етталаси барча уламолар наздида муттафақун алайҳ эди. Бундан бошқа отлари хусусида ҳар хил ривоятлар қилинган. Бу отларнинг исмлари қуйидагича эди: Аблақу – қушдек учадиган маънода, Зул-уққол, Зул-ламма, ал-Муртажил, ал-Мурових, ас-Сархон, ал-Яъсуб, ал-Мандуб, ал-Бахр ва ан-Нажиб.

Ушбу фаслнинг хулосаси шуки: ким от боқса унга яхши ном қўйсин, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш демакдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўртта хачирлари бўлиб, уларни номлари: 1) Дулдул, 2) Физза, 3) Шаҳбоа, 4) Ақба. Тўртинчисини Давмату Жандалнинг хўжайини совға қилган эди.

XIV БОБ

ОТГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ВА УНИ ЭЪЗОЗЛАШ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Тамийм ибн Авс ад-Дорий розияллоҳу анҳу Байт ал-Мақдисга амир эди. Равх ибн Занбоъ унинг зиёратига кирган пайтда аҳли аёли, болалари ва ходимлари билан биргаликда оти учун арпа тозалаётган эди. Бу унинг отини эъзозлаши туфайли эди. У отнинг ёлларини кесишни ёқтирмас эди. Чунки яхшилик ва барака отнинг ёлига боғлангандир.

113. Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейди:

البركة في نواصِي الْخيلِ.

Барака отнинг ёлларидадир”141

114. Ад-Доримий Абу Қатода розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Росулуллоҳ, мен бир от сотиб олмоқчиман. Қанақасидан сотиб олай? – деб сўради. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اشْتَرِ أَدْهَمَ أَرْثَمَ مُحَجَّلَ طَلْقَ الْيَدِ الْيُمْنَى أَوْ مِنَ الْكُمْتِ عَلَى هَذِهِ الشِّيَةِ تَغْنَمْ وَتَسْلَمْ

Қора, қашқа бўлиб оёқларида халқасимон оқи бўлиб олдинги ўнг оёғида оқи бўлмасин ёки мана шу каби қора қизил бўлсин, шунда сен саломат бўлиб кўп ғаниматларни қўлга киритасан”,142 дедилар.

115. Имом Абу Довуд ва Термизий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

يُمْنُ الخيل في شُقْرِها.

Отнинг яхшилиги – унинг саманлигидадир”143.

116. Имом Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у киши:

كانَ رسولُ الله يكرَهُ الشِّكالَ من الخيل.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отларни шиколи (аш-шикол – отнинг ўнг қўли ва ва чап оёғи ёки чап оёғи ва ўнг қўлида оқи бори)ни ёқтирмас эдилар, деди”.



XV боб

МУЖОҲИД ВА МУРОБИТНИНГ РЎЗА ВА НАМОЗ КАБИ АМАЛЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА.

117. Имом Бухорий ва Муслим Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

مَا مِنْ عَبْدٍ يَصُومُ يَوْمًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ إِلَّا بَاعَدَ اللَّهُ بِذَلِكَ الْيَوْمِ وَجْهَهُ عَنِ النَّارِ سَبْعِينَ خَرِيفًا.

Аллоҳ йўлида (жиҳодда) бир банда бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша кун сабабли унинг юзини дўзах ўтидан етмиш хариф144 узоқлаштиради”145.

Салафлардан кўплари жиҳодда рўза тутиб олардилар-да, рўзаларини очмас, рўзадор ҳолида жанг қилар эдилар. Чунки бу билан улар Аллоҳнинг розилигини ва катта савобларни умид қилар эдилар. Бундайлардан бири саҳобий Абдуллоҳ ибн Муҳаррамадир. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бундай ҳикоя қилади: “Ямома жангида мен Абдуллоҳ ибн Муҳаррама ва Абу Хузайфанинг ходими Солим билан бирга бўлиб қолдик. Бизлардан ҳар биримиз бир кундан навбатчи бўлар эдик. Жанг бошланган кунида мен навбатчи эдим.

Майдонга кириб Абдуллоҳ ибн Муҳаррамани жанг қилиб, қаттиқ жароҳатланган ҳолда кўрдим. Унинг назмихол жони бор эди. У ўшанда рўзадор эди. Мени кўргач, ифтор маҳали бўлдими? – деб сўради. – Йўқ, ҳали бўлмади, – деб жавоб бердим. У менга:

Мана шу идишга озгина сув қолдиргин. Қуёш ботгач ифтор қиламан, – деди. Мен унга сув қолдириб кетдим. Бир маҳал қайтиб келсам, вафот этган экан.”146

– Бир пайтларда бир йигит кўп вақтлар жиҳод қилган эди, – деб ҳикоя қилади Собит ал-Буноний. Шаҳид бўлиш у йигитнинг орзуси эди. Лекин доим маъракалардан омон чиқар эди. Бир кун ўзига-ўзи шундай деди: “Мен шаҳидликни жуда кўп орзу қилар эдим. Лекин Аллоҳ насиб этмади. Энди уйга қайтиб борсам, албатта уйланаман”.

Қайлула (пешин вақтидан аввалги уйқу) вақти бўлганда истироҳат учун чодирга кириб ухлади. Пешин вақти бўлганда уни намоз ўқиш учун уйғотдилар. У ўрнидан туриб йиғлай бошлади. Унинг биродарлари, бунга бирор нарса бўлдимикин деб, қўрқишиб унга ачиндилар.



  • Йўқ, менга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Менинг йиғлашим сабаби олдимга биров келиб: “Юр мен билан қаллиғинг Айнони олдига борамиз”,- деди. Ўрнимдан туриб унга эргашдим. Бир топ-тоза, чиройли боғга кирдик. Боғ шундай гўзал эдики, бунақасини кўрмаган эдим. У боғда ўнта жорияларни кўрдимки, бунақа чиройли қизларни асло кўрмаган эдим. Айно шуларнинг ичида бормикан, деб умид қилдим-да:

  • Орангизда Айно борми? – деб сўрадим.

  • Ҳа Айно бор, бизлар унинг жорияларимиз, – деб жавоб қилишди. Мен шеригим билан бошқа бир боққа кирдик. Бу боғ аввалгисидан икки ҳисса чиройли эди. У ерда йигирмата аввалги жориялардан икки ҳисса гўзалроқ жориялар бор эди. Шулардан бири Айно бўлса керак, деб ўйладим-да:

  • Ичингизда Айно ким? – деб сўрадим.

  • Айно ҳам шу ерда. Биз унинг жорияларимиз,- дейишди. Яна ўттизта жориялар билан учрашдим. Бир гумбазга етиб бордик. У қизил ёқутлар билан безатилган бўлиб, атрофни ёритиб турарди. Менга шеригим:

  • Ичкарига кир! – деди. Мен ичкарига кирдим. У ерда бир қиз бор эдики, гумбазнинг нури унинг олдида хира эди. У билан бир соат гаплашиб ўтирдим. У ҳам менга гапирарди. Шунда менга шеригим:

  • Чиқ, кетамиз, – деди. Мен унинг гапини қайтара олмадим. Ўрнимдан туриб чиқмоқчи бўлганимда, у қиз этагимдан тортиб:

– Бу кеча ифторни бирга қилайлик,- деди.

Уйғоним кетсам, тушим экан. Шунга йиғладим, деди йигит.

Бир оздан сўнг: – отларга мининглар! деган нидо эшитилди.

Жанг қизиб кетди. То қуёш ботгунга қадар давом этди. Қуёш ботиб ифтор маҳали бўлди. Ўша мужоҳид йигит яраланиб, шаҳид бўлган ҳолда, Аллоҳ ҳузурига йўл олди147.

Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга қилган ибодатлари етти юз баробарга кўпайтирилиб берилади. Бу ибодат қайси бўлсин, хоҳ намоз, хоҳ рўза, хоҳ қироат, хоҳ зикр, хоҳ тасбеҳ ва хоҳ истиғфор бўлсин фарқи йўқ.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет