Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Корпоратив ҳуқуқ тушунчаси



Pdf көрінісі
бет25/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
6.2. Корпоратив ҳуқуқ тушунчаси 
Корпоратив ҳуқуқ бу – корхонада ишлаб чиқилган қоидалар тизими 
бўлиб, манфаатдор томонларнинг иродасини ифодалайди ва ташкилот 
фаолиятининг турли томонларини тартибга солади.
Корпоратив ҳуқуқнинг белгилари: 
- корпоратив ҳуқуқ меъёрлардан, яъни умумий характерга эга бўлган 
ўзаро муносабатлар қоидаларидан таркиб топган; 
- корпоратив ҳуқуқ ўзи билан ташкилот фаолиятининг барча 
томонларини тартибга солувчи меъёрлар тизимини ташкил қилади; 
- корпоратив меъёрлар ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, корхонанинг ҳар 
бир ходими учун мажбурийдир; 
- корпоратив меъёрлар, одатда, ёзма шаклда ифодаланади ва уларни 
ўрнатиш шакли сифатида корпоратив ҳужжатлар хизмат қилади; 
- корпоратив меъёрлар корхонада қабул қилинади ва алоҳида мустақил 
бирлашма жамоасининг иродасини ифодалайди; 
- корпоратив меъёрлар бузилганда, мажбур қилиш йўли билан 
таъминланади.
Корпоратив меъёрий ҳужжатлар қуйидаги талабларга жавоб бериши 
шарт: 
- объектив ҳаққонийликни акс эттириши; 


77 
- амалдаги қонунчиликка зид келмаслиги
- компаниянинг барча аъзолари ва ходимлари учун тушунарли бўлиши; 
- меъёрларнинг бетартиб тўпламини ташкил қилмасдан, балки маълум 
бир тузилмага эга бўлиши; 
- барча зарур реквизитларга эга бўлиши. 
Корпоратив бошқарувнинг глобал андозалари: 
- молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро андозалари (XX аср 90 - йилларининг 
иккинчи ярми); 
- Жаҳон Банкининг корпоратив бошқарувнинг ҳолатини яхшилаш 
глобал дастури турли мамлакатларда корпоратив бошқарувнинг ва 
компаниялар фаолияти ҳақидаги ахборотларни ошкора қилиш миллий 
тизимларини сезиларли даражада яхшилашга қаратилгандир (1998); 
- Бирлашган миллатлар ташкилотининг Иқтисодий ҳамкорлик ва 
тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Кенгаши томонидан 1999 йил май ойида қабул 
қилинган Корпоратив бошқарув тамойиллари. 
Корпоратив бошқарув кодекси – ихтиёрий белгиланувчи андозалар ва 
ички меъёрлар йиғиндиси бўлиб, корпоратив муносабатларнинг тартибини 
ўрнатади ва тартибга солади. Кодекс корпорациядаги корпоратив 
бошқарувнинг барча муҳим элементларига таалуқли бўлган асосий 
меъёрлардан ва тавсиялардан таркиб топиши керак. Эмитентларнинг Кодекс 
қоидаларига риоя қилишидан асосий манфаатдорлиги қимматли қоғозлар 
бозори орқали уларнинг инвестицияларни жалб қилишга интилишидир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет