“Yangi O‘zbekiston: barqaror
rivojlanishning ijtimoiy-falsafiy,
iqtisodiy-siyosiy va huquqiy masalalari”
VOLUME 2 | SPECIAL ISSUE 23
ISSN 2181-1784
SJIF 2022: 5.947 | ASI Factor = 1.7
286
w
www.oriens.uz
April
2022
2) Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг шаклланиш даври
(40 минг йилликдан милодий IV асрларгача)
3)Илк Ўрта асрлар даври (V асрдан – VIII аср охригача)
4)Ўрта асрлар даври (IX аср ўрталаридан-XIX асрнинг биринчи ярмига
қадар)
5)Мустамлакачилик ва миллий уйғониш даври. (XIX аср ўрталари, подшо
Россияси босқини давридан то1917 йил Октябр давлат тўнтаришигача)
6)Советлар даври (1917-1991 йиллар)
7)Миллий истиқлол, мустақилликка эришиш ва демократик- фуқаролик
жамияти қуриш даври
1
.
Шу ўринда тарихий тафаккур ва тарих фалсафаси маънавий бой,
маърифатли жамият қуришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилшини қайд
этиш зарур. Уларни талабаларга етказишда қуйидаги омиллар муҳим ўрин
тутади.
Биринчидан, талабаларда тарихни англаш орқали ҳаётни англаш,
ўзлигини англаш қобилияти шаклланади, уларда истиқболини белгилаш
туйғуси кучаяди.
Иккинчидан, талабалар тарихий тафаккур орқали ўтмиш ва бугунги
ҳаётни солиштириш, таққослаш ва зарур хулосалар чиқариш имкониятига эга
бўладилар, ўтмиш ва бугунги кун мазмуни чуқурроқ англаш фалсафаси юзага
келади. Бу ҳар бир инсоннинг ўзига хос тафаккур тарзини шакллантириш
орқали шахс сифатидаги феъл-атворининг ривожланишига хизмат қилади.
Учинчидан, ёшлар тарихни ўрганиш орқали турли қирғинбаротлар
исканжасида ўзлигини йўқотган, ўз қадру қимматини унутган фуқарони
уйғонишга, ўзлигини англашга, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила оладиган баркамол
шахс сифатида шаклланишига даъват этади.
Тўртинчидан, аждодлари буюк, жаҳон тараққиёти ва тамаддунига катта
ҳисса қўшган маданиятга дахлдор халқ қалбида ўтмишини ўрганиш миллий
ғурурнинг уйғониши катта ижтимоий-маънавий қудрат бўлиб хизмат қилади.
Ушбу жараён инсоннинг ўзини-ўзи янгилашига ёрдам беради.
Бешинчидан,
жамиятда
инсоннинг
маънавий-руҳий
қувватини
юксалтириш орқали жамиятни янгилаш, инсон турмуш тарзини ўзгартириш
каби чуқур, кенг миқёсли ислоҳот амалга оширилади. Бу бугунги
Янгиланаётган Ўзбекистондаги кенг қамровли ислоҳотлар даврида амалга
оширилаётган ўзгаришларнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда.
1
Асқаров А. “Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи”., Т., 2015. “Ўзбекистон”. 67-90 бетлар
|