361.Ҳамширалик парваришининг Хендерсон бўйича назарияси 3 этапда амалга оширилади.
1.Беморни текшириш
2.Парвариш режасини тузиш
3.Режани амалга ошириш ва баҳолаш
362.Қон ва қон яратиш аъзолари касалликларига қандай касалликлар киради?
Анемия
Лейкозлар
Гемолитик касаллик
Гемофилия
363. «Этика» нима?
«Этика» сўзи юнонча –аетҳос деган сўздан олинган бўлиб, у юриш –туриш ва ахлоқ деган маънони билдиради.Ахлоқ деганда, кишиларнинг бир-бирига муносабати, шунингдек, жамиятга, муайян синфга, давлатга, ватанга, ойилага ва ҳокозоларга бўлган муносабатини тартибга солиб турадиган ва шахсий эътиқодини, анъаналари, тарбияси, ҳамда хулқ-атвор нормаларини мажмуий тушунилади.
364.Деонтология нима?
Деонтология ҳамширалик этикасининг бир қисмидир. Бу терминни биринчи бўлиб Кант қўллаган, «Деон»-грекча сўз бўлиб, «бурч» деган маънони англатади.Деонтология қонун-қойидаларини биринчи бўлиб, Гиппократ тартибга солган. Деонтология (юнонча – деонтос- зарур, лозим булган нарса) аник вазиятда ҳамширанинг ахлоқ одоби, ўзини тута билиши ва муомаласини амалий фаолиятида қўллашидир. Аниқ даврларда илмий тиббиётнинг асосчиси Букротнинг машхур «Қасам»и тиббиёт ходимининг хулқ-атвори ривожига катта таъсир қилган.
365.Гиппократнинг деонтологияга қандай тариф берган?
«Тиббиётга ўзини багишлаган инсон қуйидаги ҳислатларга: олийхимматлик, софдиллик, теран фикрлик ва босиқликга эга бўлиши керак». Тиббиёт ҳамшираси иш фаолиятида қандай хислатларга эга бўлиши зарур?
366. Ҳамшираларнинг 6- хилини таърифлаб берадган шулар қайсилар?
1. «Котиб колган» ҳамшира.
2. «Ёдлаб олинган ролни ижро этувчи» ҳамшира.
3. «Асабий» ҳамшира.
4. Эркакларга ўхшаган, иродаси кучли бўлган ҳамшира.
5. Жонкуяр ҳамшира.
6. Мутахассис ҳамшира
Достарыңызбен бөлісу: |