Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш



бет3/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

15. Умумий касалликка таъриф беринг.
— янги пайдо бўлган касалликлар, шунингдек илгари мавжуд бўлган, ушбу жорий йилда биринчи маротаба мурожаатда рўйхатга олинган, ҳар 1000 ёки 10000 аҳоли сонига тўғри келадиган касалликларнинг йиғиндиси;
16.Патологик зарарланиш деганда нимани тушунасиз?
— профилактик тиббий кўрикларда аниқланган ҳар 1000 ёки 10000 аҳоли сонига тўғри келадиган барча патологик ҳолатлар

17. Давлат статистикаси тўғрисидаги Қонунда статистик маълумотларнинг ягона тизимини юритишнинг ҳуқуқий асослари берилган бўлиб, 3 моддада нима назарда тутилган?
Давлат статистикасининг асосий вазифалари:
Статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, жамлаш, таҳлил қилиш ва нашр қилиш
Халқаро стандартларга жавоб берадиган ягона статистик усулини таъминлаш
18. Давлат статистикаси тўғрисидаги Қонунда статистик маълумотларнинг ягона тизимини юритишнинг ҳуқуқий асослари берилган бўлиб, 4 моддада нима назарда тутилган?
Давлат статистикасининг асосий тамойиллари

  • Ишончлилик, объективлик, холислик

  • долзарблик, таққосланувчанлик, барқарорлик

  • Оммабоплик, шаффофлик, очиқлик

19. Давлат статистикаси тўғрисидаги Қонунда статистик маълумотларнинг ягона тизимини юритишнинг ҳуқуқий асослари берилган бўлиб, 16 моддада нима назарда тутилган?
Қонунни бузганлик учун жавобгарлик
Давлат статистика ҳисоботларини хато кўрсатиш, статистик маълумотларни яширишда ва давлат статистикаси тўғрисидаги қонуннинг бошқа турдаги бузилишларида айбдор шахслар қонунга мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортиладилар
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215 моддасида давлат ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 7 дан 15 гача баробаригача жарима шаклида маъмурий жазо назарда тутилган.
20. Саломатлик кўрсаткичларини айтинг.
Демографик кўрсаткичлар
Аҳолининг касалланиши
Ногиронлик
Жисмоний ривожланиш


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет