Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет8/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 4 та халқаро ва 10 та республика илмий-амалий анжуманларида 
муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича 17
та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий 
аттестация 
комиссиясининг 
PhD 
диссертациялари 
асосий 
илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та илмий мақола, 
улардан 2 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан таркиб топган. 
Тадқиқотнинг ҳажми 158 саҳифани ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланиб, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети 
аниқланган. Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар 
тараққиётининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилиб, илмий 
янгилиги ва амалий натижалари баён этилган. Олинган натижаларнинг 
ишончлилиги асосланиб, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. 
Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, апробацияси 
кўрсатиб ўтилган. 
Диссертациянинг “ХХ аср бошларида ўзбек фольклоршунослиги-
нинг шаклланиши ва тараққиёт тамойиллари” номли биринчи бобида 
ўзбек фольклоршунослигининг шаклланиш омиллари ва ривожланиш 


12 
босқичлари, ХХ аср ўзбек фольклоршунослигининг илмий-назарий ва 
амалий йўналишлари ёритилган. 
Ҳозирги фольклоршунослик шаклланишининг илдизлари аслида 
қадимги тарихий ва бадиий манбалар билан билан боғлиқ бўлса-да, уларда 
фольклорга кўпроқ адабий муносабатда бўлинганини кузатиш мумкин. 
Фольклорга оид дарсликларда ўзбек халқ оғзаки ижодига 
фольклористик мақсадларда қизиқиш, уларни ёзиб олиш ва ўрганиш 
ишлари XIX асрнинг II ярмидан ибтидо топгани, ХХ аср бошларига 
келиб эса у мустақил фан сифатида шакллангани қайд этилади
9

Бинбарин, ўзбек фольклоршунослигининг ХХ аср бошидан ҳозиргача 
бўлган тарихий тараққиёти, ривожланиш босқичларини ХХ асрнинг 20-
30 йиллари, 40-50 йиллари, 60-70-йиллари, 80-90-йиллари, Истиқлол 
даври ўзбек фольклоршунослиги кўринишида даврлаштириб таснифлаш 
мумкин. 
ХХ асрнинг 20-йиллари ўрталаридан бошлаб фольклористик 
ишларга Ўзбекистон Маориф халқ комиссарлиги илмий шўросининг 
Ўзбекларни ўрганиш қўмитаси (1925-1929) бош-қош бўлди. Ғози Олим 
Юнусов, Ҳоди Зариф, Абдулла Алавий каби олим ва шоирлар 
ташаббуси билан Фозил Йўлдош ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, 
Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан, Нурмон Абдувой ўғли, Берди 
бахши, Абдулла шоир, Холёр Абдукарим ўғли, Дўстёр Хўжаёр ўғли 
каби атоқли достончилар аниқланди. Тўпловчилик ишларига маҳаллий 
зиёлилар жалб қилинди. 
Айтиш керакки, ўзбек фольклоршунослиги тарихида биринчи 
марта 1925 йилнинг охирларидан бошлаб анъанавий ва замонавий халқ 
достонларининг тўла матнлари бевосита халқ шоирлари оғзидан ёзиб 
олина бошлади. Бу жиҳатдан Зариф Қодирий ва Муҳаммадиса Эрназар 
ўғли фаолияти алоҳида эътиборга сазовордир. Жумладан, Ўзбекистон халқ 
Маориф комиссарлиги Илмий марказининг “Ўзбекларни ўрганиш комитети” 
томонидан 1926-1928 йилларда Самарқанд вилояти бўйлаб халқ 
достонларини тўплаш мақсадида олиб борилган илмий изланишларда Зариф 
Қодирий 1927 йилда бахши Нурмон Абдувой ўғлидан “Кунтуғмиш” 
достонининг ўзига хос “Кунтуғмиш полвон” варианти билан “Орзигул” 
достонини ёзиб олган бўлса, Муҳаммадиса Эрназар ўғли Эргаш 
Жуманбулбул ўғлидан “Кундуз билан Юлдуз”, “Алпомиш” (Пўлкан шоир 
билан биргаликда айтилган) достонларини, “Шоирларга раҳбар Ҳоди”, 
“Охунбобоев”, “Ғози Олим”, “Отажон Ҳошим” каби термаларни, Фозил 
Йўлдош ўғлидан “Малика Айëр”, “Муродхон”, “Ширин билан Шакар”, 
Пўлкан шоирдан “Гўрўғлининг Араб Райҳоннинг қизини олиб қочиб 
келиши”, “Қиронхон” достонларини, Фотима исмли (фамилияси номаълум) 
фольклор фидойиси эса Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкандан 1927 йилда 
9
Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1990. – Б. 23; Safarov О. O`zbek xalq og`zaki ijodi. – Toshkent: Musiqa, 2010. – B. 21. 


13 
“Авазхон”, “Бўтакўз” (1-бўлак), “Мисқол пари”, “Юнус пари” достонларини 
қоғозга туширган. 
Муҳаммадиса Эрназар ўғли ўтган аср бошларида фольклорни тўплаш 
ишида айрича ташаббус кўрсатиб, 1926-28 йилларда ўзи яшаган Қирқшоди 
қишлоғини ўзбек достончилигининг марказига айлантирганки, бунга Эргаш 
Жуманбулбул ўғлидан ёзиб олинган “Кундуз билан Қундуз” достонидаги 
қуйидаги сатрлар далил бўла олади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет