Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


Банк кассаларига нақд пул қабул қилишни ташкил этиш



бет10/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

2.Банк кассаларига нақд пул қабул қилишни ташкил этиш.

Банк муассасаларининг раҳбарлари кассалар ва пул омборларида бойликлар билан ишлашнинг белгиланган қоидаларини таъминловчи зарур шарт-шароитларни таъминлашлари лозим. Банклардаги касса тармоқлари “Касса тармоқларини лойиҳалаштириш ва ўрнатишнинг техникавий талаблари”га мувофиқ ҳолда жиҳозланади, уни бошқа хизматлардан ажратиб қўйиш ва қоидага кўра, бинонинг биринчи қаватида жойлаштирилиши лозим.

Бегона шахсларнинг пул омборлари жойлашган жойни кўзатишлари ва ўрганишлари учун ҳеч қандай имконият бўлмаслиги керак. Касса биносининг эшиклари кун бўйи ичкаридан беркитилган бўлиши лозим. Эшикларга ташқарини кўриш учун кичкина махсус ойнача ўрнатилган бўлиши керак. Касса тармоғининг барча деразалари кечки пайт пардалар билан тўсилган бўлиши шарт.

Операция кассаси ҳар бир кассирнинг иш жойи кабина ўрнатиш орқали ажратиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолда бойликлар сақланиши устидан масъул бўлган шахсларга кассирлар ишини кўзатиб туришига имкон туғилади.

Кассирлар столида қулфланадиган тортмалар бўлиши керак, унинг код номерини фақат кассирлар билиши керак. Кассирлар кун давомида бойликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар, бойликларни ташиш учун аравачалар билан таъминланиши лозим. Мижозларга хизмат кўрсатиладиган дарчаларга ичкари томонидан қулфланадиган эшикчалар ўрнатилиши лозим.

Кирим касса операцияларини амалга ошириш банклар томонидан тегишли йўриқномага асосан амалга оширилади. Нақд пулни операция куни мобайнида қабул қилиш учун банк муассасаларида кирим кассалари ташкил этилади. Корхона ва ташкилотлардан тушадиган нақд пул тушумини, турли нақд пул кўринишидаги бадаллари, фуқароларнинг нақд пул омонатлари, иш ҳақига олинган пул маблағларининг тарқатилмай қолган қисми каби тўловларни нақд пул кўринишида банк касса ходими томонидан қабул қилинишига кассасининг кирим операциялари деб айтилади. Банк томонидан нақд пул қуйидаги ҳужжатлар асосида қабул қилинади:

А) корхоналар, ташкилотлар, муасасалар ва аҳолидан 0402001 шаклдаги бадалнома (объявления)лар бўйича квитанциялар бериш билан, фуқаролар омонатга пул қўйганларида омонат дафтарчасига шу тўғрида ёзиб қўилади, дафтарча кўрсатилмаган тақдирда пул қўювчига 0402004 шаклдаги квитанция берилади.

Б) транспорт корхоналари ва ташкилотларидан 0402003 шаклдаги нақд пул бадалномалари бўйича 0402003 шаклдаги квитанция бериш билан.

В) хайрия фондларига ўтказилувчи нақд пулли бадаллар 0402001 шаклдаги бадалномалар бўйича 0402004 шаклдаги квитанциялар бериш шарти билан 0402001 шаклдаги бадалномалар масъул ижрочининг имзосидан ташқари назоратчининг имзоси бўлиши керак. Мазкур операциялар бухгалтерия ходимлари томонидан алоҳида дафтарга қайд этилиш лозим.

Г) бошқа барча тушумлар 0482005 шаклдаги кирим касса ордерлар бўйича 0402004 шаклидаги квитанциялар бериш орқали қабул қилинади

Энди кирим касса операцияларини бажариш тартиби ҳақида батафсил танишиб чиқамиз. Кирим касса операцияларини бажаришдаги асосий ҳужжат бу бадалнома, яъни пул топширганлик ҳақидаги эълондир. Пул топширишдан аввал мижоз томонидан ушбу бадалнома расмийлаштирилади. Бадалноманинг ўзи 3 қисмдан иборат:


  1. Бадалноманинг ўзи

  2. Ордер

  3. Квитанция

Ҳужжатнинг учала қисмида ҳам бир хил кўрсаткичлар тўлдириши шарт. Яъни ҳужжат расмийлаштирилган сана, мижоз корхона номи, унинг ҳисоб китоб, яъни талаб қилиб олинадиган депозитлар ҳисобварағи номери, операция мазмуни, яъни нима мақсадда пул топширилаётганлиги, пул топшираётган шахснинг фамилияси, исми, пул суммаси тўлиқ кўрсатилиши ва имзо қўйилиши керак.

Бадалноманинг номерини эса уни қабул қилаётган масъул банк ходими банкка келиб тушаётган бадалномаларни қайд этиш тартибида белгилайди. Бадалномани қабул қилиш банкда асосан назоратчига юклатилади. Баъзи банкларда, уларнинг ички тартибидан келиб чиққан ҳолда бу вазифа шу корхонага хизмат кўрсатувчи масъул ижрочи томонидан ёки бош бухгалер ёрдамчиси томонидан бажарилади.

Кассадан нақд пулни бериш тартиби банклар томонидан тегишли йўриқномага асосан амалга оширилади.Тижорат банкларининг чиқим касса операциялари деб, банк кассаларидан нақд пулнинг берилиши билан боғлиқ операциялар тушунилади. Корхона ва ташкилотларнинг ўз ишчи ходимлари учун иш ҳақи, пенсия, стипендия, бошқа нафақалар, мукофотлар, хизмат сафари ҳаражатлари учун пул олиши мумкин.

Корхона ва ташкилотлар банкдан юқорида санаб ўтилган мақсадларга нақд пул олиш учун пул чеки расмийлаштиришлари лозим. Лекин бундан аввал корхонага янги ҳисобварақ очилаётган пайтда банкка пул чек дафтарчаси олиш учун ариза топширишлари лозим. Аризада банк номи ва коди, корхона номи, унинг талаб қилиб олинадиган депозит бўйича ҳисобварақ номери, чек дафтарчасиинг номи, сони, ариза расмийлаштирилган сана кўрсатилади. Аризага корхона раҳбари ва бухгалтерининг имзоси ҳамда муҳр қўйилади. Банк корхонанинг аризасига асосан пул чек дафтарчаси ёзиб, ҳар бир варақда банк номи, унинг коди, корхона номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номерини кўрсатади ва мижозга беради. Чек дафтарчасининг чеклари банкдан нақд пул олиш учун асос бўлади. Иш ҳақи олишдан бир кун аввал чек расмийлаштирилиб мижоз томонидан паспорти билан биргаликда уларга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига берилади. Масъул ижрочи, энг аввало, шу ташкилотнинг ҳисобрақамида етарли пул миқдори борлигини текшириб, шундан сўнггина чекнинг тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлигини, иккита имзо ва муҳрнинг имзолар ҳамда муҳр намунаси туширилган карточкалар билан солиштириб кўради. Ҳаммаси тўғри бўлса, чекнинг бурчагидаги назорат маркасини қирқиб олиб паспорт билан бирга мижозга қайтариб беради. Назоратчи яна бир бор текширув ўтказиб, сўнг реквизитларни кассанинг чиқим журналига қайд қилади. Чиқим журналида сана, ҳисобрақам номери, чек суммаси, ҳисобот символи, корреспонденция ҳисобварағи номери кўрсатилади.

Назоратчи чиқим журнали билан биргаликда чекларни ички тартибда кассага топширади. Кассир мижозни чақириб унинг паспорти ва назорат маркасини олади. Назорат маркаси номери чек номери билан тўғри келса, чекдаги паспорт кўрсаткичлари билан тўғри келса, кассир чекда кўрсатилган суммани мижозга санаб беради.

Ҳар бир тижорат банкида корхона ва ташкилотларга касса хизматини кўрсатиш учун бир қанча кассалар ташкил этилади, яъни банк муассасаси ўз таркибида таркибий бўлинма – касса операциялари бўлимига эга. Касса операциялари бўлимида бажариладиган кирим ва чиқим касса операциялари, уларни ҳисобга олиниши ва расмийлаштирилиши «Ўзбекистон Республикасида эмиссия - касса иши, пул тушумини инкассация қилиш, юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ва бошқа йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади. Пул ёки бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун касса операциялари бўлими таркибида кирим кассаси, чиқим кассаси, кирим – чиқим кассаси, майдалаб бериш кассаси, кечки кассалар ташкил этилади. Банкларда кассанинг кирим ва чиқим операцияларини ташкил қилиш учун бир қанча ҳисобварақлар режаси очилган.

Банклар нақд пул оборотини ташкил этадилар, ташкилотларга тушган пул тушумини топшириш тартиби ва муддатларини, тушумдан пул сарфлаш меъёрларини ҳамда уларнинг кассалардаги қолдиқ пуллар лимитини белгилаб берадилар.

Юқорида қайд этилгани каби ташкилот ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғининг белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида сарфлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган меъёрий хужжатларни инобатга олган ҳолда, кассалардаги нақд пул колдиғи лимитлари ва тушум ҳисобидан фойдаланиш меъёрлари банклар томонидан ушбу ташкилотлар раҳбарияти билан келишувга мувофиқ белгиланади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет