Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет20/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

бошқариш атамасини менежмент маъносида ишлата- 
миз.
2.3. Бошқарув — муносабат ва ривожланиш 
тизимидир
Бошқаришнинг илмий-услубий асосларини ўрга- 
нишда мажмуи, тизимли, таркибий, вазиятли ин- 
теграцион ёндашувлар, андозалаш, иқтисодий-мате- 
матик усуллар, кузатиш, тажриба, социологик куза-
35
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиш кабилардан фойдаланилади, воқеа ва ҳодисалар, 
муносабат ва ривожланиш (диалектика)нинг асосий 
қонунлари таҳлил қилинади.
Илмий-услубий жиҳатдан асосланган бошқарув 
юқорида қайд қилинган усуллар билан чамбарчас 
равишда боғлаб олиб борилишини тақозо этади.
Бошқарув юқори савияда олиб бориладиган фир­
ма ва таш килотларда бажариладиган иш ларнинг 
ҳажми, маҳсулот ёки хизмат кўрсатишнинг турлари, 
сарф харажатлари ва даромадларини аниқлаш, хо- 
димлар ўртасида меҳнатни тақсимлаш, ресурсларни 
етказиб бериш, ҳисоб-китоб ва молиявий натижа- 
ларни шакллантириш, улардан фойдаланиш даража- 
сини кузатиб бориш ва назорат қилиш кабилар аниқ 
бажарилади. Шунинг учун ҳам бошқарувга жиддий 
аҳамият берилади.
Ташкилот ва фирмадаги масалаларни ечиш учун 
ходимлар бир-бирлари билан турли муносабатлар 
ўрнатишларига олиб келади, яъни ишлаб чиқариш 
муносабатлари, иқтисодий ва ижтимоий муносабат­
лар, молиявий ва рағбатлантириш муносабатлари ва 
ш.к.лар амалга оширилади.
У мумий к ў р и н и ш д а бош қарув и к к и ходим 
(субъект) ёки эга кишилар орасида, уларнинг бири
— бошқарув эгаси нуқтаи назарида ўзаро таъсир этса, 
иккинчиси — бошқарувчи объект нуқтаи назарида 
қатнашувчи тимсолида, ўзаро таъсир этувчи маълум 
тоифадир. Ушбу ўзаро таъсир қуйидаги фикрлар би­
лан ифодаланади: бошқарувчи (субъект) бошқари- 
лувчи объектга кўрсатма (импульс) юборади. Буни 
бошқарув командалари (буйруқлари) деб атаймиз; 
бошқарилувчи объект бошқарувчи субъектдан буй- 
руқни олади ва ушбу кўрсатманинг мазмунига мос 
равишда иш кўради. Энг аввало бошқарувчи объект- 
ни акс этгирувчи, уни талқин этишга ёрдам берувчи 
маълумотларни жамлаб баҳоланади.
Бошқарув жамият тараққиётининг ҳар қандай бос- 
қичида унга ичдан хосдир, у кишилар меҳнатининг 
ижтимоий хусусиятидан, меҳнат фаолияти жараёни-
36
www.ziyouz.com kutubxonasi


да алоқа (муносабат) боғлаш, бу фаолият маҳсулот- 
ларни айирбошлаш заруриятидан келиб чиқади.
Бошқарув кишиларнинг ижтимоий ҳаракатига таъ­
сир кўрсатиб туради, чунки улар ҳамиша ижтимоий 
тизимлар, жамоалар шароитида ҳаракат қиладилар 
ва тизимлар, жамоалар улар олдида муайян талаблар 
(ҳуқуқий, ахлоқий ва шу каби талаблар) қўяди.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш, бажариладиган иш, 
хизмат кўрсатиш негизлари бошқариладиган объект 
ва бошқарилувчи субъект тизимларидан ташкил то- 
пади.
Бошқариладиган ва бошқарувчи тизимлар ўрта- 
сидаги алоқа ходимларнинг бир-бири билан ўзаро му- 
носабатларидан ташкил топади. Улар доимо иқгисодий 
ва ижтимоий, техник ва технологик ривожланишда- 
дир. Фан-техника ва тадбиркорликларнинг ривожланиш 
даражасини ҳисобга олиш, уларнинг ривожланиш 
қонунларини ўрганиш муҳим маъно касб этади.
Бошқарув тизими бошқариладиган ўзаро боғлиқ- 
ликни муайян ифодаловчи шаклидир. У эса бошқа- 
риш вазифаларининг амалий рўёбга чиқишида суб­
станция (бўлакчаси) бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқий 
бошқариш фаолияти бажарилишида бошқариш ти­
зими ишлаши лозим. Шу боис бошқариш тизими 
кичик тизимларга ажралади.
а) 
Кичик тизимнинг бири — бу ташкилот мужас- 
самлиги, технология ва бошқариш усулларига асос- 
ланган бошқариш тизимининг тузилмали функцио­


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет