Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди сўфийликнинг ёлғон даъволарига қарши уламоларнинг фатволари



бет2/4
Дата12.07.2016
өлшемі460 Kb.
#195074
1   2   3   4

Сўфийликнинг сохта кароматлари

Қадимда ҳам, хозирги кунда ҳам сўфийлар овоза қилиб гапириб юрган нарсаларнинг кўпроғи, уларга юз бериб турадиган мана шу кароматлардир, ана шу кароматлар Исломнинг пок сувратини бўлғади ва Ислом душманлари томонидан Исломга таъна тошларини отиш учун эшикларни кенг очиб берди. Мусулмонлар эса ақидамизни бузаётган ва авлиёлар, қутблар (сўфийларнинг шайхлари) номлари остида шайтоний ҳикоялар билан тарихимизни сохталаштирётган анави бузғунчилардан ғафлатда ётибди. Ислом одамларнинг молларини ботил йўл билан ейдиган ва Қуръон ва Ҳадисдан келтирилган шаръий далилларга рози бўлмайдиган бундай алдамчи, сафсатабозларни эътироф килмайди.

Қуйида улар овоза қилиб одамлар орасида таркатётган ёлғон ҳикоялардан баъзиларини, улардаги очиқдан-очиқ тукима-уйдирмаларга изох бермасдан келтириб утамиз:

*Шиъроний айтади: “Шайх Иброҳим Урён агар бирон бир шаҳарга кириб келсалар, унинг ахолисининг катта-кичик барчасига номларини айтиб салом берар экан, гўё у уларниг орасида бирга улғайгандек, кейин минбарга чиқиб ялонғоч холда уларга мавъиза қилар экан.

*Мановий Муҳаммад Съийдий ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Унга кўп кароматлар юз берган, шулар жумласидан, шерлар унга бўйинсўнарди, қачон хоҳласа уларни миниб кетаверарди. Бир киши унга зулм қилди, Муҳаммад денгизга қараб уни ол деди, шу захоти денгиз суви баланд кўтарилди, ниҳоят золим чўкиб ўлгач, сув яна аввалги холига кайтди”.

Шиъроний хужаси Ғумарийнинг кароматлари ҳақида шундай дейди: “Унинг олдига хўжам Муҳаммад ибн Шуъайб кирди ва уни хавода ўтирганини кўрди, унинг еттита кузи бор эди.

*У яна шайхи Шамсиддин ал-Ҳанафий ҳақида шундай дейди: “У, Аллоҳ таъоло борлиқдан уни хабардор килган, коинотда ва ходисаларда ўзи мустақил иш юргизишга, ғоиб нарсалардан хабар беришга, одатдан ташқари ишларни қилишга Аллоҳ унга рухсат берган ва қавм катталариннинг қалбларини унга буриб куйган кишилардан биридир.

*Шиъроний шайх Абу Али деб номлаган авлиё ҳақида шундай ҳикоя қилади: У кўп кўринишларга ўзини ўзгартира оладиган одам эди, баъзида унинг хузурига кирсангиз уни аскар холатида курардингиз, баъзида вахший хайвон холатида, баъзида фил, яна баъзида гўдак холатида курардингиз, баъзида ердан бир ховуч тупроқ олиб, уни тилла ва кумушга айлантириб одамларга таркатарди”.

*Шиъроний Шамсиддин ибн Кутайла ҳақида шундай дейди: у бир бўлак тарвузни оларди, уни бўлакларга буларди, ҳар бир бўлак аввалги бўлакдан мазаси узгача буларди, агар яшил тарвузни олиб ёрсалар ичидан сарик тарвуз чиқиб одамларнинг ақлини лол колдирарди.

*Шиъроний Юсуф Ажамийнинг кароматлари ҳақида шундай дейди: “Унинг кўзи бир итга тушди, шу захоти барча итлар унга бўйсуниб қолди, агар у ит тўхтаса барча итлар тўхтаб коларди, юрса юрардилар. Бу холни шайхга хабар беришганди, шайх итнинг ортидан одам юборди, у итга «йўқол» деди, шу захоти уни итлар тишлай бошладилар. Унинг кўзи яна бошқа бир итга тушди ва барча итлар у итга бўйсуниб қолди. Шундан кейин одамлар у шайхнинг олдига хожатлари амалга ошиши илинжида югуриб кела бошладилар, ана шу ит касал бўлиб қолганда қолган итлар унинг атрофига йиғилиб унга қайғурдилар ва у ўлган пайтда эса итлар унга увиллаб йигладилар. Аллоҳ таоло баъзи одамларнинг қалбига уни дафн қилишни солганди уни дафн қилдилар, итлар ўлгунларича унинг қабрини зиёрат қилдилар, мана бу итга тушган шайхнинг назари шунча ишларни килди, агар шу назар бир инсонга тушганда нималар бўлиши мумкин эди?!”

*Саховий айтади: “Абулхайр Мағрибий деди: “Мен Мадинаи Мунавварага келдим, токи Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг қабрларига бормагунимча ўн беш кун бирон нарса емасдан яшадим, кейин Пайғамбаримз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) қабрларига бордим, энг аввал Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га, кейин Абубакр ва Умарга салом бердим, унга: “Эй Росулуллоҳ! Мен бу кеча сизнинг меҳмонингизман дедим ва бир четга ўтиб ухладим, тушимда Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)ни кўрдим. У билан бирга Абукбакр, Умар ва Али ибн Абу Толиб бор экан. Али мени уйғотиб менга: “Туринг, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)келдилар” деди, мен Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг олдиларига туриб бордим ва у зотнинг пешоналаридан ўпдим, у киши менга нон бердилар, мен ноннинг ярмини едим ва уйқумдан уйгониб кетдим, карасам кулимда халиги нонннинг ярми бор экан”” !!!.

*Мановий айтади: “Абу Убайдул Юсро бир жонворни миниб жанг қилибди, минаётган жонвори ўлиб қолибди ва у Аллоҳдан уни тирилтириб беришини сўраган экан, шу захоти жонвор қулоқларининг чангларини силкитиб қоқиб урнидан туриб кетибди”.

*Мафражан Дамоминий хузурига пиширилган жўжа келтиришибди. У жўжага қараб: “Аллоҳнинг изни билан уч” дебди, жўжа учиб кетибди. Каёлоний ўзи еяётган жўжанинг суягига қўлини қўйиб унга: “Аллоҳнинг изни билан тур” дебди, жўжа туриб кетибди. Абу Юсуф Дахмонийнинг шогирди ўлиб қолибди ва унга у кўп бетоқат бўлибди, шайх унга: “Аллоҳнинг изни билан тур” дебди, у туриб кетибди ва узун умр кўриб яшабди.

Қутурган отнинг устидан ёш бола йиқилиб ўлди, шайх Аллоҳга дуо килганди, Аллоҳ уни тирилтиб берди.

*Абу Язид Бастомийга шундай дейилди: “Аввалда нафсингизга қилган риёзатингиз ҳақида гапириб беринг”, у деди: “Мен нафсимни Аллоҳга даъват килдим ва ўзимга-ўзим бир йил сув ичмайман ва ухламайман деб қасд қилдим, нафсим менга вафо килди.

*Абу Толиб Маккий айтади: “Аллоҳнинг валийси бир қадамлаб ташлаб беш юз йил юрди, биринчи оёгини кўтариб Қоф тоғига, бошқасини бошқа тоққа қўйиб юриб бутун ер юзини кезиб ўтди.

* Муҳаммад Аҳмад Фарғали айтади: “Тимсоҳ Мухаймир Накийбнинг қизини ютиб юборди, у шайхнинг олдига йиғлаб келди, шайх унга: “Тимсоҳ болангни ютиб юборган жойга бор ва баланд овозда эй тимсоҳ, кел Фарғали билан гаплаш деб чақир деди, шунда тимсоҳ денгиздан чиқиб аравага ўхшаб юриб кетди, ўнг ва чап томонида одамлар ҳам у билан бирга юриб кетарди, ниҳоят у шайх уйининг олдига келиб тўхтади. Шайх темирчини чақириб унинг ҳамма тишларини сугуриб олиб ташлашга, тимсоҳга эса қизни қорнидан чиқариб ташла деб буюрди. Тимсоҳ қизни қорнидан тирик ва дахшатга тушган холида чиқариб ташлади. Тимсоҳдан модомики мен тирик эканман шаҳар ахолисидан биронтасини ютиб юбормайсан деб аҳди паймон олди, кейин тимсоҳ кўз ёшлари оққан холда қайтиб бориб денгизга тушиб кетди!!!”

*Абу Наср Тусий Муҳаммад ибн Али Куттоний ҳақида шундай деди: “У Каъбани тавоф қилаётган вақтида Қуръонни ўн икки минг марта хатм қилибди”.

*Ёқут Аршийнинг шогирди Али Бадавий Шозилий деди: “Кўпинча шайх Ёқут мени иш билан Искандариядан Андалус шаҳарларига жўнатарди, мен оёғим ерга тегмаган холда, тез кадамлар билан у ерга бир кунда бориб келардим.

*Аҳмад Тижоний айтади: “Биронта авлиёнинг ҳамма шогирдлари ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киролмайди, ёлгиз менинг шогидларимгина киради, агарчанди кўп гуноҳлар килган бўлсалар хам! Бошқа авлиё устозларимиз, Аллоҳ улардан рози бўлсин, жаннатга кирадилар, шогирдлари эса ҳисобдан кейингина киради.”

*Абдурраҳийм Кановий ҳақида ҳикоя килинади, у Миср ерида машхур сўфийлардан: “Бир куни шайхнинг халқасига осмондан бир шарпа тушибди, ўтирганлардан биронтаси унинг нималигини билишмабди. Шайх бир соат жим ўтирибди, кейин халиги шарпа осмонга кўтарилиб кетибди. Улар шайхдан нима бу деб сўрашибди. Шайх уларга: “Бу фаришта, ундан бир хатолик ўтган, у биздан шафоат сўраб келибди, Аллоҳ бизнинг у хусусдаги шафоатимизни қабул килди ва у осмонга кутарилиб кетди. . .” (!!!).

Мановий Аҳмад Рифоъий ҳақида шундай ҳикоя қилади: унинг кароматлари жумласидан, икки киши Аллоҳ йўлида бир-бири билан дўстлашибди, бир куни сахрога чиқишибди. Улардан бири дўзахдан озод қилиш китоби осмондан тушишини орзу қилибди. Осмондан бир оппоқ варақ тушибди, улар унда ўзлари ҳақида ёзилган нарсани кўришолмабди. Кейин Аҳмад Рифоъий хузурига келишибди, унга воқеани айтишмабди. У қоғозга қарабди сўнг сажда қилибди ва дебди: “Дўстларимнинг дўзахдан озод этилганини менга кўрсатган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Ундан сўрашибди: “Бу оппоқ қоғоз бўлса, сиз нимага бундай деяпсиз?” У дебди: “Эй болаларим, қудрат қўли қора сиёх билан ёзмайди, бу қоғоз нур билан ёзилган”.

*Абдуллоҳ ибн Авн ҳақида ҳикоя килинади: “У уйида фикрлаб жим ўтираркан, ҳеч қачон хожатхонага кирмаган экан”.

*Шайх Шарафуддин Абу Бакр ибн Абдулмуҳсин шундай дейди: “Саййид Аҳмад Саййодий билан бирга эдик. Биз ҳар гал дарёнинг ёнидан ўтиб қолсак, дарё кирғоғида униг оёғи остида балиқлар тўпланишиб уни қарши олишарди, шунингдек узоқ-узоқ чўллардаги хайвонлар, ҳашоротлар ва кийиклар ҳам шундай қилишарди, хайвонлар йўлнинг икки четида униг учун тўхтаб турганликларини кўрардик.

*Мановий у ҳақида шундай дейди: “У бир марта сажда қилди. Бошини саждадан кўтармасдан саждаси бир йилга чузилиб кетди. Хатто белидан ўсимликлар ўсиб чиқди.

*Муҳаммад Усмон Бурхоний Саййид Бадавий сифатлари ҳақида шундай дейди: “У Аллоҳга учта дуо килди. Аллоҳ иккита дуосини қабул килди, учинчи дуосини бекор килди. Қабрини зиёрат қилиб келган кишиларнинг ҳар бирига шафоат қилишга рухсат беришини сўраб дуо килди. Аллоҳ дуосини қабул килди. Қабрини зиёрат қилиб келган ҳар бир кишига ҳаж ва умра савоби ёзилишини сўраб дуо килди. Аллоҳ бу дуосини ҳам қабул килди. Ўзини дўзахга киргизишини сўраб дуо килди, Аллоҳ бу дуосини рад килди. Шогирдлари Бадавийдан сўрашди: “Нима учун Аллоҳ сизни дўзахга киргизишдан бош тортди?” У деди: “Чунки мен у ерга кирсам, у ерда у ёққа, бу ёққа ағанаб ётсам, дўзах ям-яшил ўтлоқзорга айланиб кетади! Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ эса у ерга кирган кофирларни азоблашдир”.

*Қутб (шайх) сўфийлардан бири айтади: “Агар Аллоҳдан ҳаё қилмаганимда унинг дўзаҳига бир тупурсам, у жаннатга айланиб кетарди”.

Мана шунча сохта кароматлар билан кифояланамиз, бу сўфийлик лойқаларидир.15



Сўфийликнинг ниқобини очиб ташлаш16

*Уларнинг Аллоҳ ҳақидаги ақидаси:

Сўфийлар Аллоҳ ҳақида турли ақидаларга эътиқод қиладилар. Улар жумласидан хулул (яъни Аллоҳ ҳар хил нарсалар сувратида ерга тушади. Масалан бугун инсон суратида тушса, эртага бирон бир ҳайвон суратида тушади) Мансур Халлож ҳам шу мазҳабда бўлган. Яна шу ақидалар жумласидан ваҳдатул-вужуд (бу эътиқод бўйича холиқ билан махлуқ ўртасида фарқ йўқ, яъни Аллоҳ - ҳамма нарса, ҳамма нарса - Аллоҳ, Аллоҳ бор экан ҳамма нарса бор, Аллоҳ бўлмаса хеч нарса бўлмайди).

*Уларнинг Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ҳақидаги ақидалари:

Улардан баъзилари даъво қилишича Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уларнинг даражасига ва холатларига ета олмаган. У тасаввуф кишиларининг илмларини билмаган. Бастомий айтганидек: биз Пайғамбарлар қирғоғида тўхтаб қолган денгизнинг қаърига шўнғидик.

Улардан баъзилари эътиқод қилишича Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам) коинот қуббасидир, коинот аршнинг устига кўтарилган Аллоҳдир, осмонлар, ерлар, арш, курси ва барча коинотлар Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг нуридан яралган. У энг аввалги мавжудот, у Аллоҳниг арши устига кўтарилгандир. Бу Ибн Арабий ва ундан кейин келганларнинг ақидасидир.

*Уларнинг авлиёлар ҳақидаги ақидаси: Сўфийлар авлиёлар ҳақида турли ақидаларга эътиқод қиладилар;баъзилари авлиёни Пайғамбардан афзал деб билади, уларнинг ҳаммаси авлиёни Аллоҳга барча сифатларида баробар деб биладилар. Авлиё ҳам Аллоҳга ўхшаб яратади, ризқ беради, тирилтиради, ўлдиради ва коинотда узи мустақил иш юргизади деб ишонадилар. Улар авлиёларни даражаларга бўладилар;энг юқори мартабада бутун оламда ҳамма нарсада мутлақ ҳоким «ғавс», кейин ғавснинг буйруғи билан бутун оламда тўртта рукнни (асосни) ушлаб турадиган қутблар, учинчи юқори мартабада эса, ҳар бири ғавснинг буйруғи билан етти қитъанинг бирида ҳукмронлик қиладиган еттита абдол туради, шаҳарларда ҳукмронлик қиладиган нажиблар ҳам уларнинг жумласидандир, уларнинг ҳар бири уз шаҳарида ҳукмронлик қилади!!.

*Уларнинг жаннат ва дўзах ҳақидаги эътиқодлари:

Сўфийларниг эътиқодлари бўйича жаннатни сўраб дуо қилиш катта камчиликдир. Унга интилиш ва уни талаб қилиш авлиёга ярашмайди, ким жаннатни талаб қилса, унда нуқсон бор деб ҳисобланади, уларнинг наздида талаб ва рағбат қилинадиган нарса Аллоҳнинг йўлида фоний бўлишлик, ғайбдан хабардор бўлиш ва коинотда мустақил иш олиб боришдир. Сўфийларниг даъво килган жаннати мана шудир. Шунингдек уларннинг ақидаси бўйича дўзахдан қочиш комил сўфийга ярашмайди, чунки дўзахдан қочиш қулларнинг табиати, ҳурларнинг эмас, агар дўзахга тупурсам, уни ўчириб қўяман деб мақтанадиганлари ҳам бор.

*Иблис ва Фиръавн ҳақидаги уларнинг ақидаси:

Сўфийларниг эътиқод қилишларича Иблис обидларниг комили ва тавҳидда уларнинг афзалидир, чунки у - уларнинг даъвоси бўйича - фақат Аллоҳгагина сажда килди ва Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб уни жаннатга киргазди.

Фиръавн ҳам уларнинг наздида тавҳидни биладиган кишиларнинг афзалидир, чунки у шундай деди: “Мен сизларниг олий парвардигорингизман”. Яъни ҳақиқатни билди, чунки барча мавжуд нарса-уларниг нотўғри эътиқодлари бўйича- у Аллоҳдир, сўнг у-уларниг даъволарича- ҳақиқатдан иймон келтирди ва жаннатга кирди.

*Ибодатлар сўфийларниг наздида қуйидагича: “Сўфийларнинг эътиқод қилишича намоз, рўза, ҳаж ва закот, булар авом халқниг ибодатлари, ўзларини эса, хослар ёки хосларнинг хоси деб номлайдилар. Шуниг учун уларнинг ибодатлари ҳам махсус ибодатлардир. Улардан ҳар бир қавм ўзларига хос қонун-қоидаларни чиқариб олганлар, масалан махсус кўринишларда махсус зикрлар, хилватда холи бўлиш, махсус таомлар, махсус кийимлар ва махсус халқалар кабиларини ўзлари учун ўйлаб топиб олганлар.

Исломда нафсни тарбиялаш ва жамиятни поклаш мақсадида ибодат қилинса, тасаввуфда эса Аллоҳдан илмни бевосита олиш, унинг йўлида фоний бўлиш, Пайғамбардан ғайб илмин олиш ва Аллоҳнинг ахлоқи билан хулқланиш учун қалбим Аллоҳга боғлансин деб ибодат қиладилар. Охир-оқибатда сўфий бирон нарсага бўл деса у ўз-ўзидан бўлиб кетаверадиган, у халқларнинг сиру-асроридан воқиф бўладиган ва Аллоҳнинг барча мулкига назар сола оладиган бўлади, бу уларнинг нотўғри хом-ҳаёлларидир.

*Сўфийларда ҳалол ва ҳаром:

Сўфийлардаги ваҳдатул-вужуд аҳлининг наздида ҳаром нарсанинг узи йўқ, чунки уларнинг эътиқодлари бўйича ҳамма нарса битта нарса. Шунинг учун улардан худосизлар, баччавозлар ва куппа-кундузи очиқчасига эшаклар билан зино қиладиганлар чиққан! Уларнинг ичида Аллоҳ мендан шариат таклифларини бекор қилди ва бошқаларга ҳаром килган нарсаларни менга ҳалол килган деб эътиқод қилиб юрадиганлари ҳам бор.



Сўфийлар билан шиалар ўртасидаги фарқ

Сўфийларнинг шиаликга алоқаси аниқ, шубхасиз нарса. Шиаларнинг саҳобалардан доимий мурожаат қиладиган манбааси Али ибн Абу Толиб ёки Ҳасан ибн Алидир, «булар ҳар иккаласи, уларннинг наздида энг аввалги қутблар (энг улуғ шайхлар)». Сўфийлар ҳам ўзларининг қутб ва абдоллари ҳақида шунга ўхшаш гапларни гапирадилар. Бу Исмоилийлар ва шиаларнинг таьсиридан. Бу икки фирқанинг пайдо бўлиш омиллари ва уларнинг ҳар иккаласининг табиати шиалик билан тасаввуф бир-биррига яқин нарса эканлигини тақозо этади. Форс ахолиси Исломий халқлар орасида энг тасаввуф кўп тарқалган халқдир. Сўфийлар баъзи шахсларларнинг ўлмаслигини ва улар доим яшайди деган фикрни фалончи ёки писмадончи маҳдий ва у хозиргача тирик деб юрадиган шиалардан олганлар. Ибн Хазм деди: “Мен баъзи ахмақ сўфийларнинг йўлидан юрдим ва улар Хизр билан Илёс (уларга салом бўлсин) бугунги кунгача тирик деб даъво қилганликларини кўрдим»17. «Шунингдек сўфийлар авлиёларнинг гуноҳдан пок бўлишлиги масаласини имомлар гуноҳдан пок бўладилар деб юрадиган шиалардан олганлар, лекин улар бир оз вақт бу масалани яшириб, уни (ҳифз): “сақлаш” деб номлаб юрдилар. Кейин уни Кушайрий ошкора қилиб юборди, у деди: “Давомий итоатларга муваффақ бўлиш ва гуноҳу-маъсиятлардан пок бўлиш авлиёлар учун бўладиган энг улуғ кароматлардандир. Аллоҳнинг валийси ўзининг авлиё эканлигини билиши ҳам кароматлар жумласига кириши мумкин.”18 «Сўфийлик тариқатлари барча рахбарлари насабларининг Али ибн Абу Толибга бориб тақалиши ва тариқат рахбарлигини худди шиалардаги имомлик каби ўзаро бир-бирига мерос қилиб қолдиришлари сўфийлар билан шиалар ўртасидаги ажойиб ўхшашликлардандир, агар шайхлик тинмай меҳнат қилиб ўзини қийнаш ва гўзал одоб-ахлоқнинг махсули бўладиган бўлса, шайхнинг фарзанди шайх бўлиб туғилиши керакми?”19.



Сўфийликнинг Исломга хатари

Келинг жамиатнинг ахволини уйлаб кўрайлик, агар бу жамиат хеч қандай тўсиб турадиган бош сабабсиз ўз холига ташлаб қўйилса якка шахслар жамиатдан узлатга чиқиб, ўзларига хос, бидъат ибодат ва рукнлар билан яшайверадилар. Атрофларидаги мусулмонларнинг бошларига тушиб турган муаммолар уларни қизиқтармайди, ўзлари билан ўзлари овра бўлиб юраверадилар. Амаллари ва мартабаларининг улуғлигига қарамай биз бу нарсани сўфийларнинг орасида бугунги кунда кўриб турибмиз. Шунингдек шайх билан муридниг ўртасидаги муҳаббат муриднинг шахсини йўқ қилиб ташлашга, кейин мурид баъзида, Аллоҳ узи сақласин, куфр ва ширкга ҳам олиб борадиган чўл-биёбонларга киришига сабабдир. Шаръий илмларни ўрганиб, уларни ҳаётга татбиқ қилиб ўтиришни кераги йўқ, Аллоҳни яхши кўришингни ўзи ибодат деганга ўхшаган нотўғри эътиқодларни муридларнинг ақлларига мустаҳкам ўрнатиш натижаларидан ҳам сўфийликнинг хатари аниқ ва равшан кўриниб турибди. Мана шундай қилиб мурид ибодатлардан ва шаръий таклифлардан узоқлашиб боради, натижада осий билан обид бир хил даражада бўлиб қолади. Ҳамма жойда мункар кенг тарқалади, маъруф камайиб кетади. Аллоҳнинг азобидан қўрқмасдан гуноҳларни қилиш, муҳаббат қалбда бўлади деган хужжат билан ўз шахватларини қондириш, мана шулар улар мақсадининг ғоясидир.

Мана шу жамоатни ўз холига ташлаб қўйилса, жамиатни охирида диндан узоқлаштирадиган , мусулмонларнинг эъткодларини бузувчи сўфийлик фикрларини тарқатадилар, чунки буларнинг фикрлари тавҳидга зид фикрлардир. Тарихни ўқиб юрган одам, Муғул татарлар мусулмонларга қарши урушган вақтда сўфийликни тарқатиш сабабли қандай ғалабаларга эришганларини ва муғуллар сўфийлар томонидан хеч қандай қаршилик кўрмаганликларини билиб олади, шайх ибн Таймия муғулларнинг хужумига қарши одамларни жанга сафарбар қилишга қанчалик ҳаракат килмасин барибир жиҳод бекор килинди, сўфийларннинг қалбларида озгина бўлса ҳам жасорат ёки динга куюниш қолмаган. Сўфийларнинг байрамлари ва туғилган кунларида намоён бўладиган ахлоқий бузуқликлар уларнинг Исломга келтирадиган улкан зарарларидандир, маслан у ерда бўладиган эр-аёлларнинг аралашиб юришлари, қўшиқ айтиб бирга рақс тушишлари, аёлларнинг очиқ-сочиқ юришлари, наша ва наркотик моддаларини истеъмол қилишлари ва хатто зино билан шуғулланишлари шулар жумласидан, гўё бу байрам ва туғилган кунлар кўпроқ зино, фахш ва гуноҳ билан шулғуланувчилар турли фахш амалларини қилишни ният қилиб келадиган бозор ва мавсум ўрнида бўлиб қолган. Аллоҳнинг дини каёкдаю, бундай бузуқликлар каёкда?.

Бу ғоя-сўфийлик ғояси- мусулмонларнинг Аллоҳ рухсат бермаган фирқалар, тоифалар ва гуруҳларга бўлиниб кетишларига сабаб бўлди. Мана бу Нақшбандийлар, ана у Жийлонийлар, Рифоъийлар, Бадавийлар, Дасукийлар ва хокозо, буларнинг ҳар бири биз ҳақиқий Ислом йўлидамиз, бошқалар адашган нотўғри йўлда деб эътиқод қиладилар. Нима учун улар битта йўлга жамланмайдилар? Чунки ҳар битта шайхнинг назр қутиларидан ва оқиб келаётган пуллардан ўз фойда ва манфаатлари бор. Шунингдек сўфийларнинг Исломга келтираётган зарарлари жумласидан байрамларида қилаётган ишларига ғайри муслимларнинг реаксияси ва бу байрамларда баъзи салла кийган илмга мансуб кимсаларнинг ишитрок этишлари, табиийки Ислом дини ҳақида ёмон гумон килинади. улар хол тиллари билан агар бундай бузуқликларга рухсат бераётган бўлса бу динда яхшилик йўқ дейдилар. Яна сўфийларнинг мусулмонларга етказаётган зарарларидан уларнинг бузуқ, нотўғри ва ширкий эътиқодлари, буларнинг ақидалари шундай даражага етиб бордики, хатто кўп мусулмонлар назарида бугунги кунда сўфийлик ҳақиқий дин, уларга қарши чиққанларнинг барчаси дин ҳақида хеч нарсани тушунмайдилар. Ана шундай нодонларда сўфийлик ғояси кенг тарқалиши окибатида уларни қабрларга бориб Аллоҳдан бошқасига қилиб бўлмайдиган ибодатларни масалан: қурбонлик қилиш, тавоф қилиш, хожатларни талаб қилиш, шафоат сўраш, зарарни кетказиш ёки фойда келириш учун илтижо қилиш ва бундан бошқа турли ибодатларни уларга қилаётганларини кўрасиз.



Имом Муҳаммад ибн Абдулваххобнинг даъватидан илгари сўфийлар араб оламига олиб кирган ширкниг кўринишлари

Аллома шайх Абдурроҳман ибн Қосим айтади: (1)Аддурарус сунния фил ажвибатун наждия ж-1 378: 380. Ўша замонларда бу киши яшаётган шаҳар ахолиси орасида Ислом дини ниҳоятда ғариб бўлиб, уларда диннинг излари ўчиб кетган, ҳақиқий дин пойдеворлари бузилиб кетган, аҳли жоҳилият қилаётган ишлар кўпчилик устидан ғолиб келган, шариат аломатлари йўқолиб кетган, жаҳолат, тақлид, Қуръон ва Суннатдан юз ўгириш ғолиб бўлган, ёшлар динни билмай, дин фақат ўзлари яшаётган шаҳар ахолиси қилаётган ишларни дин деб билиб улғаётган, ёши катталар эса ота-боболаридан мерос қилиб олган урф-одатлар билан каттарайётган, ота-боболарининг урф-одатлари байроқлари баланд кўтарилган, фолбинларнинг ёлғон-яшиқ сўзлари ҳамма ерда қабул килинган, шаҳар ахолиси тавҳид ва дин сиртмоғини бўйинларидан олиб ташлаб Аллоҳдан ўзга авлиёлар, солиҳлар, бутлар, санамлар ва шайтонларга ибодат қилиб улардан ёрдам сўрашда жидди-жаҳд билан ҳаракат қилаётган бир замон эди у пайтлар.

Нажд шаҳарларида шайтон бу шаҳар ахолисига ута қаттиқ макр-хийла килди, улар одам кўплигидан Зайд ибнул Хаттоб қабрига навбат билан ибодат қиладилар, фасохатли сўзлар билан рағбат ва қўрқинчда унга дуо қиладилар, хожатларини фақат у амалга ошириб беради деб эътиқод қиладилар, уни Аллоҳнинг улуғ дўстларидан деб биладилар, Зирор ибнул Азварники деб билган қабрлари олдида ҳам шу каби амалларни қиладилар, буларнинг бу эътиқоди очиқ кўриниб турган ёлғон, тўқима бўхтон. Шунингдек уларда –эркак-хурмо дарахти бор, эр-аёл унга навбат билан сиғинадилар, унинг олдида энг қабих ишларни қиладилар, балоғатга етган қиз куёвлар келмай уйда ўтириб қолса унинг олдига бориб уни қўли билан қучоқлаб, умид ва илтижо билан унга шундай деб дуо қилади: “Эй эркакларнинг эркаги бир йил бўлмай бир эр хоҳлайман”. Уларда яна бир дарахт бор, уни «тарфия» деб атайдилар. Шайтон уларни шу дарахт билан йўлдан оздирган, унга ибодат қилишни, ундан барака умид қилишларини уларга васваса килган, улар фарзанд ёмонликдан саломат бўлади деган умид билан унга латталарни боғлайдилар.

Диръийя шаҳарининг қуйи томонида тоғда бир ғор бор, уларнинг эътиқоди бўйича бу ғор Амирнинг қизи деган аёлни деб тоғдан ажралиб чиққан, бир одам бу аёлга зулм қилмоқчи бўлган, ғор тоғдан узилиб чиқиб аёлни ўз ичига олиб ҳимоя килган. Халиги зулм қилмоқчи бўлган кишининг ғорга кучи етмаган. Шу воқеа сабаб бўлиб одамлар бу ғорга шайтоннинг аскарлари ейдиган гўшт ва нонларни олиб бориб қўядиган бўлганлар. Уларнинг шаҳарида: авлиёликни даъво қиладиган бир киши бор, унинг исми Тож, уни табаррук биладилар, ундан ёрдам, нажот умид қиладилар. Унинг олдига бориб ундан мадад кутадилар. Ундан хатто хокимлар ва золимлар ҳам қўрқадилар, унга осий бўлганларнинг бошига қирғин келтиради ёки уни халок қилади деб ўйлайдилар, унинг дин аҳкомларидан озод бўлганлиги ҳақида турли қабих тўқима ҳикояларни гапириб юрадилар. Нажднинг бошқа шаҳарларида ҳам айтиб ўтганимиздек ахвол шу. Аллоҳнинг динидан юз угириш ва шариат аҳкомларини инкор қилиш авжига чиққан. Қизиғи шундаки хатто икки улуғ ҳарам- Макка ва Мадина- шаҳарларида ҳам бундай ботил эътиқодлар, адашган мазҳаблар, нотўғри урф-одатлар, зиёнга элтувчи йўллар кенг тарқалган ва тўлиб-тошган! Улар хижобланган қабр ва Абу Толиб мақбараси олдида қилаётган ишлари шулар жумласидан. Бошларига мусибат тушса унинг қабри устида шамлар олиб келиб ёқиб бошларидан шу мусибатни кетказишини сўраб унга ялиниб-ёлвориб ибодат қиладилар. Унинг қабрини ниҳоятда улуғлайдилар, агар ўша қабрларидан биронтасига бирон ўғри ёки босқинчи ёки бирон-бир золим кириб қолса, қабрда ётганларни қаттиқ хурмат килганликларидан, ибодатга берилиб кетганларидан биронтаси туриб унга қарши чиқмайди.

Муминларнинг онаси Маймуна онамизнинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) қабри олдида қилинаётган исрофлар шулар жумласидан. Хадижа (Аллоҳ у кишидан рози)нинг қабри олдида қилинаётган ишлар диний, фахрли ишлар бўлиши у ёқда турсин, Аллоҳни ва охиратни умид қиладиган мусулмон у ишларга жим қараб туролмайди. У ерда эр-хотин аралашиб юрадилар, фахш, мункар ва ёмон ишлар килинади, бундай ишларга аҳли иймон рози бўлмайди. Аллоҳнинг ҳаром килинган улуғ шаҳари Маккаи мукаррамадаги бошқа улуғ қабрларда ҳам ахвол шу. Тоифда Ибн Аббоснинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) қабри бор. У қабрнинг олдида шундай ишларни қиладиларки, тавҳидни биладиган инсонларнинг қалблари ундай ишлардан нафратланади. Аллоҳнинг пок бандаларининг қалблари у ишларни инкор қилади, Қуърон оятлари ва Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг ҳадислари уларни рад қилади. Пайғамбаримизнинг (соллоллоҳу алайҳи вассалам)ҳадисларида сўровчининг қабр олдида ёлвориб ёрдам сўраб туришини, ёрдам сўраб қабрда ётган маъбудларига ўзларининг мухтожликларини изҳор қилишларини, мақбараларнинг остида ётган ўликларга бандалик муҳаббати бўлган чин муҳаббатни, назр ва қурбонликларни сарф этишликни инкор этадиган кўплаб ҳадислар келган.

Тоифда аксар авом халқлари бозрларда : бугун Аллоҳга таваккул қилдик, сенга ҳам тавккул қилдик эй ибн Аббос деб юрадилар. Ундан ризқ, ёрдам ва бошларига келган мусибатларни кетказишини сурайдилар. Муҳаммад ибнул Ҳусайн Наимий Зубайдий, Аллоҳ у кишини уз раҳматига олсин, айтади: “Бир киши Тоиф ахолиси қилаётган ишларни кўриб: “Тоиф аҳли Аллоҳни танимайди, фақат ибн Аббосни танийди” деди. Шунда илмлик кишиларидан бири унга: “Уларнинг ибн Аббосни танишликларининг ўзи кифоя, чунки ибн Аббос Аллоҳни танийди” деди. Мана бу дахшатли ширкга, чуқур кетишга ва тўғри йўлдан йироқ бўлишга қаранг, у билан Аллоҳнинг ушбу сўзини бир-бирига солиштириб кўринг:

(واذا سالك عبادي عني فاني قريب اجيب دعوة الداع اذا دعاني (

) البقرة-186 ( , маъноси: “Агар бандаларим сиздан мен хакимда сурасалр, айтинг мен уларга яқинман, агар дуо килгувчи менга дуо қилса мен унинг дуосини қабул киламан”. Бақара сураси-186 оят.

) وان المساجد لله فلا تدعوا مع الله احدا ( ) الجن: 18 ( - маъноси: “Албатта масжидлар Аллоҳники, Аллоҳ билан бирга қўшиб биронтасига дуо килманглар”. Жин сураси, 18-оят. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) Пайғамбарларининг қабрларини Аллоҳга ибодат килинадиган масжидлар қилиб олганликлари учун яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Энди Пайғамбарлар эмас оддий солиҳ инсонларни авлиёлар деб, уларга ибодат қилиб Аллоҳга қўшиб уларга ҳам дуо килган одамларни кўриб нима дейишингиз мумкин? Бу хакда хужжатлар тўлиб-тошиб ётибди, аҳли илмлар барчаси бу хужжатларни биладилар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет