74. Ишлаб чиқариш жараёнларини
режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб
боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги.
Умумий
талаблар» ва ГОСТ 12.1.010-76 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Портлаш
хавфсизлиги. Умумий талаблар»га мувофиқ таъминланиши лозим.
75. Шамоллатиш ва тутун тортиш тизимлари ёнғинга қарши автоматика тизимлари
билан боғланган бўлиши керак.
76. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари бирламчи ўт ўчириш
воситалари билан
таъминланган бўлиши шарт.
77. Сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар
доимо бўш бўлиши керак.
78. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан
фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда
эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
79. Ишлаб чиқариш жараёни бажариладиган жойларда тамаки маҳсулотларини чекиш
тақиқланади.
80. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга
ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
7-боб. Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик
81. Мазкур Қоидаларга риоя қилиниши учун
жавобгарлик тегишли ишларни
бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
82. Мансабдор шахслар ва ходимлар мазкур Қоидаларга риоя қилмаганликлари учун
қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
8-боб. Якуний қоида
83. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш
вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси,
Табиатни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш,
метрология ва
сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва
коммунал-маиший секторда
ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба
уюшмалари Федерацияси кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
билан келишилган.
Достарыңызбен бөлісу: