1.Марказий банкнинг мақоми ва ташкил этилиш шакллари. 2.Марказий банкнинг мустақиллиги ва уни таъминлаш шартлари. 3.Пул-кредитни муофиқлаштиришда Марказий банкнинг роли.
4. Марказий банк эмиссион давлат ва банклар банки сифатида.
5. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Марказий банк монетар
сиёсатнинг асосий йўналишлари.
6. Марказий банкнинг Ҳукумат томонидан қабул қилинган нақд пул
массасини қисқартириш борасидаги қарорлари ижросини таъминлаш
борасидаги чора тадбирлари.
1.Марказий банкнинг мақоми ва ташкил этилиш шакллари.
Бизга маълумки дастлабки Марказий банклар эрамизнинг ХVII, XVIII асрларида Европанинг ривожланган мамлакатларида ташкил этилди. Марказий банкларни ташкил этишдан асосий мақсад муомалага пул бирликлари чиқарилишини марказлаштириш ва муомаладаги пул ҳажмини тартибга солишдан иборат эди. Марказий банк ташкил этилишига қадар капитализмнинг дастлабки даврида мамлакатдаги тижорат банкларининг барчаси муомалага ўз банкноталарини чиқариш ҳуқуқига эга эди. Банкнота-бу ушбу банкнинг ундаги кўрсатилган миқдордаги пулни реал, ҳақиқий пулга хоҳлаган пайтда алмаштириб бериши тўғрисидаги мажбуриятидир. Шундай экан, ҳар бир банк ўзининг захирасидаги мавжуд реал, ҳақиқий (олтин, кумуш) миқдоригача муомалага пул белгилари-банкноталар чиқариши мумкин. Бунда муомалага чиқарилган банкноталар банкларнинг олтин захиралари билан тўлиқ таъминланган бўлиши лозим яъни муомаладаги банкноталар банкларнинг захираларидаги ҳақиқий, реал пулларнинг муомаладаги “ўринбосарлари”, белгилари ҳисобланган.
Лекин XVII ва XVIII асрда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши учун қўшимча пул маблағлари талаб этилган. Ишлаб чиқариш, муомала жараёнларининг ривожланиши пулга бўлган талабнинг ошишига олиб келган. Ушбу талабни қондириш ва ўзлари оладиган даромадни кўпайтириш мақсадида тижорат банклари муомалага ўзларининг олтин захираларидан бир неча баробар кўп миқдорда банкнота чиқаришган. Натижада муомаладаги банкноталар банкларнинг олтин захиралари билан тўлиқ таъминланмасдан қолган ва банклар ўзларининг мажбуриятларини бажариш имкониятларини йўқотган. Бу эса ўз навбатида тижорат банкларига бўлган ишончнинг емирилишига олиб келган ва шу билан бирга пул муомаласининг издан чиқишига сабаб бўлган.
Одатда, Марказий банкнинг ташкил этиш шакллари деганда уларнинг фаолият юритиши учун лозим бўлган устав капиталининг шаклланиш манбалари эътиборга олинади.
Марказий банклар мамлакатда қонунлар асосида давлат томонидан ташкил этилади. Лекин унинг устав капиталининг шаклланиш манбалари турлича бўлиши мумкин.
Баъзи мамлакатларда Марказий банк устав капитали шаклланиши ушбу мамлакатлар қонунчилигига мувофиқ қуйидагича1:
т/р №
|
Мамлакатлар
|
Марказий банк устав капитали манбалари
|
1.
|
Буюк Британия
Дания
Голландия
Россия
Франция
Германия
|
100 фоиз давлат мулки
|
2.
|
Швейцария
|
43 фоиз-хусусий шахслар;
57 фоиз-кантон(маъмурий бўлинмалар) мулки
|
3
|
Италия
|
100 фоиз – банклар ва суғурта компаниялари мулки
|
4.
|
АҚШ
|
100 фоиз-Федерал Резерв тизимига аъзо банклармулки
|
5.
|
Япония
|
55 фоиз-Давлат мулки;
45 фоиз-хусусий шахслар мулки
|
6.
|
Австрия
|
50 фоиз-Федерация мулки
50 фоиз-Юридик ва жисмоний шахслар мулки
|
1.Манба: Центральный банк в экономической системе государства. Журнал «Банковские услуги» 1999г., №4, стр 10.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўририб турибдики, Марказий банкнинг Устав капитали тўлиқ давлат маблағлари ҳисобига, бир қисми (одатда 50 фоиздан ортиғи) давлат маблағлари, қолган қисми юридик ва жисмоний шахслар маблағлари эвазига ёки тўлиқ аъзо банклар (Федерал Резерв тизими) маблағлари ва тўлиқ банклар ва суғурта компаниялари маблағлари ҳисобига ташкил этилади. Марказий банк устав капиталини тўлдииш, ошириш ва уларнинг манбалари ҳар бир мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топади. Эътироф этилганидек, устав капиталини ташкил этиш шаклларидан қатъий назар, Марказий банк давлатнинг пул-кредит соҳасидаги сиёсатларини амалга оширувчи органидир. Ҳар бир мамлакат қонунчилигида албатта Марказий банкнинг ушбу жиҳати алоҳида акс эттирилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
-
1992 йил 28 феврал – Марказий банкнинг ташкил этилиши
-
томонидан 1995 йил 21 декабрда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида« қонун қабул қилиниши
-
1996 йил 25 апрелда «Банклар ва банк фаолитяти тўғрисида« қонун қабул қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг устав капитали миқдори икки миллиард сўмдан иборат. Устав капитали миқдори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорига мувофиқ оширилади.
Марказий банкнинг устав капитали бошқа шахсларга берилиши ёки ундан закалад сифатида фойдаланиши мумкин эмас.3
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлатнинг мутлоқ мулкидир.4
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг устав капитали тўлиқ давлат маблағлари ҳисобидан ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг барча муасссасалари муҳри ва иш қоғозларида Давлат гербининг акс эттирилиши ҳам унинг давлат органи эканлигидан далолат беради.
Марказий банкнинг мустақиллик даражасини аниқлаш, унинг мезонлари, жиҳатлари масалаларига бағишланган қарашлар иқтисодий адабийтларда етарли даражада ўз аксини топган.
Марказий банкнинг мустақиллик даражаси кўп жиҳатдан мамлакатдаги ҳаракатда бўлган қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Кўп ҳолларда, Марказий банкнинг мустақиллигини белгилашда субъектив ва объектив омиллар таъсири инобтга олинади. Субъектив омил сифатида Марказий банк раҳбарияти ва ҳукумат ходимлари ўртасидаги ўзаро расмий муносабатлар, марказий банк раҳбариятининг ҳукумат ходимлари орасидаги норасмий обрў-эътибори, уларнинг мамлакат иқтисодий тараққиёти жиҳатларини белгилашдаги фикр ва мулоҳазаларининг ҳукумат доирасида тан олиниши кабилар инобатга олинади.
Марказий банк мустақиллигининг объектив омиллари сифатида асосан қуйидагилар тан олинади:
-
Марказий банк капиталида давлатнинг улуши;
-
Марказий банк вазифаларининг қонунчиликда ёритилиш даражаси;
-
Марказий банк раҳбари (Раиси) ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби ва уларнинг фаолият кўрсатиш муддатларининг қонун ҳужжатларида тўлиқ, аниқ акс эттирилиши ҳамда ушбуларга риоя этиш даражаси;
-
Давлат томонидан Марказий банк фаолиятини назорат қилиш шакллари;
-
Марказий банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарорларига давлат органларининг қонун асосида таъсир кўрсатиш кўламлари ва Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатларини ҳаётга тадбиқ этишда ҳукуматнинг иштироки;
-
Марказий банк молиявий фаолиятида давлатнинг роли, яъни унинг даромадларини ташкил этиш, ҳаражатларини амалга ошириш ва фойдасини тақсимлашда давлатнинг иштироки;
-
Мамлакат бюджетини тўғри ва эгри молиялаштиришда Марказий банкнинг иштирокини белгиловчи жиҳатларнинг қонун ҳужжатларида акс эттирилиши.
2012 йилга мўлжалланган монетар сиёсат ва банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мaжлис Қонунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшмa мaжлисидa «Мaмлaкaтимиздa дeмокрaтик ислоҳотлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaролик жaмиятини ривожлaнтириш концeпцияси» мавзусидаги дастурий маърузасида белгиланган устувор вазифалар асосида ишлаб чиқилган.
2012 йилда монетар сиёсат инфляциянинг 7-9 фоиз миқдоридаги мақсадли кўрсаткичлар доирасида бўлишини ва миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилади. Бу эса, ўз навбатида, узоқ муддатли юқори ва барқарор иқтисодий ўсиш учун замин яратади ҳамда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун хизмат қилади.
Жорий йилда ҳам республикада юқори иқтисодий ўсиш суръатлари иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини ошириш, ички талабни ва экспортни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга ошириш ҳисобига таъминланади.
2012 йилда ялпи ички маҳсулотнинг реал ҳажми 8,2 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Иқтисодий ўсишнинг юқори суръати саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 8,6 фоизга, қурилиш ишларининг 8,9 фоизга, шунингдек транспорт ва алоқа, савдо ва бошқа пулли хизматлар ҳажмининг юқори даражада ўсиши ҳисобига таъминланиши режалаштирилган. Қишлоқ ҳўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,8 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Ишлаб чиқариш корxоналарини модернизация қилиш, теxник ва теxнологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак теxнологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритилиши натижасида ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши машина ва металл ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё саноати, енгил ва озиқ-овқат саноат тармоқларида юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланади.
2012 йилда барча манбалар ҳисобидан йўналтириладиган инвестициялар ҳажмининг 9,3 фоизга ўсиши кутилмоқда. Жумладан, республика иқтисодиётига жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳажмининг 16 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.
Инвестициялар, биринчи навбатда, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари:
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва маҳсулот бирлигига харажатлар салмоғини пасайтириш, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилиш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларини яратиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш;
ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш, биринчи навбатда, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш ишларини, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурини амалга оширишни давом эттириш;
янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳаларни ва тадбирларни амалга оширишга йўналтирилади.
2012 йилда аҳолининг реал даромадларини ва бандлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ички истеъмол бозорини ривожланишига, ички талабнинг ўсишига хизмат қилади.
Жаҳон иқтисодиётида юз бераётган инқироз жараёнлари натижасида дунё бозорида хом ашё ва тайёр маҳсулотга экспортнинг пасайишини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳолат, мамлакат экспортига салбий таъсир этмай қолмайди. Шунга қарамай, экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва маҳаллийлаштириш дастурини изчил давом эттириш натижасида ташқи савдо айланмаси ижобий сальдосининг сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.
Жорий йилда давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоиздан ошмаслиги ва тўлиқ ноинфляцион манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.
2012 йилга мўлжалланган пул-кредит кўрсаткичлари прогнози Ҳукумат томонидан белгиланган ушбу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогноз параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Хусусан, 2012 йилда иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши ҳисобига пулга бўлган реал талабнинг ошиши ва инфляция даражасининг 7-9 фоиз атрофида ушлаб турилишини инобатга олган ҳолда ўртача йиллик пул массасининг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг 1,2 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда.
Пул массасининг ушбу параметри доирасидаги ўзгариши, республика тижорат банклари томонидан иқтисодиётга ажратиладиган кредитлар ҳажмининг ҳамда тўлов баланси ижобий сальдоси ҳисобига банк тизими халқаро резервларининг ошиши ҳисобига содир бўлиши кутилмоқда.
Барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида, 2012 йилда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган кредит қўйилмалар ҳажмини камида 25 фоизга кўпайтириш мўлжалланмоқда.
Тўлов балансининг ижобий сальдоси банк тизими халқаро резервларининг ўсишида ўз аксини топади.
Ўз навбатида, пул массасини мақсадли параметр доирасида ушлаб туриш ва ташқи омилларнинг инфляцияга таъсирини олидини олиш мақсадида, 2012 йилда ҳам монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланилади.
Хусусан, Марказий банк томонидан амалга ошириладиган стерилизация операцияларининг, яъни тижорат банкларининг пул маблағларини Марказий банкдаги махсус депозитларга жалб қилиш операциялари ҳажмини пул агрегатларининг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тўлов балансининг ижобий сальдосини инобатга олган ҳолда 1,2 мартагача ошириш мўлжалланмоқда.
Жаҳон бозорида нархлар ўзгаришининг ички бозорга салбий таъсирини олдини олиш ҳамда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий маблағлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли маблағларни жамлаш давом эттирилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2012 йилда ушбу жамғармага қўшимча равишда маблағларнинг жалб этилиши, пул массасини 3,7 трлн. сўм миқдордаги ўсишининг олдини олишга ва уни мақсадли чегарада ушлаб туришга хизмат қилади. Бунда, 2012 йилда ушбу жамғарма томонидан 758 млн. доллардан зиёд ҳажмдаги инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштирилиши инобатга олинди.
Фоиз сиёсати банк депозитлари жозибадорлигини таъминлашга, шу орқали аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажмини оширишга ҳамда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган кредитлар ҳажмини янада кенгайтиришга қаратилади. Бу эса пировард натижада банк тизимининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
2012 йилда инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичини инобатга олган ҳолда қайта молиялаш ставкасини йиллик 12 фоиз даражасида сақлаб қолиш кўзда тутилган.
Жорий йилда ҳам валюта алмашув курси экспортни рағбатлантирувчи ва инфляциянинг олдини олишга қаратилган механизм сифатида қўлланилади.
Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2012 йилга мўлжалланган мақсадли параметрларидан ҳамда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда сўмнинг алмашув курси девальвациясини босқичма-босқич амалга ошириш сиёсати юритилади.
Бунда, асосий эътибор сўмнинг реал эффектив алмашув курси динамикасига қаратилади. Сўмнинг девальвация даражаси реал эффектив алмашув курсининг пасайишини таъминлаб, экспорт рақобатдошлигини оширишга хизмат қилади.
Монетар сиёсат инструментлари ва улардан фойдаланиш
2012 йилда Марказий банк пул таклифини тартибга солишда монетар сиёсатнинг бозор инструментларидан кенг фойдаланиш, уларнинг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Банк тизими ликвидлигининг етарли даражада бўлишини таъминлаш мақсадида, тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлари мониторинги мунтазам равишда амалга оширилиб, уларнинг оптимал даражада бўлиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.
Хусусан, мажбурий резервлар нормаси банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, зарур ҳолатларда, унга ўзгартиришлар киритилиб борилади.
Шу билан бирга, Марказий банк пул бозоридаги ликвидликни тартибга солиш бўйича пул-кредит сиёсатини бошқа инструментларидан фойдаланиб боради. Хусусан, банк тизимида қўшимча ликвидлик юзага келган ҳолларда, ушбу маблағларини Марказий банкнинг махсус депозитларига жалб қилиш билан боғлиқ стерилизация операциялари амалга оширилади.
Банк тизимида вақтинчалик ликвидлик етишмовчилиги юзага келган ҳолларда Марказий банк томонидан ликвидлик билан таъминлаш инструментларидан, хусусан:
Марказий банк томонидан муомаладаги давлат қимматли қоғозларини, белгиланган муддат ва баҳода қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - РЕПО операцияларидан;
Марказий банк томонидан тижорат банкларидан хорижий валютани (АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлинг), белгиланган муддат ва алмашинув курсида қайта сотиш шарти билан, сотиб олиш операциялари - валютавий СВОП операцияларидан;
давлат қимматли қоғозларини ёки эркин алмашинувчи хорижий валюталарни гаровга олган ҳолда қисқа муддатли кредитлар бериш механизмидан фойдаланилади.
Шунингдек, ички валюта бозоридаги барқарорликни ва сўмнинг алмашув курсининг белгиланган коридор доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банк банклараро валюта бозорида олди-сотди операцияларида иштирок этади.
Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш тизимини бозор тамойиллари асосида янада такомиллаштириш фоиз сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва пул бозорида фоиз хатарларини пасайтириш имконини беради.
Достарыңызбен бөлісу: |