429.Алоқадорлик кўрсаткичи таъриф беринг. Алоқадорлик кўрсаткич ходисанинг у билан бевосита боғлаб бўлмаган мухит орасида тарқалиш даражасини кўрсатади. Мазмуни бир-биридан фарқ қилсада, хисоблаш усули бўйича алоқадорлик кўрсаткичи интенсив кўрсатишга ўхшаш.
430.Яққоллик кўрсаткичи нима ва кандай ҳисобланади? Хар-хил территорияда ёки муддатдаги бир жинсли кўрсатгичларни бир—бирига нисбатини кўрсатади. Бунда кўрсатгичлардан бири 100 деб қабул қилинади, қолгани эса шунга нисбатан хисобланади. Бир-бирига таққосланаётган қийматлар мутлоқ сонларда, нисбий ўртача қийматларда берилган бўлиши мумкин.
431.Ахоли саломатлигини ўрганиш нечта гурухга бўлинади? 1. Демографик кўрсаткичлар (ахоли сони, таркиби, ахолининг табиий ва механик харакати- миграция)
2. Ахолининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари.
3. Ахоли касалланиши ва ногиронлигининг кўрсаткичлари (жами ва бирламчи касалланиш, юқумли касалликлар, мехнат кобилиятини вақтинча йўқотиш,ногиронлик, бирламчи ногиронлик ва бошқалар).
432.Демографик статистика нима? ахолининг сони, таркиби, туғилиши, ўлими, кўпайиши, харакати хақидаги асосий қонуниятларини ўрганади.
433.Касалланиш деганда - аҳоли орасида ёки унинг айрим гуруҳлари ичида тарқалган касалликлар тушунилади.
Айрим жойларда ва маълум вақт оралиғида касалланишларни ўрганиш соғлиқни сақлаш муассасалари учун катта аҳамиятга эга.
Аҳоли орасида касалланишларни ўрганишнинг бошланғич ва асосий манбаларидан бири беморларни даволаш-профилактика муассасаларига тиббий ёрдам олиш мақсадидаги мурожаати ҳисобланади. Умумий касалланишлар ҳақидаги маълумот барча касалланишларни жорий рўйхатга олишга асосланган.
Ҳар бир касаллик бўйича жорий йилдаги бирламчи мурожатлар кузатув бирлиги сифатида қабул қилинади.
434.Сурункали касаллик қандай топилади? Сурункали касаллик бўйича бемор йил мобайнида даволаш-профилактика муассасаларига бир неча марта мурожаат қилишидан қатъий назар, у кузатув бирлиги қилиб беморнинг биринчи мурожаатида ҳисобга олинади.
Ушбу касалликни қайталаниши натижасида жорий йилдаги такрорий мурожаатлар касалланишларга қўшилмайди. Бемор ўткир касаликлар билан йил давомида бир неча бор касалланиши мумкин. Бундай ҳолларда у ҳар доим янги касаллик сифатида қайд этилади.