404. Оналар ўлими кўрсаткичи = ҳомиладорлик вақтида, туғаётган ва туққандан сўнг ўлган аёллар сони х 100 000/ тирик туғилганлар сони.
405. Оналар ўлимининг ёшга боғлиқ кўрсаткичи -шу ёшдаги аёлларда 100000 та тирик туғилганлардан бир йил ичида маълум бир ёшдаги ўлимлар сони. Масалан, 20 ёшгача бўлган аёлларда ҳомиладорлик вақтида, туғаётган ва туққандан сўнг ўлган аёллар сони х 100000/ 20 ёшгача бўлган аёллардан тирик туғилганлар сони.
406. Оналар ўлими сабабларга кўра таркиби (% да)қандай ҳисобланади: Масалан, қон кетишдан ўлганлар сони х 100/ жами оналар ўлимлари сони.
407. Оналар ўлими таркибида ҳомиладорликнинг турли муддатларида ўлганларнинг улуши (% да).
Масалан,28 ҳафтагача бўлган ҳомиладорлик муддатида ўлганлар сони х 100/ оналар ўлимининг умумий сони.
408.Болалар ўлими– нафақат оналар ва болалар саломатлиги ҳолатини, балки жамиятнинг, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлик ва юксалиш даражасини ифодаловчи энг муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Болалар ўлимини тавсифловчи қуйидаги статистик кўрсаткичлардан фойдаланилади:
Болалар ўлимининг ёшга боғлиқ кўрсаткичлари; гўдаклар ўлими; эрта неонатал ўлим; кеч неонатал ўлим; перинатал ўлим; ўлик туғилганлик кўрсаткичи.
Алоҳида сабаблар туфайли турли ёш даврларида болалар ўлимининг кўрсаткичлари:
409.Гўдаклар ўлими – бир ёшгача бўлган болалар ўртасидаги қайд қилинган ўлим ҳолатлари. Гўдаклар ўлимининг кўрсаткичи 1000 нафар тирик туғилганлардан 1 ёшгача (11 ой 29 кун ) ўлганлар сони, ушбу жорий йилда тирик туғилганларнинг 2/3 қисми ва олдинги йилда тирик туғилганларнинг 1/3 қисми. Ҳисоблаш формуласи: 1 ёшгача ўлганлар сони х 1000/ тирик туғилганлар сони.Бу кўрсаткич демографик жараёнлар ва аҳоли саломатлигини тавсифлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу туғилган боланинг кутилаётган ўртача умр давомийлиги ва тана вазни билан бирга аҳоли саломатлик ҳолатини баҳолашда асосий мезон ҳисобланади.Гўдаклар ўлимининг кўрсаткичлари10 промиллигача бўлганда – паст, 10-19,9 промиллида – ўрта, 20 промилле ва ундан юқори бўлса – юқори кўрсаткич деб баҳоланади.2020 йилда Ўзбекистон республикасида гўдаклар ўлимининг кўрсаткичи 9.3 промиллига тенг бўлиб, кейинги 2-3 йил давомида стабиллашган. Мустақиллик даврида бу кўрсаткич 39.5 промилледан -9.3 промиллигача (4 марта) камайган.
Достарыңызбен бөлісу: |