5. 17 ёшли фуқаро А. 11 ёшли укаси С. билан шаҳар транспортида
чиптасиз юргани учун назоратчи ушлаб олди. Назоратчи йўл ҳақи тўлашни
талаб қилганида укам кичкина, йўл ҳақи тўламайман, деб жанжал қилди ва
назоратчини ҳақорат қилди. Назоратчи, фуқаро А. га чора кўриш учун судга
мурожаат қилди.
Фуқаро А. ни қандай жазо кутмоқда?
.......................................................................................................................................
6. 15 ёшли Алишер ёзги таътил вақтида дўконга минерал сув сотувчиси
бўлиб ишга кирди. Дўкон эгаси уни ҳафтасига 48 соат ишлатиб, катталар
билан бир хил маош тўлади.
Алишернинг ҳуқуқларини тўғри баҳоланг.
.......................................................................................................................................
7. Н. исмли фуқаро ишдан уйга келганда айрим буюмлари
ўғирланганлигини кўрди. Ўғри шу маҳаллада яшовчи М. эканлигига ишонч
ҳосил қилиб, унинг эшигини бузиб, уйидан ўзининг йўқолган буюмларини
олиб чиқиб кетди.
Фуқаро М. Конституциянинг қайси моддасига хилоф ҳаракат қилди?
Уни хатти-ҳаракатларини баҳоланг.
.......................................................................................................................................
Достарыңызбен бөлісу: |