www.ziyouz.com кутубхонаси
29
қўзғатманг. Бу гапга қирқ йилдан ошган. Сизга алам ўтган-да, сира унутолмайсиз.
З у м р а д. Бир айтдим-қўйдим-да.
Эркин журналларни йиғиштириб олади.
Э р к и н. Картинка тамом. Опкетаверайми? Бўпти. (Нарсаларни олиб, уйга кириб кетади.)
Қ у м р и (қўлидаги дуторнинг у ёқ-бу ёғини кўриб). Ясалганигаям бирон саксон йил
бўлгандир. Обидани чарларида ҳам шу дуторни чалгандим.
Н а з м и. Вой, ойимни тўйларига келганмисиз?
Қ у м р и. Нега келмас эканман? Ёр-ёрни ҳам ўзим айтганман. Ойингдан икки ёш кичик
бўлсам ҳам, жуда бало эдим. Катта-катта базмларда ялла айтардим.
А н з и р а т. Мени тўйимда айтмагансан. Ўшандан бери кўзимга ёмон кўринасан.
Қ у м р и. Акам раҳматли уйга қамаб қўйган эдилар. Келолмаганман. Эрга текканингга неча
йил бўлди, Анзират?
А н з и р а т. Бир кам қирқ йил бўлди. Ҳозир шу юришингни, валасапит минишингни аканг
кўрса, нақ терингни шилиб оларкан-да.
Қ у м р и. Акам раҳматли эскича одам эдилар-да. У киши ҳам урушда ўққа учиб кетдилар.
Н а з м и. Дадам идорага кетдилар. Йўқларида лимонхонани бир томоша қилинглар. (Назми
боғ эшиги олдидаги обдасталарни тепиб юборади.) Кираверинглар! (Хотинлар бараварига
ўринларидан туриб, лимонхона томон юра бошлайдилар.)
Б а ҳ р и. Сингилжон, дадамдан балога қолмасмикинмиз?
Н а з м и. Шу хотинлар лимонларни битта қўймай узиб олса жуда яхши бўларди-да. Айни
муддао бўларди.
Б а ҳ р и. Нега унақа дейсан?
Н а з м и. Хотинлар дадамни кўзига бало бўлиб кўринсин дейман-да. Ҳаммасини қувиб
соларди.
Р а ҳ и м а. Хой, Назмихон, ўргилай. Бунақа ният қилманг.
Н а з м и. Сиз аралашманг, кеннойи. Ҳар қалай, нима қилса ҳам бегонасиз. Қонингиз
қўшилмайди. Дадамни уйлантириб, қозон-товоғини бўлак қилмоқчисиз. Биламан.
Р а ҳ и м а. Вой, ўлай! Э, боринг-э, билганингизни қилинг, менга нима! (Жаҳл билан уйга
кириб кетади.)
Н а з м и. Қани, кираверинглар дедим-ку!
Р а ҳ б а р. Ҳой, қўйинглар. Ғанивой аканинг тажриба лимонлари-я. Йўқ, кирманглар.
Н а з м и. Сиз хўжайинлик қилманг. Нима, дадамни хотинимисиз? Кираверинглар.
З у м р а д. Йўғ-э, балога қолмайлик.
Н а з м и. Балога қолмайсизлар. Комиссия кўрадиганини кўриб бўлган. Бу ёғини дадам
сизларга қолдирганлар. Бемалол узаверинглар. Ҳаммаси сизларники.
Хотинлар журъатсизлик билан теплицага кириб кетишади. Ичкаридан уларнинг овозлари эшитилиб туради.
— Ҳой, қанақа бўларкин-да.
— Ғанивойнинг кўзига шумшук бўлмасмиканмиз?
— Гулиданам узайлик. Лимон гулидек хушбўй гул дунёда бўлмайди.
— Келиним лимонга бошқоронғи эди. Биттагина узақолай.
Н а з м и. Мана, мана, сумкаларингни тўлатиб олинглар.
Бир оздан кейин хотинлар тўр халта, сумка, тугунларда лимон-апельсинларни аранг кўтариб, чаккаларига
лимон гулларини тақиб чиқишади.
Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
Достарыңызбен бөлісу: |