Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


-мавзу: Эмиссия-касса операцияларини ташкил этиш



бет12/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

11-мавзу: Эмиссия-касса операцияларини ташкил этиш




1.Эмиссион операция тушунчаси.

2.Эмиссия операцияларини ташкил этиш қоидалари.

4.Резерв фонди ва оборот кассаси, эмиссия операцияларни ташкил қилишда уларнинг роли.

5.Эмиссия операцияларини мувофиқлаштириш.



1.Эмиссион операция тушунчаси.


Марказий банк эмиссия операцияларини бажариш максадида, Марказий банк тасарруфидаги худудий бошқармаларида хисоб – китоб – касса марказлари ва уларнинг филиалларини очади. Бунда банкларни нақд пул билан таъминлаш ва улардан лимитдан ортиқча бўлган касса колдикларини кабул қилиш учун Марказий банк рухсати билан пул билетлари метал тангаларнинг захира фондлари ташкил этилади.

Нақд пул билетлари ва тангалар кўринишида булади. Марказий банк пул билетлари ва тангаларининг захира фондлари унинг рухсати билан хисоб китоб касса маркази ва уларнинг филиалларидаги пул омборларида ташкил этилади. Рухсат олиш учун Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармалари Марказий банкнинг эмиссия касса операциялари департаментига рухсат бериш тўғрисидаги захира фондини очиш зарурлигига асосланган илтимоснома ва пул омборининг тулдирилган паспортини такдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқармаси захира фондларини очиш тўғрисидаги материалларни куриб чикади. Бойликлар сакланиши, уларга доир операциялар бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий хужжатларида курсатилган меъёрларга мувофик таъминлаш учун зарур бўлган барча шарт – шароит мавжудлигини текширади. Шундан сунг захира фондларини ташкил этиш учун рухсатномани беради. Шу билан бирга захира фондларининг лимитлари хам белгилаб берилади.

Захира фондларининг белгиланган лимитидан ошиб кетишига рухсат этилади. Захира фондларининг лимит кўринишидаги ҳажми қуйидаги тартибда белгиланади:

Марказий банк захира фондлари лимитини бутун республика бўйича тасдиклайди ва марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармалари захира фондлари лимитини белгилайди, шу билан бирга Марказий банк тасарруфидаги Худудий бош бошқармалари белгиланган захира фондлари лимити доирасида хисоб – китоб касса марказлари ва уларнинг филиаллари учун захира фондлари лимитини белгилаб боради.

Бунда захира фондларининг белгиланган лимити пул билетлари бўйича – банк кассасидан бир ойда олинадиган нақд пулнинг уртача миқдоридан, тангалар бўйича ярим йиллик уртача чикимдан кам булмаслиги керак.

Захира фондларига кушимча олинган пул билетлари ва тангалар захира фондлари хисобига илова хужжатларида курсатилган миқдорда тулик киритилади.

Ҳисоб-китоб касса марказининг захира фондларининг эскирган пул билетлари қолдиғи белгиланган лимитга киритилмайди. Захира фондлари темир жавонларда ва пулат сейфларда сакланади.

Пул билетлари ва тангаларнинг захира фондлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ихтиёрида бўлиб, факат Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви раисининг ёки бошқарув раисининг ўринбосарининг муомалага пул чиқариш ёки уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа минтақавий хисоб- китоб касса марказларига жунатиш ҳақидаги ёзма курсатмаси асосида сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқармаларининг рахбарлари захира фондларини тасарруф этадилар. Минтакавий хисоб - китоб касса марказларининг филиаллари рахбарлари эса уларни лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйрук асосида захира фондларига доир операцияларни амалга оширадилар. Марказий банк бош муассасасида захира фондларида сакланувчи пул билетлари ва тангалар шу муассаса рахбарлари, бош бухгалтер ва касса мудирларининг бевосита жавобгарлигида булади. Захира фондлари баъзан тулдирилиб турилади.

Марказий банк минтакавий хисоб – китоб касса марказларининг пул билетлари ва тангалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фармойишига кура Ўзбекистон Республикаси ичидаги бошқа хисоб – китоб касса марказларининг захира фондларини тулдириш учун юборилиши мумкин. Захира фондларига кушимча олинган пул билетлари ва тангалар захира фондларига илова хужжатларида курсатилган миқдорда тулик киритилади. Захира фондлари хисобига киритилишидан олдин пул билетлари ва тангалар белгиланган тартибда богламлаб, дасталаб ва устки ёрликлардаги ёзувлар бўйича текширилиб чикилади. Агар пуллар тартибсиз уралган бўлса,улар кайта саналади. Пул ортиқча чикиши хам мумкин, ортиқча чиккан пул суммаси канчалигидан қатъий назар, пул олувчи банкнинг оборот кассасига киритилади ва банк даромадига кирим килинади. Аксинча камомад чикса, камомад суммаси оборот кассаси хисобидан копланади ва жунатувчи банкнинг айбдор шахсларидан ундириб олиш учун алохида олиши лозим бўлган хисобваракка кирим килиб куйилади. Пул белгиларининг хакикий ёки калбаки эканлиги, туловга ярокли ёки яроксиз эканлиги хам текширилади. Калбаки пул билетларини аниклашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус кўрсатмаларига амал қилинади.

Захира фондларининг лимити куйидагича белгиланади:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захира фондлари лимитини умуман республика бўйича тасдиклайди. Шу билан бирга марказий банк бошқармалари ва марказий банкнинг минтакавий хисоб – китоб касса марказлари учун захира фондлари лимитини белгилаб беради.

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқармаси белгиланган захира фондлари лимити доирасида ўзига буйсинувчи хисоб – китоб – касса марказлари учун захира фондлари лимитини белгилаб беради.Бунда захира фондларининг белгиланган лимити пул билетлари бўйича банк муассасаси кассасидан бир ойда олинадиган нақд пулнинг уртача миқдоридан, тангалар бўйича ярим йиллик уртача чикимдан кам булмаслиги керак.

Ҳар бир банкнинг оборот кассасига лимит урнатилади. Оборот кассаларига лимит куйидаги тартибда белгиланади:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бутунлай республика бўйича айланма кассалар лимитини белгилайди;

- Марказий банк вилоят бош бошқармаларининг бошликлари, Коракалпогистон Республика Марказий банк бошқармаси, Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошликлари Марказий банк бошқаруви тасдиклаган айланма кассаси лимити доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг хисоб–китоб касса марказлари оборот кассалари ва тижорат банклари бошқармаларининг операция кассаларининг лимитларини белгилайди. Яъни, Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармаси Марказий банк тасдиклаган айланма кассаси лимити доирасида хисоб – китоб касса маркази ва улар филиалларининг айланма кассалари лимитларини белгилайди. Айланма касса лимитлари кун охирида белгиланади. Белгиланган лимит суммаси кайд этилади ва унга банк рахбари, бош бухгалтери, касса мудири имзо чекади.

Барча мулкчилик шаклидаги тижорат банкларининг айланма кассалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномасига кура очилади.

Айланма кассаларидан захира фондларига пул куйиш топшириклари куйидаги тартибда белгиланади:

- Марказий банк айланма кассасидан захира фондларига пул куйиш юзасидан Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармаларига топширик белгилайди;

- Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармалари марказий банкдан олинган топширик суммаси доирасида банкларга нақд пулларни операция кассасидан хисоб – китоб касса марказининг айланма кассасига куйиш бўйича топширик белгилайдилар.

Банк муассасалари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, хусусий шахсларга кассага келаётган пуллар хисобидан, шунингдек, операция куни бошида айланма кассаларида мавжуд бўлган пул қолдиғи хисобидан нақд пул берадилар.

Мавжуд бўлган пул маблағлари яқин кунларда амалга оширилиши лозим бўлган туловлар учун етарли бўлмаса хисоб – китоб касса маркази Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларидан оборот кассаси учун етмаётган сумма миқдорида пул сурайдилар. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Марказий банк бошқармасининг айланма кассасига маблаг бериш учун хисоб – китоб – касса марказларининг буюртманомаларини олгач, айланма кассаларига маблаг беришга рухсат бериш масаласини куриб чикади ва буюртма бўйича тижорат банкларига берилиши лозим бўлган нақд пул суммасини белгилайди.Тижорат банклари филиаллари оборот кассаларини нақд пул маблағлари билан таъминлаш тижорат банкининг вакиллик хисобваракларидаги маблаглар доирасида, зарур холларда Марказий банк Худудий Бош Бошқармасининг Хисоб – китоб – касса марказларидаги захира жамғармаларидан фойдаланган холда чекланмаган миқдорда амалга оширилади



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет