Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


Нақд пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари



бет9/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14

1.Нақд пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари.

2.Банк кассаларига нақд пул қабул қилишни ташкил этиш.

3.Касса қолдиғи лимити ва тушумдан нақд пул ишлатишнинг меъёрини ўрнатиш тартиби.



1.Нақд пул муомаласи ва уни ташкил қилиш асослари.

Мамлакатда нақд пул оборотини ташкил этиш “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида”ги Қонунга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари” (1998 йил 17 декабр № 565) асосида амалга оширилади.

Ушбу йўриқномага асосан қуйидаги қоидалар асосида нақд пул обороти ташкил қилинади. Булар:


  1. Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қатъий назар, ўзларининг пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт.

  2. Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

  3. Ташкилотлар томонидан банк муассасаларидан олинган нақд пуллар қандай мақсадлар учун олинган бўлса, фақат шу мақсадлар учун сарфланади.

  4. Ташкилот ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғини белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида сарфланиши мумкин.

  5. Мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотларнинг нақд пул тушумидан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлаш учун фойдаланиш ман этилади.

  6. Нақд пул тушуми ҳисобидан маблағ сарф қилиш ҳуқуқи фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган ташкилотларга рухсат этилади

  7. Ташкилотлар кассасидаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитдан ортиқча қисмини ҳаммасини банкка белгиланган тартибда ва муддатда топширадилар.

  8. Ташкилотлар ўз кассаларида лимитдан ортиқча фақат меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофот, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендия, пенсия бериш учун банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаганда 3-кун ушлаб туришлари (банкдан ўзоқда жойлашган хўжаликлар эса 5-кун) учун рухсат этилади.

  9. Хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатлар учун нақд пуллар хизмат сафарига юборилаётган шахсларга мазкур ҳудудда амал қилаётган тартиб бўйича тегишли миқдор ҳажмда, кейин ҳисоб бериш шарти билан берилади. Пулнинг сарфланмаган қисми берилган муддат тугагандан кейин 3-кун ичида ташкилот кассасига қайтарилиши керак.

  10. Нақд пул қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжат шакллари билан расмийлаштирилади.

Ҳар бир банк муассасаси мулк шаклидан қатъий назар мижозларга касса хизмати кўрсатиш учун ўз таркибидаги таркибий бўлинма касса операциялари бўлими (кассаларга эга) бўлиши керак. Банк муассасаси мижозларга касса хизмати кўрсатиш учун Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармасига пул оборотининг тўлдирилган паспорти ва тегишли ҳужжатларни (534-йўриқнома 14-илова) ўрнатилган тартибда тақдим этади. Ўз навбатида МБҲББ си юқоридаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, ўз хулосасини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эмиссия – касса операциялари департаментига юборади. Шу тартибда банкда касса операцияларини юритиш бўйича рухсатнома (лицензия) олинади. Бунда асосий эътибор касса хоналарини жиҳозланишига қаратилади.

ИИВ ва ИНВЁҚББ си қоидаларига ҳам риоя қилиниши керак. Йирик банкларда касса операцияларини амалга ошириш 15 кишидан ортиқ бўлганда бўлимни алоҳида операциялар бажаришдан озод этилган бошлиқ бошқариши мумкин.

Касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларига Марказий банк ва тижорат банкларининг вилоят бошқармаларида тайинланадилар, тасдиқланадилар ва ундан озод этиладилар. Бўлим бошлиғи ёки касса мудири лавозимига банк тизимида камида 3 йил ишлаган шахслар тайинланади.




Нақд пул айланмасини ташкил қилиш принциплари




  • 1. Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қаътий назар ўзларининг пул маблағларини банклардаги ҳисоб рақамларда сақлашга мажбурдирлар.

  • 2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юридик шахслар, шунингдек фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклида банк ташкилотлари орқали амалга оширилади.

  • 3. Банкнинг кассасидан олинган нақд пуллар ўзининг қаттиқ мақсадли йўналишига эгадир.

  • 4. Ташкилотлар ўзларининг кассаларида белгиланган лимит доирасида нақд пулга эга бўлишлари мумкин ва тушган нақд пул тушумини белгиланган нормаларда ишлатиши мумкин.

  • 5. Тушган тушумларни харажатлар сифатида ишлатиш Вазирлар Маҳкамасинининг қарори асосида амалга оширилади.

  • 6. Нақд пул айланмаси башоратли режалаштириш объекти сифатида ишлатилиши мумкин.

  • 7. Пул айланмасини бошқариш марказлашган тартибда амалга оширилади.



  • Хар бир банк ўзининг структуравий таркибида – касса операциялари отделига эгадир.

  • Турли хил моддий қийматликлар ва пул маблағларини қабул қилиш ва беришда қўйидаги кассалар ташкил этилиш мумкин:




  • кирим касса;

  • чиқим касса;

  • кирим-чиқим касса;

  • пул майдалайдиган касса;

  • аниқ ҳисоботлар учун бланклар бериш бўйича касса;

  • Инкассациядан тушган тушумни қайта ҳисоблайдиган касса;

  • Кечки касса;

  • Банкнинг ташкилотлар ва корхоналардаги махсус кассалари.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет