Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Модулнинг мақсади ва вазифалари



бет2/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Модулнинг мақсади ва вазифалари
Ўқув модулини ўқитишдан мақсад – тингловчиларга кўзланган натижаларга эришиш учун қишлоқ хўжалигига оид замонавий менежмент усуллари ва хориж тажрибалари тўғрисида тизимга солинган билим бериш, тадбиркорлик хусусиятларини шакллантириш бўйича кўникма ва малакаларни ривожлантиришдан иборат.
Ўқув модулининг вазифаси – тингловчиларнинг қишлоқ хўжалигида самарадорликни баҳолаш, бошқарув усулларини амалда қўллаш бўйича касбий маҳоратини оширишдан иборат.


Модул бўйича тингловчиларнинг билими, кўникмаси, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
“Қишлоқ хўжалигида менежмент” курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:
Тингловчи:

  • бошқарув қарорларини қабул қилиш механизми;

  • қишлоқ хўжалик корхоналарини стратегик бошқариш;

  • қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини режалаштириш;

  • замонавий агробизнес ва амалий менежментнинг ҳозирги ҳолати;

  • агробизнес ва амалий менежментда ишлаб чиқариш стратегияси тўғрисидаги билимларга эга бўлиши;

  • қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштириш, таҳлил қилиш ва башоратлаш;

  • бошқарув қарорларини иқтисодий асослаш;

  • ер ва меҳнат ресурларини назорат қилиш ва улардан самарали фойдаланиш;

  • корхонанинг рақобатбардошлилигини таъминлаш каби кўникма ва малакаларни эгаллаши;

  • қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқаришини режалаштириш;

  • қишлоқ хўжалик корхоналарини самарали бошқара олиш;

  • Инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни қўллаш;

- оқилона қарор қабул қила олиш каби компетенцияларни эгаллаши лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет