Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Корпоратив маданият турлари



Pdf көрінісі
бет73/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

16.2. Корпоратив маданият турлари 
«Корпоратив маданият» тушунчасини ўрганишга ёндашувларни икки 
гуруҳга ажартиш мумкин: идеалистик ва прагматик ёндашув. Идеалистик 
ёндашув тарафдорлари корпоратив маданиятни ташкилотни ривожлантириш 
мақсади, унинг фаолият юритиши олий босқичи билан бир хил деб 
қарайдилар. Прагматик ёндашув тарафдорлари маданиятга корхонанинг 
белгиланган тавсифномалари тўплами – шаклланган меъёрлар, коидалар ва 
анъаналар сифатида муносабатда бўладилар. Бунда тўғри тушуниш керакки, 
корпоратив маданият меъёрларининг кўпчилиги латент, яъни яширин 
характерга эга. Одамлар ўз хулқ-атворида белгиланган қоидаларга амал 
қилсада, уларни охиригача тўлиқ англамайдилар. Улар маълум вазиятда нима 


267 
қилиш кераклигини билади, бироқ нима учун деган саволга жавобберишга 
қийналади. 
Маданиятнинг асосий турлари: 
Биринчи тури «патернализм» булиб, у раҳбарнинг барча тан олган 
эътиборли киши эканлигига асосланган корпоратив маданият. Меҳнат, 
фукнциялар ва мажбуриятлар тақсимоти мавжуд бўлсада, бироқ мутлоқ 
характерга эга эмас. Раҳбар ўз қарори билан мажбуриятларнинг 
тақсимланиши, ўзаро алоқа қоидалари ва мукофотлаш даражасини 
ўзгартириши мумкин. Ишларни тақсимлаш топшириқлар бериш шаклида 
амалга оширилади. Қарор қабул қилиш ва ҳамма нарса учун жавобгарлик – 
раҳбарнинг алоҳида ҳуқуқлари ҳисобланади. 
Маданиятнинг ушбу тури кўплаб кичик ва йирик корхоналар учун хос 
бўлиб, уларнинг асосий белгилари қуйидагилар ҳисобланади: 
1) харизматик етакчининг мавжудлиги; 
2) мукофотлар ва ишларни тақсимлаш бўйича яққол ифодаланган 
савдолашиш муносабатларининг йўқлиги. Энг муҳим мукофот – обрў-
эътибор; 
3)бошқарув ўтача даражасининг роли минимал даражага келтирилган. 
Иккинчи тури «артель» деб номланиб, у барқарорлашмаган меҳнат 
тақсимоти, 
функциялар 
ва 
мажбуриятларнинг 
ажратилмаганлигига 
асосланган корпоратив маданият. Ҳар бир ходим ҳамма нарса учун жавоб 
беради ва ўз корхонаси учун қўлидан келган ҳамма нарсани бажаради. 
Қоидага кўра, бу режимда тадқиқот ва лойиҳа бўлимлари, сервис 
участкалари, таъмирлаш-қурилиш бригадалари ишлайди. Бундан ташқари
корпоратив маданиятнинг артель тури кичик корхоналарга хос бўлиб, бу 
корхоналар ҳажми мижозларнинг индивидуал сўровлари, уларнинг 
шаклланган доирасига йўналтирилган ишлаб чиқариш хусусиятлари (кичик 
устахоналар, нон дўконлари, емакхоналар) билан белгилаб берилади. 
Артель маданиятига хос бўлган асосий белгилар: 


268 
1) ҳаракатлар мультипликация самараси мавжудлиги – бутун ҳолдаги 
нарса доимо унинг қисмлари суммасидан катта бўлади, яъни команданинг 
синергетик, иқтисодий ва ижтимоий самараси якка ҳолатдаги беллашув 
афзалликларидан ортиқ бўлади; 
2) команда аъзолари ўртасида ишонч – шахсларнинг бир-бирига 
мослиги; 
3) фаолият алмашуви умумий ишга ҳисса қўшиш характерига эга. 
Учинчи тури «колония» - ходимнинг технологияга мутлақ бўйсунишига 
асосланган корпоратив маданият. Ходимлар ишлаб чиқариш жараёнининг 
мурувватларига айлантириб қўйилган. Қаттиқ интизом назоратчилар армияси 
томонидан таъминланади. 
Асосий белгилари: 
 
ходимнинг меҳнат функцияларини соддалаштириш, уни ишлаб 
чиқариш жараёнининг мурватига айлантириш; 
 
қаттиқ иерархик бўйсуниш тизими, ходимлар мустақиллиги ва 
ташаббускорлигининг минимал ҳолатга келтирилиши. Ушбу маданият 
турининг асосчиси – ишлаб чиқаришнинг узлуксиз тизими, ишлаб 
чиқаришни андозалаш, конвейерлаштириш ва рационаллаштириш ғояларини 
ҳаётга татбиқ этган Генри Форд ҳисобланади. 
Туртинчи тури «колхоз» - у ишни ўзига ва ишни корхонага қарши 
қўйишга асосланган корпоратив маданият. Ходимлар режа топшириқларини 
бажаради ва корхона қувватлари ҳамда вақтидан ўзига ишлаш учун 
фойдаланади. 
Асосий белгилари: 
1) ишга мажбурият каби муносабатда бўлиш; 
2) аниқ ифодаланган иерархичек савдо. Иш ҳақи ижтимоий минимум 
саналади. Ходимнинг ҳар қандай қизғинлиги қўшимча тўлов талаб қилади; 
3) корхона ресурсларини талон-тарож қилишда бир-бирини қўллаш. 
Бешинчи тури «хутор хўжалиги» - фаолият ва унинг натижаларига 
эгалик ҳуқуқини алоҳида ажратишга асосланган корпоратив маданият. Ҳар 


269 
бир ходим «ўз майдонига ишлов беради», умумий ишга қўшилган ҳисса эса 
мажбурий топшириқ ёки даромаддан ажратмалар ҳисобланади. Мисол - 
адвокатлик бюроси (ҳар бир адвокат ўз идораси учун зарур минимиал 
ишларни бажаради, ишни – мижозларни ўзига-ўзи излайди); риэлторлик 
фирмалари (ходимлар умумий маълумотлар тўпламидан, юридик кўмакдан, 
фирма маркасидан фойдаланади, бироқ мижозларни ўзи топади ва битимдан 
фоиз кўринишида ҳақ олади). 
Асосий белгилари: 
 минимал ички фирма кооперацияси; 
 мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқа – ким яхши мулоқот қила олса, 
ўша кўпроқ пул ишлаб топади; 
 ички рақобат (мижозлар учун кураш). 
Олтинчи тури «феодал социализм» - барча ижрочиларнинг тенг ҳуқуқ 
асосида бир жойга қараши ва қаттиқ иерархияга асосланган корпоратив 
маданият. Меҳнат тақсимоти ва кооперация ўзаро алоқа қилиш шартларига 
нисбатан вертикал ва горизонтал бўйича узлуксиз савдо билан уйғунлашади. 
Асосий белгилари: 
 вужудга келган муносабатлар тизими кучли инерцияси – 
муносабатларнинг катта қисми юзага келган мутаассибликни такрор ишлаб 
чиқариш характерига эга; 
 бўйсунишнинг ўхшамас
характери; 
 ўзгаришларнинг ҳар хиллиги – доимий ўзгариб турадиган манфаатлар 
тизими. 
Еттинчи тури «корпорация» - «масъулият ҳудудлари»ни аниқ ажратган 
ҳолда фаолият кооперациясига асосланган корпоратив маданият. Ўзаро 
алоқалар асосида ҳар бир ижрочининг функциялари, ҳуқуқ ва 
мажбуриятларини, шунингдек, қарор қабул қилиш ва манфаатларни 
мувофиқлаштириш жараёнларини белгилаб берувчи қатъий регламент ётади. 
Асосан йирик компаниялар учун характерли. 
Асосий белгилари: 


270 
 индивидуалистик хулқ-атвор услуби
 ходим-корхона муносабатларида шартнома характери; 
 расмий ва реал, жамиятда рухсат берилган хулқ-атвор 
меъёрларининг максимал даражада мос тушиши. 
Таъкидлаш жоизки, баъзида битта компаниянинг ўзида корпоратив 
маданиятнинг бир неча турлари бирга бўла олади. Шу билан бир пайтда 
мутлақо бир-бирига мос келмайдиган турлар ҳам мавжуд (маслан, «колхоз» 
ва «колония»). 
Маданият, 
компаниянинг 
институционал 
тавсифи 
сифатида, 
манфаатларни мувофиқлаштириш усуллари, корпоратив ҳаракатлар 
шакллари ва низоларни бартараф этиш усулларини кўзда тутади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет