Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет70/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
15.2. Ички аудит назорати 
 
Ички аудит хизмати акциядорлик жамиятининг тузилмавий бўлинмаси 
сифатида Кузатув кенгаши қошида ташкил этилади. Ички аудит хизматининг 
асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 


242 
- Кузатув кенгашини ишончли маълумотлар билан таъминлаш 
ва ўтказилган ички аудит натижалари бўйича корхона 
фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб 
чиқиш; 
- корхона бошқарув органларига оператив равишда ички аудит 
жараёнида аниқланган камчиликларни тугатиш бўйича ўз 
тавсияларини тақдим қилиш, уларни бартараф қилиш устидан 
назоратни амалга ошириш. 
Ички аудит вазифаларига хар чоракда ўтказиладиган ички аудит, 
тузиладиган хўжалик шартномагарининг экспертизаси, корхона тузилмавий 
бўлинмаларига услубий ёрдам бериш, техник ва тавсияларни ишлаб чиқишда 
Кузатув кенгашига кўмак бериш киради. 
Ички аудит хизмати ўз фаолияти давомида бизнес-режанинг 
бажарилишини, корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилинишини, 
бухгалтерлик хисоби ва молиявий ҳисобот юритилишини, ҳамда молиявий-
хўжалик фаолиятииинг бошқа йўналишларининг тўғри амалга оширилишини 
текшириш ва мониторинг қилиши керак. Ички аудит хизмати активларининг 
баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ошадиган корхоналарда мажбурий тарзда 
тузилади. 
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп бўлган 
жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати 
жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. 
Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва 
филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа 
ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий 
ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши 
таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган 
қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг 
сақланишини, 
шунингдек 
жамиятни 
бошқариш 
юзасидан 
қонун 
ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу 


243 
борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, 
ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди. 
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади. 
Ички аудит хизмати корпоратив менежмент устидан лозим назоратни 
ўрнатишда муҳим ёрдамчи кучдир. Шунинг учун, активлар қийматини 
кўрсатилган миқдордан ҳам бўлган корхоналарда ҳам, ушбу орган фойдали 
бўлади. Ички аудит хизмати ходимлари расмий равишда корпорация 
ходимлари ҳисоблансалар ҳам, бу тузилманинг корхона маъмуриятидан 
мустақиллиги Кузатув кенгаши қарори билан шакллантирилиши ва фақат унга 
ҳисоб бериши орқали таъминланади. Бошқа томондан, мазкур тузилма Кузатув 
кенгашининг ўзига қарам бўлиб қолади ва унинг харакатларини назорат 
қилиши гумон. Шунга қарамай, ички аудит хизмати тафтиш комиссияси ва 
аудиторлик ташкилотлари билан бир қаторда корпоратив назорат тизимининг 
зарур ва ажралмас қисмидир. Охирги икки органдан фарқли равишда, бу 
тузилма анча барқарор иш режимига эга бўлиб, ижрочилик интизоми даражаси 
корпоратив назоратнинг бошқа органларига нисбатан анча юқорироқдир. 
ИАХни ташкил қилиш ва унинг фаолияти курсатиши учун кузатув 
кенгаши корхона таркибида ИАХ ни ташкил этиш тўғрисидаги баённома 
қарорини қабул қилади, унинг низомини, ҳаражатлари сметасини, жорий йил 
учун режасини тасдиқлайди. Ички аудиторлар билан меҳнат шартномасини
кузатув кенгаши раиси тузади.
Ички аудитор, ташқи аудиторлар сингари, ўз фаолиятини миллий 
андозаларига мувофиқ амалга оширади. Унинг асосий вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
- ички аудиторлик текшируви натижалари буйича кузатув кенгашини
корхонанинг жорий молиявий аҳволи туғрисидаги ишончли ахборот билан 
таъминлаш; 


244 
- аниқланган камчиликларни бартараф этиш буйича тавсияларни 
корхона ижрочи органига тезкор тақдим этиш, шунингдек уларнинг 
бажарилиши устидан назоратни таъминлаш; 
Умуман олганда ички аудитор мулкдорлар вакили бўлиб, бухгалтерия 
ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. У мулкдорларга 
корхонадаги ҳақиқий аҳвол тўғрисида, ижро органларининг қанчалик 
ваколатли эканлиги ҳақида ахборот берибгина қолмай, балки ижро органига 
молиявий-хўжалик фаолияти юритишда хатоликларга йўл қўймасликка ҳам 
ёрдам беради. 
Ички аудитор ижро органи (шунингдек унинг ваколатлари ва 
филиаллари) томонидан корхонани бошқариш бўйича қонунчиликка, таъсис 
ҳужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини, 
маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс 
эттирилишининг тўлиқлиги ва ишончлилигини, хўжалик операцияларини 
амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг 
сақланиши устидан назорат ва мониторингини амалга оширади. 
Ички аудитор амалда ташқи аудитор функцияларини бажаради, лекин 
унинг ҳаракатлари тезкор, пухта ва батафсилроқ бўлиши керак. Бу айниқса, 
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги 734-ХII- сон 
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ мажбурий 
аудиторлик текширувидан ўтказилмайдиган корхоналар учун муҳим.
Ички аудитор ҳуқуқлари; 
- корхона ҳужжатлари (раҳбарнинг буйруқлари, кўрсатмалари, 
бошқарув органи қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур 
ҳужжатларнинг нусхалари ва бошқа ҳужжатлар)дан фойдаланиш, ички 
аудитини амалга ошириш давомида юзага келадиган масалалар бўйича 
мансабдор ва маъсулиятли шахслардан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш; 
- корхонанинг тегишли мутахассисларини ички аудитини ўтказишга 
ёрдам бериш учун жалб қилиш. 
Ички аудитор мажбуриятлари: 


245 
- қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; 
- ҳар чоракда ҳисоботлар тайёрлаг; 
- молиявий ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг тўғрилигини 
текшириш; 
- корхонанинг мансабдор шахслари ва бошқа хизматчилари томонидан 
унга зарар етказилганлигидан далолат берувчи далиллар аниқланганда, 
дарҳол бу ҳақда корхона кузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик 
ҳисоботига тегишли ёзувлар киритиш; 
- активларни хатлашда иштирок этиш. 
Ички аудиторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари умуман олганда ташқи 
аудиторникига ўхшаб кетади. Асосий фарқ шундаки, ташқи аудиторлар 
камдан-кам ҳолларда ҳар чоракда ҳисобот тузади, чунки, одатда, улар 
корхонани бир йилда бир марта текширади. 
Ички аудитор таъсисчиларнинг моддий манфаатларини ҳимоя 
қилади ва корхонанинг ижрочи органидан мутлақо мустақилдир, раҳбарият 
ва корхонадаги юқори мансабдор шахслар билан қариндошлик ва хизмат 
текширувини ва мониторингини ўтказади: 
-тасдиқланган бизнес- режанинг бажарилишини; 
-корпоратив бошқарув тамойилларига риоя этилишини; 
-бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот аҳволини; 
-солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб 
чиқилганлиги ва тўланишини; 
-молиявий-хўжалик фаолиятини юритишда қонунчиликка риоя 
этилишини; 
-активлар ҳолатини; 
-ички назорат аҳволини. 
Аммо ички аудитор мажбуриятлари бу билан чекланмайди. Кузатув 
кенгаши корхона ихтисосидан келиб чиқиб, қонунчиликка мувофиқ 
текширувлар ўтказишнинг бошқа йўналишларини ҳам белгилаши мумкин. 
Аудиторлик малака сертификатига эга мутахассис одатда олий 


246 
иқтисодий маълумотларга, 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига,
аудиторларни тайёрлаш курсларини тинглаганлиги ҳақидаги шаҳодатномага,
шунингдек “Молиявий ҳисоб-1” фани буйича ҳалқаро имтиҳонларни ҳамда 
аудиторлар учун малака имтиҳонини муваффақиятли топширганлиги 
тўғрисидаги гувоҳномаларга эга. 
Аммо юқоридагилар доим ҳам аудиторнинг бухгалтерия ҳисоби ва 
хўжалик фаолиятининг барча йўналишлари бўйича юқори малакага 
эгалигини билдиравермайди. Билим ва кўникмалар мунтазам ўқиш ва 
амалиёт орқали келади ва муайян вақтни талаб қилади. 
Улар бошқа касб вакилларидан фарқ қилиб, ички аудитор ҳар йили 
малакавий яроқлилик буйича аттестациядан ўтиши лозим. Унинг 
профессионал ўсиши аттестация натижаларига боғлиқ. Аттестация салбий 
натижа берса, бундай аудиторнинг бошқа ташкилотларга аудитор сифатида 
қабул қилинмаслиги эҳтимоли ортади. 
ИАХ ходимлари аттестацияси ҳар йили корхона кузатув кенгаши 
томонидан ўтказилади. Мантиқан қаралганда, аудиторни фақат ундан юқори 
малакага эга булган шахс ўтказиши керак. Бироқ, аксарият корхоналарнинг 
кузатув кенгашлари аттестация ўтказишга фақат расман ёндашади: малака 
ошириш тўғрисидаги сертификатнинг бузилишини ва ташқи аудиторнинг 
ижобий хулосасинигина талаб қилади. 
Ички аудитор мақомини корхона бош бухгалтери билан солиштирсак, 
Ўзбекистон Республикасининг 1996йи 30 августдаги 279-I-сон “Бухгалтерлик 
ҳисоби тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобини тўғри 
юритиш учун жавобгарлик бош бухгалтер эмас, балки корхона раҳбари 
зиммасига юклатилади. Бундан ташқари бухгалтер ҳар йили аттестациядан 
ўтмайди, кузатув кенгаши олдида корхона фаолиятининг барча томонлари 
юзасидан ҳисобот бермайди. 
Айни пайтда бош бухгалтернинг малака даражасига меъёрий талаблар 
деярли йўқ. Назарий жиҳатдан бош бухгалтер лавозимига иқтисодий 
маълумотга эга бўлмасдан олти ойлик бухгалтерларни тайёрлаш курсларини 


247 
тугатганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган шахслар тайинланиши 
мумкин. Бундан ташқари, агар бош бухгалтер раҳбарнинг кўрсатмаларини 
бажаришга мажбур бўлганлигини ва бу билан қонунчиликнинг бузилишига
йўл қўйганлигини исботлаб бера олса, у тегишли қонунбузорлик учун 
жавобгарликка тортилмаслиги мумкин. Ички аудитор жавобгарлиги эса 
қонунчиликка қатьий белгилаб берилган ва унинг ҳар бир хатти-харакати 
белгиланган. 
Ташқи 
аудиторлар 
фаолияти 
тор 
йўналишлар 
буйича 
мутахассисларнинг жамоавий ишлашини тақозо этади. Аудиторлик 
фирмаларда маслаҳатлар ва ўзаро текширувларнинг бутун бир тизими 
шакллантирилган бўлиб, турли вазиятлар учун тайёр ечимларга эга 
маълумотлар базаси ҳам бор. Ички аудитор эса бир ўзи ишлашга мажбур. 
Ҳозирги пайтда корхоналар кузатув кенгашларининг ҳаммаси ҳам 
ички аудиторлар билан тўғри ишлашни билмайди, корхона фаолиятининг 
турли жиҳатларини текширишганда уларнинг салоҳияти ва малакасидан 
муносиб фойдаланмайди. Айрим ҳолларда ички аудитор ўз иш берувчиси 
билан фақат тугаган чорак якунлари бўйича кузатув кенгаши 
йиғилишларида учрашади. 
Республикамизнинг суғурта бозорида жисмоний шахслар номидан 
аудиторларнинг профессионал қалтисликларини суғурталаш бўйича 
хизматлар кўрсатилмайди. Корхоналарнинг ўзида ҳам ички аудиторнинг 
қалтисликларини суғурталаш амалиёти ҳали қўлланилмаяпти. 
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ички аудитор учун иш ҳақи даражасини 
белгилашда кўпинча унга бош бухгалтер иш ҳақидан камроқ маош 
белгиланади. 
Аудит бозорга иқтисодий соҳага кўп йиллик тажрибага эга бўлган 
шахслар йўналтирилади. Шунга қарамай, корхона ИАХга ишга кирган ички 
аудитор амалда меҳнат стажини йўқотади. У ўз малакаси ва фаолият турини 
алмаштирмаган бўлса ҳам, корхонада узоқ йиллик иш учун моддий 
рағбатлантириш тизимига қўшилмайди. 


248 
Аудиторнинг профессионал этикаси Кодексига мувофиқ, ички аудитор, 
масалан, ходимларнинг шахсий эҳтиёжларига бериладиган фоизсиз ссудалар 
кўринишидаги корхонанинг моддий қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдалана 
олмайди. 
Шунингдек, ИАХ корпоратив бошқарув тамойилларини жорий қилиш 
ва уларга амал қилиш даражасини текшириши керак. Корпоратив бошқарув 
фан сифатида нисбатан яқин давр ичида (ХХ-асрнинг охирги ўн йиллигида) 
пайдо бўлди ва унинг асосий қоидалари кўпчилик мутахассислар учун 
хозирча номаълум. Агар ИАХ штатини «Корпоратив бошқарув ўзи нима? 
Унинг асосий тамойилларининг мазмуни қандай? Корпоратив бошқарув 
тамойилларини қандай жорий қилиш керак?» каби саволларга жавоб бера 
олмайдиган фақат бухгалтерия ҳисоби профессионалларидан тўлдирадиган 
бўлсак, биз заиф корпоратив назорат органига эга бўлиб қолишимиз мумкин.
Агар ИАХ ходимларининг ўзлари назорат объекти хақида етарли маълумотга 
эга бўлмасалар нимани ва қандай қилиб текширишлари мумкин? Ҳаттоки, 
улар томонидан мувофиқ тавсиялар берилиши ҳам назарда тутилган. Ушбу 
ҳолатда ИАХга номзодларнинг расмий аттестациясини корпоратив ҳуқуқ
масалаларида ҳам билимларини синаш орқали кучайтириш мақсадга 
мувофиқлиги аёндир. Аммо хаётда кўпчилик аудиторлик ташкилотлари 
аудит давомида ижрочи директорлар хатти-харакатининг қонунийлигини 
ички корпоратив меъёрлар нуқтаи назаридан текширишни мақсад қилиб 
қўймайдилар. Масалан, у ёки бу асосий воситаларнинг сотиб олиниш хақда 
жамият бизнес-режасида тасдиқланган харажатларга қанчалик даражада мос 
келиши ва хоказо масалалар. Шуниси муҳимки, бизнес-режада назарда 
тутилмаган барча турдаги харажатлар ноқонуний бўлиб, акциядорлик 
жамиятига сезиларли моддий зарар етказади. 
ИАХ корпоратив назорат органи бўлиб, айнан корпоратив аудит билан 
шуғулланиши керак. Бундан ташқари, ИАХ акциядорлик жамиятидаги ички 
назорат ҳолатини тафтиш қилиши лозим. Яъни, бошқа назорат қилувчи 
шахслар фаолиятининг самарадорлигини ва қонунийлигини текшириши 


249 
керак. Низомнинг 13-бандига биноан: «Ўтказилган текширишлар 
натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан 
имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади». 
Биринчи қаторларда: 
а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги 
ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 

унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари тахлили; 

унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор 
шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баёни; 
б)корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилишни текшириш 
натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 

корхона бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган 
қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (муассислар)нинг қонуний 
хуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили; 

корпоратив бошқариш соҳасида қонун хужжатлари бузилиши 
ҳолатлари баёни (таъсис хужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва 
корхона бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри 
ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва хоказолар).
Шундай қилиб, ИАХ ходимлари касбий тайёргарлиги ва савияси 
одатий молиявий аудит доирасидан анча ташқарига чиқади ва акциядорлик 
жамиятлари раҳбарияти ички аудиторлар малакасини ошириш бўйича чора 
кўриши керак. Бу ишда республикадаги ихтисослашган ўқув марказлари
ёрдам бериши мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарорига биноан ташкил 
этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият
академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув
маркази асосий ўқитиш йўналишларига корпоратив бошқарув, молиявий ва 
ишлаб чиқариш таҳлили, корхона ва унинг ижроия органлари фаолияти
устидан назорат усуллари, менежмент ва маркетингнинг замонавий усуллари 
киритилган. Бундай ўқув марказлари ИАХ ходимларига ўз амалиёти учун 


250 
зарур бўлган билимларни эгаллашга ёрдам беради. Ҳукумат қарори билан 
тасдиқланган Низомда ҳам «ички аудит хизмати ходимларининг касб
даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида 
мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида 
сақланиши керак» деб аниқ қилиб белгиланган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет