31
15. 16 ёшли Баҳодир маҳаллада тез-тез безорилик қилиб, одамларнинг
тинчини буза бошлади. Портловчи ўйин ўйнаши натижасида қўшни уйнинг
деразаси синиб кетди. Деразадан узоқ бўлмаган жойда ўйнаб юрган 8 ёшли
боланинг бошига ойна синиқлари тушиб тан жароҳати олди.
Маҳалла фаоллари Баҳодирнинг устидан судга ариза берди. Суд уни
қилмишидан пушаймон эканлиги, етказилган зарарни тўлашни бўйнига
олганлиги учун жазодан озод қилди.
Бир йил ўтгандан сўнг у кечки пайт ишдан қайтаётган Умидани совуқ
қурол билан қўрқитиб, тилла тақинчоқларини юлиб олди. Умида уни судга
берди.
Баҳодирни қандай жазо кутмоқда?
.......................................................................................................................................
Достарыңызбен бөлісу: