Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет72/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

Таянч иборалар: назорат, ички аудит, ташқи аудит, назорат, 
равшанлик, устав, низом, йўриқнома, регламент, молиявий директор, 
маъсулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, оператив, 
ижроия органи, ваколатхона, облигация. 
 
Назорат саволлари: 
1.Назорат тизими ва унинг элементлари. 
2.Корпоратив назорат объектлари. 
3.«Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали 
бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини 
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг мазмуни. 
4.Ички аудиторнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари. 
5. Ички аудит назорати. 
6. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари. 
7.“Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари 
туғрисида” ги қарорнинг мазмуни. 
8. “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги қонуннинг мазмуни. 
9. Ички назорат органлари. 
10. Тафтиш комиссиясининг ваколатари. 


260 
XVI. Корпоратив маданият
16.1. Корпоратив маданият тушунчаси ва ишбилармонлик этикасининг 
асосий тамойиллари 
«Тадбиркорлик маданияти» тушунчасига энг тўлиқ ва муфассал 
таърифни В.Д.Козлов «Ташкилий маданиятни бошқариш» китобида берган 
бўлиб, «ушбу ташкилий структура ходимлари хулқ-атвори хусусиятлари, 
якка тартибдаги ва гуруҳ манфаатлари, урф-одат ва анъаналар, расмий ва 
норасмий фаолият меъёрлари ва қоидалари, раҳбарият услуби, ходимларнинг 
меҳнат шароитларидан қониққанлик кўрсатмалари, ўзаро ҳамкорлик 
даражаси тизими» дея таъкидлаган. Шундай қилиб, корпоратив маданият 
компания қадриятлари, ўзаро муносабатлар услуби, муҳит қандай 
эканлигини белгилаб беради. 
Корпоратив хулқ-атвор кодексининг қабул қилиниши билан 
акциядорлик жамиятлари амалиётида ахлоқий меъёрлар ва тамойиллар 
биринчи ўринга чиқди. Корпоратив муносабатларга нисбатан бу ахлоқий 
талаблар ушбу соҳада ҳар хил томонларнинг манфаатлари тўқнаш келиши 
билан боғлиқ айрим хусусиятларга эга. 
Компанияларда корпоратив маданият ахлоқ-одоб (этика) таъсири остида 
шаклланади ва ривожланади (бу одамларнинг ахлоқий меъёрлар, бир-бирига 
ва жамиятга муносабати тизими). Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 
компанияларнинг учта асосий гуруҳи ажратиб кўрсатилади: 
1) бозор муҳитида хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришдан кейинги 
жараёнлари натижасида шаклланган компаниялар; 
2) бозор иқтисодиёти шароитларида вужудга келган ва ривожланган 
компаниялар; 
3) табиий монополияларга мансуб компаниялар. 
Бу гуруҳларнинг ҳар бирида ушбу бизнеснинг асосий вазифалари таъсири 
остида ишбилармонлик ахлоқи хусусиятлари шаклланган. 


261 
Ишбилармонлик ахлоқи – тадбиркорлик фаолияти меъёрлари ва 
ахлоқий тамойиллар йиғиндиси, бизнесдаги асосий «ўйин қоидалари», 
уларсиз бизнес муаммоли, рискли ва олдиндан айтиб бўймайдиган бўлиб 
қолади. Ишбилармонлик ахлоқи – акциядорлар, директорлар Кенгаши, 
менежерлар, компания ходимлари ва корпорациянинг бошқа манфаатдор 
томонлари: товар ва хизматлар таъминотчилари, дистрибьюрлар, сотувчилар, 
якуний истеъмолчилар, маҳаллий аҳоли ва ҳукумат органлари ўртасида 
муносабатлар мураккаб тизимни тартибга солувчи жиддий омилдир. 
Замонавий корпоратив маданият асосида ётадиган ишбилармонлик ахлоқи 
универсал тамойиллари америкалик социолог Л.Хосмер томонидан 
муваффақиятли ифодаланган бўлиб, жаҳон фалсафаси аксиомаларига 
асосланади: 
1. Сенинг узоқ муддатли манфаатларинг ёки компаниянинг 
манфаатлари доирасига кирмайдиган нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил 
қадимги юнон фалсафасининг бошка одамларнинг манфаатлари билан 
кесишадиган шахсий манфаатлар ҳақидаги таълимотларига (Протагор) ҳамда 
қисқа муддатли ва узоқ муддатли манфаатлар ўтасидаги фарққа асосланади. 
2. Бу ҳақиқатда ҳалол, очиқ ва чин деб айтиш мумкин бўлмаган 
нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил Арасту ва Афлотуннинг шахсий 
фазилатлар ҳақидаги қарашларига асосланади. 
3. Яхшилик ҳисобланмаган, умумийлик туйғуларини шакллантириш ва 
битта умумий мақсадга ишлашга хизмат қилмайдиган нарсаларни ҳеч қачон 
қилма. Тамойил яхшиликка, ўзаро алоқа қилиш ва ўзаро боғлиқликни 
англашга ундайдиган жаҳон динларида буюрилган нарсаларга асосланади. 
4. Ҳеч қачон қонунни бузадиган нарсаларни қилма, чунки қонунда 
жамиятнинг минимал ахлоқий меъёрлари кўрсатилади. Тамойил Гоббс ва 
Локкнинг одамлар ўртасида дунёвий неъматлар учун курашда давлатнинг 
ҳакам сифатидаги роли ҳақидаги таълимотига асосланади. 
5. Сен яшаётган жамиятга яхшиликдан кўра кўпроқ зарар келтирадиган 
нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил утилитаризм ахлоқига – И.Бентам ва 


262 
Джон С. Милл томонидан ишлаб чиқилган ахлоқий хулқ-атворнинг амалий 
фойдасига асосланади. 
6. Шунга ўхшаш вазиятга тушганда бошқаларга тавсия қилмайдиган 
нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил Кант қоидаларидан бирига асосланади. 
7. Бошқаларнинг 
белгилаб қўйилган ҳуқуқларини камситадиган 
нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил Руссо ва Джефферсоннинг шахс 
ҳуқуқлари ҳақидаги қарашларига асосланади. 
8. Доим фойдани қонун доирасида, бозор талаблари ва харажатларни 
тўлиқ ҳисобга олган ҳолда максималлашга ҳаракат қил, чунки бу шартларга 
амал килишда максимал фойда ишлаб чиқаришнинг энг катта 
самарадорлигидан далолат беради. Тамойил А.Смитнинг иқтисодий 
назарияси ва В.Паретонинг оптимал битим ҳақидаги таълимотига 
асосланади. 
9. Жамиятда энг заифларга зиён етказиши мумкин бўган нарсаларни ҳеч 
қачон қилма. Тамойил Ролснинг тақсимот адолат қоидасига асосланади. 
10. Бошқа кишининг шахсий камол топиши ва ривожланишига 
тўсқинлик қиладиган нарсаларни ҳеч қачон қилма. Тамойил Нозикнинг 
жамият ривожланиши учун шахс эркинлиги даражасини кенгайтириш 
назариясига асосланади. 
Корпоратив маданиятнинг умумий ва ҳаммага маъқул бўлган таърифи 
йўқлигига қарамай, бу тушунча умум қабул қилинган ахлоқий қадриятлар, 
қонунчилик талабларига амал қилиш, одамларга ҳурмат билан муносабатда 
бўлиш, атроф-муҳитни асраш билан боғлиқ ҳолда фойдаланилади. Замонавий 
корпоратив маданиятнинг қуйидаги асосий тамойиллари ажратиб 
кўрсатилади: 
1.Профессионаллик, чуқур билимга эгалик ва хабардорлик. 
Тўла маълумотга эга бўлмаган ҳолда, нопрофессионал қарорлар қабул 
қилинган ҳолларда барча манфатадор томонларнинг манфаатлари азият 
чекади, 
корпорацияга 
ҳам, 
корпоратив 
муносабатларнинг 
барча 
қатнашчиларига ҳам зарар етказилади. Профессионалликда одамнинг ўз 


263 
профессионал мажбуриятларини бажариши, ўз касбининг бошқа вакиллари 
билан ҳалол рақобатлашиши учун зарур бўлган белгиланган ишбилармонлик 
ҳислатлари ва хусусиятларига эга бўлиши кўзда тутилади. 
Хабардорлик акциядорлар (мулк эгалари), директорлар кенгаши 
аъзолари ва бошқа манфаатдор шахслардан уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларига тааллуқли бирон-бир ахборотни яширишга йўл қуйиб 
бўлмаслигини англатади. 
2.Махфийлик ва касб билан боғлиқ ситрлар. 
Махфийликка риоя қилиш фақат ҳалол ва қонун-қоидаларга риоя 
қиладиган хулқ-атвор ҳақидаги ахборотни сир сақлашни англатади. Гап тўла 
маълумотга эга бўлмаслик, очиш лозим бўлган ахборотни яшириш ҳақида 
борганда эса ноахлоқий ёки ноқонуний хулқ-атвор ҳақидаги ахборотни 
компаниянинг раҳбар органлари ёки ваколатли давлат органларига хабар 
қилишга довур ахборотни очиш мажбурий қоидалари кучга киради. 
махфийлик режимига зарур қаттиққўллик ва тартибга солинганлик бахш 
этиш учун директор ва менежерлар мулк эгалари (акциядорлар) ва бошқа 
манфаатдор шахсларга компаниянинг ошкор қилиниши кўрсатилган 
шахсларга зарар етказиши мумкин бўлган махфий ахборот билан ишловчи 
ходимларига тегишли равишда йўл-йўриқлар кўрсатилиши ва компанияда 
ахборотни ошкор қилишнинг олдини олиш бўйича реал механизм ва 
жараёнлар (тилхатлар, инструктаж, назорат чора-тадбирлари) амал қилишини 
кафолатлашлари лозим. 
3. Манфаатлар тўқнашувида ҳаракат қоидалари. 
Агар махфийликнинг асосий талаби ошкор қилмаслик, яъни 
ҳаракатсизлик бўлса, манфаатлар тўқнашуви қоидага кўра, корпоратив 
муносабатлар қатнашчиларидан фаол ҳаракатлар талаб қилади. Манфаатлар 
тўқнашуви директор, менежер ёки ходимнинг молиявий ва шахсий 
манфаатлари компания манфаатларига зид келган ҳолларда вужудга келади. 
Шу боисдан раҳбарият ва барча ходимлар манфаатлар тўқнашуви вужудга 
келиши мумкин бўлган соҳаларда фаолият юритиш бўйича аниқ йўл-


264 
йўриқлар олиши лозим. Директор, менежер, ходим учун манфаатлар 
тўқнашуви вужудга келиши мумкин бўлган қуйидаги соҳаларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
1) 
молиявий инвестициялар. Ходимлар уларнинг иш берувчиси 
ҳисобланган 
фирма 
билан 
рақобатлашувчи 
компанияга 
ёки 
ўз 
компаниясининг 
контрагенти 
ҳисобланган 
фирмага 
инвестиция 
киритмасликлари лозим. Табиийки, агар гап тўғридан-тўғри эмас, балки 
муҳим аҳамиятсиз (портфелли) инвестициялар ҳақида борадиган бўлса, 
бунда ҳеч қандай манфаатлар тўқнашуви вужудга келмайди. Бироқ, нима 
бўганда ҳам, инвестициялар «аҳамиятсизлиги» масаласи баҳолаш мезони 
ҳисобланади, шу сабабли ходим бу ҳақида раҳбариятни хабардор қилиши 
лозим; 
2) хизматдан ташқари тадбиркорлик ёки бошқа компанияларда бошқача 
фаолият тури. Агар ходим, директор ёки менежер бошқа бизнесга ёки ишга 
эга бўлса, бу объектив жиҳатдан компаниянинг гуллаб-яшнаши учун 
сарфланиши мумкин бўлган вақт ва кучни олиб қўяди (лавозим 
мажбуриятлари характери ва рангига қараб чекловлар турлича бўлиши 
мумкин); 
3) совғалар. Ходим, директор ёки менежернинг бирон-бир қимматбаҳо 
совғалар қабул қилишига йўл қўйилмайди. Акс ҳолда совға берувчи совға 
қабул қилувчининг ҳаракатларини компания томонидан маълум бир 
мажбуриятларни қабул қилиш сифатида баҳолаши мумкин; 
4) қариндошларнинг тадбиркорлик фаолияти ёки ишлаши. Шуни 
ҳисобга олиш керакки, директор, менежер ёки ходимлар қариндошларининг 
тадбиркорлик фаолияти улар рақобатчи фирмалар ёки компаниянинг 
контрагент фирмаларида ишлаган ёки бизнесга эга бўлган ҳолларда 
манфаатлар тўқнашуви вужудга келишининг сабабчиси бўлиши мумкин. 
4. Корпорация активларини ҳимоя қилиш ва тегишлича фойдаланиш. 


265 
Корпорация активларини ҳимоя қилиш корпоратив низолар серияси 
кузатилаётган бир пайтда (АҚШда Enron, Европада Parmalat ва ҳ.к.) долзарб 
аҳамият касб этади. 
Компания директорлари ва топ-менежерлари компания активларини 
суиистеъмол қилмаслик ва улардан тегишлича фойдаланиш бўйича барча 
ҳаракатларни қўллаш борасида ёзма шаклда расмийлаштирилган ахлоқий 
мажбуриятни зиммасига олиши керак. Йирик битимлар ва манфаатли 
битимлар тузишда ҳам раҳбарият этикасига алоҳида талаблар қўйилиши 
лозим. Кўрсатилган битимларни акциядорлар умумий йиғилиши ва 
директорлар кенгашининг маъқуллашисиз амалга ошириш компания 
мулкдорлари (акциядорлари) учун жиддий зарар келтириши, корпорациянинг 
ўзини эса банкрот ёқасига олиб келиши мумкин. 
5.Амалга оширилаётган фаолиятнинг қонунчилик талаблари ва бошқа 
ҳуқуқий меъёрларга жавоб бериши. 
Агар «Ричард Дарт пирамидаси»га (менежмент бўйича америкалик 
эксперт) таянадиган бўлсак, ахлоқ қоидаларига риоя қилишбизнеснинг 
ривожланиш пирамидасининг биринчи поғонасига (қонунларга риоя қилиш) 
асосланган иккинчи поғонаси ҳисобланади. Қонунчилик талаблари ва 
меъёрларига амал қилмасдан туриб, ахлоқ қодиларига риоя қилиб бўлмайди. 
6.Бирон-бир шахснинг ноахлоқий ёки ноқонуний хулқ-атвори ҳақида 
компаниянинг раҳбар органлари ёки давлат органларига хабар бериш. 
Компаниянинг ахлоқий кодексларида бирон-бир шахснинг ноахлоқий 
ёки ноқонуний хулқ-атвори ҳақида компаниянинг раҳбар органлари ёки 
давлат органларига хабар бериш тартиби ва асосларини белгилаб бериш 
тавсия этилади. Табиийки, бундай хабарларнинг уларнинг муаллифлари учун 
ҳеч қандай салбий оқибатларсиз мустақил ва холисона кўриб чиқиш жараёни 
кафолатланиши лозим. 
7. Коррупцияга қарши кураш. 
Жаҳон иқтисодий амалиёти шуни кўрсатадики, агар давлат рақобат 
курашининг аниқ қоидаларини белгилаб қўймаса, рақобат объектив 


266 
сабабларга кўра қонунийлик доирасидан четга чиқади, рақобат курашида 
инновацион 
технологияларни 
жорий 
қилиш, 
харажатларни
минималлаштириш ва бошқалар воситасида эмас, балки коррупция 
усулларини қўллаган ҳолда ғолиб чиқишга интилиш пайдо бўлади, бунда 
компания ёки хусусий шахс ноқонуний тўловлар ҳисобига фойдали 
шартномани қўлга киритади ва шу тариқа рақобатчилар олдида адолатсиз 
устунликка эга бўлади. Коррупциянинг олдини олиш учун ташкилотлар ва 
якка тартибдаги тадбиркорларнинг «қора кассаси»га (расмий ҳисоботларда 
акс эттирилмайдиган пул маблағлари) қарши курашиш зарур, чунки пора 
бериб сотиб олиш (коррупция) учун пуллар айнан шу маблағлар ҳисобидан 
сарфланади. 
Бу борада АҚШ бой тажрибага эга бўлиб, у коррупцияга қарши 
изчиллик билан кураш олиб бораётган мамлакатлар қаторига киради. 
Хусусан, 1934 йил қабул қилинган ва 1970 йил ўзгартиришлар киритилган 
қимматли қоғозлар тўғрисидаги Қонунга кўра яширин тартибда (ҳисоботда 
акс эттирмасдан) амалга ошириладиган ҳар қандай тўловлар тақиқланган. Бу 
қонунга мувофиқ, фирма фондларини ҳар қандай назоратсиз тасарруф қилиш 
жиддий қонунбузарлик ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка тортишга 
олиб келиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет