Режа: Болалар психологияси фанининг предмети, вазифалари



бет1/5
Дата18.06.2022
өлшемі82.65 Kb.
#459322
  1   2   3   4   5
Болалар психологияси


Болалар психологияси фанининг предмети ва методлари.
Режа:

  1. Болалар психологияси фанининг предмети, вазифалари.

  2. Болалар психологияси фанининг бошка фанлар билан алокаси.

  3. Болалар психологияси фанининг илмий текшириш методлари.

Ижтимоий хаётимиздаги узгаришлар мустакиллик, республикамиздаги демократиянинг тантанаси, хукукий давлат тузимига интилиш психологиянинг конуниятлари ва илмий материалларини урганиш хамда улардан турмушда фойдаланишни талаб килади. Психология фани тармокларидан бири – болалар психологиясидир.


Болалар психологиясида боланинг тугилган пайтидан бошлаб, то мактаб ёшига етгунга кадар психик жихатдан тараккий этиши конуниятларини ва шахсий психологик хусусиятларнинг таркиб топишини урганадиган фандир. Бола инсон сифатида ташки жихатдан катта ёшли одамларга ухшаса хам, узининг психик жараёнлари ва шахсий психологик хусусиятларнинг мазмуни жихатдан катта ёшли одамлардан кескин фарк килади.
Хозирги кунда болалар психологиясининг олдида бир канча мухим вазифалар туради.
Улар куйидагилар:

  1. Турли ёшдаги болаларнинг ривожланишига хос булган конуниятларни урганиш.

  2. Бола психологик тараккиётига фаол таъсир килувчи омилларни урганиш.

  3. Турли ёшдаги болаларнинг психологик ривожланиш конуниятларини урганиш.

  4. Боладаги шахсига хос булган психологик хусусиятларни урганиш.

  5. Болани мактаб таълимига тайёрлаш.

  6. Мактабда муваффакиятли укиши учун боланинг аклий жараёнларини фаоллаштириш.

  7. Таълим жараёнида боланинг мустакил, ижтимоий фаол тафаккурини шакллантириш.

  8. Таълим-тарбия жараёнида боланинг махсус кобилиятларини шакллантириш.

  9. Таълим-тарбия ишларининг психологик мазмунини очиб бериш.

Болалар психологияси предметининг мухим томонларидан бири - турли ёшдаги болаларда сезги, идрок, диккат, хотира, нутк, тафаккур, хиссиёт, хаёл ва ирода каби психик жараёнларининг намоён булиши, тараккий этиши хамда такомиллашувининг конуниятларини урганишдан иборатдир. Болалар психологияси бола шахсий психологик хусусиятларини кандай таркиб топтиришни чукур анализ килади. Бунда болалар психологиясининг болалар шахсини таркиб топишига фаол таъсир килувчи омиллар кизиктиради.
Маълумки, бола шахси ва унинг психологик хусусиятлари кандайдир тасодифий омилларнинг тартибсиз таъсир этиши натижасида эмас, балки муайян конкрет омилнинг конуний таъсир этишда таркиб топтиради. Ана шу мухим конуний тарзда таъсир киладиган омилларни очиш ва исботлаш билан болалар психологияси шугулланади. Болалар психологияси болалар шахси ва шахсий психологик конуниятларнинг таркиб топиши каби мухим илмий малакаларни урганиб, мамлакатимизда янги типдаги одамларни тарбиялаб етиштириш конуниятларини очиб беради.
Болалар психологияси узининг мураккаб предметини урганишда фалсафага таянади. Маълумки, табиат ва жамиятдаги нарса хамда ходисалар тараккиётининг энг умумий конуниятларини урганади, хамда инсон онгининг ижтимоий хаётга богликлигини исботлаб беради.
Табиат ва жамият тараккиётининг умумий конуниятларидан хабардор булиш болалар психологиясига болалар психик тараккиётини урганишда ва «табиий зот» булиб тугилган боланинг инсон ижтимоий тажрибасини эгаллаб, шахс булиб етишини урганиш тугри йул топишга ёрдам беради.
Болаларда психик жихатдан тараккий этиш муаммосини урганиш фалсафа учун хам ката ахамиятга эга. Маълумки, билиш назарияси ва диалектика конуниятларининг таркиб топишида лозим булган билим сохаларини санаб курсатар экан, психологиянинг уч сохасини «болаларнинг аклий ривожланиш тарихи, хайвонларнинг аклий ривожланиш тарихи, тил тарихи, психология, сезги органлари физиологиси»ни курсатган. Демак болалар психологияси болалар психикасининг тараккий этиши тарихи ва конуниятларини урганиб философиянинг янада ривожланишига ёрдам беради.
Болалар психологияси уз предметини урганишда умумий психологиянинг инсон психикаси хакида кулга киритилган ютукларига асосланади. Масалан, умумий психологиянинг психик жараёнлар, психологик холатлар, инсон шахси ва унинг фаолияти хакидаги таълимотлардан тугридан-тугри фойдаланади. Уз навбатида, умумий психик холат хам болалар психологиясининг ютукларига асосланади.
Болалар психологияси анатомия ва физиология фанлари томонидан кулга киритилган ютуклардан хам кенг фойдаланади. Бунда болалар психологияси, хусусан болалар нерв системаси ва олий нерв фаолиятининг маълумотларидан фойдаланади. Болалар нерв системасининг нормал тараккиёти ва нормал ишлаши бола психикаси ривожланишининг мухим шартларидандир. Шунинг учун психолог мутахассислар бола нерв системасининг тараккиёти масалалари билан бевосита таниш булишлари лозим.
Болалар психологияси педагогика фани билан хам якиндан алокададир. Педагогика фани ёшларга таълим-тарбия бериш ва уларни хар томонлама гармоник тарзда ривожлантириш хакидаги фандир. Болалар психологияси таълим-тарбиянинг максади, йул-йуриклари ва вазифаларига доир фикрларни педагогика фанидан олади, хамда унга якиндан ёрдам беради.
Боланинг аклий тараккиёти конунларидан хабардор булиш турли ёшдаги болалар билан таълим-тарбия ишларини тугри ташкил килиш имкониятини беради.
Болалар психологияси болалар гигиенаси, болалардаги касалликларни урганувчи педиатрия ва болалар технологияси билан хам богликдир. Бу фан болалар психологияси намоёндаларига болалар психик тараккиётининг нормал бораётганини чукуррок билиш ва нормал тараккиётда бурилиш сабабларини аниклаш имконини беради. Болалар психологияси эса, уз навбатида, болаларнинг нормал психик тараккиётини аниклаб бериш билан бирга врачларнинг бола психологиясини янада яхширок тушуниб олишларига ёрдам беради.
Болалар психологияси бола шахси ва шахсий психологик хусусиятларнинг таркиб топишини урганишда (бир катор) болалар адабиётидан, хусусан, автобиографик асарлардан кенг фойдаланди. Шундай килиб, болалар психологияси болаларнинг мураккаб психик жараёнлари ва шахсий психологик хусусиятларини урганишда бир катор фанларнинг кулга киритган ютукларидан фойдаланади ва уларга ёрдам беради.
Маълумки, хар бир фаннинг уз предмети ва вазифалари, уни урганиш хамда текширишга каратилган бир катор методлари булади. Метод лотинча- суздан олинган булиб, конкрет масалаларни хал килишга каратилган вокеликни амалий ёки назарий билиш усуллари хамда амалларининг мажмуидир. Агар хар бир алохида фанга нисбатан оладиган булсак, у пайтда метод айни шу фаннинг предметини текшириш, урганиш ва тушунтириш усулларининг йигиндисидир.
Болалар психологияси умумий психологиянинг деярли хама методларидан фойдаланади. Умумий психологиянинг методлари - кузатиш, эксперимент, сухбат, фаолият махсулотларини урганиш кундалик ва биографик материалларни урганиш, социометрик, тест ва шу каби методлардир.
Болаларнинг бутун аклий, яъни психик тараккиётлари уларнинг турли-туман фаолиятларида содир булади. Ана шунинг учун болалар психологияси юкоридаги методларни болаларнинг асосий фаолиятларига мослаштириб куллайди.
Кузатиш методи. Болалар психологиясида субъектив кузатиш методидан деярли фойдаланилмайди. Болалар психологиясининг асосий методларидан бири - объектив, яъни болаларни ташкаридан кузатиб урганиш методидир. Тарбиячи ёки текширувчи психолог болаларнинг турли хил фаолиятларини табиий шароитда системали тарзида кузатилади. Бунда болаларнинг хулк-атворлари, хатти-харакатларига доир характерли моментларни кайд килиб боради. Хар кандай кузатишнинг аник максади булиши керак. Бошкачарок килиб айтганда, тарбиячи болаларнинг хулк-атвори ёки хатти-харакатларига доир нималарни кузатмокчи эканини олдиндан аниклаб олиши керак. Масалан, болалар диккатининг баркарорлигини ёки тафаккур жараёнлари билан боглик булган анализ кила олиш кобилиятларини кузатишни олдиндан бошлаб олиш мумкин. Шуни эсдан чикармаслик керакки, кузатиш табиий шароитда олиб борилар экан, болалар узларининг кузатилаётганликларини мутлако билмасликлари керак. Кузатишни болалар урганган тарбиячининг узи кузатгани маъкул. Тарбиячидан болалар хадиксирайдилар, уз хатти-харакатларини табиий шароитда бемалол намоён кила берадилар. Агар кузатишни болалар кузи олдида бегона одам утказса, болаларнинг хатти-харакатидаги табиийлик бузилади. Уларнинг хулк-атворлари ва хатти-харакатларини бегона киши кузатишига тугри келса, у вактда яширин кузатиш методларидан фойдаланиш лозим. Бунда кузатувчи болаларга куринмайдиган жойдан туриб кузатади. Болалар психологиясида кузатиш методидан фойдаланилганда, болаларнинг турли уйин фаолиятлари, дидактик машгулотлари ва куриш-ясаш хамда ижодий машгулотларида хилма-хил психик жараёнларининг намоён булиши ва канча давом этиши каби моментларни кайд килиш мумкин. Бундан турли ёшдаги болаларни бир-бирига таккослаб, улардаги психик жараёнларнинг тараккиёти урганилади. Кузатиш методи - узлуксиз ва бу фаолиятни танлаб вакти-вакти билан урганилганда уларнинг барча феъл-атворлари ва хатти-харакатлари кундалик фаолиятлари давомида комплекс холда урганилади. Узлуксиз кузатиш бир неча кун ёки неча ой давомида давом этгандан сунг тупланган маълумотлар анализ килиниб, болага психологик характеристика кузатилади. Вакти-вакти билан танлаб кузатилганда боланинг барча хулк-атвори ва характерлари эмас, балки факат маълум харакатлари, яъни диккати ёки хотираси, ё булмаса, унинг нутки билан боглик булган томонлари урганилади. Болалар психологиясида кузатиш методининг алохида тури -болалар тараккиётини системали тарзда кундаликлар тузиб урганишдан иборат. Болаларнинг психик тараккиётлари хакида кундаликлар тузиб урганиш якиндагина расмий тусга кирган. Бола тараккиёти хакидаги биринчи кундалик XIX асрнинг иккинчи ярмида Ч.Дарвин томонидан нашр килинган . Ундан сунг немис психологи В.Штерн ва яна психологлардан Н.Н.Ладигина Котс, Н.А.Менчинская, В.С.Мухина, ва бошкалар болаларнинг психик тараккиёти юзасидан системали тарзда олиб борган уз кундаликларини нашр килганлар. Болалар психик тараккиётини урганишда кулланиладиган кузатиш методи ташкаридан караганда жуда осондек туюлса-да, одамдан жуда куп вакт ва билим талаб килинган мураккаб методдир. Болалар психологиясида кенг кулланадган иккинчи метод - эксперимент методидир. Эксперимент методи - кузатиш методига нисбатан фаол метод хисобланади. Агар кузатиш методида у ёки бу психик жараённи кайд килиш учун психолог шу психик жараённинг качон ва кандай шароитда пайдо булишини пойлаб юрса, эксперимент методи эса мутлако бунинг аксидир. Эксперимент методида у ёки бу психик жараён юзага келадиган шароитни текширувчи психологнинг, яъни экпериментаторнинг узи ташкил килади. Бунда экспериментатор урганаётган психик жараёнларни болаларда бир неча марта юзага келтириб урганади. Биз умумий психологиядан биламизки, эксперимент методи 2 хил булади: лаборатория эксперименти ва табиий эксперимент. Болалар психологиясида экспериментнинг хар иккала туридан кенг фойдаланилади. Бирок, бу методлардан болалар психологиясида фойдаланишнинг узига хос томони шундаки, мактабгача тарбия ёшидаги болалар лаборатория шаоитида утказиладиган экспериментлар билан табиий шароитда утказиладиган экспериментнинг унчалик фаркига бормайдилар.
Хар иккала холда хам тажрибалар вазифа тарзида эмас, балки уйин тарзида утказилса натижа яхши чикади. Масалан: кичик ва урта гурух ёшидаги болаларга бири иккинчисидан бир оз узунрок булган таёкча курсатилиб, улардан кайси бири узунрок эканлигини суралса, болалар хеч эътибор бермай, тасодифан биттасини курсатаверадилар. Агар бундай фарклаш уларнинг уйинларига айлантирилса, болалар дархол эътибор билан карайдилар. Чунончи, узунрок таёкчани харакат килиб , уйинга тушадиган айикча ёки кучукчанинг механизмига тираб куйилса, кискарок таёкчани узунрок таёкчанинг олдига ташлаб, болаларга узунрок таёкчани топсангиз айикча уйинга тушади, дейилса диккат-эътибор билан караб узун таёкчани топадилар. Эксперимент методидан гурухларда утказиладиган машгулот пайтида кенг фойдаланиш мумкин. Масалан, турли ёшдаги богча болалари билан утказиладиган дидактик машгулотларда табиий эксперимент методини куллаш мумкин. Бунда болаларга хар-хил хайвонлар (от, сигир, куй, эчки, туя каби), паррандалар (каптар, хуроз, товук, карга, загизгон, укки, курка), мевалар (гилос, олча, олхури, олма, нок, бехи) каби, сабзавотлар (пиёз, шолгом, сабзи, картошка, карам, ковок, саримсок, пиёз каби) тасвирланган расмли карточкаларни аралаш холда бериб, уларни гурухларга ажратишларида уларни умумлаштириш хусусиятларини урганиш мумкин. Одатда, гурух шароитида утказиладиган бундай экспериментни табиий эксперимент деб юритилади. Лаборатория ва табиий экспериментлардан ташкари болалар психологиясида таркиб топтирувчи эксперимент хам кенг кулланилади. Таркиб топтирувчи экспериментни мохияти шундан иборатки, бунда болаларга у ёки бу психологик хусусият таркиб топтирилади ва мустахкамланади. Масалан, богча ёшидаги болалар айни бир вактнинг узида бутунни ва унинг кисмларини тула идрок килолмайдилар. Улар уз диккатларини бир бутун нарсанинг узига ёки унинг булакларига карата оладилар. Улар бир бутун нарсанинг айрим кисмлардан таркиб топганлигини тасаввур кила олмайдилар. Таркиб топтирувчи эксперимент оркали болалар бир бутун нарсани унинг кисмлари билан бир пайтда идрок килишга ундайдилар. Бунинг учун болаларга бир бутун нарсанинг булакларини енгларида бирлаштириб, бутун нарсани образларини ярата олиш машкини килдиради. Бундай эксперимент утказишда турли геометрик фигуралар ва уларнинг булакларидан фойдаланиш мумкин. (доира, квадрат, куб, ромб ва б) Таркиб топтирувчи эксперимент методини педагогик эксперимент методидан фарклаш керак. Таркиб топтирувчи эксперимент оркали турли ёшдаги болаларни у ёки бу нарсаларни тугри идрок кила олишга ургатилса, педагогик эксперимент оркали эса бирор таълим-тарбия методининг самарадорлиги аникланади. Масалан, бирор тадкикотчи болалар сон-санокни ургатишнинг кандайдир методини ишлаб чиккан булса, уни педагогик эксперимент оркали синаб куради.
Бунинг учун олдиндан богча маъмурияти билан келишиб битта экспериментал ва битта контрол(назорат) гурухни белигилаб олади. Шундан сунг тадкикотчи экспериментал гурухда янги метод билан элементар(содда) математик тасаввурларни устириш машгулотларини утказади. Контрол(назорат) гурухда эса бу машгулотлар одатдаги эскича метод билан давом эттирилаверади. Бир-икки ойдан сунг хар иккала гурухдаги болаларнинг узлаштиришлари таккослаб курилади. Агарда экспериментал гурух болаларнинг янгича метод билан узлаштиришлари назорат гурухдаги болаларнинг узлаштиришларидан анча самарали булиб чикса, бу метод бошка хамма болаларга таркатилади. Борди-ю натижа назорат гурухдаги болаларнинг узлаштиришларидан ёмон, яъни паст чикса, янгича метод(усул) билан машгулот утказиш дархол тухтатилади. Кузатиш ва эксперимент асосий методлар хисобланади, лекин булардан ташкари бир катор ёрдамчи методлар хам мавжуд. Масалан: фаолият махсулотларини ураниш методи, социометрик ва тест методлари. Фаолият махсулотларини ураниш методи хакида гап борар экан, шуни айтиш керакки, болалар хам жуда катта одамлар сингари доим маълум фаолият билан машгул буладилар. Катта одамлар бошка одамлар учун керак буладиган ижтимоий фойдали нарсалар ишлаб чикариш фаолияти билан банд булсалар, болалар уз фаолиятларида деярли ижтимоий фойдали мехнат билан шугулланмайдилар. Богча ёшидаи болаларнинг фаолиятлари - уйин, расм чизиш, пластилин ёки лойдан бирор нарса ясаш, аппликация, куриш-ясаш ва шу кабилардан иборат булиши мумкин. Болалар одатда, катта кишиларнинг топширик ва таклифлари билан маълум фаолиятга киришадилар. Айрим холлардагина болаларнинг узлари мустакил равишда у ёки бу фаолиятни бажарадилар. Хар икки холатда хам болалар фаолияти маълум натижага эга булади. Купинча болалар фаолиятининг махсулоти улар чизган расмларга, лой ёки пластилиндан ясалган нарсага караб урганилади. Купинча болаларнинг чизган расмларида улар идрокининг хусусиятлари ва онгида юзага келаётган турли тасаввурлар хамда атрофларидаги нарса ва ходисаларга булган муносабатларида уз ифодасини топади. Ана шу жихатдан болаларнинг чизган расмларидан фаолият махсулотини ураниш сифатида фойдаланиш максадга мувофикдир. Турли ёшдаги болаларнинг ишлаган расмларини анализ килиш оркали уларнинг айни чогдаги эхтиёжларини, майл-истаклари, кизикишлари, кобилияти ва лаёкатларини урганиш мумкин. Шу сабабли, бу методдан хам болалар психологиясида кенг фойдаланилади. Сураш – сухбат методидан болалар психологиясида анча чекланган холда фойдаланилади. Бу методни богча ёшидаги болаларга нисбатан деярли куллаб булмайди, чунки бу ёшдаги болаларда турмуш тажрибаси жуда оз, тафаккурлари хали яхши ривожланмаган булади. Шу сабабли кичик ёшдаги болалар катталарнинг берган саволларига уйламай-нетмай жавоб кайтараверадилар. Сураш методидан фойдаланилганда одатда жуда содда ишланган айикчалар, узок ва якин килиб ишланган уйлар ва дарахтлар ва х.к. Болалардан кайси айик катта, кайси айикча кичик ёки кайси уй узок, кайси уй якин деб суралади.
Беш-олти ёшли болаларга нисбатан сухбат методини куллаш мумкин. Бунда болалар билан утказиладиган сухбатнинг мавзуси ва сухбат пайтида болаларга бериладиган саволлар олдиндан яхшилаб уйлаб олинади. Тайёргарсизлик тусатдан утказилган сухбатдан яхши натижа чикмайди. Сухбат методи оркали богча ёшидаги катта болаларнинг билимларини, нарса ва ходисалар хакидаги тасаввурларни аниклаш ва теварак-атрофдаги одамлар хамда турли нарсаларга булган муносабатларини урганиш мумкин. Болалар психологиясида сунгги йилларда куллана бошлаган методлардан бири, тест методидир. Тест сузи инлизча суз булиб, у улчаш деган маънони билдиради. Тест методи оркали болаларнинг умумий аклий тараккиёт даражалари ва айрим психик жараёнларнинг (тафаккур, хаёл, хотира каби) канчалик ривожланганлик даражаси аниклаб, таккосланади. Тест методи бошка методларга караганда анча универсал метод хисобланади. Тест методи ёрдамида болаларнинг уз ёшларига нисбатан нормал тараккий этганликлари ёки оркада колганликларини хам аниклаш мумкин. Масалан, тест методидан-болаларга топшириладиган вазифалари бир неча вариантда булиб, улар кучлари етган вариандаги вазифаларни бажарадилар. Хар бир бажариладиган вазифага балл системасида бахо куиб борилади. Вазифалардан канчаси бажарилганлиги ва туплаган баллига караб, болаларнинг уртача тараккиёти белгилаб берилади. Кулланиладиган тестлар орасида болаларнинг умумий аклий даражасига каратилган ва интелектуал тестлар деб аталадиган тестлар муълум булмаган вазифалардан тузилган булиб, болалардан бутун аклий имкониятларни ишга солишга тугри келади. Болаларнинг аклий тараккиёт даражаларини илмий равишда аниклаш осон иш эмас. Болалар умумий аклий тараккиётнинг жуда куп хусусиятлари мавжуд. Интелектуал тестларда болаларга бериладиган вазифалар уларнинг умумий аклий тараккиётларини ифодаловчи энг мухим хусусиятларини руёбга чикарадиган килиб тузилиши керак. Агарда интеллектуал тестларда бериладиган вазифалар болаларнинг ёш хусусиятлари ва конкрет тараккиёт даражаларига тури келмаса, болаларнинг аклий тараккиётлари хакида мутлоко янгича хулосага келиш мумкин. Богча ёшидаги болалара нисбатан кандай интелектуал тестлардан фойдаланиш мумкин? Бундай тестлар хилма-хил булиши мумкин. Агар тест вазифалари болаларнинг уйин фаолиятлари билан боглик булса, болалар бундай вазифаларни бажонидил бажарадилар. Масалан, бирор бутун нарсанинг майда булакларга ажратиб ташлаган кисмларини бирлаштириб, майда булаклардан мураккаб ва чиройли аппликациялар ясай олиш, турли лабиритли суратлардан эпчиллик билан турли вазифаларни топа билиши учун тестлардан фойдаланиш мумкин. Бундай интеллектуал тестлар турли ёшдаги богча болаларининг зехнини тафаккурини аниклаш имконини беради. Шундай килиб, тест методидан болалар психологиясида маълум даражада фойдаланиши мумкин. Нихоят, болалар психологиясида суни йилларда куллана бошлаган методлардан яна бири с о ц и о м е т р и к методидир.
Социометрик метод ёрдамида шахсларнинг коллективдаги муносабатлари масаласи урганилади. Болалар психологиясида эса социометрик ёрдами билан хар бир урухда болаларнинг уз тенкурлари уртасида юзага келаётган узаро муносабатлари ва уларнинг группада тутган мавкелари урганилади. Социометрик метод ёрдами билан болаларнинг группадаги узаро муносабатлари куйидаги услубларда ураниш мумикин. Группадаги болаларнинг хар бирини ечиниш хонасига чакириб, унга 4-5 чиройли килиб ишланган уйинчок курсатилади (масалан машина, тойча, айикча, куёнча, туппонча каби) Ана шу уинчоклардан битти узингга ёкканини танлаб олгин ва уни группадаги энг яхши курган уртогингни шкафига солиб куй, дейилади. Бола бир оз уйланиб тургач, яхши курган болалардан бирининг шкафига куйиб куяди. Группадаги хамма болалар бу вазифани бажариб булгач, энг куп совга кимнинг шкафига куйилганлиги аникланади. Ана шу маълумотлар асосида болаларнинг группадаги узаро муносабатларига доир социометрия тузилади. Шкафига энг куп совга куйилган бола группанинг энг севимли ва шкафига биронта хам совга куилмаган бола группанинг инкор килган, яъни ёктирмаган одами булиб чикади. Шундай килиб, социометрик методни богча ёшидаги болаларга нисбатан хам куллаш мумкин. Хар бир тарбиячи уз группасидаги болаларнинг жисмоний, аклий, ахлокий ривожланиш хусусиятларини, болалар психик тараккиётининг умумий конуниятларини кузатиб аниклаш зарур. Шу билан бираликда тарбиячида-болаларга нисбатан индивидуал муносабатда булишининг тугри йул-йурикларини белгилаш максадида хар бир боланинг индивидуал психологик хусусиятларини аниклашга интилиш лозим.
Тарбиячи айни бир вактнинг узида группадаги болаларнинг хатти-харакатлари ва феъл-атворларини ургана олмайди. Шунинг учун улар диккат эътиборларини бир неча кун давомида у ёки бу болага каратиб, уни хар томонлама чукуррок урганишига харакат килиши лозим. Шу нарсани эсдан чикармаслик керакки, болаларни уранишининг катъий ва конкрет максади булиши керак.
Болаларнинг барча хусусиятларини бирданига урганиб булмайди. Болаларнинг эхтиёжлари кизикишлари, майл ва истаклари, кобилиятлари, диккатлари, нутк хамда тафаккурларининг хусусиятларини бирин-кетин шошмасдан ураниш лозим.
Тарбиячи кундалик иш шароитида болаларни урганар экан, у кузатиш, эксперимент, ёрдамчи методлардан фойдаланиши мумкин.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет