www.ziyouz.com кутубхонаси
23
А н з и р а т. Нега қуюларканман? Битта қуйилган сенлармисанлар? Белларинг обкашдек
эгилиб, юрсаларинг осма соатнинг капгирига ўхшаб лапанглайсанлар.
Ғ а н и. Минавер, минавер велосипедингни. Ўлмайсан. Дунёга устун бўласан.
А н з и р а т. Албатта ўлмайман. Ўлсам ҳам сендан кейин ўламан. Юз йил яшашга қасам
ичиб қўйганман.
Ж а м и л а (эшикдан бош суқади). Мумкинми?
Ж ў р а. Мумкин, мумкин, киравер. Яхши юрибсанми, Жамилабону?
Ж а м и л а. (киради). Ўҳ-ҳў, ишлар катта-ку. Яхши қипсан, Ғанивой. Шунақа яхши кунларда
марҳумларни эслаб туриш керак. Раҳмат сенга. (Келиб икковлари билан кўришади.) Шу баҳона
эски дугоналаримиз билан бир гаплашарканмиз.
Ж ў р а. Бай-бай-бай! Қанақа атир қуйдинг? Ҳаммаёқ сасиб кетди-ку.
Ж а м п л а. Франсузский атир, билдингми! Бир шишаси 60 сўм туради.
Ғ а н и. Бунақасини сенга ўхшаган магазинчилар қуяди. Осон пул топишни биласанлар.
Ж а м и л а. Сенлар шунақасанлар-да. Отики магазинчи бўлса, ўғри дейсанлар.
Ариқ бўйида совунга кўзи тушиб қолади. Энгашиб, ариқда қўлини юва бошлайди.
Ғ а н и. Ана, энди совунга қирон келтиради. Бир кунда ўи марта совунга кўзи тушса, ўн
марта қўл ювади. Қўллари ҳам оқ ем бўлиб кетгандир.
Жамила сумкасидан дастрўмолча олиб, қўлини арта бошлайди.
Ж ў р а. Тайёр тоза сочиқ бор-ку. Ўшанга артавермайсанми?
Ж а м и л а. Ўзинг биласан-ку, меҳмонга борсам ўзимнн пиёлам, қошиғимни олиб бораман.
Биров қўл артган сочиққа ўлсам ҳам артмайман.
Ғ а н и. Бунақада сени икки дунёда ҳам эр олмайди.
Ж а м и л а. Тегмайман ҳам-да, зарур кептими?
Ж ў р а. Атир сепишингдан эрсираганга ўхшайди, деб юрган эдим. Демак янглишибман-да.
Ж а м п л а. Янглншганда қандоқ. Сапсемига янглишгансан. (Хотинлар томонга ўтиб
кетади.)
Ғ а н и. Олифтагарчилигини қара-я. Кўнглинг эркак тусамаса, нега пардоз қиласан? Эркак
зотини кўрсанг тутдек тўкилиб кетаман дейсану.
Қ у м р и х о н а я киради.
Қ у м р и. Ассалому алайкум. Дўмбоққина бўлиб юрипсанми, Ғани полвон?
Ғ а н и. Ҳудога шукр. Ўзинг қалайсан, ўрдакка ўхшаб қишин-ёзин сувда сузиб юрибсанмн?
Қ у м р и. Ҳа, энди бу ҳам бир гап-да. Худо ҳар бандасига битта эрмак бериб қўйган. Сувни
кўрсам, балиқ бўлиб кетгим келади.
Ж ў р а. Гузардаги Пинхас ямоқчи дўконига сенинг журналда чиққан светной сувратингни
ёпиштириб қўйипти. Уялмайсанми, сувратга ширяланғоч тушипсан-а.
Ғ а н и. Бу журнал бутун дунёга тарқайди.
Қ у м р и. «Огонёк» журнали чет элларга ҳам тарқайди.
Ж ў р а. Роса шарманда бўпсан-ку.
Қ у м р и. Нега шарманда бўларканман? Фигурам яхши. Баданим тоза. Бутун дунё
хотинларини кўзи куйсин, деб шунақа қилганман.
Ғ а н и. Дунёнинг жамики шаҳарларидан сенга хат келармиш, шу ростми?
Қ у м р и. Рост. Кўпларини ўқиёлмайман. Англизча, франсузча, японча, испанча, итальянча
хатларга жавоб беролмайман. Неварам Тошкентдан келганда олиб кетиб, ҳаммасига жавоб
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |