Тиббий статистика ва замонавий компьютер технологиялари Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш



бет38/51
Дата20.05.2022
өлшемі151.28 Kb.
#458083
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
500 савол статистика-2 — копия

394. Туғилишнинг умумий кўрсаткичи - 1000 нафар аҳолидан йилига тирик туғилганлар сонини кўрсатади. Бу кўрсаткични ҳисоблаш формуласи қуйидагича:
Тирик туғилганлар сони х 1000 /аҳолининг ўртача йиллик сони. Туғилишнинг умумий кўрсаткичи аҳолининг ёш таркибига боғлиқ, шунинг учун туғилиш даражаси ҳақида фақат тахминий тасаввур беради.
395. Туғилишнинг махсус кўрсаткичи (фертиллик) – бу фертил ёшдаги (15-49 ёш) 1000 нафар аёлдан йилига тирик туғилганлар сони.
Тирик туғилганлар сони х 1000/15-49 ёшдаги аёлларнинг ўртача йиллик сони.
396. Туғилишнинг ёшга боғлиқ кўрсаткичлари (фертиллик) – бу шу ёшдаги 1000 нафар аёлдан тегишли ёшдаги аёлларда йилига тирик туғилганлар сони. Масалан: 20 ёшгача бўлган аёлларда тирик туғилганлар сони х 1000 / 20 ёшгача бўлган аёлларнинг ўртача йиллик сони.
397. 19-SSVshakli (йиллик) нима тўғрисида айтиб беринг? «Жароҳатланиш, заҳарланиш ва бошқа ташқи муҳит асоратлари тўғрисида ҳисоботи».


398. Туғилиш кўрсаткичларини баҳолаш жадвалини айтиб беринг.
Ўртача туғилиш даражаси – 15-25 промилли
Туғилиш 15 промиллидан паст бўлса, паст ҳисобланади
Туғилиш 25 промиллидан баланд бўлса, юқори ҳисобланади
Туғилиш даражасига аҳолининг ёш таркиби, ҳар 1000 нафар аҳолига никоҳланувчилар сони, ижтимоий-иқтисодий шароит, миллий, диний, аҳолининг билим даражаси, тиббий фаоллиги, контрацепция воситаларидан фойдаланиш даражаси, психологик ва бошқа бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Юқоридаги барча омиллар ва шароитларни инобатга олган ҳолда ўтказилган таҳлил туғилиш даражасига таъсир кўрсатишнинг энг аниқ дастурини ишлаб чиқишга имкон беради.
399.Ўлим сони таъриф беринг.
– бу маълум бир вақт мобайнида муайян аҳоли популяциясида статистик қайд этилган ўлимнинг сони бўлиб, аҳоли сонининг табиий камайиб бориш жараёнидир. Ўлим даражасини ўрганиш учун ўлимни тавсифловчи қуйидаги статистик кўрсаткичлардан фойдаланилади:
400. Умумий ўлим кўрсаткичи нима?
– бу 1000 та аҳолидан 1 йил ичида муайян ҳудудда ўлганларнинг умумий сони. Умумий ўлим кўрсаткичи = бир йил ичида ўлганларнинг умумий сони х 1000/ аҳолининг ўртача йиллик сони.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда сўнгги 5 йил давомида умумий ўлим кўрсаткичи 9 промиллидан 15 промиллигачани ташкил этади. Умумий ўлим кўрсаткичининг қиймати аҳоли ёш таркибига боғлиқ бўлади ва унинг юқори кўрсаткичи кекса ёшдаги аҳоли улушининг ошганидан далолат беради. Ўзбекистонда 2020 йилда ўлим кўрсаткичи 5,1 (2019 йилда 4,6) промиллени ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 0,5 промиллега кўпайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет