Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет53/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
(П1 + Умм2) - А1 
Ўамтк 
-----------------; 
 
А2 
Бунда: 
Ўамтк - ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти; 


173 
А1 - узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, 
капитал қўйилмалар ва бошқалар) баланс активининг I бўлими;
П1 - ўз маблағларининг манбалари (устав капитали, резерв капитали, 
қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) баланс пассиви I 
бўлими; 
А2 - Жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр 
маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқалар) баланс 
активининг II бўлими;
Умм 2 - узоқ муддатли қарзлар ва кредитларнинг узоқ муддатли 
активлар сотиб олишга йўналтирилган қисми.
Ушбу каср сурати корхонанинг қандай ўз маблағлари суммаси 
оборотга йўналтирилгани, махражи - барча оборот маблағлар суммасини 
кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати - 0,2.
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти 
ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона 
ушбу кўрсаткич бўйича ночор ҳисобланади.
- Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти 
(жорий молиявий мустақиллик) қарз маблағларини ўз манбалари орқали 
қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Коэффициент қуйидаги формула билан аниқланаши мумкин:
 
П1 
Ўнк
---------------; 
 
П2-Умм 
Агар ўзининг ва қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот 
даври сўнгида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий 
хавф мавжудлигидан гувоҳлик беради. 
Коэффициентнинг 
пасайиши 
корхона 
молиявий 
хавфининг 
ошганлигидан гувоҳлик беради.


174 
Фойдалилик даражаси кўрсаткичлари: 

ялпи 
даромадни 
камайиши, 
харажатлар 
самарали 
бошқарилмаётганлиги ёки нархларни ишлаб чиқаришга қилинган 
харажатларнинг ўсиши билан мос тушмаслигидан далолат беради. 
Бошқарувчи харажатларни ёмон назорат қилади. (Ялпи даромад = сотув 
ҳажми – сотилган маҳсулот ҳажми); 
- ялпи даромад камайиши, сотиш ва маъмурий харажатлар ёки фоиз 
кўринишидаги харажатларнинг кўплиги натижасида соф фойда камаяди.
- сотиш ҳажмининг камайиши – бир неча сабабларга кўра, шу жумладан 
талаб қисқариши, маҳсулот сифати ва етказиб бериш билан боғлиқ 
муаммолар натижасида содир бўлиши мумкин. Ушбу сабаблардан бирортаси 
юзага келган ва у бартараф этилмаган бўлса, корхонани молиявий инқирозга 
олиб келиши мумкин.
Корхонанинг сифатли текширилганлигини билдирувчи кўрсаткич 
бўлиб, унинг иш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар киради. Буларга 
қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолар;

ишлаб чиқариш ва молиявий ахборотлар билан боғлиқ 
маълумотларнинг етишмаслиги;
- товарлар ва хизматлар сифатидан истеъмолчиларнинг норозилиги;
- юқори малакали ходимларнинг қўнимсизлиги; 
- бошқарувчилар ташаббус кўрсатиш ўрнига фақатгина ҳар хил 
вазиятлар юз бергандан сўнггина жавоб беришга ҳаракат қилишади. 
Кўриб 
чиқилган 
омиллардан 
ҳеч 
қайсиси 
молиявий 
муваффақиятсизликдан дарак бермайди. Бошқа омиллар билан ўзаро 
муносабатини маълум давр мобайнида ўрганилса, келгусида молиявий 
муаммоларни келтириб чиқаришини билиб олиш мумкин.
Муаммолар бошланишининг илк босқичлари қуйидагилардан иборат: 
- алоҳида ҳолларда ишлаб чиқариш ва таъминлашда самарасизлик 
ҳолатларининг учрашиши; 


175 
- етказиб беришнинг секинлашиши, сифатининг ёмонлашиши; 
- сотиш ҳажмининг ўсиш суръати камайган ёки барқарорлашган 
ҳолларда, товар - моддий заҳираларининг туриб қолиши ва кўпайиши; 
- фойданинг камайиш эҳтимоли; 
- дебиторлик қарзлари айланиш даврининг ўсиши; 
- баланс бўйича пул маблағлари ҳажмининг камайиши.
Муаммолар пайдо бўлишининг даврий босқичи: 
- ишлаб чиқариш муаммоларининг ҳақиқатга айланиши
- бошқарувчи товар - моддий заҳираларни камайтириш ҳисобига пул 
маблағларини тежашга ҳаракат қилади, бунинг натижасида материаллар 
етишмаслиги ҳоллари юзага келади; 
- сифат билан боғлиқ муаммолар учрашиши тезлашади. Ялпи даромад 
сезиларли даражада камаяди; 
- дебиторлик қарзлари билан боғлиқ ҳолат ёмонлашади. Айрим 
таъминловчилар кредитга сотишни тўхтатиб, етказиб берилган моддий 
ресурслар учун тўловни амалга оширишни талаб этиши
- қарз бўйича тўловларнинг кечиктирилиши; 
- пул маблағлари ҳажмининг пасайиши, ойлик маошларнинг ўз вақтида 
берилмаслиги; 
- ходимларнинг ишга бўлган муносабатининг ўзгариши, айримларининг 
бошқа иш излашни бошлашлари ёки ишдан бўшашлари. 
Муаммолар пайдо бўлишининг охирги босқичи: 
- бунда компания фаолиятида тартибсизликлар бошланади; 
- ишлаб чиқариш жадвали бажарилмайди. Биринчи навбатда бошқа 
корхона хизматларидан фойдаланишга ўтиб кетиши хавфи бор мижозларга 
хизмат кўрсатилади;
- сифат билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилгунга қадар, қайтариб 
берилган маҳсулотларнинг ҳажмининг ошиб кетиши. Хом-ашё етишмаслиги 
туфайли, ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши
- мижозларнинг норозиликлари сабабли дебиторлик қарзлари йиғилиш 


176 
даврининг ошиши;
- ўз айланма маблағлари етишмаслиги; 
- таъминловчилар фақат етказиб берган хом-ашё материалларига 
тўловларни амалга оширишни талаб этишлари;
- ходимларнинг кўпчилиги ишдан бўшаб кетиши; 
- кредиторларнинг берган кредитларининг шартларини ўзгартириш 
ҳақида музокаралар бошлашни хохлашлари; 
- реструктуризация қилишга биринчи уриниш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет