Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш


Аҳоли статистикасига нималар киради?



бет7/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

39.Аҳоли статистикасига нималар киради?
1. Аҳоли саломатлигини ўрганиш; аҳолининг сони, таркиби, табиий ҳаракати (туғилиш, ўлим, табиий кўпайиш), жисмоний ривожланиши ва аҳоли орасида ҳар хил касалликларни тарқаганлиги ва уларнинг кечиши, ўртача умр ва ҳоказолар.
2.Умумий касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини ёки айрим касалликлар ва ўлим сабабларини аҳолининг айрим гуруҳлари орасида уларнинг турмуш тарзи, ташқи муҳит, ижтимоий-иқтисодий, тарихий шарт-шароитлар билан боғлаб ўрганиш ва ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда аҳоли саломатлигини яна яхшилаш ҳақида аниқ илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбиқ этиш.
юқорида санаб ўтилган масалаларнинг биринчи ва иккинчи бандлари киради.
40.Соғлиқни сақлаш статистикасига нималар киради?
1. Соғлиқни сақлашни тўғри режалаштириш, санитария-эпидемиология ва даволаш-профилактика муассасаларининг ишини тўғри ташкил этиш учун уларнинг фаолиятини, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарасини ўрганиш, тиббиёт муассасаларининг тури, сони, уларда ишловчи ходимларнинг сони, муқим шифохоналардаги ўринлар сони ҳақида маълумотлар йиғиш ва уларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш.
2. Тажрибада қўлланилаётган даволаш ва профилактика ишларига баҳо бериш, уларни самарасини ўрганиш.
3. Клиника ва лаборатория шароитида илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш, олинган натижалар аниқлигини баҳолаш, соғлом ва касал одам организмидаги ҳар хил ҳодиса ва жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш, янги даволаш ва профилактика усулларининг самарадорлигига баҳо бериш.
41.Инсон учун хатарсиз шароитлар, хатарсиз иш жой нима?
- яшаб турган шароитда инсон учун хавф-хатар йўқ жой.

- мехнат қиладиган жойда инсон организми учун зарарли ёки хатарли ишлаб чиқариш факторлари йўқ ёки нормативдан ошмайдиган жой.

42.Инсонларга зарарли таъсирларини айтинг.-
яшаш шароитида хаётга хавф туғдирувчи ёки соғлиғига зарар келтирувчи ёки келгуси авлод соғлиғига хавф солувчи омиллар.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет