Жавоб: Бу саволга биз бир неча томонлама жавоб берамиз:
1. Ана шу масжид қабрнинг устига қурилмаган, балки Пайғамбар алайҳис-салом тириклик вақтида қурилган.
2. Бошқа авлиёлар каби Пайғамбар алайҳис-салом ҳам масжидга дафн этилганлар дейдиган бўлсалар, Пайғамбар алайҳис-салом ўша масжид ичига дафн этилмаганлар, балки ўз уйларининг ичида дафн этилганлар.
3. Оиша онамизнинг уйлари Пайғамбар алайҳис-саломнинг масжидлари билан бир девор қўшни бўлган холда, Пайғамбар алайҳис-саломнинг қабрларини масжид ичига киргазиш саҳобаларнинг иттифоқи билан бўлмаган, балки уларнинг кўплари вафот бўлиб кетгандан кейин бўлган, бу воқеа таҳминан 94-ҳижрий йилда бўлган, саҳобалар бунга рухсат бермаган, балки баъзилари қарши бўлганлар. Саъийд ибн Мусаййаб ҳам қарши бўлганлар жумласидан бўлган.
4. Пайғамбар алайҳис-саломнинг қабрлари хатто масжиднинг ичига киргазилгандан кейин ҳам масжиднинг ичида деб ҳисобланмайди, чунки у масжиддан алохида мустақил хужранинг ичида, масжид униг устига қурилган эмас, шуниг учун мана шу жой ҳимояланган, уч қават девор билан ўралган, девор қибладан четда бурчакда, қибла шимолий бурчакда , инсон намоз ўқиса қабр унинг қибласига тўғри келмайди, чунки у чеккага жойлашган. Мана шунинг ўзи, қабрга сиғинадиганларнинг шубҳали хужжатларини бекор қилади.
Шайх ибн Боз.
Қабрлар олдида авлиёлар учун қурбонлик қилишнинг ҳукми
Савол: Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар қилиб Аллоҳга яқин бўлишнинг ва фалон авлиёйингнинг ҳаққи билан бизга шифо бер ёки биздан фалон мусибатни кетказ деган сўзнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуърон ва ҳадисдан келган далиллардан маълумки Аллоҳдан ўзга авлиёлар ёки жинлар ёки бутлар ёки бундан бошқа махлуқотларга қурбонлик қилиб Аллоҳга яқинлик хосил қилиш Аллоҳга ширк келтиришдир, мушрикларнинг жоҳилий амалларидандир, Аллоҳ деди:
(قل ان صلاتي و نسكي و محياي و مماتي لله رب العالمين لا شريك له و بذالك امرت وانا اول المسلمين)
Маъноси: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мен мана шунга (яъни, Ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсўнгувчиларнинг аввали-пешқадамиман”. (Анъом-162, 163). Мана бу оятда Аллоҳ таъоло ўзидан бошқага қурбонлик қилиш ҳудди Аллоҳдан бошқа учун намоз ўқиган каби Аллоҳга ширк келтириш эканлигини баён қилиб берди. Аллоҳ деди:
((انا اعطيناك الكوثر فصل لربك وانحر-Маъноси “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), албатта Биз Сизга Кавсар ховузини ато этдик. Бас, Сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) суйиб-қурбонлик килинг!” (Кавсар-1, 2). Аллоҳ таъоло бу сураи каримада Пайғамбарини ўзи учун намоз ўқишга ва қурбонлик қилишга буюрди, ширк аҳли эса аксинча Аллоҳдан узгага сажда қиладилар, ундан бошқага қурбонлик қиладилар.
Аллоҳ айтди: (وقضي ربك الا تعبدوا الا اياه (. Маъноси: “(Эй инсон), Парвардигоринг, сизларга Ёлгиз Униг Узига ибодат қилишларингизни амр этди”. (Исро-23).
Ва яна Аллоҳ деди: (-(وما امروا الا ليعبدوا الله مخلصين له الدين حنفاء Маъноси: “Холбуки, улар фақат Ягона Аллоҳга, У Зот учун динни холис қилган, Тўғри Йўлдан оғмаган холларида ибодат қилишга буюрилган эдилар”. -(Баййина-5). Бу маъно ҳақида оятлар жуда кўп. Қурбонлик қилиш ҳам ибодат, уни Ягона Аллоҳ учун холис қилиш вожиб, саҳиҳи Муслимда Амирил муьминийн Али ибн Абу Толибдан (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ривоят килинади: у киши деди: Пайғамбар алайҳис-салом дедилар: “Аллоҳдан ўзгага қурбонлик килган кишини Аллоҳ лаънатласин”.
Аммо бир киши : Авлиёлари ҳаққи ёки авлиёларининг хурмати ҳаққи ёки Пайғамбарнинг ҳаққи ёки Пайғамбарнинг хурмати ҳаққи деса, бу ширк эмас, лекин у жумҳури аҳли илм наздида бидъат ва ширкга олиб борадиган нарсалардан, чунки дуо ибодат, уни бажариш холатлари хужжат билан асосланадиган ишлардандир. Бирон кишиниг ҳаққи ёки обрўсини васила қилишниг мумкинлиги ёки шариатда борлигига далолат қиладиган биронта ҳадис Пайғамбар алайҳис-саломдан келмаган, шунинг учун Аллоҳ рухсат бермаган васила қилишликни гапириш мусулмон киши учун мумкин эмас, Аллоҳ айтган: (ام لهم شركاء شرعوا لهم من الدين ما لم ياذن به الله -( Маъноси: “Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари-бутлари бордир?!” –(Шуро-21). Пайғамбар алайҳис-салом айтган: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо, у номақбул ишдир”. Саҳиҳлигига иттифоқ килинган ҳадис. Муслимнинг ривоятида, Бухорий ўзининг саҳиҳ китобида саҳиҳлигини қатъият билан айтган холда изох берган ҳадисда шундай дейилади: “Ким биз буюрмаган амални қилса, у номақбул амалдир”. Номақбулнинг маъноси: у эгасига кайтариб берилади, қабул қилинмайди. Мусулмонлар Аллоҳ буюрган нарсаларни маҳкам ушлашлари ва одамлар пайдо қилган нарсалардан эхтиёт бўлишлари керак.
Аммо шариатда рухсат берилган васила (восита) қилиш. Аллоҳнинг исмлари, сифатлари, уни яккалаш ва солиҳ амалларни васила қилиш мумкин, солиҳ амаллар қаторига Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтириш, Аллоҳ ва расулини яхши кўриш ва шунга ўхшаш яхшилик амаллари киради.
Бунга далиллар кўп, улар жумласидан ушбу Аллоҳнинг сўзи:((ولله الاسماء الحسني فادعوه بها – Маъноси: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлари билан чақиринглар(ёд этинглар)”. (Аъроф-180). Яна ўша далиллардан: Пайғамбар алайҳис-салом бир кишиниг:
(اللهم اني اسالك باني اشهد انك انت الله لا الاه الا انت الاحد الصمد الذي لم يلد و لم يولد ولم يكن له كفوا احد ( - Маъноси: “Эй Аллоҳим, албатта сен Аллоҳсан. Сендан бошқа ҳақиқий илох йўқ, Сен яккаю-ягона ва бехожатсан, Сен туғмаган ва туғилмагансан, Сенга бирон киши тенг бўла олмайдиган зотсан, деб берган гувоҳлигимни восита қилиб сендан сурайман, деб айтаётганини эшитди ва деди: “У Аллоҳдан шундай исмини ўртага қўйиб сўрадики, қачон Аллоҳдан шу исмини восита қилиб сўралса албатта беради, агар ўша исмини восита қилиб Унга дуо қилинса дуосини қабул қилади”. Бу ҳадисни тўртта сунан соҳиблари ўз китобларида келтирганлар, Ибн Хиббон уни саҳиҳ ҳадис деган.
Ғорга тушиб қолган кишиларнинг ҳадиси ҳам ана шу далиллар жумласидан, улар ғорга тушиб қолган вақтларида ўзларининг қилган солиҳ амалларини васила килганлар, уларнинг биринчилари ота-онасига қилган яхшилигини Аллоҳга васила қилган, иккинчиси қодир бўла туриб зинодан ўзини сақлаганлигини Аллоҳга васила қилган, учинчиси мардикорнинг олмай ташлаб кетган иш ҳаққини кўпайтириб эгаси келганда тўлалигича қайтариб берганлигини Аллоҳга васила қилган, кейин Аллоҳ уларнинг дуосини қабул қилиб, уларнинг устидан ғорнинг эшигини ёпиб қўйган катта ҳарсанг тошни олиб ташлаш билан уларнинг қайғуларни кетказган. Ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ килинган. Аллоҳ тавфиқ эгаси.
Шайх Ибн Боз.
Пайғамбар алайҳис-саломнинг мавлидларида (туғилган кунларида) йиғилишнинг ҳукми
Савол: Индонезиядаги каби Исломий даъват ва Ислом шиори мақсадида Пайғамбаримиз алайҳис-салом мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳис-салом сўз, амал ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш билан одамларни Исломга даъват килди, холбуки у Исломга даъват қилиш, даъватни ёйиш ва унинг шиорларини намоиш этиш йўлини бошқалардан яхшироқ билади. Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг мавлидларида, Исро ва Меърож кечаларида йиғилиш у кишининг даъватдаги ва Ислом шиорларини намоиш этишдаги йўлларидан эмас, вахоланки Пайғамбар алайҳис-салом бу кунларнинг қадрини бошқалардан кўра яхшироқ биладиган ва уни қадрини жойига қўядиган зот эдилар. Саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) у кишининг йўлини тутдилар, Исломга даъват қилишда ва уни ер юзига тарқатишда у кишининг йўлларига эргашдилар. Мана шундай кечаларда ва шунга ўхшаш катта воқеалар бўлган кунларда йиғилиб тўпланмаганлар. Аҳли сунна вал жамоъанинг мўътабар Имомларидан (Аллоҳ уларга раҳим қилсин) ҳам бундай ишларни қилганликлари эшитилмаган, балки бундай бидъат ишларни динда бидъат пайдо қиладиган, динга ғулув кетадиган Рофиза ва Шийъа каби пок шариатдан билимлари кам бўлган кимсалар қилганлар.
Юқорида зикр килинган кунларда йиғилиб тўпланиш мункар бидъатдир, чунки у Пайғамбаримиз алайҳис-салом, тўғри йўлда бўлган халифалар ва улуғ уч асрда утган салафус-солиҳийн имомларининг (Аллоҳ уларнинг ҳаммаларидан рози бўлсин) йўлларига зид ишдир. Пайғамбар алайҳис-салом айтганлар: 1. “Ким бизниг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у номақбулдир”. 2. “Ким биз буюрмаган ишни қилса, у номақбулдир”. 3. “Сизлар янги пайдо бўлган ишлардан эхтиёт бўлинглар, чунки ҳар-бир янги пайдо бўлган иш бидъатдир ва ҳар-бир бидъат залолатдир(адашишликдир)...” Ҳадис.
Доимий фатво бўлими.
Сўфийларнинг масжидларида намоз ўқишнинг ҳукми
Савол: Мен яшайдиган махаллада бир масжид бор, масжидда сўфийларнинг намоз ўқийдиган бурчаги бор, мен ана шу бурчакда намоз ўқисам бўладими?
Жавоб: Сиз сўфийлар билан бирга уларнинг бурчагида намоз ўқиманг, сизга ҳам уларга теккан касал тегиб қолмасин, суннатга эргашадиган ва суннатга амал қиладиган жамоатнинг масжидида намоз ўқишга ҳаракат килинг.
Доимий фатво бўлими.
“Мен вақтнинг эгасиман” деган кишининг ҳукми
Савол: Тасаввуфга мансуб кишиларнинг: “Фалончи вақт эгаси, у орифлардан (Аллоҳни танийдиганлардан)” деган сўзининг маъноси нима? Буни эътиқод қиладиган кишиларниг ҳукми нима? Агар унинг шундай эътиқодда эканлигини билсам, унинг орқасидан намоз ўқисам бўладими?
Жавоб: “Фалончи вақт эгаси...” ва ҳоказо шунга ўхшаш сўзларнинг маъноси: ҳаётда шундай кишилар борки, одамларнинг ишлари уларнинг қўлларида, улар одамларнинг ишларини бошқарадилар, одамларнинг қийинчиликларини осон қиладилар, бошларига тушган балодан уларни қутқарадилар, қийналиб қолсалар уларга истаганча яхшиликларни олиб келадилар дейишликдир. Ким шундай эътиқодда бўлса, у Аллоҳга парвардигорлигида ва халқларнинг ишларини бошқаришлигида ширк келтирган бўлади, унинг орқасидан намоз ўқиб бўлмайди, у мусулмонларнинг ишини бошқариши мумкин эмас, намозда уларга имом бўла олмайди, чунки у очиқдан-очиқ кофир ва мушрик бўлди, унинг ширки авввалги жоҳилият ширкидан ҳам ёмонрокдир, Аллоҳ айтди:
(قل من يرزقكم من السماء والارض امن يملك السمع والابصار و من يخرج الحي من الميت ويخرج الميت من الحي ومن يدبر الامر فسيقولون الله فقل افلا تتقون فذلكم الله ربكم الحق فماذا بعد الحق الا الضلال فاني (تصرفون Маъноси: “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг, “Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулок-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!” Улар албатта: “Аллоҳ”, дейдилар. Бас, Сиз айтинг, “Ахир(Ўша Зотдан ) қўрқмайсизларми?! 32. Бас, мана шу Аллоҳ-Ҳақиқий Парвардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бордир, холос (яъни, ҳақиқий Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳдан ўзгага сиғинар экансиз, албатта йўлдан озган бўлурсиз) Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!” (Юнус-31, 32).
Доимий фатво бўлими.
Жин теккан одам сўфийлар шайхларининг хузурида дволанишининг ҳукми
Савол: Баъзи одамларга жин тегиб қолса, уларни сўфийларнинг шайхлари хузурига олиб борадилар, шайхлар уларни тутатки, махв қилиш ва хижоб билан даволайдилар, шундан кейин улар яхши бўлиб қоладилар! Шариат бунга қандай карайди?
Жавоб: Кимга жин тегиб колса, уларни хурофатчиларга олиб бормасинлар, балки бу нарсаларнинг давосини биладиган, тақволи яхши инсонларнинг хузурига олиб борсинлар, улар буларга Қуърон ўқиб дам урадилар, улардан жин чиқиб кетишига сабаб бўладиган оятларни ўқийдилар, Аллоҳ ҳар-бир нарсанинг сабабини ва ҳар-бир дарднинг давосини яратиб қўйган. Кўпинча тақволи муьмин, тўғри ва яхши эътиқодли деб танилган олим унга кетма-кет Қуърон ўқиб дам урса, жинни қўрқитса ва унга таҳдид қилса, жин Аллоҳнинг изни билан чиқиб кетади.
Ҳар қандай холатда ҳам мусулмон киши учун бидъат, залолат ва хурофат билан танилган хурофатчи сўфийларнинг хузурига бориб даволаниши мумкин эмас, агар уларнинг олдига борса, унга зарар бериши ёки уни ўзларинг бидъат ва залолатларига бошлашлари мумкин, чунки кўпинча сўфийларнинг йўли бидъат ва залолатлардир, улардан кўплари Аллоҳни қўйиб ўзининг шайхига сиғинади, ундан ёрдам сўрайди. Унга атаб назрлар қилади, улардан тирик ва ўлик холатларида ҳам мадад сўрайдилар, уларниг ичида нажот топадиганлари жуда оз. “لا حول ولا قوة الا بالله” маъноси: Куч-қувват фақат Аллоҳдадир.
Биз Аллоҳдан ўзимига хам, уларга ҳам ҳидоят, ақл ва тўғри йўлга муваффақ қилишини сўраймиз, у йўл, китоб ва суннат эргашувчилари бўлган Пайғамбар алайҳис-саломнинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашганларнинг йўлидир, у тўғри йўлдир, Аллоҳ Пайғамбари алайҳис-салом билан юборган диндир,
Шунингдек жин теккан ёки бошқа касаллар сехргарлар, кўзбуямачилар ва ғайбни биламан дейдиган фолбинларниг хузурида даволанишлари мумкин эмас, улар касалларни Аллоҳ рухсат бермаган йўллар билан даволайдилар.
Шайх Ибн Боз.
Кейин пайдо килинган ишлар қандай ишлар?
Савол: кейин пайдо килинган ишлар қандай ишлар ва уларнинг маъноси нима?
Жавоб: Пайғамбаримиз алайҳис-саломнинг ушбу: “Сизлар, кейин пайдо бўладиган ишлардан эхтиёт бўлинглар” деган сўзидан мурод одамлар эътиқодлари ва ибодатларида янги пайдо қилиб олган, китоб ва суннатда келмаган бидъатлардир, улар шу бидъатларни дин деб этикод қиладилар, уни шариатдан деб унга сиғинадилар. Бу улар ўйлагандек эмас, у маън қилинган бидъатдир, масалан: ўлган авлиёларга дуо қилиш, қабрларни масжидлар қилиб олиш, қабрларнинг атрофини тавоф қилиш, қабрда ётганлар Аллоҳнинг хузурида бизга шафоатчи бўладилар, хожатларни амалга оширишда ва мусибатларни кетказишда восита бўладилар деб, улардан мадад сўраш, Пайғамбарлар ва авлиёларнинг туғилган кунларини байрамлар қилиб олиб, шу кунларда йиғилишиб шу кунларга хос ибодатлар деб даъво килган амалларини қилишлари ва шунга ўхшаш ҳисобсиз, Аллоҳ рухсат бермаган ва Пайғамбар алайҳис-саломнинг ҳадисларида ҳам келмаган ишлар юқорида зикр килинган маън килинган бидъатлардандир.
Юқорида айтганларимиздан маълум бўладики, янги пайдо килинган ишларнинг баъзиси ширк булар экан, ўликлардан ёрдам сўраш, уларга назр қилиш каби ишлар, баъзилари бидъатнинг ўзи бўлади, ширк даражасига етмаган бўлади, қабрларниг устига мақбаралар ва масжидлар қуриб олиш қабилар, агар бу ишларда ғулувга кетилса, булар ҳам ширк амаллардан бўлиб қолади.
Доимий фатво бўлими.
Шиъроний Абул Маъолий Омир ибн Масъуд ат-Тожирил Жавҳарий ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Абул Маъолий деди: “Мен ъажам(чет эл) шаҳарларига сафар билан кетаётган эдим, шайх Иброҳим ибн Али ал-Аъзабнинг хузурига видолашиш учун бордим. У менга: агар у ерда бирон қийинчиликга тушиб қолсанг менинг исмимни айтиб нидо қилгин деди. Хуросон сахроларида кетаётган эдик, қўққисдан бизга қароқчилар хужум қилиб мол-мулкимизни талаб кетишди. Мен шайхнинг сўзини эсладим. Мен билан бирга обру-эътиборли дўстларим ҳам бор эди. Шайхнинг исмини тилим билан айтишдан ҳаё килдим, лекин қалбимда ундан ёрдам сўраш хисси хечам кетмасди. Хеч қанча ўтмасдан шайхни тоғнинг устида хассаси билан қароқчиларга ишора қилаётганини курдим. Шундан кейин бир-оз вақт ўтар-ўтмас қароқчилар ҳамма молларимизни қайтариб олиб келиб бериб, бораверинглар, сизларда бир гап борга ухшайди дедилар. Биз улардан: нима бўлди, нима гап деб сўрадик. Улар бизга, биз тоғнинг устида бир одамнинг молларингизни қайтариб беришимизни буюриб ишора қилаётганини кўрдик, унинг ҳайбатидан фазо бизни сиқиб келаётгандек бўлди, унга қарши чиқсак халок бўлишимизни билдик, молларни бўлишиб олган эдик, уларни ҳаммасини яна бошқатдан тўплаб, сизларга қайтариб бердик, у одамни осмондан тушган бўлса керак деб ўйлаймиз дедилар. (сиз шу ўринда шайх ибн Бознинг берган жавобига каранг).
Достарыңызбен бөлісу: |