Бир қаватли саноат биноларида одатда кўндаланг кесими
тўғри тўртбурчакли яхлит ва
икки тармоқли темир-бетон
устунлар қўлланилади.
Кўндаланг кесими тўғри тўртбирчакли яхлит устунларни
ўлчамлари 400х400, 400х600, 400х800, 500х500, 500х800 мм, икки
тармоқлида 500х1000, 500х1400, 600х1900мм бўлади.
Бир қаватли саноат биноларини устунлари консолли ёки
консолсиз бўлади. Одатда бинода кўприкли кўтариш
транспорт
воситаси ўрнатиладиган бўлса, консолли бўлади, аксинча
консолсиз. Агар бинодаги кўприксимон краннинг юк кўтариш
қобилияти 30 т ва ундан катта бўлса,
хамда полдан стропил
остигача масофа 12 м дан юқори бўлса, бино бикрлигини ошириш
мақсадида
икки
тармоқли
устунлар
қўлланилади.
осилади. Бир қаватли саноат биноларнинг буйлама ёки тик
йўналишида осиладиган, проём ва дераза ўртасидаги панеллар ва
ўз-ўзини кўтарувчи кенглиги 3,0 ва 1,5 метрли проем ва дераза
ўртаси панеллар ишлатилади.
Карниз ёки том панелини бир-бири билан ўзаро уланиши
учун юқори девор панелининг пастки юзаси балка ёки ферма том
ёпмаси ўрнаган асосдан 600 мм пастда бўлиши керак.
Бу ҳолатда балка баландлиги 800 мм бўлса, девор панелини
баландлиги 1200 мм бўлади. Ферма баландлиги 1500 – 2700 мм
бўлса, девор панелни баландлиги 1800 мм ёки 1300Қ1800 мм
иккита панел ўрнайди.
Панелли биноларнинг фойдаланиш давридаги сифати асосан
девор панелларидаги бўйлама ва вертикал чокларни конструктив
ечимига
боғлиқ
бўлади.
Текширишлар
шуни
кўрсатадики,
цемент қумли
қоришма билан тўла сувалган
панел
орасидаги
чокларда
температура
ёки
чўкувчи
деформациялар
ҳисобига
ёриқлар
пайдо
бўлади.
Чокларни
сифатини ошириш
учун
эластик
материаллар
(сернит, пороизол ва бошқалар)
билан тўлдирилади.