Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Pdf көрінісі
бет7/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ 
қўйилгани, чиқарилган хулосаларнинг асослангани, ўзбек фольклоршунос-
лиги тарихининг ХХ аср 20-30-йиллари босқичи тараққиёт хусусиятлари, 
етакчи тамойиллари, қатағон қилинган Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов 
ҳамда Элбек каби фольклоршуносларнинг фан ривожига қўшган улуши, 
Фитрат ва Элбек бадиий асарларидаги фольклоризмларнинг ўтган аср 
бошлари ўзбек адабиёти поэтик такомилидаги ўрни ва ролини асослашда 
архив материалларига, қўлёзма, илмий-тарихий, бадиий манбаларга 
таянилгани сингари жиҳатлар билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг ХХ 
аср бошларида ўзбек фольклорининг ёзиб олиниши, нашр қилиниши ва 
ўрганилиши тарихини бу ишга муносиб ҳисса қўшган илк фольклор-
шунослар фаолияти нуқтаи назаридан тадқиқ этиш бўйича олинган илмий 
натижалари асосида: 
Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбекларнинг фольклористик 
фаолиятига доир илмий изоҳ ва назарий қарашлар “Ўзбек халқ ижоди 
ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик 
ўрганиш масалалари” мавзусидаги Ф1–ФА. 2012–1–8 рақамли фундаментал 
илмий лойиҳасига татбиқ этилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 15 
февралдаги 311255-399-сон маълумотномаси).
Диссертация хулосаларидан 
100 жилдликнинг биринчи (“Алпомиш”: ўзбек қаҳрамонлик достони), 
шунингдек, ўзбек халқ лирик қўшиқларидан иборат жилдига киритиладиган 
материалларни саралаш, таянч матнларни тайёрлаш ва илмий изоҳлар ёзишда 
фойдаланилган. Натижада шу жилдга киритилган “Алпомиш” достонининг 
Ғози Олим Юнусов томонидан Ҳамро шоир ва Фозил Йўлдош ўғли ижросида 
ёзиб олиниб, 1922 йилда “Билим ўчоғи” журналида чоп эттирилган 
парчаларини эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога ўтказиш, матнни нашрга 
тайёрлаш ва тушунилиши қийин бўлган сўзларнинг маъносини изоҳлаш 
ишлари бажарилди ва “Алпомиш” достонининг бадиий эволюциясини 
кўрсатишда муҳим ўрин тутувчи нодир манбанинг академик нашри 
тайёрланди; 
шунингдек, “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигининг лирик 
қўшиқлар, маросим фольклори, болалар поэтик фольклори, мақоллар 
матнларидан тузиладиган жилдлари учун сўзбоши-тадқиқот ёзиш, хусусан, 
ўзбек халқ қўшиқлари ва мақолларининг ёзиб олиниши, тўпланиши, чоп 
этилиши ва ўрганилиши тарихига доир тадқиқотни яратишда диссертация-
нинг Фитрат, Элбек ижодини тадқиқ этишга доир илмий концепциялари ва 
назарий хулосаларидан кенг фойдаланилди; 
ўзбек фольклоршунослигининг фан сифатида шаклланиш омилларини, 
унинг илк тараққиёт босқичига хос хусусиятларни, етакчи тамойиллари 
ҳамда илмий-амалий йўналишларини, Фитрат, Ғози Олим Юнусов, 
Элбекларнинг бевосита фольклоршуносликка дахлдор илмий меросини 
ўрганишга дахлдор хулосаларидан Ф-1-06 “Истиқлол даври ўзбек адабиётида 


11 
Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” номли фундаментал лойиҳада 
фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 9 октябрдаги 
ФТА-02-11/831 маълумотномаси). Натижада ХХ аср бошларида ўзбек 
фольклорининг ўрганилишига замин яратган ижтимоий омиллар турли 
фольклоршунослар авлоди, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарини 
тўпловчилар, ёзиб олиб нашрга тайёрловчилар, тадқиқ қилувчилар, бадиий 
сўз устаси сифатида ўз шеърларида, насрий ва драматик асарларида 
фольклордан фойдаланиш орқали уни тарғиб қилувчиларни шакллантирган 
муштарак узлуксиз тарихий жараён эканлиги тўғрисидаги хулосаларга асос 
бўлган; 
Ўзбекистон телерадиокомпанияси Бухоро вилояти бўлимининг 
“Келажак пойдевори”, “Адабий муҳит”, “Адабий лаҳза”, “Интервью плюс”, 
“Долзарб мавзу” каби қатор кўрсатувлар ва эшиттиришларида ўзбек 
фольклорининг ўрганилиш тарихи, ҳозирги фольклоршуносликнинг долзарб 
муаммолари, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек каби 
фольклоршуносларнинг фан тарихидаги муносиб ўрни, илмий-бадиий 
фаолиятлари масаласининг диссертацияда ўрганилган қирралари таҳлилга 
тортилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси Бухоро вилояти бўлимининг 
2018 йил 18 январдаги 1/26 сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва 
эшиттиришларнинг савиясини оширишга эришилган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет