3.2. Фойдаланилиш харажати принципи
Чегаравий қиймат принципини муҳокама қилишда сўзсиз тақазо этиладики, ҳар бир факторни ҳоҳлаган миқдорда қўшимча сотиб олиш мумкин. Лекин бу фараз барча ишлаб чиқариш воситалари учун тегишли эмас. Кўпгина хўжаликка оид ишлаб чиқариш факторлари (энг камида қисқа муддатли) ўзгармайди (масалан, Ер, Бино, Ишчи кучлари (ИК)). Бошқа ишлаб чиқариш воситалари (масалан, дағал эм-ҳашак) фақат чэекланган ҳолда бозоргир бўла олади ва ээҳтиёжга кўра хўжаликнинг ўзи ээтиштиради.
Айтиб утилган ишлаб чиқариш факторлари харажатларини аниқлашда фойдаланиш харажати (мақсадга мувофиқлилик харажати) эътиборга олиниши керак. Булар доим шу нарсага дуч келадики, агар бири ёки кўплаб чекланган факторлар сабабли хўжалик тармоғини кенгайтириш фақат бирининг ёки кўплаб бошқа хўжалик тармоқларининг бир вақтнинг ўзидаги чегараларида мумкин бўлади.
Агар қандай хўжалик тармоқлари чегараланган бўлиши лозимлиги аниқланган бўлса, бунда фойдаланиш харажати осон аниқланиши керак. Лекин иқтисодий нўқтаи назардан, доим энг кам фойдаланиш харажатига
ҳаракат қилинади. Шундай қилиб, саволга жавоб шу ҳақда кетадики, хўжалик тармоғини кенгайтириш қайси жараённи (қай ҳажмда) чегаралаш орқали ўнча кўп бўлмаган харажат билан ( бу дегани, энг кам миқдорда фойдани камайтириш) амалга оширилади.
Кўп томонлама ташкил этилган хўжаликда (доимий чекланган факторларнинг катта миқдори) бу савол фақат чизиқли программалаштиришни қўллаш орқали аниқланади. Оддий режалаштириш жараёнида фақат кўпгина Тажрибавий ҳисоб-китоблар орқали минимал фойдаланиш харажатини яқинлашиш усулига хос аниқланиши мумкин
3.3. Чегаравий қиймат-Фойдаланиш харажати принципи ва мутаносиб бўлмаган харажатлар
Чегаравий қиймат ва фойдаланиш харажатлари принципларини (уйғунлашган ҳолда) қўллаш хўжаликни режалаштириш фаолияти учун эчим топишда элементар ёрдам билан таъминлайди.
Бунда чегаравий қиймат принципи ҳам бу борада кенгаювчан бўлади, яъни сўз хўжаликнинг ташкилий фаолиятини маржинал ўзгартириш ҳақида кетмайди, балки қаерда эканлиги аниқланади, яъни фойдани ошириш учун хўжалик тармоғи бошқасининг фойдасига тулиқ ўтказиладими ёки йўқми- шу ҳақда кетади.
Бунда ҳанузгача ўрганилмаган аспектлар ҳам рол ўйнайди: харажатлар, яъни улар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ, демак:
- Ишлаб чиқаришсиз: ҳеч нарса юқ
- Ишлаб чиқариш билан (ҳоҳлаган) ўзгармас катталикда юзага келади ("Ўзгармас харажатлар", "номутаносиб харажатлар").
Мисол учун, картошка этиштиришдаги махсус машиналар учун ўзгармас харажатлар шу нарсага боғлиқки, яъни 4, 5 ёки 6 га илдизмевали ўсимликлар этиштириладими ёки йўми.
Лекин бу харажат бутунлай тежамли бўлиши мумкин, агарки картошка этиштириш вазифасида бу махсус машиналар сотила олинса. Бу охирги ҳолатда, улар "чегаравий харажат" шаклида, агарки бу ҳолатда бўлмаса, фақат шунчаки ўрганилади, яъни оптимал ишлаб чиқариш ҳажмини 4, 5 ва ҳаказоларда кўпайтириш мақсадга мувофиқми ёки йўқми. Қанд лавлаги ўстириш картошка этиштириш ҳисобига кенгайтирилиши керак, картошка этиштиришни чеклаш лозим.
Чегаравий қиймат принципига кўра, алмаштирилиш мақсадга мувофиқ, агарки фойдаланиш харажати Фойданинг ўсишига (ижобий чегаравий фойдаланиш, МД Илдизмева > МД Картошка) нисбатан кичикроқ бўлса.
Картошка этиштириш тўлиқ чиқариб ташланади ва махсус машина сотила олинади, бу тежалган харажат Чегаравий қийматни ҳисобга олишда эътиборга олиниши керак. Булар илдиз мевали ўсимликлар этиштириш учун қулайликлар туғдириб таъсир кўрсатади, бунда аксинча ҳам бўлиши мумкин, яъни илдиз мевали ўсимликлар учун махсус машиналар сотиб олишда юзага келувчи номутаносиб харажатлар эътиборга олиниши кэерак.
Асосан, харажатлар (ёки харажат тежамлари) хўжаликни ташкилий фаолиятини ўзгартиришга тегишли бўлади ва режалаштиришга боғлиқ харажатлар (тежамлар) сифатида ифодаланади. Режалаштиришга боғлиқ бўлмаган харажатлар шундай харажатларки, улар хўжаликни ташкилий фаолиятини аниқ ўзгартиришда ҳам ўзгармасдан қолади.
Достарыңызбен бөлісу: |