Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Корпоратив низоларни тартибга солиш



Pdf көрінісі
бет50/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
11.3. Корпоратив низоларни тартибга солиш
Турли акциядорлар гуруҳлари ўртасидаги низолар моҳа кўра 
иқтисодий низолар ҳисобланади, чунки бу аввало жамият чиқарган 
акцияларни ўзлаштириш ва сотиб юбориш бўйича юзага келадиган 
низолардир. Корпоратив низоларни ҳал қилиш усули бўйича у, шубҳасиз, 
ҳуқуқий низолар сирасига киради. Буни шу билан асослаш мумкинки, низо 
қатнашчилари муросага кела олмаган ва битим тузиш йўли билан ёки 
йиғилиш қарорида ўз хоҳишини билдирмаган бўлса, низони ҳал қилиш суд 
томонидан фуқаролик ва ҳатто жиноий ишларни кўриб чиқиш воситасида 
рўй беради. 
Ҳозирги пайтда мавжуд бўлган эмпирик ва ҳуқуқий маълумотлар 
шаклланаётган акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимида барқарор ва 
асосий зиддиятларни аниқлашга имкон бермоқда. 


161 
Қарама-қаршиликнинг моҳияти шундаки, мавжуд акциядорлар 
ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимида иккита қарама-қарши ёндашув мавжуд. 
Биринчи ёндашувАкциядорлик капиталининг бир қўлда тўпланиши 
(концентрация) - акциядорларни ҳимоя қилиш ҳуқуқий воситалари минимал 
ва миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш ҳуқуқий воситалари максимал 
бўлишини кўзда тутади, ўзига хос ўзаро нейтраллаш вазиятини яратади: аста-
секинлик билан майда акциядорларни чиқариб юбориш корпоратив сектор 
нуқтаи назаридан миноритарийларни ҳимоя қилиш кенг воситалари 
аҳамиятини пасайтиради, майда акциядорларни ҳимоялаш воситаларининг 
ўзи эса корпоратив шантаж воситаларига айланади. 
Иккинчи ёндашув. Акциядорларни ҳимоя қилиш ҳуқуқий 
воситаларининг ёйиқ тизимини яратиш, ўз навбатида, бир қўлда тўпланиш 
(концентрация) жараёнининг давом этишини тўхтатиб туради (иқтисодий 
жараёнларга тескари таъсир омили сифатида). Бунда эсдан чиқармаслик 
керакки, концентрацияни давом эттириш йўли билан ўз манфаатларини 
ҳимоя қилиш бу – йирик акциядорларнинг алоҳида ҳуқуқлари, улар ҳимоя 
қилишнинг ҳуқуқий воситалари йўқлигига эмас, балки буюртма асосида 
қўлланишга жавоб беради, чунки миноритар акциядорлар на консолидация 
шароитларига, на мустақил суд имкониятларига эга эмас. 
Бундай вазиятда корпоратив муносабатларнинг барча қатнашчилари 
манфаатлари мувозанатини қўллаб-қувватлаш учун аниқ ҳуқуқий майдон 
шакллантириш устувор вазифа ҳисобланади. 
Давлат нуқтаи назаридан фундаментал вазифа бу – корпоратив 
бошқарувни мулк ҳуқуқини (инвесторлар ҳуқуқлари, акциядорлар 
ҳуқуқлари) ҳимоя қилиш ва кафолатлаш нуқтаи назаридан кўриб чиқишдир. 
Лекин шунга қарамай, Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг 
ривожланишида айрим умид уйғотувчи тенденциялар кузатилмоқда. 
1. Корпоратив бошқарув соҳасида умумий сиёсатни амалга ошириш 
бўйича давлат органи – Давлат Мулк Қўмитаси мавжуд.


162 
2. Қатор корхоналар ўз корпоратив бошқарув кодексларини ишлаб 
чиқди ва қабул қилди, шунингдек, директорлар Кенгашига ташқи 
акциядорлар вакилларини киритди. 
3. Компаниялар 
дивиденд сиёсатининг яхшиланиши корпоратив 
муносабатлар етуклигидан далолат беради. Кўпчилик компаниялар фойдани 
қайта тақсимлашга диққат билан эътибор қарата бошлади. 
4. Менежерларнинг мулк эгалари назорати остида бўлиши билан боғлиқ 
вазиятларда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Яхши ишламаётган 
раҳбарларни ишдан бўшатиш хавфи корпоратив бошқарувда фаолият 
кўрсатаётган механизмлардан бирига айланмоқда. 
5. Компаниялар ҳақида корпоратив бошқарув билан боғлиқ рисклар 
нуқтаи назаридан ахборотга талаб ўсмоқда. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет