Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет21/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

нал кичик тизимлигидир. Бу борада бошқариш функ- 
цияси н и н г умумий назарияси атроф лича ишлаб 
чиқилган. Бу бошқаришга кўп томонлама эквивалент 
бўлса ҳам организмнинг «жони» ёки «руҳи» йўқ.
Бошқаришни «жонли» ҳаракатга келтириш учун 
қуйидаги блоклар бўлмоғи лозим:
— бошқариш ғояси ва бошқариш тизимининг мақ- 
садли қараши;
— бошқариш фаолиятининг жараёнларида қатна- 
шувчиларнинг меъёрий манфаат ва хулқлари;
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


— бошқариш тизимида коммуникация (боғлаш)- 
ни маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш.
б) Навбатдаги кичик тизим — бу бошқариш тизи- 
мининг ахборотли-хулқий кичик тизими. Ушбу ки­
чик тизимнинг муайян шакллари:
— бошқариш назарияси ва бошқариш мафкураси;
— бошқариш жагмоаси ичидаги, бошқариш жамоа- 
ларининг аъзолари ва бошқариш объектинингходим- 
лари, шу қатори бошқариш жамоасининг аъзолари 
ва ташқи ўраб турган вакиллар орасидаги расмий ва 
норасмий муносабатлар;
— ташкилий тараққий этганлик савияси қамда 
бошқариш жамоасининг алоҳида ҳар бир аъзосининг 
етуклик даражаси;
— ходимларнинг ахборот, ахборот ташувчи, ахбо- 
ротларни тарқатиш шакллари ва усуллари билан таъ- 
минланиши.
в). Бошқариш тизимининг ўзини ўзи тараққий эт- 
тириш кичик тизими. Бу тизим бошқарув тизимининг 
яхшилаш йўналишидаги ўзгаришларга эҳтиёж (талаб) 
ва доимий янгиланиб туришга эҳтиёжларни қонди- 
риш кўринишидаги ўзини ўзи ривожлантирадиган 
кичик тизимдан иборат.
Яхши ташкилот ўзининг ходимларининг салоҳия- 
тидан самарали фойдаланади, улар салоҳиятидан жа- 
дал ривожланиш учун уларга имконият яратади. 
Кўпгина инсонлар ўзларининг онгли ҳаётини таш­
килотда ўтказади. Шунинг учун ташкилотнинг муваф- 
фақиятига бефарқ бўлишлари мумкин эмас. Ташки­
лотнинг таркибида меҳнат қилувчи ходимларнинг 
умумий мақсадларининг қондирилишига муваффа- 
қиятли таъсир кўрсатади.
Ташкилотдаги раҳбар ва менежерлар самарали 
ижро этишга эриш моқ учун тайёргарлик, хоҳиш ва 
билармонлик формуласидан тўғри фойдаланишлари 
керак. Муваффақият формуласи қуйидагилардан ибо­
рат: тайёргарлик ёки зарур воситалар (Т); хоҳиш ёки 
кутилаётган оқибатнинг мувозанати (X); билармон­
лик ёки маҳорат (нима қилиш керак бўлса билиш,
38
www.ziyouz.com kutubxonasi


иш онч, нимани биласиз, қандай бажарасиз) (Б), 
Бажариладиган иш, даромад ёки унумдорлик, таш ­
килот рентабеллиги (М). Муваффақиятнинг форму- 
ласи қуйидагича ифодаланади:
М = Т*Х*Б
Ташкилотнинг пировард мақсади фойдани кўпай- 
тиришдан иборат. Бунинг учун менежментнинг услу­
бий асослари хизмат қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет