Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет21/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
Таянч иборалар: унитар модел, инвестор, икки поғонали модел, 
континентал модел, тармоқ модели, миноритар акциядор, ижроия органи, 
инсайдер, сармоя, шаффофлик. 
Назорат саволлари: 
1.Корпоратив бошқарувнинг моделлари 
2. Корпоратив бошқарувнинг америка тизими 
3.Корпоратив бошқарувнинг ўзбек модели. 
4. Корпоратив бошқарувнинг инглиз - америка модели. 
5. Корпоратив бошқарув моделларининг қиёсий хусусиятлари. 
6. Корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойиллари. 
7.Адолатлилик тамойилининг моҳияти. 
8.Евроакциядорлар корпоратив бошқаруви асосий тамойиллари. 
9.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматли қоғозлар бозорини 
янада ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида” қарорининг мазмуни. 
10. Ички аудит хизмати ҳақида низом. 
 
 
 
 
 
 


60 
 
IV. Боб. Корпоратив стратегия ва ижтимоий масъулият 
 
4.1. Корпоратив стратегия мазмуни ва моҳияти 
Бизнес иқлимнинг ўзгаришига қўйидагилар киради: 
-марказлаштиришни йўқотиш; 
-бизнес иқлимнинг беқарорлиги, глобаллашув; 
-технологияларнинг тез ўзгариши; 
-жамоатчиликнинг ҳулққа ва порахўрликка қарши катта эътибори 
(масалан, «Корпоратив ижтимоий масъулият ҳақида минг йилликнинг 
жамоатчилик фикри» сўрови натижалари);
- меҳнат кучининг ва бозорларнинг хилма-хиллиги; 
- оммавий ахборот воситаларининг изланишлари. 
Айрим жорий масалалар ўз ичига қўйидагиларни қамраб олади: 
- ўз мақсадлари бўйича ишлатилмаётган маблағлар; 
- қонунларнинг амалиётга номувофиқлиги; 
- порахўрлик вазияти, жуда паст тадбиркорлик фаолияти
- акциядорнинг фаоллиги – Кузатув кенгаши, компания раҳбарияти 
ҳисоб бериб туриши лозим; 
- Сифат ва унумдорликка ходимнинг муносабати. «Шахсий фикр ва 
гуруҳ ёки раҳбарият фикрига эргашиш» 
Илгари инвесторлар ўз диққатини инвестициялар учун одатий бўлган 
таваккалчиликларда жамлар эди: 
- инвестицияларнинг молиявий қайтиши; 
- сиёсий барқарорлик / самарадорлик; 
- бошқариладиган суғурта сиёсати; 
- ривожланган молиявий тузилма; 
Ҳозирги пайтда инвесторлар кўпроқ қуйидагиларга эътибор бермоқда: 
- корпоратив раҳбарият;


61 
- ижтимоий масъулият. 
Заиф корпоратив бошқарув корпорацияларга инвестицияларнинг 
келишини чеклайди ва оқибатда ўсиш ва ривожланишни ҳам чеклайди. 
Корпоратив раҳбариятнинг самарадорлигига кўр-кўрона ишониш керак эмас. 
Корпоратив бошқарув глобал капитал учун курашишда тобора муҳимроқ 
омил бўлиб бормоқда. Ўз ихтиёри билан қабул қилинган «Бизнес ҳулқ 
кодекси» қонуний ва ҳулққа мувофиқликни қувватлашда раҳбариятни 
яхшилаш жараёнидаги биринчи қадам бўлмоқда. 
Корпорацияларнинг молиявий сиёсати корпорациянинг умумий 
стратегиясининг бир бўлаги булиб, унинг мақсад ва вазифаларига ту0ри 
келиши лозим. Корпорпациянинг ривожлантириш стратегияси барча 
маблағларнинг самарали тақсимланиши ва фойдаланишини таъминлайди: 
моддий, молиявий, меҳнат ресурслари, шунингдек ер ва технологияларининг 
рақоботлилик муҳитида барқарорлик даражасини сақлайди. 
Шунинг учун, биринчи навбатда, бошқарувнинг тезкор шаклини 
(таҳлилсиз қарорларни қабул қилиш) қўллангандан кура, таҳлил ва башорат 
орқали бошқаришни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
(расм) 
Умумий стратегия 
Ишлаб чиқариш 
стратегия 
Молиявий 
стратегия 
Бренд стратегия 
Стратегик режалаштиришнинг йўналишлари 
планирования 
Ташкиллаштириш 
стратегияси 
Маркетинг 
стратегия 
Инвестициялар 
Савдо маркасини 
шакллантириш 
Молиявий 
маблағларни жалб 
қилиш таркиби 
Сотиш 


62 
Расм. 4. 
Стратегик режалаштириш тизими
Корпорация стратегиясини ишлаб чиқиш маҳсулотни ишлаб чиқариш, 
бозорни ривожлантириш, хатарларни баҳолаш, корпорпоцияларнинг 
молиявий хўжалик таҳлили асосида аниқланган ҳолати,корпорацияларнинг 
кучли ва заиф томонлари буйича башоратларини амалга ошириш асосида 
тузилиши лозим. (расм ). Бизнинг фикримизча, корпорацияларнинг умумий 
стратегияси корпоратив бирлашмаларнинг турига ҳам боғлиқдир. 
Рис. 5. 
Корпорация стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни
Корпоратив бошқарув мақсадларини белгилаш бўйича профеесор 
М.Б.Хамидуллиннинг
3
“Корпоратив 
стратегияларни 
молиялаштириш 
усуллари ва механизмлари” мақоласида айтиб ўтганидек анъанавий 
неоклассик иқтисодий моделга кўра, хар қандай компания фойдани бир 
марта олиш учун эмас, балки узоқ муддатга таъминлаш учун уни 
максималлаштиришга хизмат қилади. Мазкур назария доирасида бошқа 
3
М.Б.Хамидуллин. Корпоратив стратегияларни молиялаштириш усуллари ва механизмлари. Корхонани 
бошқариш журнали. 2007й№5-6. 4б
Корпорациялар стратегиясини 
ишлаб чиқиш 
Бозорда стратегияни ишлаб чиқиш тартиби 
Ички таркибни ишлаб чиқиш 
Ташкилий бошқарув таркибни 
шакллантириш 


63 
расмий мезонлар хам қўлланилади. Ҳусусан, компаниянинг умумий 
самарадорлигини баҳолаш учун "акцияга даромад" кўрсаткичидан 
фойдаланиш жуда кенг тарқалган, инвестициялар самарадорлигини бахолаш 
учун эса "инвестициялар рентабеллиги" кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин. 
Аммо юқорида кўрсатилган ва шуларга ўхшаш бошқа кўрсаткичлар асосида 
қарорлар қабул қилиш доим хам тўғри бўлавермайди. Корпорацияларга у ёки 
бу даражада эгалик функцияси хамда бошқариш ва назорат қилиш 
функцияларининг ажратилиши хос. Ушбу муамммо бизнесни ташкил қилиш 
шаклларининг мураккаблашгани сайин янада чуқурлашиб боради. Ўз 
навбатида, бу бир нечта бошқарув назарияларининг пайдо бўлишига олиб 
келдики, уларнинг негизида компани мулкдорлари ва унинг бошқарув 
аппарати манфаатларининг қарама қаршилиги ётади.
Улар орасида "Ваколатларни ўтказиш назарияси ёки Агентлик 
назарияси" кўпроқ маълум бўлиб, у компанияга бевосита алоқадор жисмонга 
шахслар - мулкдорлар (акциядорлар, иштирокчилар) ҳамда бошқарув
ходимларидан иборат иккита катта гурухни бирлаштиради. Ушбу 
гуруҳларнинг манфаатлари доим хам бир-бирига мос келавермайди, бу 
айниқса муқобил қарорларни, яъни бири хозироқ фойда олишни кўзда 
тутадиган, бошқаси истиқболга мўлжалланган қарорларни қабул қилишда 
яққол намоён бўлади. Бошқарув ходимларининг бир-бирига қарама-қарши 
кичик гуруҳларини янада кичик гурухчаларга ҳам бўлиш мумкин, уларнинг 
хар бири ўзининг гурух, манфаатларини устувор деб белгилайди
4

Мазкур назариянинг бошқа бир кўриниши "Манфаатдор шахслар 
назариясидир (Stakeholder Theory). Унга кўра, хар қандай компаниянинг 
фаолият юритишидан мақсад компанияга бевосита ёки билвосита дахлдор 
бўлган юридик ва жисмоний шахслар - акциядорлар, ёлланма бошқарув 
ходимлари, хизматчилар, контрагентлар, давлат органлари турли хил 
гуруҳларининг бир-бирига зид мақсадларини уйғунлаштиришдан иборат. 
Хусусан, компания фойдани максимал-лаштиришга интилибгина қолмасдан, 
4
М.Б.Хамидуллин Концепция построения национальной модели корпоративного управления. Рқнок, деньги 
и кредит. № 5 сон. 2007й


64 
балки ўз ходимларининг ижтимоий аҳволи, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
ва ҳ.к. тўғрисида хам қайғуради. 
Сўнгги йилларда кенг тарқалган назария "Акциядорлар бойлигини 
максималлаштириш назарияси" хисобланади. Ушбу назария муаллифлари 
шундан келиб чиқадиларки, мавжуд мезонлар-фойда, рентабеллик, ишлаб 
чиқариш ҳажми ва хоказоларнинг бирортаси хам молиявий тусдаги 
қарорларнинг самарадорлигини кўрсатувчи умумлаштирувчи мезон 
сифатида қаралиши мумкин эмас. Бундай мезон: 
а) 
компания 
эгаларининг 
даромадларини 
прогнозлашга 
асосланиши; 
б) 
асосланган, тушунарли ва аниқ бўлиши; 
в) 
бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнининг барча 
жиҳатлари, жумладан маблағлар манбаларини излаш, инвестициялаш, 
даромадни (дивидендни) тақсимлаш учун мос бўлиши керак. 
Ҳозирги пайтда даромадлилик ва фойдалилик концепциясини янада 
мураккаб концепция - "бизнес қиймати" сиқиб чиқармоқда. Ушбу концепция 
ўз ичига бизнеснинг анъанавий бўлимларини (мол-мулк, активлар ва ҳ.к.) 
баҳолаш билан бирга, дихотомик ёндашувга
6
мувофиқ, компанияда 
чиқарилган барча акцияларнинг қиймати орқали ифода этиладиган 
компаниянинг бозор капиталлашуви каби кўрсаткични ҳам олади. Бунда 
йирик корпорацияларда, айниқса юқори технологик компанияларда, бозор 
капиталлашуви кўпинча хақиқий активлар қийматидан бир неча баравар 
ортиб кетади. Инвесторлар нуқтаи назаридан қаралса, компания эгалари 
даромадлари жорий фойданинг ўсишидан эмас, балки улар мулки бозор 
нархининг ошишидан ташкил топади. Аммо мазкур мезон доим хам амал 
қилавермайди.
Биринчидан, ушбу мезон бўлажак даромадлар, харажатлар, пул 
маблағлари ва уларга боғлиқ таваккалчиликларга асосланган. 
Иккинчидан, хамма компаниялар ҳам молиявий таҳлилчилар 
томонидан бир хил тушуниладиган бозор қийматига эга эмас, хусусан агар 


65 
компания активлари биржада котировкаланмаса, унинг боз( қийматини 
аниқлаш қийинчилик туғдиради (бу Ўзбекистон қимматли қоғозлар 
бозорининг ҳозирги ривожланишига хос). 
Учинчидан, мазкур мезон алохида холларда амал қилмаслиги мумкин. 
Хусусан, яккабошчиликка асосланган ёки кам сонли мулкдорлар томнидан 
бошқариладиган компанияларда бундай хол кузатилади, яни улар узоқ 
келажакда ўта юқори дивидендлар олиш ниятида капитални юқори 
таваккалчиликка эга лойихаларга йўналтирадилар. Бундай компаниялар 
томонидан амалга ошириладиган хатти-харакатлар уларнинг инвестициявий 
фаолиятига хос таваккалчилик туфайли маълум даражада акциялар 
қийматини пасайтириши мумкин. 
Тўртинчидан, агар компания олдига ўз мулкдорлари учун энг юқори 
фойда олишдан бошқа вазифалар қўйилса, мазкур тоифа амал қилмайди. 
Масалан, ҳайрия фаолияти ва бошқа ижтимоий мақсадлар устуворлик 
қилади.
Бешинчидан, корпорация «фиктив капитали»нинг ўсишига ошкоралик,
обрў, нуфуз, имиж, рақобатбардошлик, стратегиянинг мослиги ва ҳ.к.лар 
муайян таъсир кўрсатади. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича ушбу 
тушунчалар компаниянинг бозордаги муваффақияти учун муайян қимматга 
эга бўлиб, унинг бозор қийматини ошириш имконини беради. 
Корпорацияни бошқаришнинг кўпроқ асосланган ва устувор 
мезонларидан 
бири 
компания 
акциялари 
бозор 
қийматини 
максималлаштиришдир. Капитал бозорида хеч қандай чекловлар бўлмаса ва 
қимматли қоғозлар нархини белгилашда бирорта камситиш кузатилмасагина, 
ушбу мезондан фойдаланиш мумкин, яъни бу ерда "талаб-таклиф" тамойили 
тўлиқ амал қилади
5

Шундай қилиб, қуйидаги алгоритм намоён бўлади: 
Корпоратив мақсад -- корпоратив стратегияларни баҳолаш --
корпоратив стратегияларни молиявий таъминлашнинг усул ва мезонларини 
5
Ковалев В.В. Финансовый менеджмент. М.: Финансы и статитика. 2008. 87б. 


66 
аниқлаш -- корпоратив бошқарувнинг молиявий механизмидан фойдаланиш -
- кўпроқ самарали молиявий дастаклар ва усулларни танлаш.
"Акциядорлар бойлигини максималлаштириш" назариясидан келиб 
чиқилса, акциядорлар даромадларининг ўсишига эришиш асосий корпоратив 
стратегия ва корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш мезони 
сифатида қаралмоғи лозим, унда корпоратив бошқарувнинг молиявий 
механизмини мазкур стратегияни молиявий таъминлаш нуқтаи назаридан 
кўриш мумкин 
Корпоратив стратегияларни таъминлашнинг молиявий дастаклари ва 
усулларининг тўплами бир-биридан фарқ қилади. Чунончи, узоқ муддатли 
стратегияларни амалга оширишда, яъни молиявий ресурсларга эҳтиёж 
белгиланиб, пул оқимлари режаси тузилганда, қуйидагиларни аниқлаш 
лозим
6

1) Ўз ва қарз капитали нисбатини. Бунда корхонанинг узоқ муддатли 
истиқболга мўлжалланган молиявий сиёсатига жамғариш фондини 
кенгайтириш киритилиши ва бунда асосий урғу ўз-ўзини молиялаштиришга 
берилиши 
керак. 
Ўз-ўзини 
молиялаштириш 
ушбу 
фондларга 
йўналтириладиган соф фойда улушини белгилаш орқали амалга оширилади. 
Бундан ташқари, узоқ муддатли стратегияларнинг молиявий таъминоти 
усуллари рўйхатига вақтинча бўш маблағларни уларни ин-фляциядан сақлаш 
хамда кўпайтириш мақсадида молия бозорларида жойлаштириш ҳам 
киритилиши керак. Бунинг учун молиявий воситачилар таркибини белгилаш 
зарур, бу таркиб вақтинча бўш маблағларни жойлаштириш таваккалчилиги 
минимал бўлиши учун етарлича дивер-сификацияланиши даркор. 
2) Агар 
молиявий ресурслар манбаси сифатида инвестиция 
лойихасини кредитлаш қабул қилинган бўлса, у ҳолда инвестиция 
лойиҳасини амалга ошириш учун очиладиган ва кредитни қоплашни кўзда 
тутадиган узоқ муддатли кредит линияси тўғрисида битим тузиш лозим. 
6
М.Б.Хамидуллин Концепция построения национальной модели корпоративного управления. Рқнок, деньги 
и кредит. № 5 сон. 2007й


67 
3) Кредитни қоплаш тамойиллари корхонанинг молиявий аҳволини, 
пул маблағларининг жорий ва истиқболдаги қийматини, кредитни қоплаш 
шартларини қайта қуриб чиқиш имконияти ҳисобга олиниши керак. 
4) Агар молиялаштиришни акция ва облигацияларни қимматли
қоғозлар бозорида жойлаштириш ҳисобига амалга ошириш кўзда
тутилаётган бўлса, у ҳолда инвесторлар доирасини ва корпорация обрусини 
ошириш учун реклама кампанияси бюджетининг энг юқори даражасини 
аниқлаш талаб этилади.
5) Акциядорлик жамиятлари учун стратегиялар молиявий тусга эга 
бўлиши ва акциялар курс қийматининг ошишида ифодаланиши мумкин. Бу 
ҳолда молиявий дастаклар қаторига фойда ва дивидендлар киритилади, 
дивидендлар ҳамда соф фойда миқдорларининг ўсишини таъминлашнинг 
молиявий усуллари эса чиқимларни камайтириш ва ишлаб чиқариш 
рентабеллигини ошириш бўйича тадбирлардир. 
Агар корпоратив стратегия янги жиҳозларни сотиб олишдан иборат 
бўлса, молиявий таъминот усуллари қаторига узоқ ва ўрта муддатли 
молиялаштириш усули сифатида лизингни киритиш мумкин. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет