Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет10/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

тармоғининг илк босқичи саналади. 
ХХ аср бошларида яшаган Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, 
Элбек, Ғулом Зафарий, Бекжон Раҳмонов ва бошқа зиёлилар ўзбек фольклори 
табиати, жанрий тизими ва таркиби, бадииятига оид дастлабки илмий 
қарашларни билдириб, халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаб нашр этишда 
ва омма орасида тарғиб этиш йўлида самарали хизматлар қилганлар. Шуниси 
билан улар ХХ асрнинг 20-йилларида ўзбек фольклоршунослигининг фан 
сифатида шаклланишига асос яратганлар, дейиш мумкин. Зеро, уларнинг 
сайъ-ҳаракати туфайли халқ ижодини нафақат илмий асосда тўплаш, нашр 
этиш, балки назарий ўрганиш йўлга қўйилди. Бевосита уларнинг ташаббуси 
ҳамда интилиши орқали йўқолиб кетиш хавфи остида қолган фольклор 
дурдоналарини асраб қолиш ишлари олиб борилди. Албатта, бу ўша даврда 
ҳукмронлик қилаётган тузум тепасида турганларга ёқмади. Айниқса, 
мустабид шўро тузуми миллий қадрият ва анъаналаримизни оёқ ости 
қилаётган, эскилик сарқити деб қараётган бир даврда бу улкан маънавий 
жасорат эди. Шунинг учун ўзбек фольклорини ўрганиш йўлида жон 
куйдирган Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбек ва бошқа улар каби 
миллат фидойилари қатағон қилинди. Академик Т.Мирзаев таъкидлаганидек: 
“Шўро даврига хос бўлган турли-туман эврилишлар, беқарорлик, вақти-
вақти билан бўлиб турган қатағонлар халқ ижодини тўплаш ва ўрганиш 
ишларига ҳам салбий таъсир этди. Ўтган асрнинг 30-йилларидан 
бошланиб, 50-йилларнинг бошларигача давом этган бу жараён фан 
тараққиётини секинлаштирди.
Қатағон сиёсати нафақат фольклоршунослик билан шуғулланаёт-
ган олимларни, балки халқимизнинг бебаҳо қадриятига айланиб
оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган машҳур асарларни ҳам 
домига тортди. Масалан, ўтган асрнинг 50-йиллари бошларида 
Фольклор сектори мудири Ҳ.Т.Зарифов космополитизмда айбланган 
бўлса, шу йиллари «Алпомиш» достони қатағон этилиб, уни куйловчи 
ва ўрганувчилар қаттиқ таъқиб қилина бошланди. Ҳатто Фольклор 
сектори 1952 йилнинг апрелида Мумтоз адабиёт секторига қўшиб ҳам 
юборилди”
16
.
Хулоса қилиб айтганда, ХХ аср бошлари ўзбек фольклоршунослиги 
тарихида унинг алоҳида тадқиқот соҳаси, фан тармоғи сифатида шаклланиш 
босқичи бўлди ва унинг назарий-методологик асослари юзага келишига 
замин яратди.
Диссертациянинг II боби “Ўзбек фольклоршунослиги тараққиётида 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет