16. Корхона раҳбари ходим Алиевни ишдан кейин қолиб, бир оз унга
ҳужжатлар билан ишлашда кўмаклашишини илтимос қилди. Алиев гарчи
меҳнат шартномасида назарда тутилмаган бўлса-да, раҳбарнинг илтимосини
рад эта олмай соат 22:00 га қадар унга ёрдамлашди.
Орадан бир қанча вақт ўтгач, бу ҳол яна такрорланди. Бу гал ходим
раҳбарга рад жавобини берди. Аммо раҳбар уни шу ишни охиригача якунлаб
бермаса, ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. Раҳбар Алиевга эртага ишга
келмаслиги ва ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиши кераклигини айтди. Ўз
навбатида ходим ҳам ўзини ҳимоя қила олишини айтиб хонадан чиқиб кетди.
Бу вазиятда ким ҳақ? Меҳнат кодексининг ҳамда МЖТҚнинг қайси
бандлари бузилган?
Достарыңызбен бөлісу: |