Режа: Болалар психологияси фанининг предмети, вазифалари



бет2/5
Дата18.06.2022
өлшемі82.65 Kb.
#459322
1   2   3   4   5
Болалар психологияси

Мустахкамлаш учун саволлар.



        1. Болалар психологияси фани нимани уранади?

        2. Болалар психологияси фанининг амалий ва назарий вазифаларини тавсифлаб беринг.

        3. Болалар психологиясининг ураниш методлари кайсилар?

Таянч тушунчалар.
Кузатиш, ташки кузатиш, она кундалиги, табиий эксперимент, лаборатория эксперимент, эизаклар методи, интеллектуал тестлар.


Адабиётлар руйхати.

              1. И.Каримов. «Баркамол авлод орзуси» Тошкент 1998 й.

              2. И.Каримов. «Маънавият юксалиш йулида» 1999 й.

              3. И.Каримов. «Узбекистон XXI аср бусагасида» 1999 й.

              4. М.Вохидов. «Болалар психологияси» 1992 й.

              5. Э.Гозиев. «Психология» 1994 й.

              6. Х. Иброхимов. К.Даминов У.Отавалиев, «Психологиядан семинар ва лаборатория машулотлари» 1994 й.

              7. П.Хохлова. К.Даминов «Психологиядан топшириклар» Тошкент.1992 й.

              8. П.Левентуев. А.Чудовский. А.аскархужаев. М.Вохидов. «Болалар психологияси очерклари»

              9. Г.Капюшин. М.Дерюгина «Йургакдан мактабгача» 1996 й.

              10. К.Абдуллаева «Нутк устириш» 1990 й.

2. Мавзу: Психик тараккиётнинг умумий конуниятлари.


Режа:


  1. Психик тараккиёт шартлари.

  2. Болалар психик тараккиётининг асосий йуналишлари ва конуниятлари.

  3. Психик тараккиёт ва таълим. Таълим ва тараккиёт тугрисида А.С.Виготский таълимоти.

  4. Ёш тараккиётини даврларга булиш.

Боланинг усиши, унинг психикаси ва онгининг тараккиёти жамият аъзоси сифатида вояга етишида тараккиёт кандай килиб юзага келади? деган саволни хал килиш мухим масаладир.


Тараккиётни тушунтиришда бир-бирига карама-карши 2 турли йуналиш мавжуд. Биринчи йуналишга мувофик тараккиёт аввалги нарсанинг оддий такрорланишидан, организмда мавжуд булган муайян сифатларнинг купайиши ёки камайишидан иборат. Бу йуналиш тараккиётнинг хакикий сабабларини тушунтириб бера олмайди ва худонинг иродаси билан боглайди. Бу йуналишнинг узига хос хусусияти мавжуд. Лекин худо томонидан яратилган инсонни хакикий инсон булиши ижтимоий хаёт ва мухит, таълим ва тарбияга богликдир.
Иккинчи йуналишга кура, тараккиёт карама-каршиликлар курашининг натижасидир. Бу илмий йуналиш булиб тараккиётнинг сабабларини узгариб турувчи ташки мухит шароити боглайди. Бунга кура ташки мухит тобора янги талаблар куяди, организм янги шароитга мослашар экан карама-каршиликларга бардош бериш, курашиш жараёнидир, янги сифатлар хосил кила боради, яъни организм тараккий килади.
Усиш-микдорий жихатдан улгайиш, демакдир. Тараккиёт-сифат жихатдан узгариш демакдир. Боланинг психик тараккиёти хам карама-каршиликлар кураши асосида юз беради. Бу карама-каршиликлар:

  1. Боланинг шу чоккача эришган даражаси, имкониятлари билан янги эхтиёжлар уртасида тугиладиган карама-каршиликлар. Яъни болаларнинг эхтиёжлари тез ортиб боради. Лекин бу эхтиёжларни кондириш имкониятлари жуда сукинлик билан юзага келади.

  2. Боланинг эски хулк-атвори формалари билан янги хатти-харакатлари, янги ташаббуслари уртасидаги карама-каршиликлар. М: Ёш боланинг асосий фаолияти катталарга тахлид килишдир. Тахлидий харакатларда мустакиллик, ташаббускорлик булмайди. Бола усиб улгайган сари унинг тажрибаси, мустакиллиги, ташаббуси орта боради. М: мустакил юриш, баъзи ишларни бажариш.

  3. Бола хаётининг мазмуни билан унинг формаси уртасида вужудга келадиган карама-каршиликлар. Одатда хаётнинг мазмуни унинг формасидан бироз олдинрок вужудга келади. М: Бола богчага катнай бошлашдан олдин оиладаги хаётга урганиб колади. Богчада эса янгича хаётнинг бошкача талаблари ва коидаларига дуч келади.

Демак, боланинг психик тараккиёти жуда мураккаб жараёндир. Лекин бу тараккиёт канчалик мураккаб булмасин унинг конуниятлари фанга аёндир. Боланинг психик тараккиёти ижтимоий хаёт билан боглик булган аник шарт-шароитнинг таъсири туфайли юз беради.
Хозирги замон психологиясида психиканинг тараккиёт муаммоси куйидагиларга асосланади.

  1. Тараккиёт карама-каршиликлар курашидан, зиддиятлардан иборатдир, деган таълимотига:

  2. Болалар камолоти хакидаги чет эл карашлари танкидий анализ килиниб етилганлигига:

  3. Болалар психологияси билан педагогик психология сохасида олиб борилган экспериментал илмий тадкикотларга:

  4. Усаётган авлодни комил инсон тарбиялаш практикасига суянади.

Психология фани ирсият психикасининг тараккий этишида хал килувчи рол уйнайди ва хатто такдирни белгилаб беради деган фикрни инкор килади. Лекин болани усиб камолга етишида 1. ирсиятнинг роли борлигини асло инкор этмайди. Мичурин М.В. «Биз табиатдан инъом –эхсон кутиб туролмаймиз, ундан ундириб олиш бизнинг вазифамиздир» хусусида иш куради. Чунки одам бир канча инстинктларни ёки мураккаб шартсиз рефлексларни ирсият йули билан мерос килиб олади-М: узини химоя килиш, ориентировка. Яъни «Бу нима рефлекси овкатланиш шартсиз рефлекси инстинктни кондириш формалари ва юзага чикиш шакллари турлича булиши мумкин».


2. боланинг усиб камолга етишини харакатга келтирувчи куч ижтимоий мухитдир деб хисоблайди. Энъгелс. Менинг яшаган мухитим менинг онгим демакдир.
Чунки бола психикасининг тараккиётига моддий ва социал хаёт шароити, теварак-атрофдаги куршов (оила, куча, туман, вилоят, кишлок, шахар) таъсир этмасдан колмайди. Оиланинг уюшкоксизлик, пойма-пой ёки катъиян пухта уйлаб курсатадиган таъсири болада чукур из колдиради.
Мухитнинг 2 маъноси бор:

  1. Кенг маъноси-инсониятнинг бутун хаёт шароити. Табиий географик ва ижтимоий тарихий шароити тушунилади.

  2. Тор маъноси-оилавий турмуш шароити теварак-атрофдаги ижтимоий хаёт тушинилади.

Бола яшайдиган мухит, педагоглар даво килганидек узгармас нарса эмас, балки у кишиларнинг фаол фаолияти натижасида узгара боради. Хар бир инсон ва боланинг онги узгариб борувчи мухит таъсири остида усади. Аммо мухит боланинг усиши учун кулай ва нокулай булмоги мумкин. Кулай мухит кишининг «мудрок» кобилиятларини улгайтиради. Нокулай ижтимоий мухитда тугма кобилиятлар «мудрок» босган холда колаверади. Бундай мухит хатто тасодифан намоён булган истеъдод ва кобилиятларни хам нобуд килади.
1920 йилда доктор Санг Калькуттанинг жанубий гарбидан 2 кизни бурилар орасидан топади. Амола 2 ёш, 1 ойдан кейин улган. Камола 7-8 ёш 17 ёшгача яшаган, 45 сузни урганган.
Организмнинг усиши, нерв системасининг шаклланиши психик хаётнинг форма ва мазмуни учун имкониятлар яратиб беради. Бу имкониятларнинг руёбга чикиши кишининг ижтимоий мухитда яшаши ва тараккий этиб боришига богликдир. Демак, инсон биологик мавжудод сифатида эмас, балки ижтимоий мавжудод сифатида тараккий килади.
Демак, инсонни инсон киладиган унинг бутун фазилатлари юзага келтирадиган омил ташки ижтимоий мухитнинг таъсиридир.

  1. Болалар психологияси болани хар томонлама ривожланишида таълим-тарбияни асосий харакатлантирувчи куч деб таъкидлайди. Чунки жамиятнинг болалар онгига онгли таъсир этиш таълим-тарбия оркали амалга оширилади.

Ёш психологиясида психик тараккиёт билан таълим-тарбия уртасидаги муносабат масаласи мухим масаладир. Бу масалани хал килишда буржуа олимлари 3 хил назарияни вужудга келтирганлар. Биринчи хил назария намоёндалари.
1) Ижтимоий таълим-тарбия билан бола психик тараккиёти уртасида хеч кандай муносабат йук дейдилар. Психик тараккиёт уз йулига, ижтимоий таълим-тарбия уз йулига булаверади деган фикрни олга суради.
Иккинчи хил назария намоёндалари психик тараккиёт билан ижтимоий таълим-тарбия орасида хеч кандай фарк йук дейдилар.
Учинчи хил назария намоёндалари таълим-тарбия ва психик тараккиёт бошка-бошка жараёнлар булса хам, бир-бирига мос келадиган, яъни бир-бирига таъсир утказадиган жараёнлардир дейиш билан дастлабки икки назарияни келтиришга уринади.
Шунинг учун хам буржуа назариялари болалар психикасининг тарбия ва фаол фаолият асосида таркиб топишини пайкамайдилар. Психологлар жумладан Л.С.Виготскийнинг фикрича таълим жараёни тараккиёт жараёнига мос келмайди, таълим жараёни тараккиётдан илгарилаб кетди ва болалар психикасининг тараккий этишини эргаштириб боради. Унга энг якин истикбол очиб беради деб курсатади. Виготскийнинг фикрича тараккиётнинг 2 боскичи булиб яъни 1. актуал тараккиёт боскичи ( катта ёшли кишилар ёрдамисиз мустакил харакат кила олиш;) 2. энг якин тараккиёт зонаси боскичи (болаларнинг катта ёшли кишилар ёрдами билан киладиган хатти харакатлари) бор. Виготский болаларнинг психик ривожланиши айникса шу тараккиёт жараёнида тезрок ривожланади деб курсатади.
Тараккиётнинг бу икки боскичи боланинг хозирги вактда кандай эканлигини яъни кандай билим, малака ва куникмаларга, характер-сифатларга эга эканлигини ва келажакда боланинг кандай билим, куникмаларга, характер сифатларга эга була олишини хисобга олиш имконини беради.
Машхур педагог А.С. Макаренко хам боланинг камолот имкониятларига катта эътибор бериб, «бола шахсининг лойихалаш керак деган эди. Яъни Макаренкога тарбиячи таълим-тарбия жараёнида боланинг хозирги тараккиёт боскичини хисобга олиб келажакда кандай тараккиёт даражасига эришиш аник режаларга эга булмоги керак».
Таълим-тарбия инсоннинг камолга етишида етакчи омилдир. Чунки: а) таълим ва тарбия жараёнида, киши организмининг усиши ва мухитнинг стихияли таъсири беролмайдиган нарсаларни урганиб олиш мумкин М: савод чикариш.
б) Таълим-тарбия ёрдами билан болаларнинг баъзи тугма камчиликларини хам керак томонини узгартириши мумкин. М: кур, соков, кар.
в) Таълим-тарбия ёрдамида салбий таъсир натижасида юз берган камчиликларни тугатиш мумкин. М: куполлик, сукиш, кумор.
г) Таълим ва тарбия уз олдига максад ва вазифалар куяди ва комил инсон тарбиясини ривожлантиришни кузлайди:
д) таълим жараёнида бола билимлар куникма ва малакалар хосил килибгина колмай узи хам камолга етиши боради, билим даражасини онгли равишда оширади.
Демак, таълим-тарбия табиий кобилиятларни ривожлантиришнинг, болаларни комил инсон килиб тарбиялашнинг мухим омилидир.

  1. Болалар психологияси болалар психологиясининг тараккиётига фаол фаолияти ролини хисобга олади. Чунки, бола тарбиянинг факат пассив объектигина эмас, балки уз фаолиятлари билан хам узига, яъни узининг психик тараккиётига фаол таъсир килиб турадиган мавжудотлар. Тарбия боланинг фаол фаолиятларини хар доим тугри ташкил килиб, йулга солиб турса, ундаги мавжуд сифатлар фаолиятнинг хар-хил турларид (уйин, мехнат, укиш) номоён булиб мустахкамлана боради. Чунончи- бола психикаси уйин, укиш урганиш, мехнат ва турли ижтимоий фаолият жараёнларида тараккий килади. Фаолиятнинг бу турлари боланинг усиши ва ёш хусусиятларига мос равишда узгариб бири иккинчиси билан алмашиниб туради. М: богчагача ва мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг асосий фаолияти уйиндир. Чунки, уйин бола табиатининг асосий хусусияти хисобланади. Бола уйин оркали аторофдаги хаёни ва кишилар уртасидаги урли муносабатларни билиб ола бошлайди. Уйин тугрисида Горький «Уйин болалар яшаётган узгартириши лозим булган дунёни билиш йулидир»

А.С.Макаренко : «бола уйинда кандай булса , уcиб улгайгач ишда хам купинча куп жихатдан шундай булади» ( эхтиёж , моддий дунёга муносабат, уз-узига муносабат, ирода, хисий туйгу, билиш жараёнлари…)
Боланинг улгайиши билан унинг уйин фаолияти укиш фаолияти билан алмаша бошлайди. Лекин мактабгача тарбияёшидаги болаларнинг укиш-урганиши хали-хали системали характерда булмайди. Аммо укиш факат мактабдагини фаолиятнинг асосий турига айланади.укиш фаолияти болани шахсий сифатларини таркиб топтиришда,малака, одат,куникма, билимлар хосил килишда катта роль уйнайди. Лекин бола шахснинг таркиб топишига уйин,укиш ва урганиш канча таъсир килмасин,киши шахси мехнатда такомиллашади ва тула- тукис таркиб топади.
Умуман болалар психологияси тараккиёт омилларини хар томонлама хисобга олади ва тарбиянинг тараккиётининг кудратли омил деб хисоблайди. Тарбия жараёнида тугма хусусиятларни тараккий эттириш билан бирга, нокулай ирсий белгиларни хам йукотади.
Бола шахсини ривожланишида колективнинг роли ахамятлидир. Чунки болалар жамоада, жамоа таъсирида сиёсий, маъданий ва ахлокий жихатидан, шунингдек психологик жихатдан тарбияланадилар.
Бунда болаларда бир- бирига мехрибонлик,узоро ёрдам ,факат узи тугрисидагина эмас, балки бошкалар тугрисида хам уйлаш, жамоа манфатларини уз манфатларидан юкори куйиш каби фазилатлар таркиб топади. Жамоада турли ёшдаги болаларни дустлик ва уртоклик туйгулари ривожланади. Чунки , шахснинг рухий кучлари оммадаги, жамоадан ташкари ва бундан мустакил равишда ва уса олмайди. Шахс факат жамоа туфайлигина узини устирадиган воситаларга ва барча имкониятларга эга була олади. Хар бир одамнинг психик тараккиёти турлича психик жихатдан нармал, баъзи бирлар психик тараккиёт акцелерация булмоги мумкин. Баъзиь бирлар психик жихатдан нармал баъзи бирлар эса психик жихатдан нотекис ривожланмоги мумкин. Болаларнинг психик жихатдан нотекис ривожланишига сабаб:

  1. Нокулай мухитдир (Амола, Камола) ёки уруш (II жахон уруши) , 6,7 ёшли болаларнинг усишига, 12,13 ёшли киз болалар ва 13, 14 ёшли угил болалар усиши.

  2. Таълим-тарбиянинг нотугри йулга куйилганлиги:

  3. Камолга етаётган кишининг фаолиятининг нотугри ташкил килиш.

  4. Асабларнинг иш фаолиятининг бузилиши ва хаддан ташкари кассаликларга куп чалинавериши:

  5. Ёш хусусиятларни хисобга олмаслик (таълим ва тарбия жараёнида) :

  6. Шароит (мактабдан, уйдан ва богчадан борган болаларнинг ривожланиши).

Шунингдек каттик таъсирланиш натижасида узок муддатга уйкуга кетиш холлари психик ривожланишни текис ривожланишга ва баъзан вактинча тухтаб колишга сабок булади. Шунингдек ,психик жараёнлар ривожланишнинг тезлашишига (акцелерация) сабаб

    1. Боладаги «тугма имкониятларни» кулай шароитга тушиб колиши ва унинг учун етарли имкониятларнинг борлиги :

    2. Бола фаолиятининг фаоллиги :

    3. Атрофдагиларнинг таъсиридир:(6 ёшли Анкаралик Туркия) Бедрн Бойкам 2 ёшлигидан бошлаб 2 марта кистичка билан ишлаган. Рассом 4 ёшлигида 1000 ортик буёкли, 500 калам билан расм солган … Яна : 4 ёшли саводхон – Майбелле деган кизча (англия) …

Болани психологик томонидан ривожланиши, ундаги индивидуал муносабатда булганда биологик даврларга ажратиб урганишнинг ахамияти каттадир.
Маълумки, боланинг акл идроки, феъл атвори, вокеликка муносабати, психик ва жисмоний усиш хусусиятлари, уни тараккийси билан узгариб туради. Бу узгариш унинг фаолияти ва хаёт кечиришидагина эмас, балки ёшига хам богликдир. М: 1 ёшли бола билан 3 ёшли бола, 7 ёшли билан 15 ёшли бола орасидаги фарк яккол кузга ташланади. Бу фарк болани жисмоний хусусиятлари билан эмас, балки психологик хусусиятлари билан хам богликдир. Усиб, улгайиш боланинг жисмоний тараккиёти билан боглик булса, сифат узгаришлари, боланинг психик тараккиёти билан богликдир. Болада юз берадиган сифат узгаришлари бирданига содир булмай, аста-секин юзага келади. Болаларни турли ёш даврларга ажратишда уларнинг тараккиётида юз берадиган сифат узгаришлари, яъни уларнинг психик тараккиёти жахатидан янги боскичга кутарилиши асос килиб олинади. Болаларни турли ёш даврларига ажратишда турлича фикрлар замонлардан бери фанга маълумдир. Баъзи бир олимлар болаларни турли ёш даврларга ажратишда факатгина жисмоний усишни асос килиб олиб уни:

  1. Чакалоклик даври.

  2. Балоготга эриши даври.

  3. Балоготга эришишдан кейинги давр деб ажратган булсалар, баъзи бирлар эса.

  1. Эмиш даври.

  2. Эммаклаш даври.

  3. Икки оёклаб юриш даври деб, яъни баъзи олимлар (педагог Бломский)

  1. Тишсиз болалик.

  2. Сут тиши даври.

  3. Доимий тиш даври.

  4. Доимий тишнинг тушиш даври. (карилик) деб ажратганлар. Бундай болаликни даврларга ажратишда факат уларни физиологик ва биологик белгиларигина суяниб, психик хусусиятлар хисобга олингмаган. Бу масала Чет эл педагогикаси ва психологиясида тугри хал килинди ва болаликни боланинг физиологик ва психик хусусиятларни хисобга олган холда куйидаги даврларга ажратилади.

  1. Гудаклик даври (мургак чакалоклик даври 0 ёшдан 1 ёшгача)

  2. Балогатгача ёшдаги (ясли) даври (1-3 ёш)

  3. Богча ёшдаги болалик даври (3-7 ёш)

  4. Кичик мактб ёшдаги болалик даври (7-12 ёш)

  5. Усмирлик ёки урта мактаб ёшидаги давр (12 ёшдан 15 ёшгача)

  6. Усмирлик ёки катта мактаб ёшидаги давр (15 ёшдан 17 ёшгача)

Бу даврларни бир-биридан катъиян бир ёш билан чегаралаб куйиш мумкин эмас. бола узининг усишида шу даврларни кечиради, аммо бу даврлар бир-бирига табиий богланиб боради ва олдингиси кейингисига замин хозирлайди… Хар бир даврда бола айрим рухий томонларигина эмас балки унинг умумий сиймоси, сифати-ангори хам бошкачии курина бошлайди ва уларни ёш белгиларига караб таълим-тарбия муассасаларига кабул килинади. Хозирги даврда болалаликни даврларга ажратишда психолог Д.Б.Эльнонингнинг хизмати каттадир. У болаликни психик тараккиёт ва бола фаолиятига асосланиб куйидаги даврларга ажратади: («К проблеме переодизации психического развития в детском воз-те», «журнал», «В.псих» 1971 № 4. )
I гурух бевосита хиссий алока килиш (гудаклик)
II гурух предметларни кул билан харакатга келтириш фаолияти (ясли)
I гурух роли фаолияти (мактабгача тарбия)
II гурух укиш фаолияти (кичик мактбгача давр)
I гурух узаро-самимий (сирдош) алока булиш (усмирлик):
II гурух укув-профессионал (бирор ишни касб килиб олиш фаолият катта мактаб даврига тугри келади).

Мустахкамлаш учун саволлар:



  1. Психик тараккиётнинг биологик шароитлари нималардан иборат?

  2. Бола психик тараккиётни конуниятлари нималардан иборат?

  3. Таълим ва тараккиёт тугрисидаги Л.С.Виготскийнинг таълимотини тавсифлаб утинг.

  4. Тараккиёт ёш боскичи нима?

Таянч тушунчалар.


Психик тараккиётнинг биологик шароитлари: психик тараккиётнинг социологик шароитлари: бола шахси йуналганлиги: нотекистлик: актуал тараккиёт боскичи: энг якин тараккиёт боскичи: тараккиёт ёш боскич:

Адабиётлар руйхати.



  1. И.Каримов «Маънавият юксалиш йулида» 1999й.

  2. И.Каримов «Баркамол авлод орзуси» 1998 й.

  3. И.Каримов «Узбекистон XXI аср бусагасида» 1999 й.

  4. М.Вохидов. «Болалар психикаси» Тошкент. 1992 й.

  5. Э.Гозиев. «психология» Тошкент. 1994 й.

  6. К.Даминов, У.Отавалиев, Х.Иброхимов «Психологиядан семинар ва лаборатория машгулотлари» 1994 й.

  7. П.Хохлова. «Психологиядан топшириклар» 1992 й.

  8. П.Левентуев. А.Аскархужаев, Б.Чудновский, М.Вохидов «Болалар психологияси очерклари».

  9. Г.Калюшен, М.Деюгина «Йургакдан мактабгача» 1996 й.

  10. К.Абдуллаева «Нутк устириш» 1990 йил.

Мавзу:3 Гудаклик даврининг психологик хусусиятлари.


Режа:

  1. Гудаклик даврида психик ривожланиш.

  2. Харакат тизимларининг бола психик тараккиётига таъсири.

  3. Болада муносабатларнинг шаклланиш ва жонланиш комплекси.

Илк ёшдаги болалар жисмоний жихатдан тез ривожланиши билан бирга психик жихатдан хат тез ривожланадилар. Боланинг 1 ёшли даври унинг психикасининг тез суратлар билан усиши давридир. Гудак болалар психикасини ривожланиши биринчидан анализаторларнинг такомиллашуви билан боглик булса, иккинчидан мустакил харакатларнинг усиши билан богликдир. Бола психикасини усишининг унинг харакатларини усишидан ажратиб булмайди. Бола дастлаб уз танасининг харакатини эплаштирадиган булиб колади, сунгра атрофдаги нарсларнинг ушлаб харакат киладиган булади, бу харакатлар эса боланинг нерв системасининг ва психикасининг усишига ёрдам беради.


Бола янги тугилган чакалоклик даврида (тахминан 2 ойгача) унинг фаолияти факат энг зарур органик эхтиёжларни колдириш билан (20 соатга якин уйку) чекланади. Бола узок ухлаш туфайли энергиясининг асосий кисмини тез усишга жисмоний жихатдан ривожланишига сарф этади. Бола 2 ойлик була бошлагач, унинг гудаклик даври бошланади. (2 ойдан 1 ёшгача). Гудаклик даврида боланинг психикаси нихоятда тез ривожланади. Бола аста-секин камрок ухлайджиган булади ва атрофдаги нарсаларнинг таъсирига купрок кизикадиган булади. Икки ойлик бола товуш килган томонга караб бошини буради, гапирган ккузи билан кидира бошлайди, корни билан ёткизилса, бошини кутаришга харакат килади, аммо бу харакатларнинг купчилигини бетартиб, ихтиёрсиз харакатлардир. Уч ойлик бола бошини тик тута бошлайди. Бу боланинг психик жихатдан усиши учун жуда мухимдир. Тобора купрок таасурот оладиган булиб колади. Бу эса миянинг ривожланишига ёрдам беради. Бола ёшига тулгунча жуда куп харакатларни узлаштириб олади. Бу харакатлар орасмида кул харакатлари психик тараккиёт учун мухим булган харакатлардир. Турт ойлик бола нарсаларга кул чузадиган булади, аммо у хали узининг кул харакатларини идора кила олмайди. Бола 5 ойлик булгач, корни билан ёта олади, уни пайпаслаб тимирскилаб куриш оркали уларнинг айрим хусусиятларини билиб олади. Боланинг психик тараккиётида мураккаб харакатларни эгаллаб бориши жада катта роль уйнайди. Бола 6 ойлик булгач, мустакил утира оладиган булади. Бола утира бошлагандан сунг унинг назар доираси кенгайиб, унда янгидан-янги тассуротлар пайдо булади. Бола куз унгида янги таассуротларнинг пайдо булиши идрок, диккат, хотира каби психик жараёнларнинг ривожланишига катта ёрдам беради. Бола 8 ойлик булгач, яна бир мураккаб харакатни, яъни эмаклашни бошлайди. Эмаклаш билан бир пайтда каровотни ёки бошка бир нарсани ушлаб, тик тура олади. Бола психикасининг ривожланишида бу янги харакатларни ахамияти жуда каттадир. Эмаклай бошлагач боланинг атрофидаги нарсалар билан муносабатда булиш имконияти кенгаяди. Натижада мустакил харакатлар килиб, янги-янги нарсани таний бошлайди. Болани хамма нарса кизиктиради. У бир нарсани иккинчи нарса билан уриштириб такиллатади ва чикаётган овозга кулок солади. Одатда бу ёшдаги болалар бирон нарсанинг копкогини очиб ёпишни ёктирадилар. Бундай харакатлар боланинг кул мускулларини мустахкамлайди ва нарсаларнинг турли хоссаларинибилиб олишларига ёрдам беради.
6-7 ойларда таклид килиш харакатлари пайдо булади. Бола психикасининг тараккиётида таклиднинг роли жуда каттадир. Бола жуда куп харакатларни ва нуткни асосан таклид килиш, оркали узлаштириб олади. Масалан: чапак-чапак-деб такрорлаб туриб чапак чалинса, бола шу суз айтилиши билан чапак чаладиган булади. Огир касалликка учрамай,жисмоний жихатдансоглом усган бола 9-10 ойлик булганида юра бошлайди. Боланинг мустакил тарзда юра бошлаши унинг хаётида гоят катта ходисадир. Бола юра бошлагандан сунг унинг психик тараккиёти учун жуда катта имкониятлар юзага келади, юра бошлаган боланинг фаоллиги кун сайин ортиб, эркин харакат килиши доираси кенгаяди. Бу эса идрок доирасининг кенгайтириб, мазмундор булишига ёрдам беради. Шундай килиб, илк ёшдаги боланинг психикаси унинг эркин харакатлари учун кулай шароит яратиш керак. Бола харакатларининг чеклаш эса психикасининг нормал ривожланишига зарар етказади. Шу сабабли болани харакат килишга имкон бермайдиган холатга солиб куйиш ярамайди, унинг бемалол харакат килишига имкон бериши керак.
Болани гудаклик давридан бошлабок борча психик жараёеларни, билиш жараёнлари нормал тараккий эта бошлайди. Бу даврда болада ихтиёрсиз диккат шаклланади. Бола тугилган пайтларда унинг эътиборини асосан узининг органик эхтиёжларини кондирадиган нарсалар жалб килади. Бола 3-4 ойлигидан бошлаб харакатда булган яркирок, товуш чикадиган нарсалар боланинг диккатини купрок жалб эта бошлайди. Аста-секин болада диккатнинг баркарорлиги ортиб боради. Бунинг тадкикотичи Мелчинскаянинг кузатишларидан куиш мумкин: «Ун ярим ойлик кизчанинг каровотини тепасига ялтирок юлдузча осиб куйилган. Кизча юлдузчага тикилиб карай бошлайди, кулларини кимирлатиб юлдузчага талпинади. Кизча бир оз юлдузчага кимирламай тикилиб туради, сунгра яна кулларини кимирлатиб юлдузчага талпинади. Ша тарика 2 минуту 45 секунд шу нарсага диккатини каратади ».
Бола 5 ойлик булганида нарсаларга кул узатиб, ушлаб кура бошлайди, бармокларини махкам юмиб, ушлаб олган нарсасини кулидан куйиб юбормайди. 6 ойлик булганданарсани бемалол ушлай диган булади. Шу нарсага диккат килади. Бола 7-8 ойлик булганида нарсаларни такиллатиб, такиллаган товушга диккат билан кулок солади. 9 ойлик бола идиш копкогини очиб-ёпиб, бу харакатларини 5-10 минутгача давом эттириб диккатини шу нарсага олади. Шу тарика боланинг диккати усиб баркарор була боради. Бола тугилганидаёк унда бир катор анализаторлар нормал ишлай бошлайди. Масалан: куриш, эшитиш, таъм билиш, харакат бадан, хид билиш анализаторларидир.
Бадан анализаторларининг фаолияти туфайли, бола иссик-совукни сезади. Янги тугилган чакалок баданининг сезгирлиги катталарникидан кучлирок булади, яъни температурасининг кескин узгариши болага тез таъсир этади. Шу сабабли бола ётган уйнинг хароратини нормал саклаш, чакалокка баданига каттик ботмайдиган, майин кийимларни кийгазиш керак.
Олий анализаторлар деб аталувчи эшитиш ва куриш анализаторлари бирмунча, мураккаброк йул билан ривожланади, эшитиш анализаторлари бола тугилганидаёк етилган булади. Бирок, чакалок тугилгандан сунг, даслабки бир хафта 10 кун давомида бола яхши эшитмайди. Бунга сабаб бола кулогининг ичи она корнидалигида суюкликка тулиб колади. Бир оз вактдан кейин бу суюклик сурилиб, кулоклар очилади ва бола 2-3 хафтадан кейин яхши эшитадиган булади. 2 ойлик болада куйидаги типик манзарани куриш мумкин: агар чакалок йиглаб турган пайтда кунгирок чалинса, у йигисидан тухтаб кунгирокнинг товушига тинчгина кулок сола бошлпайди. Куриш анализаторлари хам мураккаб йул билан ривожланади. Янги тугилган болада куриш рефлекси мавжуд булади. Бола ёругликни ва коронгуликни сезади. Масалан: коронгуда чакалок ётган булса, чирокни ёкиб юбораилса, у кузини юмиб олади.
Янги тугилган боланинг куриш сезгиси унчалик мукаммал булмайди. Гудак боланинг кузини гавхари буртма шаклда булади, шу сабабли, у узокдаги нарсаларни кура олмайди. Бола 9-10 кунлик булганида баъзан харакатланаётган предметларга караб колади, 1 ойга тулганида унинг иккала кузи баравар харакат килади. Бола 3 ойлик булганида ялтирок предметларни кузи билан кузатади. 6 ойлик булганида асосий рангларни ва предметларни фарк кила бошлайди.
Янги тугилган бола теварак-атрофдаги оламни катталар сингари идрок кила бошлайди. Унинг идроки жуда элементар булиб, ёши, тажрибаси, билимлари орта борган сайин усиб боради. Айрим сезгиларни бир бутун килиб боглайдиган шартли рефлекслар вужудга келиши натижасида бола нарсани яхлит холида идрок кила бошлайди. Чунончи, бола тугилган кунидан бошлаб онасининг овозини эшитади, баданига онасининг кули текканини сезади, онасининг афтинин куради. Ана шу тиркок таассуротлар аста-секин бир бутун образ булиб бирлашади ва бола куз унгида онанинг образи пайдо булади.
Боланинг харакатлари орта борган сари идроки хам усиб боради. Бола теварак атрофдаги нарсаларни фаол харакат килиши билан билиб олади. Унда теварак атрофдаги нарсаларга кизикиш пайдо булади. Даслаб бола уз танасини кисмларига, «кизика бошлайди». У уз кулининг бармокларига диккат билан тикилиб карайди, бармок ларини очиб юлиб мушт килиб куради, оёгини кули билан ушлаб огзига тортади. Бундай харакатлар килишбилан атрофдаги нарсаларни хар томонлама текшириб куради. Айникса, бола эмаклай бошлагандан сунг кизикиш янада ортади. Ва атрофдаги нарсалар тугрисида тобора купрок таассурот ола бошлайди.
Айни бир хил харакатларни куп марталаб такрорлаш болани билиш кобилиятини устиради. И.М.Сеченов бу фикрни таъкидлаб бундай деб ёзган эди: «Такрорлаш таълимнинг онасидир, яъни барча психик ходисаларни купрок тушуниб олишдир». Шу тарика боланинг идроки тобора мазмундор булиб боради. Гудаклик даврида боланинг хотираси хам шакллана бошлайди. Бола 3-4 хафталик булганидаёк унда харакат хотирасини дастлабки куринишлари пайдо булади. Масалан: агар болани эмизгак вактдагидек килиб кулга олинса, у тамшаниб, эмишга харакат килади. Бола харакатининг уса бориши билан унинг харакат хотираси хам усади. Бола 3-4 ойлик булганда, яккол-образли хотира пайдо булганлигини курамиз. Бола узига энг таниш булган нарсаларни эслаб колади ва танийди. Чакалок онасини танийди, онасини курганда унга жилмайиб кул узатади. Аста-секин бола узига якин булган кишиларни хам таний бошлайди. «узига якин кишиларни» , «бнгоналар» дан фарк килади. 6 ойлик болани онасидан бошка бир хотин эмизмокчи булганда, бола эммаган. Бу вактда бола узига сут бериладиган бутилкани танийди. Уни бошка бутилкалардан, дори шишасидан фарк килади, 6-7 ойлик катталарнинг айтган сузларига тушунади, оти айтилган нарсаларни кузи билан кидириб топади ва уни кули билан курсатади. (Масалан: «кузинг кани», «огзингни курсат» ва х.к.) бола 1 ёшга тулганда унда эслаб колишнинг даслабки белгилари пайдо булади. У оти айтилган нарсани кузи билан кидиради ва агар тополмаса безовта була бошлайди, аччикланади. Бу хол болада идрок килинган нарсалар тугрисида тасаввурлар пайдо булганлигини курсатади.
Латент (яширин) давр, яъни бола нарсани танийдиган холга келгунча утган вакт хотиранинг канчалик тез усганини билдиради. Бола 1 ёшга тулгунча латент даврининг усиши:



Ёши

Латент даврининг давом этиши

4 ойликда

1 хафта

6 ойликда

2 хафта

12 ойликда

3-4 хафта

Илк ёшли даврда мураккаб психик жараёнлардан тафаккур элементлари хам юзага кела бошлайди. Бола 6 ой нутксиз тафаккур элементлари пайдо булади. Хар бир нарсани фикрлашни такозо килади. Бола бирор янги нарсани билиши билан уни курган нарсалари билан таккослайди, уларнинг бир-бирига ухшашлигини ёки фаркини белгилаб олади. Нукт пайдо булиши ва усиши илан боланинг тафаккури янада усади нутк пайдо булишидан олдин бола тайёргарлик боскичини утайди. Тайёргарлик даврида боланинг овоз аппарати такомиллашади. Боланинг дастлабки кундаги йигисиёк унинг нафас олиш аппаратини, томок мускулларини ва овоз пардаларини машк килдиради, бу эсанутк аппаратининг ишлаши учун зарур. Болада 2-3 ойлик булганда йиглашдан ташкари хатти-харакатлар пайдо булади. Агар бола соглом, корни тук булса, хеч бир нарса уни безовта килмайди, у анчагина вактгача «г», «к», «х» каби товушларни талаффуз килиб ётади. Бола 3 ойлигида «гув-гувлаш» даври бошланади, у «ачу-гув-гув» каби товушлар чикаради. Бола 4-5 ойлик булганида чугур-чугур кила бошлайди. Энди у товушларнинг киска ва узиб-узиб талаффуз килмасданбалки охагдор килиб талаффуз килади. Шундан сунг бола «да», «ма», «ра-ла» сингари айрим бугинларни талаффуз этади. Бола 8 ойлик булганида катталарнинг гапини тушуна бошлайди. Бола 9-10 ойлик булганида бирор нарсани ифодаловчи суз айтилса, болада шу нарса тугрисида тасаввур пайдо булади.нуткнинг усиши болада фикрлаш жараёнларининг ривожланишини тезлаштиради. Суз нарсаларни бир-бири билан таккослашга уларнинг ухшашлигини ва фаркини белгилашга, аввалги тажрибага асосланиб нарсани фикрлашга ёрдам беради. Суз ёрдами билан бола умумлаштиришга урганади.Энг даслабки умумлаштириш бола 9-10 ойга тулганда падо булади. Боладаги тафаккурнинг тараккиёти нутк билан чамбарчас боглик холда ривожланади. Бола 1 ёшга кирганда 10-20 суз зонасига эга булади. Бола «ада, буви, нанна, ашша, умма, ойи, ана, ака, амма» каби сузлар ни талаффуз кила бошлайди. Бола аввало, уз атрофидаги нарсаларнинг отини билдирадиган сузларни урганади.бола одатда бир сузни узининг истагини билдириш учун ишлата бошлайди. Масалан: «ойи» деган сузи-«ойимени кутар», «ойи корним оч» деган маъноларни билдиради. Бола нуткининг усиши куп жихатдан катталарга боглик. Бола катталарнинг сузига таклид билан канчалик куп гаплашиши, улар талаффуз килган гапларнинг канчалик тугри, аник, ифодали булиши бола нуткининг тараккиётида катта роль уйнайди.
Илк ёшли даврдан бошлаб болада турли хил хис-туйгулар юзага кела бошлайди. Организмнинг хаёти ва тараккиёти учун мутлоко зарар булган табиий эхтиёжлар туфайли болада дастлабки хислар пайдо булади. Масалан: тукми ёкиочлик, иссиклик ёки совук котиш рохатланиш ёки норозилик хисларини дастлабки хислар пайдо булади. Булар боланинг тугма хислар булиб, бу хисларнинг физиологик асоси табиий уз-узини саклаш шартсиз рефлекслари куринишларининг хиссий формасидир. 2 ойлигида болада биринчи марта куз ёши падо булади. Бола энди ингалаш урнига кузидан ёш чикариб йиглайди. Боланинг йигиси-сабрсизлини, норозиликни ифодалайди.2 ойлик бола жилмайиб кулишни хам урганади. Бола 3 ойлик булганда унинг хиссий туйгулари мураккаблашади ва «жоналаниш комплекси» юзага келади.бола катта кишини куриши билан дарров жилмаяди, унга кулини узатиб талпинади, оёкларини кимирлатиб, турли хил товушлар чикаради. Бу хол болада якин кишиларига нисбатан мехр хиссининг юзага келаётганлигидан далолат беради.
6 ойликдан ошганда боланинг яхши курадиган уйинчоклари булади, яхши курган уйинчоклари йуколиб йуколиб колса хархаша киладилар. Бу даврда эстетик хисларнинг бошлангич элементлари падо булади. Музика, ашула, чиройли уйинчок болани кизиктиради ва кувонтиради . 9-10 ойлик бола ашула ва музикага караб, кулларини уйнатади, чапак чалади.
Бу даврда боланинг хислари тез ва очик ойдин пайдо булиши хамда тез йук булиб кетиши билан характерланади.
Бола 1 ёшга тулгунга кадар унинг хислари анча мураккаблашиб, хилма-хил булиб боради.
Гудаклик давриболада келажак ирода жараёнларининг куртаклари пайдо булади. Биз бу ерда тула маънодаги ирода жараёнлари тугрисида хали гапира олмаймиз. Булар ирода жараёнларининг факат айрим элементлари булса хам, лекин иродасининг усиши учун катта ахамиятга эга. Бола узининг харакат органларини эплай оладиган пайтидан бошлаб,унда ирода уса бошлайди.Бу эса боланинг ихтиёрсиз харакатлари билан бир каторда ихтиёрий харакатлар килишга хам имкон беради.Бола 6 ойликка тулгунча унда дастлабки ихтиёрий харакатлар талпиниб,уйинчоклар уйнаш,уларни улоктириш,олиб келишга харакат килиб интилиш ва х.к юзага келади.Бола 6 ойга тулганидан кейин унда катталарни харакатларига таклид килиш катта роль уйнайди.Бола 7-8 ойлик булганида унинг харакатлари мураккаблашади- бола эмаклашга,урнидан туришга харакат килади.Булар ихтиёрий харакатлардир.Болада иродали харакатларнинг асосий элементларини юра бошлаган пайтида куришимиз мумкин.Бунинг учун боланинг биринчи карашларини куздан кечиришнинг узи кифоя.
Бола урнидан туриб олади-ю,лекин калтираб туради,чунки унинг оёклари хали кучсиз,уз гавдасини кутара олмайди.Кадам ташламокчи булади-ю,лекин йикилишдан куркади.Нихоят,у аранг биринчи кадамини куяди, мувозанатни йукотиб,узини ушлай олмайди,йикилади,куркиб кетади.У яна туриб юрмокчи булади,лекин яна йикилишдан куркади.Болада «мотивлар кураши»бир оз вакт давом этади,сунгра у иккинчи кадамни куяди.Хали унда куркиш хисси тугагани йук,бутун кучини йигиб,бу хиссни енгишга,кийинчиликкаи бардош беришга интилади.Нихоят бу кийинчиликларни енгиб,узи максадга эришади.Боланинг иродаси манашундай фаол фаолият йули билан кийинчиликларни енгиш йули билан усади. Бир ёшга тулиш олдидан боланинг нутки усииб борган сари акли хам тез усади, натижада иродавий жараёнларнинг янада тараккифй этишига йул очилади.Энди бола уз харакатларининг максадини яхширок англайдиган булиб колади, катталарнинг айтганини килади, катталарнинг гапига кулок солади.Унчалик мураккаб булмаган илтимосларни бажаради.Масалан,унга бирор нарсани олиб бер десангиз, олиб беради, жойига куй деган нарсани жойига куяди ва х.к.
Мана шуларнинг хаммаси ироданинг усишига ёрдам беради.
Шундай килиб,илк ёшдаги боланинг психик жараёнлари унинг фаол фаолияти,турли туман харакатлари, уз атрофидаги нарсаларнинг купрок билиб олиши жараёнида ривожланиб борар экан,келгуси бу психик жараёнларининг янада тараккий эттириш, шакллантириш мактабгача тарбия муассасаларида ишловчи педагогларнинг,тарбиячиларнинг ва ота–оналарнинг энг мухим вазифаларидан биридир.

Мустахкамлаш учун саволлар:


1.Гудаклик даврининг анатомо-физиологик хусусиятлари нималардан иборат?
2.Гудак болаларда харакатларнинг усишини тавсифлаб беринг.
3.Гудак болаларда психик жараёнларнинг дастлабки куринишлари кандай?
4.Жонланиш комплекси нима?

Таянч тушунчалар:


Химояланиш рефлекси,ориентировка рефлекси,анализаторлар, «латент» даври, «жонланиш комплекси»,тайёргарлик даври.
Адабиётлар руйхати.

  1. И.Каримов «Маънавият юксалиш йулида» 1999й.

  2. И.Каримов «Баркамол авлод орзуси» 1998 й.

  3. И.Каримов «Узбекистон XXI аср бусагасида» 1999 й.

  4. М.Вохидов. «Болалар психикаси» Тошкент. 1992 й.

  5. Э.Гозиев. «психология» Тошкент. 1994 й.

  6. К.Даминов, У.Отавалиев, Х.Иброхимов «Психологиядан семинар ва лаборатория машгулотлари» 1994 й.

  7. П.Хохлова. «Психологиядан топшириклар» 1992 й.

  8. П.Левентуев. А.Аскархужаев, Б.Чудновский, М.Вохидов «Болалар психологияси очерклари».

  9. Г.Калюшен, М.Деюгина «Йургакдан мактабгача» 1996 й.

  10. К.Абдуллаева «Нутк устириш» 1990 йил.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет