Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет51/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
Таянч иборалар: корпоратив низолар, акциядорлик мулки, риск, корпоратив 
менежмент, мажоритар акциядор, миноритар акциядор, инсайдер, аутсайдер, 
нодўстона қўшилиш, реестр, агрессор, корпоратив муносабатлар. 
Назорат саволлари: 
1.Корпоратив низо тушунчаси. 
2.Корпоратив низолар сабаблари ва қатнашчилари. 
3.Корпоратив низоларнинг вужудга келиш сабаблари. 
4.Менежмент ва акциядорлар низоси. 
5.Корпоратив низо турлари. 
6.Корпорация томонидан акциядорлар ҳуқуқларининг бузилишига олиб 
келадиган асосий сабалар. 
7. Ҳамкорликда бўлмаган қўшилишлардан ҳимоя қилиш усуллари. 
8. Корпоратив низоларни тартибга солиш усуллари. 
9.Акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимидаги қарама-қарши 
ёндашувлар. 


163 
 XII. Боб. Корпоратив бошқарув органларининг 
реструктуризациялаш ва инқирозни бошқариш жараёнидаги фаолияти 
 
12.1. Корхоналарни реструктуризациялашнинг моҳияти 
Республикамизда бу борада 2002 йилдан бери олиб борилаётган 
амалий ишларда, ҳамда хорижий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда 
реструктуризациялаш жараёнлари моҳиятини кўриб чиқайлик. 2002 - йилдан 
бошлаб республикамизда 2500 дан ортиқ иқтисодий ночор ва паст 
рентабелли йирик саноат корхоналарида молиявий соғломлаштириш ва 
реструктуризация ишлари олиб борилган. Ушбу амалиётдан фойдаланган 
ҳолда молиявий соғломлаштириш ва реструктуризациялаш жараёнини 
инқирозга қарши бошқарув услуби сифатида кўриб чиқишимиз мумкин. 
Корхонани реструктуризациялашбу табиий жараён бўлиб, 
корхонанинг янги шароитга мослашишга ва молиявий-иқтисодий 
соғломлаштиришга йўналтирилган чора тадбирлар мажмуасидир. Бу жараён 
корхона менежерлари, мулк эгалари ёки кредиторлар томонидан, корхонани 
янгилаш ва соғломлаштириш мақсадида, корхонанинг келажакда ўрнини 
белгиловчи мақсадларидан келиб чиқиб олиб борилади. 
Кейинги вақтларда “ислоҳ қилиш” ва “реструктуризация қилиш” 
тушунчалари кенг ишлатилиб, бу тушунчалар тез-тез бир-бирига қўшилиб, 
бир томонлама тушунтирилмоқда. Кўпгина расмий ҳужжатларда корхонани 
реструктуризация 
қилишга 
йўналтирилган 
корхона 
фаолияти 
тамойилларининг ўзгариши ислоҳ қилиш каби тушунилади, лекин 
корхонанинг намунавий ислоҳ этиш дастурида реструктуризация қилиш 
йўли орқали ислоҳ қилишдан кўзланган мақсадга эришилади дейилган. 
Расмий изоҳларга таяниб кўпгина муаллифлар реструктуризация қилиш 
корхонани ислоҳ қилиш воситаси ҳисобланади ёки “ислоҳ қилиш” ва 
“реструктуризация қилиш” тушунчаларини ёнма - ён қўйиб, ислоҳ қилишни 
корхонани 
қайта 
ташкил 
қилиш 
стратегиясига киритишади 
ва 
реструктуризация қилиш эса корхона тузулмасини ва улар томонидан 


164 
яратиладиган маҳсулотни ўзгаришини ифодалайди деб хулоса чиқаришади. 
Албатта, монография муаллифининг фикрига қўшилмаслик қийин, лекин 
катта ишонч билан айтиш мумкинки, реструктуризация – бу корхонанинг 
молиявий - хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш воситаларидан 
бири бўлиб, умумий ислоҳ қилиш дастурининг бир қисми ҳисобаланади.
Одинцов М.В., Ежкин А.В корхонани ислоҳ қилиш тушунчасининг 
замонавий назарияси ва амалиёти реструктуризация қилиш, мулкчилик 
шакли ўзгариши (акционерлар таркибини ўзгариши, қўшма корхона, молия - 
саноат гуруҳлари, холдинглар ташкил қилиш) ишлаб чиқариш ва маҳсулот 
етказиб беришдаги турли ўзгаришларни ўзида мужасаммлаштирган кўпгина 
хўжалик фаолияти йўналишлари ва уни қайта ташкил қилишни қамраб олади 
деб ёзишган. Ушбу ҳолатда ислоҳ қилиш тушунчаси тўлиқ ва кенг 
ҳисобланади, 
лекин 
мазкур 
мақола 
муаллифининг 
фикрича, 
реструктуризация қилиш ва мулкчилик шакли ўзгаришини ажратиш 
мақсадга мувофиқ эмас, чунки реструктуризация ўтказиш одатда 
акциядорлар таркибида ўзгаришлар, акциядорлик капиталини хусусий 
капиталга ўзгариши ёки аксинча аралаш мулкчилик шаклидаги тузилма 
яратилиши билан биргаликда амалга оширилади. Шунинг учун, мулкчилик 
шакли ўзгариши бу корхонани ислоҳ қилишнинг мустақил жараёни бўлмай, 
балки реструктуризация қилиш натижаси ҳисобланади.
Реструктуризация қилиш корхона фаолияти, бошқаруви, молия 
тузилмасини тубдан ўзгартиришга йўналтирилган жараённи ўзида акс 
эттиради. Бунда ишлаб чиқаришнинг барча омилларини самарали ишлашини 
таъминлайдиган корхонани тузилмавий қайта ташкил қилиш бизнес - бирлик 
комплексини, яъни комплекснинг алоҳида бошқариладиган бўлимини 
ташкил қилишга мўлжалланган. Шундай қилиб, ҳамма қайта ташкил этиш 
ҳам реструктуризация бўлавермас экан, корхона фаолиятини тубдан 
ўзгартирадиган ҳолатларни реструктуризация қилишга киритишимиз 
мумкин.
Реструктуризация тадбирларига ажратиб чиқариш, бўлиниш, қўшиб 


165 
юбориш, шўъба корхоналарини ташкил этиш, масъул марказлар, бошқарув 
системасини қайта ташкил қилиш, назорат олиб бориш, мулкчилик шаклини 
ўзгартириш киради. Реструктуризация қилиш кераксиз ва зарар келтираётган 
фаолият турларини тугатиш ҳисобига харажатларни камайтириш ва 
бошқарув, умуман барча ходимлар сифатини оширишга йўналтирилган, 
аммо бу ҳисоб тизими ва фаолиятни самарали баҳолашнинг аниқ 
мезонларини жорий этишни талаб қилади. Реструктуризация қилиш кенг 
қамровли ва ўзаро боғлиқ тадбирлар йиғиндисини, ташкилий тузилмасини 
қайта ташкил этишдан тортиб, замонавий бошқарув элементлари қўшилган 
бизнес жараёнларни ўзида мужассамлаштиради.
Умуман шуни таъкидлаш керакки, реструктуризация корхонанинг 
ўзининг мақсади эмас, балки кўпгина корхоналар учун молиявий танглик 
ҳолатидан чиқиб кетишнинг йўли ҳисобланади. Корхонада оғир молиявий 
танглик ҳолати, банкротлик аломатларининг юзага келиш хавфи ёки корхона 
мулки ва обрўсидан айрилиши, асосий ишлаб чиқаришнинг паст 
рентабеллиги, 
инвестиция 
жалб 
этиш 
имкониятининг 
йўқлиги 
реструктуризация қилишни талаб этади. Юқорида айтиб ўтилган 
ҳолатларнинг мавжудлиги бир қатор сабаб билан изоҳланади.
Корхонани танг ҳолатга олиб келган ички сабаблар: 
- бошқарувнинг самарасизлиги;
- капитализациянинг етишмаслиги;
- қарзнинг кўплиги;
- маҳсулот янги турларининг етишмаслиги;
-малакали мутахассисларни сақлаб қолишга рағбатлантиришнинг 
пастлиги;
- режалаштиришдаги камчиликлар;
- бошқарув ахборот тизимидаги камчиликлар;
- асосий бозорга кира олмаслик;
- ўз вақтида қилинадиган ички ҳисоботнинг йўқлиги ва бошқалар. 
Корхоналарнинг ёмонлашишига қуйидагилар ташқи сабаб бўлиши 


166 
мумкин: 
-макроиқтисодий ва сиёсий рисклар; 
-тармоқлар шароити; 
-қонунчиликни такомиллаштирилмаслиги; 
-юқори малакали мутахассисларнинг етишмаслиги;
-юқори 
рақобатчилик 
муҳитининг 
айниқса, 
чет 
эл 
ишлаб 
чиқарувчиларининг мавжудлиги;
- ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматлар бозорининг қисқариши; 
- табиий офатлар ва бошқалар. 
Айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун корхонанинг 
молиявий - хўжалик фаолиятини яхшилашга қаратилган ички ва ташқи 
тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади. Умуман, яхшилаш деганда 
бизнеснинг қийматини максималлаштиришга кўмаклашувчи тадбирлар 
мажмуаси тушунилиб, ички яхшилашга маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни 
етказиб бериш жараёни бошқарилишини такомиллаштириш, асосий ва 
айланма маблағларга қўйилмалар қилиш, ташқи яхшилашга корхонанинг 
молиявий барқарорлиги ва инвестицион жозибадорлигини ошириш киради.
Ҳар қандай яхшилаш операцион, инвестицион ёки молиявий стратегия 
доирасида олиб борилади. Ички яхшилаш операцион стратегия доирасида 
олиб борилиб, харажатлар самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган 
товарлар турини кўпайтириш, нархларни шакллантириш, реклама қилиш, 
маҳсулотларни етказиб бериш ва уларга кейинги кўрсатиладиган хизматлар 
тизимини такомиллаштириш каби жараёнлар амалга оширилади. Ташқи 
яхшилаш инвестицион стратегия доирасида жорий этилиб, кредиторлик 
қарзларни бошқариш, капитал қўйилмаларни режалаштириш, активларни 
сотиш ва молиявий стратегия доирасида эса корхонанинг молиявий 
манбалари таркибини ва улар билан боғлиқ рискларни бошқариш ҳамда 
дивидент сиёсатини такомиллаштириш воситасида амалга оширилади.
Бизнесни максимал қийматга эришиш имконини берувчи стратегия 
амалда жорий этилади. 


167 
Шундай қилиб, реструктуризация бу корхона фаолиятини тубдан 
ўзгартирадиган, ички ва ташқи яхшилаш орқали корхонанинг ўз маблағлари 
қийматини оширишдир.
Реструктуризция дастурини муваффаққиятли амалга ошириш учун 
қуйидаги мақсадларга эришиш лозим: 
- қарздор бўлмаган янги хўжалик субъектини ташкил этиш; 
-рақобатбардошлик шарти сифатида корхона ўз маблағ қийматини 
оширган бўлиши лозим; 
- корхонанинг тўлов қобилияти, ликвидлиги, иш фаоллиги, молиявий 
барқарорли ва рентабеллигини ошириш орқали молиявий ҳолати 
яхшиланган бўлиши керак; 
- узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ёки бевосита инвестиция 
шаклидаги узоқ муддатли капитал қўйилмалар жалб этилган бўлиши лозим; 
- хўжалик субъектлари билан келишмовчиликларни ҳал этиш. 
Юқорида келтирилган мақсадларга эришиш учун бир қатор 
вазифаларни ҳам аниқлаб олиш лозим бўлади, жумладан: 
- қарз юклатилмаган мустақил юридик шахс ташкил қилиш мақсадида 
мулкий активларнинг бир қисмини ажратиш; 

корхонанинг оғир молиявий аҳволи сабабли, молиялаш 
(кредитлаш)нинг энг мақбул йўлини амалга оширишни таъминлаш; 
- корхона мулкини сақлашга кетадиган ва бошқа харажатларни 
қисқартириш; 
- солиқ идоралари, электр энергия билан таъминловчи ташкилотлар ва 
шунга ўхшаш бошқа кредиторлик қарзларини камайтириш; 
- корхонанинг тўлов қобилиятини ошириш; 
- инвестицион жозибадорликни ошириш шароитларини яратиш; 
- корхона таркибидаги умумий улушига қараб ҳар бир хўжалик 
юритувчи субъектга тенг миқдорда акциялар пакетини тақсимлаш. 
Амалиёт шуни кўрсатадики, реструктуризация ислоҳотлар жараёнида 
муҳим ўрин эгаллаб, айрим ҳолларда корхонани ислоҳот қилишнинг ягона 


168 
йўли бўлиб ҳисобланади. И. Мазура ва В Шапироларнинг ҳисоб китобларига 
қараганда Россия корхоналари реструктуризациясига қўйилган ҳар бир 
рубль 5 - 6 рубль даромад бериши мумкин экан. Таққослаш учун улар 
олимларнинг хориж амалиётини ўрганиш давомида олинган хулосаларини 
келтирадилар, яъни иқтисодиётнинг айрим тармоқларини реструктуризация 
қилиш бир ходимга тўғри келадиган самарадорлиги даражасини 15 - 20%га 
ошишига ва лойиҳани амалга оширишнинг инвестицион даврини 13 - 15%га 
қисқартирар экан. Шунинг учун, реструктуризацияни мулчилик таркибини 
энг мақбул даражада шакллантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришни 
инвестицион ривожлантириш корхонанани ислоҳ қилишнинг асосий даври 
сифатида қараш керак.
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, корхонада янги тузилмани
яратишнинг молиявий - иқтисодий асосномаси, ишлаб чиқариш ва 
инвестицион дастур потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда, кўчмас мулк 
ва бошқа турдаги мулкларга бўлган ҳуқуқлар ўрнатилган тартибда 
расмийлаштирилган, жамиятнинг асосий акционерлари томонидан қайта 
ташкил этишнинг танланган йўли қўллаб - қувватлангандагина, корхонани 
реструктуризация қилиш ижобий натижа бериши мумкин. Корхона фаолияти 
самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, ўз капитали қийматининг 
ўсиши қаралади. Умуман қиймат корхона фаолияти натижасининг энг зўр 
ўлчовидир, бошқа бирорта ҳам кўрсаткич қиймат каби тўлиқ ва кенг 
қамровли эмас. Ушбу кўрсаткич фойда ва капитал рентабеллигидан фарқли 
равишда келажакда бизнеснинг ривожланишини баҳолашга йўналтирилган. 
Лекин, охирги кўрсаткичнинг қисқа муддатли бўлишига қарамай, ўз 
маблағлари (инвестиция қилинган)нинг рентабеллиги ҳар доим унинг 
баҳосидан ошишига ишонамиз. Капитал рентабеллиги ва компания 
фойдасини ўзининг ривожланишига йўналтирган қисми эркин пул оқимини 
шакллантиришга хизмат қилади ва унинг миқдори эса корхона қийматига 
таъсир этади. 
Муваффақиятли реструктуризациянинг икки шарти мавжуд: 


169 
-ўз маблағлари қийматининг ўсиб бориши; 
- ўз маблағлари рентабеллиги даражаси унинг қийматидан ошиши. 
Шундай қилиб, реструктуризация қилишнинг асосланган вариантини 
танлаш учун мулкдор авваламбор, қўйилма қилинаётган объектнинг ҳақиқий 
қийматига нисбатан бизнеснинг инвестицион қийматини оширишга эътибор 
қаратиши мақсадга мувофиқдир.
Реструктуризация қилиш стратегиясида энг кам капитал қўйилма 
қилиш ва ташқи молия манбаларига боғлиқ вариантлардан тортиб, ишлаб 
чиқариш, қайтадан тўлиқ жиҳозлашни кўзда тутувчи инвестицион 
лойиҳагача бўлган барча кўрсаткичлар ҳисобга олинган бўлиши керак. 
Мамлакатимизда реструктуризация қилиш жараёни кўпроқ танглик 
ҳолатларида бошланади, шу сабабли кўпгина корхоналар олдида турган 
биринчи вазифа кредиторларнинг талабларини қондиришлари кераклигини 
эсдан чиқармаслик керак. Бу вазифани ҳал этиш бизнес қийматини 
максималлаштириш тамойили билан мос тушмайди, шунинг учун бу 
стратегия кўпроқ капитал қўйилма қилиш ва ташқи молиявий манбаларни 
жалб этишда юқори риск қилиш билан боғлиқ. Бундай ҳолатларда корхона 
фақат ички яхшилаш билан чекланади, агар ташқи яхшилаш ўтказилмоқчи 
бўлса, ўз маблағлари қиймати нол ёки нолга яқин бўлган ҳолда унга 
рискнинг энг кам даражаси билан амалга оширилади. Шунга ўхшаш 
реструктуризация қилиш стратегиясидан кўпинча ташқи бошқарув бўлганда 
фойдаланилади, бунда асосий мақсад фақатгина кредиторларнинг 
талабларини қондиришдан иборат.
Лекин, 
мамлакатимиздаги 
бизнесни 
ривожлантириш, 
унинг 
инвестицион жозибадорлигини ошириш учун нафақат кредиторлар, балки 
корхона 
мулкдорларини 
ҳам 
манфаатларининг 
қондирилиши 
кафолатланиши лозим. Бизнес эгалари биринчилардан бўлиб, корхонада 
танглик ҳолати бошланаётганини сезадилар ва корхона капиталига 
инвестиция қилинган маблағларини йўқотиш хавфи туғилади. Инвестиция 
самарадорлигини билишнинг энг кенг тарқалган йўлларидан бири, риск 


170 
даражаси ўхшаш бўлган бошқа бизнесга қилинган қўйилмалар билан 
солиштиришдир. Шундай қилиб, ўз бизнесидан зарарни кўраётганлигини 
билиш учун, компания ўз маблағларини жорий қиймати билан шу 
маблағларни риск даражаси ўхшаш бўлган бошқа бизнесга қўйилмалар 
қилинганда, уларни шаклланган жорий қиймати билан таққослаш мақсадга 
мувофиқ. Агар ўз капиталининг жорий қиймати бошқа қилиши мумкин 
бўлган қўйилма қийматидан паст бўлса, мулкдор ҳақиқатдан ҳам зарар 
кўраётган, ёки тескари ўз капиталининг жорий қиймати бошқа қилиши 
мумкин бўлган қўйилма қийматидан юқори бўлса, ушбу бизнес эгаси фойда 
кўраяпти деган хулосага келиш мумкин.
Умуман ҳар қандай акция сотиб олаётган инвесторнинг даромади 
иккита ташкил этувчига бўлинади: акция курс қийматининг ўсишидан 
олинадиган ва дивиденддан кўриладиган даромад. Шунинг учун корхонага 
қилинган капитал қўйилманинг самадорлигини баҳолаш учун акционер 
(мулкдор)нинг иккита даромад ташкил этувчиси билан бошқа турдаги 
бизнесга қилиши мумкин бўлган қўйилма таққосланиши лозим.
Умуман реструктуризация қилиш мураккаб масала бўлиб, корхонанинг 
ўз кучи билан бунга эришиб бўлмаслиги сабабли, кўпинча бир гуруҳ ташқи 
маслаҳатчилар ёрдамида корхонанинг барча саъйи - ҳаракатларини 
рақобатчиларидан устун бўлган соҳага эътиборни қаратган ҳолда амалга 
оширилади. Бунда реструктуризация қилиш концепцияси юқори касбий 
малака ва моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни қаттиқ назорат қилишни 
талаб этишини эсдан чиқармаслик зарур.
Реструктуризация қилиш жараёнини бошламасдан олдин қандай 
натижа олиниши, компания фаолиятида қандай туб ўзгаришлар юз бериши 
ҳақида аниқ режа ва тўлиқ тасаввур бўлиши лозим, бунда вақтинчалик 
танглик ҳолатларини ҳал этиш учун қилинган ишлар компаниянинг узоқ 
муддатга мўлжалланган фаолият стратегиясини барбод қилмасдан, балки 
уни қўллаб – қувватлаш учун хизмат қилиши керак.
Режа ишлаб чиқилаётганда реструктуризацияга тайёрланиш ва уни 


171 
ўтказиш босқичлари кетма – кетлиги ўрнатилган бўлиши лозим, бунда ҳар 
бир босқич назорат қилишнинг самарали механизми (ишлаш режаси, 
олинган натижалар ҳақидаги ҳисобот, раҳбарларнинг мажбуриятлари ва 
манфаатлари) ёрдамида амалга оширилади. 
Ўзбекистон корхоналарида реструктуризация қилиш даври ва 
босқичлари ҳақида ҳеч қандай адабиётларда айтиб ўтилмаган. Лекин, 
реструктуризация қилиш жараёнини ўтказиш учун битта асосий мақсад 
мавжуд бўлиб, у қуйидагилардан иборат: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет