3. ЯҚИН ВА ЎРТА ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ҲАҚИДА. (IX-XII АСРЛАР).
IX-XII-асрлар ҳозирги Ўзбекистон хоразмийлар салтанати сифатида бугун Хоразм, Мовароуннахр, Хуросон, Кавказ ҳудудларини ягона ва қудратли давлатга бирлаштирган эди. Натижада ўша даврларда фан, маданият, адабиёт ва санъат беқиёс ривожланди, улканинг ўзига хос меъморчилиги шақлланиб, жуда катта қурилиш иншоотлари вужудга келди, халқ хўжалиги юксак погонага кўтарилди.
Ўша даврда фан ва маданият шу даражада ривожландики, бизнинг диёримиз бу борада мисли қурилмаган ютуқларни қўлга киритди. Абу Наср Фаробий Мусо ал-Хоразмий, Имом Муҳаммад ал-Бухорий, Ахмад ал-Фарғоний, Имом Исо ат-термизий, Абу Райхон ал-Беруний, Махмуд аз-Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Ахмад Яссавий, Абу Али ибн Сино сингари алломалар мамлакат маданий-маърифий соҳасини юксак чўққиларга олиб чиқдилар. Чунончи, ўзбекистон жисмоний маданияти ва спорти асослари ўша фан ва маданият арбобларининг номи билан бевосита боғлиқдир.
3.1.АБУ НАСР ФОРОБИЙ (873-950 ЙИЛЛАР).
Шарқ алломаларнинг йирик намоёндаларидан бири бўлган. Абу Наср ибн Узлуг ибн Тархон ал-Форобий Арис дарёсининг Сирдарёга қўйилган жойида. Шош-Хзирги Тошкент шахридан 200-260 км шимолий-ғарбда жойлашган Фороб (Утрор) шахрида таваллуд топган. У деярли барча фан соҳаларини эгаллаб 160 дан ортиқ асарлар ижод қилган, у айниқса риёзиёт, фалақиёт, табобат, мусиқа, фалсафа, тилшунослик ва адабиётга оид буюк асарлар, рисолалар ёзиб жаҳонга машҳур бўлган.
Мукаммал кишини тарбиялашга йўналтирилган энг яхши интилишларни Ўрта аср Шарқида биринчилар қаторида Форобий ўзининг педагогик қарашларида умумлаштирилди. У кўпроқ фанларнинг назарий томони уларнинг фалсафий томони билан кўпроқ шуғулланди. Уни хусусан, касалликларнинг умумий қонуниятлари ва инсон соғлигини сағлаш масалалари қизиқтирар эди.
Форобий инсонни тарбиялашда маълум даражада тарбиянинг бошқа турларини ҳам ўз ичига олувчи (меҳнат, эстетик, жисмоний, гуманистик) ахлоқий тарбия билан ўзаро бирлигини хисобга олиб, фақат шу асосда олий бахтга эришиш мумкинлигини қайд этади.
Форобий таълимотига кўра, тарбияловчи ва тарбияланувчи жисмонан бақувват бўлиши лозим, яъни жисмоний тарбия шахснинг гармоник ривожида энг муҳим омилларидан биридир. «Инсон танасининг камолати-бу соғликдир. Соғликни сақламоқ, у бўлмаган тақдирда жисмоний тарбия ёрдамида тикламоқ лозим».
Олимнинг юқоридаги педагогик мулоҳазалари соғлом турмуш тарзини шақллантириш методикасини тушунишда ўта муҳим рол тутади.
Форобий таълимоти Шарқ педагогик тафаккурининг шақлланиш ва ривожланишига кучли таъсир кўрсатади.
3.2. АБУ АЛИ ИБН СИНО (980-1037)
Шарқ дунёсининг буюк дахо олими Абу Али ал-Хусайн ибн-Абдуллох ибн ал-Хасан ибн Али ибн Сино Бухоро яғинидаги Афшона қишлоғида туғилган. Шарқда «Шайх-ур Раис», ғарбда эса «Авиценна» номи билан машҳур бўлган.
Жаҳон маънавият бешигини тебратган Ибн Сино машҳур шифокор, файласуф, шоиргина бўлиб қолмасдан, балки жисмоний тарбияга доир ғоят нодир мерос қолдирга. Аллома ўзининг сатрларида жисмоний тарбия ёки бадантарбия хағида фикр юритар экан, бу борада замондошларидан фарқ қилиб ҳар хил масалани кенг, чуқур мушоҳада қилади ва муаммоларини кучли мантиқ, ҳаётий омиллар замирида зукко ақли ёрдамида ечиб беради. Айнан шунинг учун ҳам унинг маънавий дурдоналари йиллар буронига дош бериб яшайди ҳамда инсониятга абадул абад хизмат қилади Инсоннинг маънавий етук бўлиб, жисмонан баркамол бўлиши учун курашган ва бу йўлга бутун умрини тиккан олим ўз асарларида жисмоний тарбиянинг киши учун нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини «Бадантарбия-киши соғлигини сақлашда улуғвор усўлдир», дея башорат қилди, уни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан исботлаб берди.
Абу Али ибн Сино жисмоний тарбияга инсон организмини соғломлаштириш ва касалликни даволаш нуқтаи назаридан қараб, уни бешта асосий қисмга ажратди, жумладан: 1. Тез ҳаракатлар. 2.Нозик ва енгил ҳаракатлар. 3. Кучлироқ ҳаракатлар. 4. Ўта кучли ҳаракатлар. 5. Гавда учун махсус ҳаракатлар.
У жисмоний тарбиянинг тез ҳаракатлар турига куйидагиларни киритди:
«Ўзаро тортиниш, мушт билан туртиниш, ёйдан ўқ отиш, тез юриш, найза отиш, юқоридаги бир нарсага ирғиб осилиш, бир оёқда сакраш, қиличбозлик. Найзабозлик, отда юриш, икки қўлни силкитиш, бу вақтда одам оёқ учларида туриб. қўлларини олдга ва орқага чўзиб тез, ҳаракат қилади». Олим ўйин турлари ва унсурларини шунчаки санаб ўтмасдан, балки халқ донишмандлари асосида ҳамда ўзининг кучли билими билан уларни бойитади, инсон камолоти учун қайси тарзда фойдали эканлигини тушунтиради.
Улуғ хаким касалликларга чалинган беморларни жисмоний тарбия воситалари билан даволашга алоҳида эътибор берган. У иситмадан холсизланган, кўкрак ва қорин тўсиғи касаллигидан заифлашган кишиларга асло тизимнинг чарчаганидан келиб чиққан паришонхотирлик, иштаха буғилиши каби касалликлардан қийналаётганга жисмоний машқларнинг куйидаги нозик ва енгил турларини тавсия қилади:
-арғимчоқ:
-беланчақларда тик ҳолда, ўтириб ёки ётиб учиш:
-қайиқ ёки кемаларда сайир қилиш:
Кучлироқ машқларга эса,
-от ва туяга миниш:
-кажава ва араваларга тушиш.
Жисмоний тарбиянинг ўта кучли турига майдонда қилинадиган куйидаги ҳаракатларни киритади:
-киши майдоннинг у четидан бу четига тез ҳаракат билан бориб орқаси билан қайтади ва ҳар сафар юриш масофасини майдоннинг ўртасидан туриб қолганига қадар камайтира боради:
-кишининг ўз сояси билан олишиши:
-чапак чалиш:
-сакраш:
-найза учи билан санчиш:
-катта ва кичик курралар билан чавгон ўйини:
-коптоклар билан ўйнаш:
-кураш:
-тош кўтариш, қувлашиш:
-чопаётган отни жиловидан тортиб тўхтатиш тортиб тўхтатишиянинг бешинчи тури «Гавда учун махсус ҳаракатлар хисобланиб, уларнинг ҳар бирида маълум даражада ўйин элементлари мавжуд яъни: 1. қўл ва оёқ ҳаракатлари. 2.Кўкрак ва нафас аъзоларининг ҳаракатлари. 3 Бутун танага оид ҳаракатлар.
Ибн Сино халқимизнинг миллий спорт тури бўлган миллий курашимиз (бухороча ва фарғонача) ҳақида ажойиб маълумот қолдирган. «Курашнинг турлари ҳам бир нечадир, дейди у. Улардан бири икки курашувчининг ҳар бири ўз рақибининг белбоғидан ушлаб ўзига тортади, шу билан бирга курашувчи ўз рақибидан қутулушнинг чорасини қилади. Иккинчиси эса уни кўйиб юбормасликка ҳаракат қилади.
Бошқа тури: икки курашувчидан бири иккала қўли билан иккинчисини махкам қучоқлаб ўзига тортади ва ёнга агдаради, бу вақтда биринчи курашувчининг ўнг қўли остидан ўтказиши керак, курашувчилар гох кадрларини тиклаб, гох эгиладилар.
Кураш турларига яна кўкрак билан зарбани қайтариш, иккинчи бор кишининг бўйнидан ушлаб пастга эгиш, бир-бирининг оёқларини ўз оёқлари билан чалкаштириб, чалиб ёки оёқлари билан иккинчисининг оёқларини йириб қилинадиган ва полвонлар ишлатадиган ҳаракатлар ҳам киради.
3.3.АБУЛҚОСИМ ФИРДАВСИЙ (940-1030 ЙИЛЛАР)
Абулқосим Фирдавсий 940-941 йиллар атрофида Хуросонда Тус шахри яқинидаги Бож кишлоғда дунёга келди. Унинг ота-боболари ер сувини йўқотиб, камбағаллашиб қолган деҳқонлардан эди.
Бу давр Сомонийлар салтанати инқирозга юз тутган унинг оғир кунлари бошланган давр эди.
«Шоҳнома»да эллик подшолик тасвир этилади ва достоннинг композицион қурилиши шу билан белгиланган.
Барча ўрта аср адабиётларида бўлганидек. «Шоҳнома» да ҳам қисса муаллиф тилидан олиб борилади.
Ривоят қилишиларича Жарқурғонлик шоир Абу Мансур Дақиқий дастлаб «Шоҳнома» га қўл урган. У минг байтдан иборат «Гўштасб» достонини ёзиб тугатган. 977 йили ўз қули томонидан ўлдирилади, уни Фирдавсий ўзининг «Шоҳнома» сига киритади.
Эрон қахрамонлик эпосини бир китобга йиғиш анъанаси.
МАВЗУ: АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ. (XIV-XVIII АСРЛАР).
Р Е Ж А :
1. Амир Темур буюк тарихий ва жисмоний салоҳиятли шахс.
2. Жангчилар орасида якка кураш турларининг аҳамияти.
1. АМИР ТЕМУР БУЮК ТАРИХИЙ ВА ЖИСМОНИЙ САЛОҲИЯТЛИ ШАХС.
Амир Темур 1336 йил 9 апрелда (хижрий 736 йил) да Қашқадарё воҳасининг Шахрисабз (Кеш) беклигига қарашли Хўжа Илғор қишлоғида туғилган. Темур ёшлигидан яхши таълим ва тарбия олади, ў ўсмирлик ёшидаёқ Қуръонни ёд билган. Уни уламолар имтихон қилишиб, Қувваи хотирасига тасаннолар айтишган. Ўн икки ёшга тўлганида у: «Болаларча ўйинлардан орланадиган бўлдим ва вақтимни ўзимга тенгқур ўспиринлар билан ўтказишга ҳаракат қилдим» (Амир темур Курагон. Зафар йўли, Т. «Нур», 1992, 30-бет).
Темур туғилиши билан, яъни чақалоқ туғилган захоти намакобга чўмилтириб, кетидан баданига мол ёки ёғини суртганлар. қирқ кунгача чақалоқни канда қилмай шўр сувга чўмилтиришда, бош-оёғини ёғлаб, тездан пахлавон бўлиб улгайсин, деган ниятда қўл-оёқларини тортиб-тортиб куйишар эди.
Ёш Темурнинг дастлабки саводи оилада чиқарилган ва етти ёшидан мадрасада ўқий бошлаган. Бу ҳақда у ўзининг «Таржимаиҳоли» да шундай ёзган: Етти ёшга тўлганимда, мени мадрасага олиб боришди. Мен ўқий бошладим ва эришган муваффақиятларимдан бехад хурсанд бўлдим. Тадқиқотчи олим Б.Ахмедовнинг таъқидлашича, Темур мадрасага келганда ҳарф танийдиган бўлган.
Жисмоний тарбия ва спортнинг тараққиётини ўрганишда жаҳонга машҳур саркарда ва давлат арбоби бўлиб танилган Амир Темур яратган салтанат ҳамда унинг ҳаёт фаолияти ўзига хос ибрат мактаби хисобланади.
Амир Темур ўзининг умри давомида турли мамлакатларга ўттиз маротабадан ортиқ қўшин тортиб борган ва жанглар қилган. У бу жанглар натижасида Кора, Эгей ва Ўрта Ер денгизидан то Ҳиндистоннинг шарқи, Муғулистон ва Хитойгача, Ҳинд океанидан то Урол тоғлари, Москва остоналари ва Днепр бўйларигача бўлган
Ҳудудларни забт этди ва буюк бир салтанат барпо қилди. Юқорида қайд қилинган жангу жадаллар, ҳарбий юришлар инсондан афсонавий жисмоний салоҳиятни, қудрат, баҳодирлик, ақли зукколикни талаб этарди, Амир Темур ана шундай сиймолардан бири эди.
Темурнинг бунчалик шон шухрати ва зафар қозонишининг сири моҳир саркардалиги, одиллик ва зукколик билан иш юритишлиги донишмандлиги билан бир қаторда ёшликдан кураш, чавандозлик, найзабозлик, қалқонбозлик, тийранбозлик, қиличбозлик ҳамда ов қилиш илмини мукаммал эгаллаганлигидир. Бу борада Салохиддин Тошгандийнинг «Темурнома» асарида (1990й) келтирилган воқеалар диққатга сазовор.
«…Ровийлар ривоят қилурларким, Амир Соҳибқирон 12 ёшга тўлган пайт то сарҳадига еткунча ушоқ болаларни ўртасида салтанат русуми килур эрди. Ҳар бакача бир мансабни мукаррар қилиб, ўзи амир бўлиб, ўзгаларни вазир, баккавул, яна ҳар ерга қоровул қилиб, аларга сипохлик илмини ўргатар эди. Одамлар анга узоқ-яқиндин томошо қилур эрдилар, ҳар кун ушбу одатда лаъбат ила ўйнар эрди. Биров айтди: «Або Муслим кассобни сихлик канорасин бир бармоғила отиб юборибдур, китобда кўрдим» деб Амир Темур айтди: «.. бу саҳал мартабадур, мен ҳам кўтарурман». Анда кассоб канорасун келтурдилар: бир бармоқ бирла отиб ташлади. Амир Темурни 4 кирдорини китобга ёзганлар, нечунким аввал бир кули бирла тўла юклик аробани остидан кўтарган, иккинчи аждар бошини тиши бирла тишлаб олиб ташлаган. Учинчи, бирла тишлаб олиб киши тортадурғон ковғани ёлғиз ўзи тортиб олган. Тўртинчи, кутир уйиз бўлиб етти йилгача сира ўзин кашумаган эрди».
Жамият тараққиёти туфайли ҳарбий-амалий жисмоний машқлардан соф спорт турлари ажралиб чиққан, бинобарин тирандозлик, чавандозлик ёки от спорти, қиличбозлик ва бошқалар. қиличбозлик спорт турида ҳам Амир Темур курагоний ўз даврининг энг моҳир усталаридан саналган. У хеч таб тортмай, хатто ўн-ўн беш нафар душманга қарши қилич солган. «Темурнома» даги куйидаги сатрлар бунга ёрқин мисол бўла олади:
«... Амир Темур 14 ёшга келиб эрди... хон сурдиким» турук отлик кимдур? Анда биров туриб айди: «бу Тарағай баҳодир ўғлидур. Амир Темур. Хоннинг назарига ёш бола кўрибдур, буюрдиким: «Тарағай боходирни ўғли жанга бормасун» Анда Амир Темур ўқ ёсин олиб тоблаб юборди. Отилиб эллик қадам ерга бориб тушди. Мирзо Сайфиддин анча тақлид қилиб, ани ўрнига юборолмади. Андин кейин Соҳибқирон дастури Чиғатой бирла хонга келиб, тизин букиб дуо қилди. Айди: « илтимос қилиб сизни хохлаюрман, давлати хумоюннингизда ушбу кўшин мен бирла талош килсалар». Анда уч кун талош қилдилар. Барчалари акалли анинг кўлидане яроғин тўртиб ололмадилар.
Бу журъатни Соҳибқирондин кўриб, баъзилари ёшурун зур қилдилар, кучлари етмади, тортиб ололмадилар.
Найзабозлик ҳам ҳарбий амалий спорт турларига кирган. Абу Али ибн Сино «найзабозликни, тез ҳаракатлар найза учи билан санчишни равон ва енгил машқлар жумласига киритган. Найзабозлик от устида бажариладиган машқ турларидан бири. Амир Темур шиддаткор найзабоз бўлган «Филхол, қилич Арслон аслоха-яроғларини токинуб, найзасини қўлига олиб Амир ҳам мусаллих булуб, отларига минуб икки тарафдин шовқин солиб, бирдан найзабозлик қилиб, Амирга найза солди. Амир чап бериб, найза солиб эрди, орқасидин яна солди. Ҳозир бўл, деб, Амир отин ёлига ёпушти, найза бориб тошга тегиб, икки кориш ботти, яна тартиб олиб найза солди. Амир найзани ўтказиб, қилич қолди, ёсига тегиб богидин узилди..»
Ҳар бир элат, уруг, миллат ўзининг миллий, маънавий ва маданий меросини асрлар оша авайлаб асраб келмоқда, худди шу асосда халқимизнинг кадимий ва навкирон миллий кураши бунга мисол бўла олади.
Кураш-бу пахлавон йигитларнинг куч синашини. Елкама-елка туриб ушлашиб, бўйин ва белни қайтариб ҳар хил усулларни ишлатиб рақибининг елкасини ерга текизишдир. Миллий курашимиз ёшларни ҳаётга соғлом, бақувват, жасур, эпчил, кучли, чидамли қилиб тайёрлаш ва тарбиялашда асосий восита бўлиб хизмат қилган.
Амир Темур баҳодир, жасур, кўркмас, шерюрак пахлавон бўлган. Жисмоний камчилиги-оёғининг оқсоқлиги ва икки бармоғининг йўқлигига қарамай рақиблари билан елкама-елка олишувлага чиқараверган. «Темурнома» да Амир Темур ва қилич Арслон ўртасидаги кураш баён қилинган. «Амирни белидан тутиб, икковлари яёвлик ҳолда талашга мукайид бўлдилар. Лекин Амирни бир кулу, бир оёғлари андак нокор эрди. Шунда бўлса ҳам кеч вақтгача талош қилдилар. Амирни холи зикликга олиб, илтижода бўлдилар. Бу байтни айтдилар:
Қўлим олинг, ё пирим, менда қувват қолмади,
Йўлга солинг, ё пирим, менда ғайрат қолмади.
Филхол, НАҚШбанд пиримга аён бўлиб, икковини бориб култугидан олиб, ер узра оттилар. Амир йикилдим деб гумон қилса, қилич Арслонни кукси узра ултурибдур».
Темурнинг шахсий қиёфаси, куч қудрати тўғрисида машҳур муаррих Ибн Арабшоҳнинг куйидаги иборалари ғоятда асослидир: Амир Темур жисму жасади келишган, қадди-қомати тик, узун тик, узун бўйли, гуёки қадимги пахлавонлар авлодлари мисоли бўлиб, боши катта, ғоятда кучли ва салобатли.қўл-оёқлари баққуват, елкалари кенг бармоқлари йўғон , почалари гўштли, бўйи басти камолига етган, серсақол, икки кўзи бамисоли икки шамдек бўлсада-да, шодлиги билинмас, йфғон овозли эди. У ўлимдан кўрқмас, ёши саксонга етган бўлсада изтиробсиз, вазмин, бадани тула ва пишиқ бўлиб, гўё зич (қалин) тош мисоли қаттиқ эди. У хазил-мазах ва ёлғонни ёқтирмас, ўйин-кулги-ю кўнгил хушликка майлсиз, гарчи унда ўзига озор етадиган бирон сўз бўлса ҳам хақиқат (тўғри сўзлик) унга ёқар эди. У бўлиб ўтган ишга азият чекмас ва қўлга киритиладиган ютуқлардан шодланмас эди» (Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи, 2 китоб,Т. «Меҳнат», 1992-65 бет).
Амир Темур улуғ давлат арбоби ва салоҳиятли саркарда бўлиши билан бир қаторда бизга ибрат бўладиган даражада турли соҳаларга қизиққан, кўп соҳаларда муваффақиятга эришган эди. Хусусан, шоҳмот соҳасида ўз даврида камдан-кам унга тенглаша олган (Хуршид Даврон, Соҳибқирон набираси ёки митти юлдуз қиссаси-Т «Шарқ», 1995-131 бет).
Шоҳмот ёки Шатранж Марказий Осиё халқларининг энг қадимий ўйинларидан хисобланади. Шунинг учун ҳам Турони заминимизда, шоҳмот ўйини ҳақида кўплаб тарихий манбалар учрайди. Турон мамлакати машҳур ва моҳир шоҳмотчиларга бой бўлган. Амир Темур даврида шатранжчилардан Муҳаммад ибн Акийл ал-Хаймий, Зейн ал-Яздий ва бошқалар бўлиб, уларнинг алломаси фикхчи, хадисчи олим Аллоуддин ат-Табризий эди. У Зейин ал-Яздийга ортиқча бир пиёла куяр ва ундан ғолиб чиқар эди. Ибн Акийлга эса битта от қуйиб, унинг устига миниб оларди, яъни енгарди. Темур шарқу ғарб иқлимларигача бориб етди. Унинг жангу жадалида ҳар бир султон ютказиб, ҳар бир шоҳ жангда ҳам, шоҳмот ўйинида ҳам ундан енгилиб мот бўлди.
Темур Алоуддинга: «Гўё мен салтанат сиёсатида ягона бўлганим каби сен ҳам шоҳмот оламида тенги йўқсан»,-дер эди. Яна бизлардан, «яъни мен ва мавлонно Али Шайхдан ҳар қайсимиз ўз санъатимизда кароматларга эга бўлиб, беназир кишиларимиз»,-дерди. Шоҳмот ўйини-ю мансублари илмида Али Шайхнинг ўзига хос шархи бўлиб, у билан ўйинда чуқур уйламасдан туриб, унинг фикри хаддига етишга хеч бир кимса қодир эмасди. Бир вақтнинг ўзида у икки рақиб билан ғойибона уйнар ва хисобини олиш натижасида уз томонида қандай доналар борлигини биларди. У ва Амир Темур катта шатранж ўйнардилар» («Сомон йўли») Амир Темур ҳаётига бағишланган.Т,Камалик,1992, 61-бет).
Йилдирким Боязид жанг олдидан ўз кумондонлари олдида оташин нутк сўзлади ва бекларидан фидокорона жанг қилишни талаб қилди. Амир Темур бўлса, қўшинлари сафга тизилгандан сўнг даргохида хизмат қилган ўз замонасининг улуғ шатранжчиси Алоуддин ат-Табризий билан шу қадар хотиржам қиёфада катта шатранж ўйнашга киришдики, гўё унинг олдида ҳар кунги адабий воқеа содир бўлаётганидек эди (266-бет).
Амир Темур буюк жаҳонгирлиги билан бир қаторда, жисмоний салоҳиятда беназир шахс эди. У таъқидлаганидек, «Ўз қудратимни сақлаш учун мен бир кулимга адолат шамини ва иккинчи қўлимга бегаразлик шамини олиб, бу икки шам билан бутун умр буйи ўз йўлимни ёритиб юрдим». У тийрандозлик, чавандозлик, найзабозлик, қиличбозлик, мерганлик, кўл жанги ва кўпгина миллий спорт турларини мукаммал эгаллаган. Ҳарбий юришдан олдин жангчиларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор бериб душман қўл, оёқларини қайириб синдириш, оёқ билан тепиш, муштлашиш, оёқ-қўлни бир вақтда ишлатиш усулларини кўрсатиб, сипохларига намуна бўлган. Шунингдек, махсус таёқлар, занжирлар, гурзию чукморлар ёрдамида зарба бериш, пичоқ, болға санчиш махоратини уларга жангохларда жуда қўл келган. Соҳибқирон навкарларининг қанчалик жисмоний тайёргарликка эга эканлигини тарихий манбалардан билиб олиш мумкин. Сипохларнинг яроқ-жабдуклари ва анжом-жихозлари ҳақида, у: «Шундай буйруқ бердиким, юриш вақтида оддий аскардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир олсин, ҳар бир аскар икки от, бир камон бир садоқ ўқдон, бир қилич, арра, дигиз, бир коп, жуволдиз, болта ўнта игна ва орқага осиладиган чарм ҳалта олинсин. Баҳодирлар ҳар бири битта оддий темир совут, дубулга, бир қилич олсин»,- дейди. (Темур тузуклари Т.,Ғ.Ғулом нашриёти. 1991 йил 83-бет).
Юқорида қайд қилинган қурол аслаҳа ва анжом-жихозларини манзилдан-манзилга кўтариб юришнинг ўзи сипохдан қанчалик куч, матонат, жисмоний тайёргарликни талаб қилади. Уруш олдидан у кишининг умуман жанговар кўригини ўтказган ва ҳар бир лашкар бошининг қисмлари синчковлик билан кузатган. М.Ивановнинг маълумотига кўра «жанговар тартибда сафланган Амир Темур қўшинлари кўрик пайтида 4 фарсанг масофани эгаллаган». Улардан ташқари «тоғларда олиб бориладиган жанглар учун Амир Темур тик қояликларга чиқа оладиган тоғлик ерларда жангларга кўниккан тоғ аҳолисидан ташкил топган махсус пиёда қисмига эга эди». (Иванов М. Икки буюк саркарда. Чингизхон ва Амир Темур,-Т., Фан. 1994-240 б).
Амир Темур эга бўлган уч турдаги отлиқ аскарлар тизимида унинг тактик услуби намоён бўлади, яъни жанговар қаторларнинг маркази кучсиз бўлган. Бу махсус ўйлаб ишлатилган тактик услуб бўлиб, душман кучларининг марказдан ёриб киришига атайлаб шароит яратиш ва сўнгра қанотлардаги зарбдор кучлар ёрдамида уни ураб олиб, тор-мор қилиш назарда тутилган, Уларнинг асосий вазифаси бир ҳамла билан душманнинг байроғини кўлга киритишдан иборат эди. Чунки туг ва ногора ҳокимият белгиси хисобланган жангларда жасорат кўрсатган жангчиларга ботир, жасур, баҳодир унвони берилган.
Шарофуддин Али Яздийнинг қайд этишича, Амир Темурнинг ҳарактерли хусусиятлардан бири-давлат, мамлакат фуқарога ғамхурлик қилар эди. Унинг қоидаси «рости-расти» эди. Хақиқат сихат-саломатлик, хақиқат-тарғиб, хақиқат-адолат демакдир, деб тушунтиради у. У инсонпарварлик ва мардликни Аллох ҳам, халқ ҳам улуғлайди, деган кўп такрорлар эди.
МАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ҚАДИМГИ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Р Е Ж А :
1. Марказий Осиёда жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши.
2. Қадимги шарқ мамлакатларида жисмоний тарбия. (Эрамиздан ав. IV минг йилликдан ҳозирги эрамизгача).
1. МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ.
Жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши тарихи ҳамда тараққиётини тадқиқ қилишда ҳозиргача сақланиб қолган ёзма манбалар ( юнон, рим, араб-форс, муаллифлари, туркий битиклар), қадимий меъморчилик обидалари билан бир қаторда ёдгорлик мажмуоларида амалга оширилаётган қизишма ишлари натижалари, шунингдек халқ оғзаки ижоди намуналари –эпос. Достон, ривоят, афсона, топишмоқ, ўйин, рақс, мусиқа ва бошқалар ғоят муҳимдир. Узоқ йиллар давомида ушбу жараён тарихчилар, археологлар, файласуфлар, маданиятшунослар, педагоглар ва бошқа фан сохиблари томонидан изчиллик билан ўрганилиши натижасида сўнгги йилларда аниқ илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.
Баъзи манбаларда инсониятнинг илк ватани сифатида Шарқий Африка эътироф этилса-да, замонавий археология фанининг энг сўнги маълумотлари илк палеолит даврининг охирларида ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида ибтидоий одамлар яшай бошлаганлигини исботламоқда, Фарғона водийсидаги Селунгур манзилгохи.
Айрим археолог олимлар Марказий Осиёга ибтидоий одамлар Африка қитасидан Шарқий Осиё орқали кириб келган, деган фикрни билдиришган бўлса (В.А.Ронов), яна бир гуруҳ олимлар Марказий Осиёни ҳам инсоннинг илк бешикларидан деб хисоблайдилар. Ўзбекистон ҳудудида энг қадиги одам манзилгохи Фарғона водийсидаги Селунгур гори макони бўлиб, у илк палеолит даврига мансубдир (Т.Аннаев. Ш.Шайдуллаев. 1997).
Сурхондарё вилоятида мавжуд муътадил иқлим бу ерда жуда қадимдан инсоннинг яшаши ва тирикчилик кечириши учун қўлай шарт-шароитлар бўлганлигидан далолат беради. Вилоятдаги Бойсунтоғ ва Кухитанг тоғларидаги ғор ва ўнғирлар ибтидоий давр одамлари учун имкон бўлиб хизмат қилган. Вилоят ҳудудидаги энг қадимги макои-пеантертал одамнинг манзилгохи Бойсун тоғдаги Тешиктош ғори бўлиб, ўрта тош даврига оитдир Тешиктош ғоридан ибтидоий давр одамнинг ташқи кўринишини тиклашда муҳим манбалар топилган. Энг сўнги илмий тадқиқотлар натижасига кўра, Тешиктош ғоридан топилган одам суяги 8-9 яшар оғил болага тегишли бўлмасдан, балки шу ёшдаги қиз бола тана суяги эканлиги аниқланди.
Мачай ғоридан қадимшунос У.Исломов томонидан топилган ҳайвон суяклари асосида мезолит даври ҳайвонот дунёси тикланган бўлса, бу жойда сақланиб қолган инсон тана суяклари Марказий Осиёнинг ўрта тош даври одамларининг ташқи қиёфасини белгилашда муҳим омил бўлди.
Ибтидоий одамларнинг ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш ходисаси ҳам айнан шу даврда содир бўлган. Мачай ғоридан топилган тошдан ясалган меҳнат қуроллари тайёрланиши ва шақллари жиҳатидан Марказий Осиёдаги бошқа мезолит даври манзилгохларида топилган қуроллардан кескин фарқ қилади.
Ўрта тош даври ибтидоий одамлар тасаввурлари ва эътиқодларида кескин ўзгариш юз берган давр хисобланади. Бу жараён Марказий Осиёнинг энг қадимги маданий ёдгорликларидан бўлмиш Кўхитангдаги Зараутсой суратларида табиат айвонга ўхшатиб ҳосил қилган тш айвон девори юза қисмида ва ғор шифтида сақланиб қолган 200 га яқин қизил буёқларда битилган суръатларда ўз аксини топган. Бу лавҳалар ов манзараси, ҳайвонот олами ва ибтидоий давр одамлари ўй-хаваслари, турмуш тарзини ифода этганлиги туфайли ҳам эътиборга сазовордир.
Баъзи бир олимлларнинг (А.А.Формозов) таъкидлашича, бу лавҳаларда, асосан сехрли ов маросимлари акс эттирилган. Ибтидоий одамлар овга чиқиш давомида ёки овдан қайтган чоғларида Зарауткамар ғори ва унинг атрофида ов билан боғлиқ турли хил хатти-ҳаракатлар ижро этганлар. Шунингдек, Зарауткамар суъратлари Марказий Осиёнинг илк ранг тасвирлари туркумидан бўлиб, қадимдан бу ўлкада санъатнинг дастлабки намуналари шакиллана борганидан далолат беради.
Жисмоний тарбиянинг келиб чиқиши ҳақидаги масала жисмоний маданият ва спорт тарихининг энг муҳим муаммоларидан биридир. Унинг ибтидоий жамоа даврида мавжудлиги тан олинган бўлсада, бироқ Марказий Осиё ва Шарқ мамлакатларида жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши ва унинг тараққиёти масалалари ханузгача тадқиқ қилинмаган. Лекин шу кунгача мавжуд бўлган манбаларга таянган ҳолда, илк жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши ҳақида маскур мамлакатлар мисолида мантиқий фикр юритса ва улар тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилса бўлади.
Жисмоний тарбиянинг пайдо бўлишини аниқлашни Марказий Осиё халқларига оид меҳнат ва ов қуроллари, қадимий иншоотлари, қабрлар, тоғдаги ғорлар, қояларга ишланган суръатлар асосий манба хисобланади.
«Зараутсой-98» халқаро симпозиум қатнашчиларининг хулосасига кўра, Зарауткамар илк ибтидоий мактаблардан бири деб тан олинди. Чунки аждодларимиз қолдирган суратлар ва ёзувлар ҳақида гувоҳлар беради.
Марказий Осиё ҳудуди дунёнинг энг қадимий одамлар яшаган маконларидан бири бўлган. Аммо бу ҳудудда одамзотнинг дастлабки авлодлари пайдо бўлганлигига неча йил бўлди, деган саволга олимлар турлича жавоб бериб келишмоқда. Баъзи манбаларда дастлабки одам излари бундан 500 минг йил илгари пайдо бўлган дейилса, баъзи бирларида бу санъат 800 минг йил аввал дея тилга олинади.
Қадимги замонларда одамлар ҳали металдан фойдаланишни билмаганлар, улар асосий оддий тошлардан, йирик ҳайвонларнинг суякларидан, шоҳларидан ва дарахтларнинг қаттиқ шоҳларидан меҳнат қуроллари сифатида фойдаланганлар. Шу сабабдан ҳам бу давни «қадимги тош асри даври», яъни палеолит даври деб юритилади. Бу даврда жисмоний тарбиянинг бирон бир мустақил унсури борлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Чунки одамларда зарурий ҳаётий ҳаракат кўникмаси ва малакаси бевосита ов ҳамда меҳнат фаолияти орқали ҳосил қилинган. Бу жараёни ибтидоий одамлар овчилик илмини ўзлаштира бошлаган бошлаб содир бўла бошлади. Турли мустаҳкам ва ўткир учли енгил найзаларнинг, сўнгра эса ўқ-ёй ва камоннинг пайдо бўлиши овчиликни инсоннинг асосий касбига айлантирди.
Сўнги палеолит даврининг ютуқларидан бири найзанинг ихтиро қилиниши бўлди. Найза туфайли овчилик ривожланди, хусусан тирик ҳайвонларни биргалашиб овлаш аҳамият касб этади.
Ибтидоий одамнинг машқ бажариши ғайри шуурий ҳолда меҳнат жараёнида юзага келган. Инсон ғайри ихтиёрий тарзда, яъни ўзи бажараётган ишнинг мохиятини тушунмаган ҳолда машқ қилган. Масалан, овчи чўққида ҳайвон расмини беихтиёр чизади ёки уни қандай қилиб ов қилганлигини уруғдошларига айтиб бера туриб, машқ бажараётганлигини ўзи англамас эди. Шу тарзда ов машқи амалий мулоҳазалар замирида туғиларди: расм овчига йўл кўрсатар, рақс, қўшиқлар ва ҳайвонлар ҳаракатини такрорлаш асосида кўринмасдан уларга яқинлашиш йўли вазифасини бажарган.
Тарихий маълумотларга қараганда, ибтидоий одамлар ҳаётида овчилик ўйинлари муҳим ўрин тутган. Баъзи манбаларда улар овдан олдин ўтказилиши ёзилган бўлса, бошқаларида овдан сўнги ўйинлар ҳақида фикрлар баён қилинган. Агар, бу маълумотларни чуқурроқ тахлид қиладиган бўлсак унда овчилик ўйинлари овдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ўтказилган, дейиш мумкин. Овдан олдинги ўйинлар ов олди машқлари овга тайёргарликни текшириш, овга руҳий ва жисмоний шайланиш вазифасини ўтаган ҳамда жиддий ўзига хос кичик маросим шақлида уюштирилган. Бу ўйин воситасида ибтидоий одамлар ўлжани осонгина қўлга тушириш, унга яқинлашишни ўрганишган. Бунинг учун ниқоб қилиб, ҳайвон қиёфасига киришни унинг юриш туришлари, хатти-ҳаракатлари машқ қилинган, уларнинг товуш чиқаришлари ўрганилган. Айнан ана шундай ўйинлар жараёнида ёшларни ҳам ов қилишга ўргатишган. Шу боисдан ҳам ушбу ўйинлар ўзига хос мактаб вазифасини ўташ билан биргаликда бир жиҳатдан овчилик махоратини ўстиришга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан эса, уларда тақлид санъатини шакиллантирган ва ривожлантириган.
Овдан сўнги ўйинлар ов мувоффақиятли тугагандан кейин уюштирилган деб тахмин қилиш мумкин. Чунки овдан ўлжа билан қайтиш, бу зиёфат, хурсандчилик қилишга, бутун жамоанинг байрам қилишига имкон яратган (К.Ж.Жигульский. 1985).
Овчилар бундай ўйинлар ёрдамида кун бўйи ов қилиб, чарчаб қайитгач кечқурунлари ўз аъзои-баданларига дам бериш, бугунги таъсуротларини, кайфият ва туйғуларини, овдан мамнунликларини, тўқчиликни, шоҳликларини ифодалашади. Бу жараён яъни ҳар мувоффақиятли овдан кейин ўйин анъана тусини олган (М.Рахмонов.1975).
Инсоният тарихий тараққиётида Мезолит даври ўзига хос бир давр хисобланади. «Мезолит» юнонча сўз бўлиб, «мезос». «ўрта». «литос», «тош» бирикмаларидан ташкил топган ва «ўртатош» даври маъносини англатади. Бу давр олимларининг хулосаларига кўра бундан 10-12 минг йиллар илгари бошланиб, 5-7 минг йилликкача давом этган. Ибтидоий одамларнинг ҳаёт манбаи овчилик бўлган. Бу даврда ўқ-ёйнинг кашф этилиши катта аҳамият касб этди. Ўқ-ёй инсон кашф этган биринчи механизмдир. Ўқ-ёй одамнинг табиат кучларига қарши курашда буюк бурилиш босқичи хисобланади. Овчилик энди янгича мазмун касб этди ва унинг янги усуллари пайдо бўлди. Овда қўлга киритилган ҳайвонларнинг истеъмолдагидан ортиқчаси қўлга ўргатила бошлади. Инсон кўлига ўрганган ва у билан дўстлашган дастлабки ҳайвон итдир.
Умар Ҳайём ёй ва ўқ ясаган биринчи одам Каюмарс бўлган, дейди. «Унинг камони битта яхлит ёғочдан бўлиб, суяклари йўқ эди ва пахта титувчи савагичга ўхшар эди. Унинг ўқи қамишдан бўлиб уч парли бошоғли суякдан эди» (34 бет). Умар Ҳайём 4 мандан 600 мангача оғирликдаги ёйларнинг таърифиникелтиради.
Абдулқосим Фирдавсий «Шоҳнома» асарида афсонавий подшоҳ Хушангнинг ўғли Тахмураснинг одамзод учун қилган ишларини шундай таърифлайди:
«Тахмурас халқни қўй жунини олиб, урчуққа солиб игиришни ундан тўқишни, жун мато ёки гилам тўқимоқни ўргатди. Арпа, сўли йиғиб қишни ўтказмоқни қушлардан лочину-қирғий, бургут ёки бозни кўлга ўргатиб овга солди, шундай қилиб бутун оламга фойда келтирди, барчасин одамга ўтгатиб берди». Шоҳнома –57-58 бет.
Ибтидоий рассомлар одамларнинг табиат кучларига мунособатларини , дунё қарашларини қояга чизилган рангли суратлар орқали ифолаганлар. Шу хилдаги илохий нуқталардан бири Сурхондарёнинг Зараутсой дараси қояларига солинган суратлар хисобланади. Бу суратлар орасида «Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш»деб номланган манзара диққатга лоиқдир. Унда овчиларнинг бир пода йирик шоҳли ҳайвонларни қувиб кетаётганлиги манзараси тасвирланган. Овчилар устига чайласимон ёпинчиқ ёпиб олиб, ўқ-ёй, палахмон тошлар билан қуролланганлар. Яна бир қояда эса икки гуруҳ овчиларнинг ёввойи буқани ўраб олиш манзараси акс эттирилган. Археологик олимлар бу ашёларни, мезолит даврининг сўнги босқичи ва илк неолит даврига оид эканлигига ишонч ҳосил қилиб, уларнинг Каила Туткаул ва Мачай ёдгорликлари билан тенгдош эканлигини асосладилар.
Инсоният ўз тараққиёт йўлида мезолит давридан сўнг Неолит деб аталмиш даврнинг ҳам ўтказди. «Неолит» юнонча сўз бўлиб «нео»-«янги», «лит»- «тош», «янги тош» даври деган маънони англатади. Янги меҳнат қуроллари: тош болталар, поналар, тош тешалар, исканалар пайдо бўлди. Шу боис Оврупа олимлари хатто «неолит» даврини «болта асри» деб аташни ҳам тақлиф этдилар.
Машҳур Қомусий олим Махмуд қошғарийнинг «Девону луғатит турк» асарида ов ҳақида қадимий қўшик ва термаларни учратамиз. Девонда овчилик билан боғлик бўлган қўшиқлар ўзига хос ўрин тутади. Уларда ов қилишнинг дастлабки намуналари ит ва қуш ёрдамида ўқ-ёй билан ов қилиш тажрибалари мадх этилади:
Ов қушларин ушлашиб
Тулки, тўнгиз тишлатиб,
Итларимиз ишлатимиз,
Ҳунар билан тердайдик.
Қоялардаги тасвирлар: бола, найза, камон ва бошқа ов қуроллари «Инсоннинг табиий қобилиятлари» ни шакиллантира борди, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, мунтазам машқ қилиш ундаги иқтидорликни ўйғота бошлади, улардаги маънавий кучнинг «кўпол амалий эхтиёжлари» асирлигдан қутулишга ёрдамлашди. Тўғри, унинг қадимий ов машқлари ҳозирги замонавий спорт турларининг бирон унсурини аниқ ифодаламаса ҳам келажакдаги халқ ўйинларининг илк дебочаси бўлиб қолди.
Бинобарин, қадимий ов қуроли-болтанинг ихтироси халқ санъатининг ифодаси бўлмаса ҳам, лекин ибтидоий инсон унда ўз «ижодиётини» кўриб каноатбашлик туйғусини кечирарди. Аста-секинлик билан ана шу туйғуни такрорлаш ва такомиллаштириш эхтиёжга айланиб борди. Энди ибтидоий одам учун болтага даста ясаш камлик қилар, шунинг учун у ўша дастанинг яхши ва қўлай бўлиши зарурлигини англаб етди. Натижада, ов қуролларининг кўркам ва қўлайлиги эстетик ва тафаккур ривожига туртқи бера борди. Одамлар энди ов қуролига, қоя ва тошларга турли-туман ов манзарасини чизадиган бўлдилар. Бошда овчи қандай ов қилганининг фактларда чекинмай хикоя қилган бўлса, энди ҳаётинг тажрибасини қўшган ҳолда, ҳаёт эпизодларини бир-бирига солиштирган ҳолда хаёлга эрк бериб ифодалайдиган бўлди. О.Сафаров 1985 йил.
Эрамиздан олдинги 3 минг йилликнинг охирларига келиб, Марказий Осиё ҳудудида тош даври тугади, у ўз ўрнини энеолит ва кейинчалик бронза асрига бўшатиб берди. Археологияга оид қазилма манбаларнинг гувоҳлик беришича, ибтидоий одам металл оламига дастлаб мисни ихтиро қилиш орқали кирган. Одамлар мисдан унча катта пичоклар, бигиз, игналар, болталар, узуклар, мунчоқлар, сирғалар тайёрлаганлар. Шунинг учун металлни қўллашнинг бу илк даври Энеолит мис тош даври деб аталган.
Бронза мис ва қалай аралашмасидан иборат бўлиб, у мисга қараганда катта афзалликларга эга. Ишлаб чиқаришда бронзанинг ишлатила бошланиши билан жамият тараққиётида Бронза-даври бошланган.
Умар Ҳайёмнинг тақитлашича, кондан қазиб олинган биринчи маъдан темир бўлган, чунки у инсонлар учун энг зарур нарсалардан биридур. Манучехр замонида дейди у, Ариш Баҳордан келган пайтда Ариш афсонавий мерган-қадимий муққаддас китоб «Авесто» да Арахша номи билан берилган. Бу китобда ёзилишича, Ариш камондан минг фарсанг узоқликка отган ва қаттиқ кучанишдан ўзи бўлак-бўлак бўлиб кетган, у ҳам ёғоч ҳам қамишдан беш бўлак қилиб камон ясади, бу беш булакни сирач билан бирлаштирди, ўқининг бошоғи темирдан бўлган.
Марказий Осиёда илк темир даври миллоддан аввалги бир минг йилликнинг биринчи даврига тўғри келади. Бу пайитга келиб ибтидоий жамоа тузуми ўзининг охирги босқичига ўтаётган эди. Одамлар биринчи бор темирдан хом-ашё сифатида меҳнат қуроллари ишлаб чиқаришда фойдаланганлар. Темир ибтидоий жамоа тарихида буюк техник инқилобга сабаб бўлди.
Ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари кўрсатадики мамлакатларимиз ҳудудларида одамлар илк давларида ҳайвонлар ва балиқларни ов қилиш учун турли қуроллардан фойдаланишган. Ўлжани пойлаш ва қўлга киритиш учун турли хил мураккаб ҳаракатларни югуриш, сакраш, улоқтириш ва хокозоларни бажаришга тўғри келган. Болалар ҳам ана шундай турли фаолиятларда фаол қатнашганлар, ҳаётий амалий кўникма ва малакаларни шу жараёнларда мустаҳкамлашган. Натижада жисмоний тарбиянинг асосий унсурлари юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқалар вужудга келган.
Археологик ва этнографик тадқиқотлар Ўзбекистондан рақснинг илк намуналари ибтидоий жамиятда пайдо бўлганлигини исботлайди. С.П.Толстой кашф қилган неолит даврига оид Хоразмдаги калтаминорликлар маданияти манзилгохида жамоа майдонида ибтидоий ракслар ва маросимлар ўтказилган деб фараз қилинади. Сурхондарё ва Зарафшон водийларининг тоғли туманларида топилган минглаб қадимий расмларда тош даврида яшаган аждодларимизнинг махсус ниқобланган овчилик маросимларининг бажараётганлигининг тасвирланганлиги ҳам рақслар тарифида ниҳоятда қадимий эканлигини кўрсатади. Шуниси қизиқки айрим тадқиқотчиларнинг Хоразм «Лазги» сини СТРАБОН ва Геродот тасвирланган қадимги массагетларнинг маросимларида кечаси гулхан ёқиб «қўшиқ айтиб рақсга тушганлиги» ни, уни ҳозирги Хоразм тўйларида қиш кунлари ўт ёқиб ижро этиладиган ашулага жур бўлиб лазги ва бошқа рақсларга қиёс қилишларини мантиқий асосли деса бўлади. Этнографик Тура қиличевнинг фикрича «Лазги» ўйини ибтидоий жамиятдаги хоразмликларнинг қахрамонлик ҳаракатини ўзида акс эттирадиган элементига эга бўлиши, жанговар ҳарбийлик ҳарактерини сақлаб қолиши жуда кўп ибтидоий қабилаларда ўтказиладиган зафар тантаналаридаги ҳарбий рақсларни эслатади.
Жаҳон спорти тараққиётида ўзбек миллий кураши ўзига хос, ўзига мос ўринга, нуфуз ва обруга эга бўлаётганлиги ҳозирги кунда ҳаммага маълум. Чунки ўзбек курашида халқимизнинг руҳиятига, асл хислатларига хос бўлган мардлик, жасурлик, бағри кенглик, ҳалоллик мужассамлашган. Рақиблар курашдан олдин қўл олишиб самимийлик изхор этишади, сўнгра даврада айланишади. Шундан сўнг ҳар хил чиройли ўйинлар кўрсатиб, бир-бирига ҳамла қилишга шайланишади. Улар бир-бирларига ҳамла қилаётган пайтда найза отаётган овчига, ўлжани мўлжалга олаётган тийрандозга ёки ўлжага ташланаётган арслонга ўхшаб кетадилар. Бундай чиройли хатти-ҳаракатлар миллий курашимизнинг ибтидоий жамоа давридан буён шақлланиб келаётганини курсатади.
Қадимий аждодларимизнинг ёввойи ҳайвонларни овлашлари ва уларни ўзларига бўйсундиришга интилишлари ов воқеаларини ижод қилиш ҳамда намойиш қилишга зарурат тўғдирди. Д.У.Эльконин ўйинларнинг келиб чиқишини ўрганиб «.. ибтидоий кишилар ов, уруш воқеаларини ва бошқа жиддий фаолият турларини ўйинларда ифодаланганлар. Овдаги муваффақиятсизликни ўйнаш уларга йўл қўйган хатоларни ҳамда муваффақиятсизликнинг сабабларини аниқлашда ёрдам берган», дея хулоса чиқаради.
Достарыңызбен бөлісу: |