Таҳлил вазифаси ва ахборот манбаи


Бухгалтерия баланси буйича дебиторлик ва кредиторлик карзларининг вужудга келиш сабаблар



бет2/9
Дата03.01.2022
өлшемі152.5 Kb.
#451997
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Debitorlik va kreditorlik qarzlar tahlili

Бухгалтерия баланси буйича дебиторлик ва кредиторлик карзларининг вужудга келиш сабаблар.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бевосита корхона билан карши тамон ўртасидаги узаро ҳисоб китобларда келиб чикадиган мажбуриятлардир. Бу мажбуриятлар корхона билан мол етказиб берувчилар еки ҳаридорлар ўртасидаги муносабатларда, корхона билан банк ташкилотлар ўртасида, корхона билан солик органлари ўртасидаги, корхона билан ижтимоий таминот булимлари ва турли жамоат ташкилотлари, шунинг ходимлар, мулк эгалари, акционерлар ва инвесторлар билан буладиган муносабатларда юза келади. Уларнинг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб китобларда вактнинг узгарувчанлигидир. Яъни бугун ортилган маҳсулот хам пули тулангунга кадар дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар каторига киритилади. Бунда даромад ва харажатларнинг юзага чикиши билан улар буйича ҳисоб китобларнинг амалга ошиши орасида фаркланиш келиб чикади.

Дебиторлик кредиторлик мажбуриятларининг юзага келиши буйича куйидаги сабаб каторларини таркиблаш мумкин:

-узаро ҳисоб китобларда тамонларнинг тулов лаекатига эга эмаслиги;

-таварларни ортиб жунатиш ва сотишда ҳисоб китобларнинг замонавий шаклларининг чекланганлиги;

-мулк ва унга эгалик килишда маъсуллик хиссининг йықлиги;

-узаро шартномавий муносабатларнинг яхши йулга куйилмаганлиги;

-даромадларни тан олиш юзасидан корхоналар тармок ҳусусиятидан келиб чикилмаганлиги;

-харажатлар таркибига кирувчи иш ва хизматларни ҳисобга олишда катъий хужжатлаштириш мезонларининг йықлиги;

-ходимлар ва капитал эгалари билан корхона ўртасидаги муносабатларда каътий шартларнинг йықлиги;

-кредит ташкилотлари билан мижоз ўртасида буладиган муносабатларда корхоналар фаолиятини бахолашнинг услубий асосларидаги камчиликлар;

-сугурта ташкилотлари билан корхоналар ўртасидаги муносабатларда катъий давлат конунчилик механизмининг мавжуд эмаслиги ва х.к. сабабларни критиш мумкин.

Биз юкорида белгилаган эдикки корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб китобларда туловлар муддатининг еки санасининг турли ҳисобот даврига тушиб колишидир. Бунда дебиторлик кредиторлик мажбуриятларининг юзага чкишига ҳар кандай ҳолда хам йул куйилади. Агарда маҳсулотлар ортиб жунатиш оркали сотиладиган булса бунда туловлар амалга ошиш санасига кадар, агарда товарлар пулини олдиндан тулаш асосида сотиладиган булса бунда хам товарларни жунатиш санасига кадар мажбурият, карз сифатида ҳисобда акс этттирилади.

Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар буйича ҳисобот, маълумотнома ҳар ойнинг 1- санасига тузилади ва тегишли ташкилотларга топширилади.

Дебиторлик ва кредиторлик казлари корхона баланси яни ҳар чоракда тузиладиган корхона активлари, капитали ва мажбуриятлари ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда хам акс эттирилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет