Тўртинчи сифат
ДЎЗАХДАН ҚЎРҚИШ
“
Улар жаҳаннам азобидан нажот беришини илтижо этиб
Аллоҳга дуо қиладилар. Зеро, жаҳаннам азоби дўзахий-
лардан ҳеч қачон ажралмайди. Албатта, жаҳаннам энг
ёмон қароргоҳ ва энг ёмон ўриндир” (Фурқон, 65).
Ушбу оятни Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ: “Улар шу
қадар жидду жаҳд билан ибодат қилишларига қарамасдан,
Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар”
76
, деб тафсир қилган.
Аслида, бу — тоат-ибодатда жидду жаҳд
қилиш билан
бирга Аллоҳ азза ва жалланинг азобидан қўрқиш
барча
мўмин-мусулмоннинг сифати бўлиши керак. Зеро, Аллоҳ
таоло айтади: “
Улар Аллоҳнинг азобидан қўрқувчи ки-
шилардир. Албатта, Раббиларининг азобидан ҳеч ким
хотиржам бўла олмайди” (Маориж, 27-28).
Аллоҳ таоло мана бундай
деб турганидан кейин улар
Унинг азобидан қандай ҳам қўрқишмасин:
“
Эй мўминлар, сизлар ўзингизни ва аҳли оилангиз-
ни ёқилғиси одамлар ва тошлардан иборат дўзахдан
сақланг. У дўзах устида куч-қувватли, раҳм-шафқатни
билмайдиган, Аллоҳнинг амрига асло хилоф қилмай-
диган ва фақат ўзларига буюрилган ишни бажарадиган
малоикалар турадилар” (Таҳрим, 6);
76
«
Тафсир Қуртубий», 13/72.