Хотима сўзи
Сўфийлар ҳақида ёзишимиздан мақсад аҳли сунна йўлини ойдинлаштириш ва уни бошқа йўллардан ажратиб билиб олишгина эди, чунки бу умматнинг охири аввали нима билан яхшиланган бўлса охири ҳам ўша нарса билан яхшиланади. Бундан ташқари аҳли суннанинг йўли Аллоҳ Пайғамбарига (соллоллоҳу алайҳи вассалам) туширган ва салафус солиҳийнлар тушунган йўлдир, сўфийлик эса – энг паст даражаси билан хам, энг юқори муътадиллиги билан хам Ислом йўли бўлиши мумкин эмас. Аммо сўфийлик нафсни тарбиялаш ва руҳий риёзат дейдиган кишиларга биз шундай деб жавоб берамиз: “Агар Қуърони каримнинг ва Пайғамбаримизнинг (соллоллоҳу алайҳи вассалам) суннатларида нафснинг тарбияси ва уни Аллоҳ ва унинг Пайғамбари(соллоллоҳу алайҳи вассалам) яхши курадиган даражаларга олиб чиқиш бўлмаса, бу курсатмаларга зид бўладиган йўлларда умуман яхшилик йўқ, у йўллар хох сўфийлик йўли бўладими ёки бошқаси бўладими фарқи йўқ”.
Агар ана ўша сўфийлар инсоф қилиб, Ислом ўлчови билан ўзларига қараганларида ва сўфийлик уйкусидан уйғониб, ўзларидан бу ғуборни қоқиб ташлаганларида ўзларининг мушрик эканликларини билиб олган бўлардилар, лекин мутаассиблик ва узига бино куйишлик бунга йўл бермайди. Афсуски сўфийлар мусулмон ҳисобланади, кўпчилик уларни Исломнинг олий ҳақиқатларини ва улуғ руҳийятини курсатиб берадилар деб уйлайдилар, биз ана ўша сўфийларнинг ҳақиқий башарасини очиб беришимиз керак, токи одамлар уларни Исломга қарши хужжат қилиб олмасинлар20, токи одамлар ўзларининг ҳидоятлари ва бахту-саодатлари Қуърон ва ҳадисга эргашишда эканлигини, одамлар орасида роббисини энг яхши биладиган ва уларнинг ичида роббисига энг кўпроқ итоат этадигани бўлган Аллоҳнинг Пайғамбаригагина эргашишимиз кераклигини билиб олсинлар.
Эй Аллоҳим, Жаброил, Мийкоил ва Исрофилнинг роббиси, осмонлар ва ернинг яратувчиси, ғоибни ва кўриниб турган нарсаларни билувчи, сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қиласан, бизни
ихтилоф қилинган ҳаққа бошла, сен хоҳлаган кишингни тўғри йўлга ҳидоят қиласан.
Охирги дуоимиз бутун оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари
Шайх Абдулазиз ибн Боз, шайх
Муҳаммад Ибн Солиҳул Усаймийн.
ва Саудия давлатининг доимий фатво бўлими
Бугунги кундаги сўфийлик ҳақида диннинг ҳукми
Савол: Хозирги кунда мавжуд тасаввуф ҳақида диннинг фикри қандай?
Жавоб: Аввало саволни тўғри беринглар, диннинг фикри дейилмайди, балки фалон нарсада Исломнинг ҳукми қандай? дейилади, бугунги кунда тасаввуф деб айтилаётган нарсаларнинг кўпи бошқа бидъатлар билан бир қаторда ширкий бидъатларни қилиш демакдир, маслан: баъзилари: «эй хожам мадад бер» дейди, қутбларни (шайхларини) нидо қилиб чақирадилар, жамоат бўлиб Аллоҳ ўзини номламаган номлар билан масалан: «хува, ҳува. Оҳ, оҳ, оҳ»ни айтиб Аллоҳни зикр қиладилар. Ким уларнинг китобларини ўқиса уларнинг ширкий бидъатлари ва бошқа мункар амаллари ҳақида кўп нарсаларни билиб олади.
Шайх ибн Боз.
Сўфийлик йўллари ҳақида Исломнинг ҳукми
Савол: Шозилия тариқати, Хулувотия тариқати ва бошқа тариқатлар каби Исломда ҳам кўп тариқатлар борми? Агар шундай йўллар бор бўлса, бунга қандай далил бор? Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларининг маъноси нима? :
الانعام-153) )
-(و ان هذا صراطي مستقيما فاتبعوه و لاتتبعوا السبل فتفرق بكم
عن سبيله ذلكم وصاكم به لعلكم تتقون)- маъноси: “Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар!(бошқа)йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг тўғри йўлидан узиб куяр . Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. (Анъом-153)
((النحل-9)-(وعلي الله قصد السبيل و منها جاءر ولو شاء لهداكم اجمعين –маъноси: “Тўғри йўлга (ҳидоят қилиш)Ёлгиз Аллоҳ измидадир, (Зотан, йўллар)орасида эгриси ҳам бордир. Агар (Аллоҳ) хоҳлаганда сизларнинг барчангизни (Тўғри йўлга) ҳидоят килган бўлур эди”. (Нахл-9)
Мазкур оятларнинг маъноси нима? Тарқоқ йўллар нима? Аллоҳнинг йўли қайси йўл? Кейин ҳадисда зикр килинган: Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бир чизиқ чиздилар, сўнг айтдилар: “бу тўғри йўл”, сўнг у чизиқнинг ўнг ва чап томонларидан бир қанча чизиқларни чиздилар ва дедилар : “Бу йўлларнинг ҳар бири устида унга чақириб турадиган шайтон бор».
Бунинг маъноси нима?
Жавоб: Мазкур йўллардан ва на уларга ухшаганларидан биронтаси Исломда мавжуд эмас, Исломда мавжуд йўл мазкур икки оят, сиз зикр килган ҳадисдаги ва қуйидаги ҳадисда курсатилган йўлдир, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: «Яхудлар етмиш бир фирқага бўлиниб кетди, хиристианлар етимш иккига, менинг умматим эса етмиш учга бўлиниб кетади буларнинг барчаси дўзахга киради, фақат биттасиғина жаннатга киради, саҳобалар сўрадилар: улар кимлар, эй Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)? Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Ким мен ва саҳобаларим юрган йўлдан юрса, ана ўшалардир”. Яна Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Умматимдан бир тоифаси доим ҳақ устида ғолиб бўлиб туради, модомики улар шу холатда бўлсалар токи Аллоҳнинг буйруғи келмагунча, ёрдам бермаганлар ҳам ва уларга қарши чиққанлар ҳам уларга хеч қандай зарар етказа олмайдилар». Ҳақ бу, Қуърони каримга, саҳиҳ ҳадисга эргашишдир, мана бу Аллоҳнинг йўлидир, тўғри йўлдир, тўғри йўлни касд қилиш демакдир. Ибн Масъуднинг ҳадисида зикр килинган Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) чизиб берган тўғри чизиқдир, бундан бошқаси Аллоҳ таолонинг сўзида зикр килинган нотўғри йўллардир:
(ولاتتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله ( - ) الانعام-153 (- Маъноси: “Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг тўғри йўлидан узиб куяр”. (Анъом-153)
Доимий фатво бўлими.
Авлиёларни восита қиладиган одамнинг ҳукми
Савол: бир киши намоз укийди, рўза тутади, Исломнинг барча асосларини бажаради, шуларнинг барчаси билан бир қаторда Аллоҳдан бошқага ҳам дуо қилади, яъни авлиёларни восита қилади, улардан ёрдам сурайди, уларни фойда ва зарар келтиришга қодир деб эътиқод қилади, бизга айтингчи бирон нарсани Аллоҳга шерик қилмайдиган, тавҳидни биладиган фарзандлар мана шундай одамдан мерос оладими? Бундай фарзандаларнинг ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: “Ким намоз ўқиб, рўза тутиб ва Исломнинг барча асосларини бажариб туриб, ўликлардан, ғоиблардан, фаришталардан ва шунга ўхшаш нарсалардан ёрдам сураса, у мушрик, унга насихат қилинса насихатни олмаса, улгунича шу холатидан қайтмасдан давом этса, у Исломдан динидан чиқарадиган катта ширкга кўра мушрикдир. Ўлса жасади ювилмайди, унга жаноза намози ўқилмайди, мусулмонларнинг қабристонига дафн қилинмайди, унга гуноҳлари кечирилиши сўраб дуо қилинмайди, унинг дини мусулмонларнинг динидан ўзгача бўлганлиги учун фарзандлари хам, ота-онаси ҳам, тавҳидни биладиган ака-укалари ҳам ундан мерос ололмайди, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтган : “Кофир мусулмондан мерос олмайди, мусулмон ҳам кофирдан мерос олмайди”. Бухорий ва Муслим ривояти.
Доимий фатво бўлими.
Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонлик қилишнинг ҳукми
Савол: Бизнинг еримизда бир қанча авлиёларнинг қабрлари бор. Ҳар йили «ошуро» кунида тахминан қирқдан ортиқ қўй ва ўнтадан кўпроқ мол сўйилади, у ерда баъзи хурофотчи мусулмонлар йиғилиб ўликларга дуо қиламиз деган бахона билан Қуърон ўқийдилар, кейин шу сўйилган қурбонликлар гўштларидан ейдилар, хазрат, сиздан илтимос шу муаммо ҳақида далил билан бизга фатво беринг.
Жавоб: Биринчидан: авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар сўйиш ширк, бу ишни килган одам лаънатланган, чунки у Аллоҳдан ўзгага қурбонлик суйди. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Аллоҳдан узгага қурбонлик килган кишини Аллоҳ лаънатласин”. Шунга кўра авлиёларнинг қабрлари олдида сўйилган қўй ва сигирларнинг гўштларидан ейиш мумкин эмас. Иккинчидан: ўликларга Қуърон ўқиш кейин пайдо қилинган бидъат. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса у номақбулдир”
Саҳиҳ муттафакун алайх ҳадис.
Домимй фатво бўлими.
Сўфийлик йўлларига аъзо бўлиб киришнинг ҳукми
Савол: Шайх Абдулқодир Жийлоний ва Абул Ҳасан Шозилийларга мансуб йўлга кирган ёки аъзо бўлган кишига гуноҳ бўладими? Бу йўллар суннатми ёки бидъат?
Жавоб: Абу Довуд ва бошқа сунан соҳиблари Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилдилар, у деди: “Бир куни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бизга намоз ўқиб бердилар, сўнг бизга юзланиб бир етук мавъиза қилдилар, ундан кўзларимиз ёшланди, қалбларимиз ларзага келди, шунда бир одам деди: “Эй Росулуллоҳ! бу худди видолашётган одамнинг мавъизасига ухшайди, бизга нимани васият қиласиз?” Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар: “Мен сизларга Аллоҳдан тақво қилишни, агар сизларга бир хабаший кул амир бўлса ҳам унга кулок солиш ва унга итоат этишингларни васият киламан, сизлардан ким мендан кейин яшаса кўп ихтилофларни куради, шундай вақтда сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг суннатини ушланглар, уни маҳкам ушланглар, уни озик тишларингиз билан қаттиқ тишланглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эхтиёт бўлинглар, чунки ҳар бир янги пайдо килинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир”.
Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) берган хабарга кўра мусулмон умматининг ичида кўп ихтилофлар бўлади, улар ҳар-хил йўлларга бўлиниб кетадилар, уларда бидъатлар ва янги пайдо килинган ишлар купайиб кетади, ана шундай вақтда Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уларни Аллоҳнинг китобини, Пайғамбарларининг суннатини озиқ тишлари билан қаттиқ тишлагандек маҳкам ушлашга амр қилдилар, уларни тафриқа бўлиб кетишдан, ихтилофдан, бидъатларга ва янги пайдо бўлган ишларга эргашишдан огоҳ бўлишга чақирдилар, чунки янги пайдо бўлган ишлар ва бидъатлар, уларга эргашган кишиларни Аллоҳнинг йўлидан адаштиради, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) умматига, Аллоҳ бандаларига ушбу оятларида васият килган нарсаларни васият қилдилар:, ( ال عمران-) (واعتصموا بحبل الله جميعا و لاتفرقوا ) маъноси: “Аллоҳнинг арконини маҳкам ушланглар, тарқалиб кетманглар”. (Оли Имрон-103)
(وان هذا صراطي مستقيمافاتبعوه ولاتتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله (ذلكم وصاكم به لعلكم تتقون (الانعام-153. )-маъноси: “Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Униг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб Аллоҳ сизларни мана шу нарсаларга буюрди. (Анъом-153).
Биз ҳам сизларга Аллоҳ ва Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг васиятларини васият қиламиз, аҳли сунна вал жамоъанинг йўлини маҳкам ушлашингизни сизларга маслахат берамиз. Аҳли тариқатлар пайдо килган нотўғри тасаввуфдан, тўқиб чиқарилагн бидъат вирдлардан (дуолардан), ношаръий зикрлардан, Аллоҳдан узгадан ёрдам сўраш, тўлиқ мазмунига далолат қилмайдиган, Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлмаган исмнинг бўлаклари «Оҳ»га ўхшаган номлар билан Аллоҳни зикр қилиш каби ширк ёки ширкга олиб борадиган нарсалар бўлган дуолардан, дуоларда шайхларни восита қилишдан, уларни қалблардаги нарсаларни биладиган қалб жосуслари деб эътиқод қилишдан, халқаларда рақсга тушиб, қўшиқ айтиб бир овозда жўр бўлиб Аллоҳни зикр қилишдан ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг китобида хам, Росулуллоҳнинг(соллоллоҳу алайҳи вассалам) суннатларида ҳам бўлмаган ишларни қилишдан сизларни эхтиёт бўлишга чақирамиз.
Доимий фатво бўлими.
Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)ни уйғоқликда куриш
Савол: “Сўфийлар Росулуллоҳни (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқликларида кўрганликларини айтаётганларидек, Росулуллоҳни(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқликда кўриш мумкинми? (*)Шиъроний маъсум (гуноҳдан пок) Муҳаммад ҳақида шундай ҳикоя қилади: у Нақшбандия тариқатининг имомларидан бири, у ўзи ҳақида шундай дейди: “Мадинаи Мунавварадан кетаётган пайтда, видолашув вақтида мени қаттиқ кайғу ва йиғи ўраб олди, кўрдимки Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ўзларининг пок хужраларидан чиқиб келдилар ва менга бир фахрли кийим ва энг гўзал гавҳарлар билан безатилган тож кийдирдилар, менга бу кийим ўзларининг хос кийимларидан эканлиги маълум бўлди” (!!! изоҳсиз).
Жавоб: Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)вафот килганлар, лекин у зот барзахий (қабр ҳаёти) ҳаёти билан ўзларининг қабрларида тирикдирлар, барзахий ҳаётннинг кайфиятини Аллоҳдан бошқа хеч ким билмайди. Аммо Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уйғоқ холда кўринишлари, унга далил бўлмаганлиги учун, бу саҳиҳ гап эмас, чунки росулулллох (соллоллоҳу алайҳи вассалам)дан, қиёмат куни қабридан биринчи ҳаммадан илгари тирилиб чикадиган одам менман деган ҳадис келган, бу ҳадис қиёмат кунидан илгари ҳеч ким, Росулулллох (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ўзлари хам, бошқалар ҳам тирилиб чиқмаслигини кўрсатади. Аллоҳ таъоло айтди: ) انك ميت و انهم ميتون)-(الزمر: 30)-маъноси: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), хеч шак-шубхасиз, Сиз ҳам ўлгувчидирсиз, улар ҳам ўлгувчидирлар”. (Зумар-30),
ثم انكم بعد ذلك لميتون, ثم انكم يوم القيامة تبعثون) ( -(المؤمنون: 15-16)-маъноси: “Сўнгра шак-шубхасиз, сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни, яралиб, ҳаётга келганингиздан) кейин (ажалларингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар. Сўнгра шак-шубхасиз Қиёмат Кунида қайта тирилурсизлар”. (Муминун-15, 16). Бу оятларнинг маъноларидан маълум бўладики, қиёмат куни бўлишидан аввал қабрлардан чиқилмас экан.
Доимий фатво бўлими.
Сўфийларнинг қўшиқ айтиб рақсга тушишларинг ҳукми
Савол: Сўфийлар унг ва чапга тебраниб, қўшиқ айтиб рақсга тушадилар, буни ҳалол ёки ҳаром деб номлайдилар, бу нарсаларнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Сузларниг яхшиси Аллоҳнинг сўзи, йўлларннинг яхшиси Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг йўллари, ишларниг ёмони кейин пайдо килинганларидир. Аллоҳ таъоло бандалари учун динни сўз, амал ва эътиқод жиҳатидан тўлиқ ва мукаммал қилиб берди, Аллоҳ айтди:
( اليوم اكملت لكم دينكم و اتممت عليكم نعمتي ورضيت لكم الاسلام دينا الماءدة: - маъноси: “Бугун сизларга дийнингизни мукаммал дин қилиб бердим, неъматимни сизларга тўлиқ килдим, Исломни сизларга дин бўлишига рози бўлдим”. (Моида-3).
Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) сўзлари, амаллари ва тасдиқлари билан бу динни баён қилдилар, саҳобалари (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ҳам Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)дан содир бўлган сузлар, амаллар ва тасдиқларни у зотдан қандай бўлса шундайлигича нақл қилиб келтирдилар, шунинг учун бу дин асослари жиҳатидан хам, баёни ва нақл қилиб келтириши жиҳатидан ҳам тўлиқ ва мукаммал диндир. Зикр ибодат турларидан бири, ибодатлар эса хужжатлар асосида бино қилинган, кимда-ким бирон-бир ибодатни ажратиб олиб, унга муаййан бир вақтни, уни бажариш учун хос бир кайфиятни белгиласа ундан албатта далил талаб килинади, саволда айтилаётган рақс ва қўшиққа ишонарли шаръий далилни билмаймиз. Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир». Демак саволда айтилган рақс ва қўшиқлар ҳам номақбул нарсадир.
Доимий фатво бўлими.
Хожатларни амалга ошириб беришини сўраб шайхга илтижо қилишнинг ҳукми
Савол: Шайх Европада таълим олиш учун кетаётган муридига у билан видолаша туриб унга: эй углим! Агар у ерда нафсинг сенга гуноҳ қилишга васваса қилса шайхингни эсла, шунда Аллоҳ сендан бу ёмонликни ва бу фахш амални кетказади дейди. Бу Аллоҳга ширк келтириш эмасми?
Жавоб: Бу катта мункар амал, Аллоҳга ширк келтиришдир, чунки у бу мусибатдан уни қутқариш учун шайхга илтижо килди, шайх эса унга: бошинга мусибат тушса Аллоҳни эсла, Роббингдан ёрдам, тавфиқ сўра, унга қаттиқ боғлан дейиши керак эди. Аммо унга бошинга мусибат келса шайхингни эсла деб васият қилиши ғулув кетган сўфийларнинг хатоларидандир. Улар мана шундай қилиб муридларини, ўқувчиларини Аллоҳни қўйиб ўзларига ибодат қилишга, хожатларини амалга ошириб беришни ва бошларига тушган мусибатни кетказишни сўраб уларга илтижо қилишга ва фақат уларга таваккул қилишга бошлайдилар, бу катта ширк, Аллоҳ барчамизни бундан ўзи сақласин. Бу мурид Аллоҳдан тақво қилиши, бошига мусибат тушса, ўзига илтижо қилишни унга ургатган шайхига эмас, Аллоҳга илтижо қилиши ва ундан ёрдам ва тавфиқ сўраши лозим эди. Аллоҳ ёрдам сўраладиган зотдир.
Шайх ибн Боз.
Солиҳ бандалардан (авлиёлардан) ёрдам сўрашнинг ҳукми
Савол: Сўфийларнинг катталари: биз мажозан авлиёлардан ёрдам ва мадад сураймиз, аслида ҳақиқий ёрдам сураладиган зот бу Аллоҳ дейдилар. Уларга жавобингиз қандай? Кейин улар: қуйидаги оят авлиёлардан ёрдам сўрашимизга хужжат дейдилар, ( (وما رميت اذ رميت ولكن الله رمي – маъноси: “(Эй Муҳаммад алахис-салом, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиким тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди”. (Анфол-17).
Изоҳ: Ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салом Бадр жангида қўлларига бир сиқим тупроқ олиб: “Юзлари қаро бўлгай!», деб душман тарафига отганларида, кўзига ғубор кирмаган бирор мушрик қолмаган экан.
Бунга сизнинг жавобингиз қандай?*
Жавоб: Аввало: Аллоҳдан ўзга ўликлардан, авлиёлардан, санамлардан ва шунга ўхшаш нарсалардан ёрдам ва мадад сўраш Аллоҳга ширк келтиришдир, шунингдек Аллоҳдан ўзга тириклардан Аллоҳдан бошқаси қодир бўлмайдиган нарсаларда ёрдам сўрашлик Ислом динидан чиқаради.
Иккинчидан: Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўрашнинг шариатда борлигига Аллоҳнинг ушбу сўзини:
(وما رميت اذ رميت ولكن الله رمي (-маъноси: “Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларнинг юзларига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, Сиз отмадингиз, балкиАллоҳ отди”. (Анфол-17) далил қилиш ботил далил келтиришдир, чунки оятнинг маъноси: “Сиз Бадр урушида қўлингиздаги арзимас тупроқни жанг майдонида кенг тарқалиб кетган, кўпдан-кўп кофирларнинг кўзларига теккиза олмадингиз, лекин Аллоҳ ўзининг қудрати билан тупроқни уларнинг барчаларининг кўзларига текказди”. Оятда Аллоҳдан ўзгадан ёрдам сўраш йўқ, балки арзимас бўлса ҳам сабабларни олиш бор, ўша сабаб Аллоҳга қаттиқ таваккул қилиб тупроқни отиш эди, натижа Аллоҳнинг қудрати билан жуда катта бўлди, яна тупроқни отиш билан бир қаторда Пайғамбар алайҳис-саломнинг уларга килган дуоибадлари ва яккаю-ягона Аллоҳдан кофирларнинг устидан ғалаба сўраб қилган дуолари ҳам бўлган, авлиёларга қилинган дуо эмас албатта.
Доимий фатво бўлими.
Авлиёлар дунёда ўз ихтиёрлари билан иш юргиза оладилар деб даъво қилган кишининг ҳукми
Савол: Мен баъзи одамларни шундай деяётганларини эшитаман ва ўз кўзим билан кўраман: авлиёлар банда хусусида ўз ихтиёрлари билан иш юрита оладилар, улар қирқ хил кўринишда кўринадилар. . ., уларни баъзида инсон холатида кўрсангиз, баъзида илон, яна баъзида шер ва ҳоказо холатларда кўрасиз, улар авлиёларнинг қабрларига бориб, у ерда тунайдиалр ва айтадилар тушимизда авлиёни кўрдик, у бизга: бораверинглар, сизлар касалингиздан шифо топдингиз дейдилар. Шу гаплар ростми ёки ёлғон?
Жавоб: Авлиёлар бирон кишида ўз ихтиёрлари билан иш юрита олмайдиалр, улар қилаётган ишлар Аллоҳ бошқа бандаларига ҳам берадиган оддий сабаблардир, улар одатдан ташқари ишларни қила олмайдилар, улар одамларнинг сувратларидан бошқа тулки ёки шер ёки маймун ёки шунга ўхшаш хайвонларнинг кўринишларида кўрина олмайдилар. Балки Аллоҳ бундай хусусиятни фақат фаришталарга ва жинларгагина берган, улардан бошқа мавжудотлар бундай хусусиятга эга эмаслар. Қабристонларга зиёрат ва ўлганларга мағфират ва раҳмат сўраб дуо қилиш учун бориш шариатда бор, лекин ўлганлардан барака ва шифо, бошларига тушган мусибатларни кетказишни, хожатларини амалга ошириб беришини сўраш учун бориш мумкин эмас, бу катта ширкдир, шунингдек авлиёларнинг қабрлари олдидами ёки бошқаларнинг қабрлари олдидами фарқи йўқ, Аллоҳдан бошқаларга жонлик сўйиб қурбонлик қилиш ҳам катта ширк. Сиз айтиб берган нарсалар ҳам шариатга зид ишлардир, балки мункар бидъат ва ширкий эътиқодлардир.
Доимий фатво бўлими.
Сўфийлар халқаларида ўтиришнинг ҳукми нима
Савол: Мен Аллоҳга шукур Пайғамбар алайҳис-саломга ва салафус-солиҳийнларга эргашишни орзу киламан, лекин мен сўфийларнинг илм халқаларида ўтириб қолдим, уларда кўрган нарсаларим мени дахшатга солди. Улар инсоннинг виқори, ҳаёси ва ҳайбатига тўғри келмайдиган рақслар ва ҳаракатларни ёмон кўринишда бажарардилар, кейин улар нарсаларни таьвийл қилардилар, кўп амалларини нафсни турли услублар билан азоблашга қаратардилар. Ибодат уларнинг наздида кўпроқ зикрдан бошқа нарса эмас, мисол учун улар кўпроқ авлиёларни ва солиҳ инсонларни зикр қиладилар, улар ҳақида эътиқодлари Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳис-саломга нисбатан кўпроқдир, шунингдек уларнинг баъзи фикрлари бор, бу фикрларнинг кўпроғи Пайғамбар алайҳис-саломнинг суннатларини маҳкам ушлаган салафус-солиҳийнларнинг шаьнига тегадиган фикрлардир. Шу билан бир қаторда уларда саҳиҳ суннатга ва салафус-солиҳийнларнинг тушунчаларига тўғри келадиган фикрлари ҳам бор. Мен ана шу кишилар билан бу оламнинг сир-асрорларини билиш учун бир неча марта бирга ўтирдим. Уларнинг кўплари олий табақали кимсалар, уларнинг баъзилари олий маъҳад устозлари, баъзилари шифокорлар, баъзилари муҳандислар, баъзилари амалдорлар, баъзилари оддий инсонлар, уларнинг орасида кўп ёшлар ҳам бор. Мен агар улар билан бирга ўтирсам, қилган яхши амалларимга қарамай гуноҳкор бўламанми? Сиздан илтимос, сўфийлик мазҳаблари ва эътиқодлари ҳақида тушунтириб беринг.
Жавоб: Барча сўфийлар тоифалари ва фирқалари ҳақида маълумки, улар Аллоҳни ўйлаб топилган бидъий зикрлар билан зикр қиладилар, зикр вақтида тепага, пастга, унга ва чапга чайқалиб рақсга тушадилар. Зикрларида Аллоҳ хам, Пайғамбари алайҳис-салом ҳам номламаган зикрлар, масалан: “ҳува- ҳува- ҳува”, “оҳ-оҳ”га ўхшаган номлар билан Аллоҳни зикр қиладилар, Аллоҳни масалан: “Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ”, деб исм билан ҳам зикр қиладилар, бу зикрни қалбий зикр деб номлайдилар. Нақшбандия тоифасида бўлганлар Аллоҳни ҳудди шундай зикр қиладилар. Аллоҳни жамоат бўлиб бир овозда хўр бўлиб ҳам зикр қиладиалар, зикрларида ўликлардан, ғоиб кишилардан ёрдам сурайдилар, масалан: мадад эй Аббос, мадад эй Дасукий, дейдилар, буларнинг ҳаммаси ширк, Ислом динидан чиқаради. Улар шайхлари ҳақида, уларда ғайб нарсаларни биладиган илмлари, оддий сабаблар ортида иш юритадиган сир-асрорлари бор деб эътиқод қиладилар. Биз сенга: “Бу сўфийлик” деб номланадиган шайх Абдурохман ал-Вакийлнинг китобини ўқишни тавсия этамиз, уларнинг бидъатлари ҳақида кўп нарсани билиб оласан. Китоб ва суннатни маҳкам ушлайдиган, бидъатларни инкор этадиган кишилар билан кўпроқ бирга ўтир.
Доимий фатво бўлими.
Шайхи йўқ инсоннинг шайхи шайтон деган сўзнинг ҳукми
Савол: Баъзи одамларда, шайхи йўқ одамнинг шайхи шайтон деган фикр кўп тарқалган, уларга нима деб жавоб берасиз?
Жавоб: Бу баъзи сўфийларнинг одамлар уларнинг сафларига қўшилиши, бидъатлари, залолатларида уларга эргашишлари учун ўйлаб топилган уларнинг хатолари ва нодонликларидир. Агар инсон илмий ва диний халқаларга бориб ёки Қуърон ва суннатни ўрганиб динида фиқҳни яхши ўрганса ва бундан истофада олса, у илм талабида ижтиҳод қилди дейилмайди, балки унга кўп яхшилик хосил бўлди дейилади.
Шунинг учун толиби илм яхши ақида ва яхши хулқ билан танилган олимлар билан боғланиб туриши ва ўзлари тушунмаган нарсаларни улардан сўрашлари лозим, чунки агар толиби илм аҳли илмлардан сўраб турмаса, кўп хато қилади ва кўп ишлар унга мубҳам бўлиб колаверади, аммо агар у илмий халқаларга катнашиб турса ва аҳли илмлардан мавъизалар эшитиб турса, бу билан унга, агарчи унинг муъаййан шайхи бўлмаса хам, кўп яхшилик ва фойдалар хосил бўлади. Шубхасиз илмий халқаларга бориб турадиган, жумъа ва хайит хутбаларини, масжидларда айтиладиган мавъизаларни эшитиб турадиган мусулмоннинг шайхлари кўп бўлади, агарчи у тақлид қиладиган ва фикрларига эргашадиган муъаййан бир шайхга мансуб бўлмаса хам.
Шайх Ибн Боз.
Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжид ичида дафн этилганликларини хужжат қиладиган кишиларнинг ҳукми
Савол: Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжидун набавийда дафн этилганликларини хужжат қиладиган қабрларга сиғинувчиларга қандай жавоб берамиз?
Достарыңызбен бөлісу: |