Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга оид янгича талқинлар хусусида



Pdf көрінісі
бет2/6
Дата01.03.2024
өлшемі0.5 Mb.
#493873
1   2   3   4   5   6
33 Файзулла Толипов 283-288

“Yangi O‘zbekiston: barqaror 
rivojlanishning ijtimoiy-falsafiy, 
iqtisodiy-siyosiy va huquqiy masalalari” 
 
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 23 
ISSN 2181-1784 
SJIF 2022: 5.947 | ASI Factor = 1.7
 
284 
w
www.oriens.uz
April 
2022
 
КИРИШ 
Ўзбек халқининг бой тарихи, маънавий мероси ва маданиятига бугунги 
кунда янгича тафаккур ва дунёқараш асосида муносабат билдирилмоқда. Улар 
хусусида китоблар, монография ва ўқув қўлланмалари чоп этиш, ёшлар, 
умуман кенг халқ оммасига етказиш йўлида самарали ишлар амалга 
оширилмоқда. Бу борада мустақиллик йилларида амалга оширилган туб 
иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар билан бир қаторда, фан ва таълим соҳаларида 
ҳам асрларга татигулик чуқур, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. 
Жамиятимизда амалга оширилаётган улкан янгиланишлар ва ислоҳотлар 
даврида халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маънавий меросини ўрганиш 
ҳамда келажак авлодларга етказиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. 
Бунда тарихни даврлаштириш муасаласи муҳим ҳисобланади. Бу борада 
Академик А. Асқаров концепцияси янада эътиборга моликдир. Ушбу назарий-
методологик ғоя асосида тарихни ўргансак, биз албатта ўтмишимизни ҳаққоний 
ўрганиш имкониятига эга бўламиз. 
 
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДЛАР 
Ушбу мақола академик Аҳмадали Асқаровнинг 2015 йилда “Ўзбекистон” 
нашриётида чоп этилган “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи” номли 
капитал асарида илгари сурилган Ўзбекистон тарихини даврлаштириш 
масаласига оид концепцияси таҳлили асосида ёзилди. Мақолада Н. 
Обломуродов ва Ф. Толиповлар томонидан 2022 йилда чоп этилган 
“Ўзбекистон тарихи” дарслигига ҳам мурожаат қилинди. Мақола барча 
ижтимоий-гуманитар фанларда қабул қилинган объективлик, изчиллик, 
тарихий ҳамда ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни хронологик асосда ўрганиш, 
математик таҳлил, манба ва даллиларга таяниш ва уларнинг ҳаққонийлига 
асосланиш тамойиллари негизида ёритилди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет