Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет14/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1.5-расм. Таълим технологияси инновацион модели 
 
Ўқув фаолиятида олдиндан кутилаѐтган натижалар – бу ўқитиш 
натижасида таълим олувчи эгаллаши ва бажариши лозим бўлган ҳаракатлар 


47 
бўлиб, эришилган натижаларни объектив баҳолаш ва белгиланган мақсадга 
мослигини аниқлаш имконини беради. Бунда: 
таълим олувчининг дастлабки билимлари аниқланади; 
ўқув машғулотлари лойиҳалари тузиб чиқилади;
тескари алоқани йўлга қўяди, таълим воситалари, яъни тезкор сўров, 
савол-жавоб, ўқув топшириғи натижалари тақдимотини баҳолашни 
аниқлайди;
лойиҳавий фаолият натижасини жадвал кўринишда, яъни ўқув
жараѐни 
инновацион 
таълим 
технологияси 
модели 
кўринишида 
расмийлаштиради; 
ўқув 
машғулотида 
таълим 
технологиясини 
режалаштиришни 
технологик харита кўринишида амалга оширади.
Ўқув машғулоти технологик харитаси – таълим технологияси
тузилишининг жараѐнли, яъни процессуал баѐни акс этган ҳужжат бўлиб, у 
ўқув машғулотининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда,
босқичма-босқич амалга ошириладиган фаолият кетма-кетлигининг 
мазмунини ѐритиб беради; 
ўқув жараѐнининг ташкилий-дидактик таъминотини ишлаб чиқади
ва уни технологик харитага илова кўринишида расмийлаштиради [40; 21-
б.]. 
Технологик харитага илова ўз ичига қуйидагиларни олади:
таълим олувчилар томонидан билим олишни фаоллаштириш
мақсадида қўлланиладиган тест ва саволлар рўйхати;
гуруҳларда ишлаш учун йўриқнома, ўқув фаолияти натижасида
таълим олувчилар таяниши мумкин бўлган тушунча ва қоидалар. Масалан, 
“Фикрий ҳужум”, “Ялпи фикрий ҳужум”, “Фикрларнинг шиддатли ҳужуми”, 
“6х6х6”, “Кластер”, “Қарорлар шажараси” (“Қарорлар қабул қилиш 
технологияси”), “Тажриба воситасида ўқитиш цикли” (Д.Колб ғояси), “Қора 
қути”, “Венн диаграммаси” усуллари, “Зиг-заг”, “Инсерт” стратегиялари, 


48 
“Ролли ҳамда ишбоп ўйинлар”, “Мактаб ўртоқлик суди” ва “Заковатли 
зукко” усули каби қоидалардир; 
ўқитувчи томонидан ўқув жараѐнида фойдаланиладиган компьютер, 
мультимедиа, ѐзув доскаси, слайд, жадвал ҳамда бошқа визуал материаллар;
мунозара ўтказиш учун қўшимча саволлар;
таълим олувчилар фаолиятини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари.
Таълим технологиясининг инновацион моделини шакллантиришда
фанларни ўқитишнинг анъанавий ва шахсга йўналтирилган технологиялари 
асосий ўринни эгаллайди. Илм-техника тараққиѐти жадаллашган ҳозирги 
даврда самарадорлик, асосан, таълим олувчининг ўқитиш жараѐнидаги
ўрни, ўқитувчининг унга бўлган муносабатига боғлиқ бўлади. Бундай 
шароитда ўқитиш технологиясининг икки турини ажратиб кўрсатиш
мумкин: авторитар ва шахсга йўналтирилган.
Авторитар технологияда ўқитувчи ягона “субъект” сифатида намоѐн 
бўлади, таълим олувчилар эса фақатгина “объект” вазифасини бажаради,
холос. Бунда таълим олувчининг ташаббуси ва мустақиллиги йўқолади, 
ўқитиш мажбурий тарзда амалга оширилади. Одатдаги анъанавий ўқитиш, 
авторитар технологияга тааллуқлидир. Бундай таълим жараѐни педагог олим
Я.А.Коменский томонидан ифода этилган дидактика тамойилларига 
асосланган бўлиб, унда ўқитишни синф-дарс тизимида ташкил этиш 
назарда тутилади. Ҳозирги кунга қадар дунѐ миқѐсида кенг тарқалган 
ўқитишнинг синф-дарс тизими қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб 
туради: 
ѐши ва тайѐргарлик даражаси тахминан бир хил бўлган талаблар 
асосида синф (гуруҳ) ташкил этилади;
синф (гуруҳ, оқим) ягона ўқув режа, ўқув дастурлари ва машғулотлар 
жадвали асосида шуғулланади;
машғулотларнинг асосий бирлиги дарс бўлиб, ҳар бир дарс битта 
мавзуга бағишланади ва ўқитувчи томонидан бошқарилади; 
ўқув дарсликлари уй ишлари учун мўлжалланади [40]. 


49 
“Етказиб бериш” тамойилига асосланадиган анъанавий усуллар 
бўлажак мутахассис ва ўқитиладиган фан хусусиятини назарда тутади. Улар 
қўлланиладиган ўрни тўғри танланганида ўз аҳамияти йўқолмайди. 
Анъанавий ўқитиш усулларини аниқлаштиришда Ю.К.Бабанский [12], 
И.Я.Лернер [101], М.А.Данилов [18], Б.П.Есипов [18], М.И.Махмутов [23], 
Ж.Ҳасанбоев [109] ва С.Алихонов [82]ларнинг таснифларини қараш мумкин, 
улар асосида таълим олувчиларнинг билиш фаолияти ѐтади. Лекин 
анъанавий ўқитишда баъзи камчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидаги
хусусиятларга эга: зўравонлик педагогикаси, кўргазмалилик методи 
асосида тушунтириш, оммавий ўқитиш.
Анъанавий ўқитишда авторитарлик қуйидаги шаклда намоѐн бўлади: 
таълим олувчи бу ҳали тўла шаклланмаган шахс, у фақат бажариши зарур, 
ўқитувчи эса сардор, ҳакам, ягона ташаббускор шахс. Шунинг учун ҳам 
ахборотлар оқими жадал суръатлар билан ошиб бораѐтган ҳозирги шароитда 
анъанавий ўқитиш тизимига асосланиб, самарадорликка эришиб бўлмайди. 
Педагогик жараѐнни шахсга йўналтирилган ѐндашув асосида амалга ошириш 
таълим мақсадларига эришишни олдиндан кафолатлаш имконини оширади.
XXI аср бошида таълим тизимини жиддий модернизация қилиш 
зарурияти аѐн бўлиб қолди. Анъанавий таълим эскирганлиги боис, замонавий 
ўқитишни ташкил қилишда дидактиканинг янги шаклларига зарурият 
туғилди. Ўқитишни ташкил қилишнинг янги шаклларидан бири анъанавий 
ўқитишнинг асоси бўлган шахсга йўналтирилган ѐндашув ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда таълимда “шахсга йўналтирилган ѐндашув” атамаси 
илмий-педагогик жамоатчилик орасида кенг тарқалган бўлиб, бу тушунчани 
аввал бўлмаган, деб тасдиқлаб бўлмайди. Таълим тизими доимо ўзининг энг 
муҳим вазифаси деб нафақат ўқитишни, балки шахсни ривожлантиришни
ўқувчи-талабанинг билим, кўникма ва малакалари, индивидуал қобилиятлари 
ва сифатларини ҳисобга олиб иш кўриш зарурлигини назарда тутади. 
Замонавий ўқитиш тизимининг шахсга йўналтирилган ѐндашувида ҳам ўқиш 


50 
жараѐнига, ҳам якуний мақсадларга йўналтириш муҳим бўлиб, унда “Ким 
бўлиш керак” эмас, балки “Қандай бўлиш керак” саволига жавоб изланади. 
Шахсга йўналтирилган ѐндашув замирида ҳар бир таълим олувчининг 
индивидуаллиги, ўзига хослиги, ривожланишининг “жамоавий субъекти” 
сифатида эмас, балки биринчи галда бетакрор “субъект тажрибаси”га 
эгалигини тан олиш ѐтади. “Субъект тажрибаси”ни билиш жараѐнига 
киритиш шахсий эҳтиѐж, қизиқиш, интилиш асосида ўз фаолиятини ташкил 
қилиш демакдир. Шунингдек, ўқув ишининг индивидуал усули ва 
ўзлаштиришнинг 
индивидуал 
механизмларидан 
фойдаланиш 
ўқув 
фаолиятига шахсий муносабатни қўлланма қилиб олишдир. 
Шахсга йўналтирилган ѐндашув шахснинг индивидуаллигини ташкил 
қилувчи психик хусусиятлар бирлигига таянган ҳолда ўз технологияси билан 
индивидуал ѐндашувнинг муҳим психологик-педагогик тамойилини амалга 
оширади. Унга кўра, дарс ва ўқув машғулотларида ҳар бир таълим 
олувчининг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинади. Буларнинг барчаси
ѐш етакчи ўқув фаолияти орқали таълим олувчи шахси ривожланишига 
кўмаклашувчи оптимал шароитларни яратади. Амалиѐтда ўқитиш бола 
ривожланиши даражаси билан белгиланиши исботланган. Шунинг учун 
таълим олувчи ривожланишининг камида иккита даражасини белгилаш 
зарур. Уларни билмасдан туриб таълим олувчи ривожланишининг реал 
даражаси ва аниқ ҳолатида ўқитишнинг потенциал имкониятлари орасидан 
тўғри муносабатни топа олмаймиз.
Биринчиси, таълим олувчи психик функцияларининг ривожланиш 
даражаси бўлиб, бу унинг ривожланиши белгиланган ва якунланган даврлари 
натижасида ҳосил бўлган. Бунда таълим олувчи мустақил равишда, 
катталарнинг ѐрдамисиз қайси топшириқларни бажара олиши мумкинлиги 
эътиборга олинади. 
Иккинчиси, шахс ривожланишининг психик потенциалини акс 
эттирувчи даража – “Энг яқин ривожланиш доираси” ҳисобланади. Ушбу 


51 
даража бола нимани мустақил бажара олмайди, аммо кичик ѐрдам билан 
уддалай олиши мумкинлигини ифодалайди.
Буни физикани ўқитиш жараѐнининг баъзи бир мисолларида 
тасвирлаш мумкин. Икки нафар таълим олувчига “Тенг тезликдаги ҳаракат” 
мавзусидан мураккаблиги бир хил бўлган топшириқлар берилади. Биринчи 
талаба мавзуни ўргангандан кейин бу саволнинг фақат фактларини санаб 
ўтган, иккинчиси эса нафақат ушбу фактларни санаган, балки ҳар бир 
фактнинг моҳиятини тушунтириб, тегишли хулосалар ясаган. Демак, ушбу 
талабаларда нафақат “Энг яқин ривожланиш доираси”, балки ривожланиш 
динамикаси ҳам турличадир.
Ўртача талабага, барча талабалар учун ѐши бўйича тенг бўлган 
“Долзарб ривожланиш” даражасига йўналтирилган мактаб ақлий 
ривожланиши юқори даражали бўлган болаларга ўқитиш суръатларини 
мунтазам тўхтатиб туриши ҳисобига ноқулай таъсир қилади. Шу вақтнинг 
ўзида ақлий ривожланиши етарли даражада бўлмаган талабалар ўқитишнинг 
айтилган суръатларига ета олмай баъзан муваффақиятсизликга учраб 
қоладилар. Ўқитувчи буни дарсларда ҳисобга олиши керак.
Таълим олувчиларнинг ўқиш ва ақлий ривожланишидаги ютуқлар, 
кўпроқ “Энг яқин ривожланиш доираси” қандай эканлиги болалар билан 
ишловчи педагоглар томонидан ҳисобга олинишига боғлиқлиги хулоса 
қилинган [88]. Ўқитишда шахсга йўналтирилган ѐндашув ҳар бир талабага ўз 
қобилияти ва эҳтиѐжларига мос суръатда ўқиш имкониятини тақдим этади. 
Талабани ривожланиш даражасига йўналтиради, мавжуд имкониятларидан 
устун турувчи доимий талабларни беради. “Энг яқин ривожланиш 
индивидуал доираси”дан ўтилишига имкон туғдиради. Бу тизим ўқув 
фаолияти учун янги шароитларни яратади, талаба шахсининг “Энг яқин 
ривожланиш доираси”ни ҳисобга олган ҳолда ривожланишига имкон 
туғдиради.


52 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет