соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарорига
мувофиқ
амалга оширилади.
36. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни
ёқиш қатъиян ман қилинади.
37. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари атроф-муҳитни ифлослантирувчи
манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21
январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини
ишлаб
чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида
низомга
мувофиқ, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
экологик нормативларини (ташламалар, оқовалар, чиқиндилар пайдо бўлиши ва
уларни
жойлаштириш нормативлари) ишлаб чиқишлари ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш учун
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига тақдим
этишлари лозим.
38. Сув ҳавзалари ифлосланишининг олдини олиш мақсадида
чиқиндиларни қайта
юклаш станцияларида ҳосил бўлган ишлаб чиқариш ва ёғингарчилик сувлари механик усулда
тозаланганидан сўнг канализация тармоғига оқизилиши мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: