www.ziyouz.com кутубхонаси
24
ёзади.
Ж ў р а. Ия, неваранг шу тилларнинг ҳаммасини биладими?
Қ у м р и. Билади. Чет тиллар институтида дарс беради-ку, билмайдими. Билади.
Билмаганини биладиганларга ёздиради.
Ғ а н и. Ёшинг бир жойга бориб қолди. Қишда музларни тешиб чўмилишингни бас қил.
Қ у м р и. Бекорларни айтибсан. Қирчиллаган қишда, қирқ градус совуқда музни тешиб
чўмилмабсан, дунёга келмабсан.
Ж ў р а. Тойлоқов телевизорга чиқиб, бугун совуқ палон градус бўлади, дегандаёқ этларим
увишиб, аъзойи баданим музлаб кетади.
Қ у м р и. Топлоқов совуқ бўлади, деган куни мен яйраб кетаман.
Ғ а н и (сесканиб). Э, нафасинг ўзингга урсин.
Қ у м р и хотинлар томонга ўтиб кетади.
Ж ў р а. Қишда чўмиладиганлар жуда соғлом бўлади, дейишади.
Ғ а н и. Яхшиям бошида эри йўқ. Агар эри бўлганда муздаккина баданини битта
қучоқлагандаёқ васпалиний локкий бўлиб қоларди.
Ж ў р а. Хотин эмас, муз қучоқлагандек бўларди, десанг-чи.
Эшикдан японча зонтик тутган, прическаси ҳафсала билан тузатилган, пардоз-андози келишган, икки
қулоғида тилла балдоқ Р а ҳ б а р киради.
Ж ў р а. Э ке, ке, Раҳбарой. Аҳволинг яхшими, тинч-омон юрибсанми?
Р а ҳ б а р. Ўзинг тинчмпсаи? (Ғанига.) Қалайсиз, чарчамайгина юрибсизми, Ғанижон ака?
Ғ а н и (довдираб, ўзини йўқотади). Ҳа, энди, ҳалиги...
Р а ҳ б а р (уни аҳволини тушуниб). Майли, майли, ўзингизга келганингизда гаплашармиз.
(Нариги томонга ўтиб кетади).
Ж ў р а. Сенга нима бўлди? (Пешонасини ушлаб кўради.) Иситманг йўқ-ку. Ўзингни тут-да,
ошнам.
Ғ а н и (кўксини чангаллаб). Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.
Жўра унинг аҳволини кўриб, маъноли кулиб қўяди. Холниса, Асал хола ва бир қанча хотинлар тугун-терсак
кўтариб, улар билан саломлашиб, ўтиб кетадилар. Одатдаги эсон-омонлик, кўришиш, ҳол-аҳвол сўрашишлар
бўлиб ўтади.
Б а ҳ р и. Хуш келибсизлар. Қани, дастурхонга марҳамат.
З у м р а д. Дастурхонга ўтириш қочмас. Бир лимонхонани кўрсак бўларди. Таърифини хўп
эшитганмиз. Радиода ҳам, телевизорда ҳам шу лимонхонанинг гапи. Бир кўрайлик. (Теплица
томон юриб, остонадаги обдаста ва дарахт шохига илинган салла-чопонларни кўриб
тўхтайди.) Вой, ўлсин, эркаклар таҳорат олгани шу ёққа кириб кетишган экан-ку. (Орқасига
қайтади.)
Н а з м и. Лимонхонага кирмасангиз ҳам мевасини есангиз бўлди-да.
Дастурхон устига ташлаб қўйилган докани очиб юборади. Қатор бир неча вазада апельсин, лимонларни
кўрган хотинлар ҳайратда бир дақиқа қимирламай қоладилар. Колхоз раиси Зебиниса киради.
З е б и н и с а. Иш вақтида нима қилиб тўй-тўйлашиб юрибсанлар. Пенсияга чиқиб олиб, ис
чиққан жойдан қолмаяпсанлар. Шунақа қилаверсаларинг, ҳаммангни қийқиртириб эрга бериб
юбораман.
З у м р а д. Ҳали эрсираганимизча йўқ. Кечалари тушинг бузилаётган бўлса, ўзинг эрга тег.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |