Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет24/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
Таянч иборалар: Америка модели, олтин акция, давлат улуши, депозитарий, 
номинал қиймат, холдинг, монополия, профессионализм, олтин акция, давлат 
акция пакети. 
 


75 
Назорат саволлари: 
1.Давлат корпоратив бошқарувда қандай иштирок этади. 
2. Давлат корхоналарини ва давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш 
бўйича жаҳон амалиётида энг кенг тарқалган моделлар. 
3. Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг асосий тамойиллари. 
4. Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг моделлари. 
5. Бошқарув компаниясининг асосий мақсади. 
6.Давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш 
ҳуқуқи қандай. 
7. Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг мақсадлари. 
 
VI. Боб. 
Ўзбекистон Республикасида корпоратив 
бошқарувнинг институционал асослари 
6.1. Акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқарувининг 
институционал асослари 
Корпоратив бошқарувнинг механизмлари давлат тартибга солиш 
органлари, суд органлари ва ишбилармонлар доираларида ишлаб чиқилган 
маълум бир қоида, меъёр ва андозалари асоси ва доирасида ишлайди. Ушбу 
қоида, меъёр ва андозаларнинг мажмуаси корпоратив бошқарувнинг 
институционал асосларини ташкил қилади. 
Асосий буғинлари (акциядорлик ҳуқуқининг тузилмаси): 
I. Мақомий ҳуқуқнинг меъёр ва қоидалари – давлат томонидан ишлаб 
чиқарилиб, акциядорлик жамиятлар фаолиятини тартибга солади 
(марказлашган меъёрлар). Уларга компаниялар ҳақида қонунлар, қимматли 
қоғозлар 
ҳақидаги 
қонунчилик, 
акциядорлар 
ҳуқуқларини 
ва 
инвестицияларни химоя қилиш қонунлари, иқтисодий ночорлик, солиқ 
қонунчилиги ва бошқалар киради;
II. акциядорлик жамиятлар томонидан кучга киритиладиган ва унинг 
ички ҳаётини тартиблаштирадиган меъёрлар (акциядорлик корпоратив 


76 
меъёрлар): корпоратив бошқарувнинг ихтиёрий қабул қилинган андозалари 
ҳақидаги ўзаро келишув ва компания даражасида уларни амалга оширилиш 
тартибини белгилайдиган ички меъёрлар (корпоратив қимматли қоғозлар 
листингига талаблар, кодекслар ва корпоратив бошқарув бўйича тавсиялар); 
III. Ташкилий деб номланувчи шартномаларда, яъни бошқа томонлар 
билан иш алоқаларини ўрнатиш, давом эттириш, тўхтатиш (бир сўз билан 
айтганда ташкил қилишга) қаратилган келишувларда берилган меъёрлар;
IV. Умумжамият амалиёти ва бизнес юритиш маданияти. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет